Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
“Руқя фақатгина кўз тегиши ва (заҳарли ҳашорат) заҳридангина (ўқилади)” (Муслим (220) ва Аҳмад (1/271)). Кўз тегишига руқядан кўра фойдалироқ ва шифобахшроқ нарса йўқдир. Яъни, айрим кимсаларда бўладиган ҳасад сабабли кўз тегиши. Агар маълум бир нарсаларга қараса, назарининг таъсири етади. Чунки унинг назари-(қараши) заҳарлидир. Бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг яратишидаги ажойиботлар ва Унинг қудратиданки, У Зот баъзи назар-(қараш, боқиш)ларни заҳарли қилди. Агар ушбу (заҳарли) назар соҳиби бирор шахс ёки ҳайвон ёҳуд бирор нарсага боқса, Аллоҳнинг изни билан унга кўз тегади.
Ҳадисда ворид бўлганидек кўз тегиши ҳақдир. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кўз (тегиши) ҳақдир. Агар бирор нарса тақдирдан ўзиб кетганда эди, албатта, кўз (тегиши) ундан ўзган бўларди” (Муслим (2188) ва Термизий (2062)). Бу (Муслимнинг) саҳиҳларидадир. Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида бир кишига кўз тегди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўзи теккан одам ғусл қилишини талаб қилдилар. Сўнг чўмилган суви олиниб, кўз теккан одамга қуйилган-(сепилган) эди ҳам Аллоҳнинг изни билан шифо топди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Кўз (тегиши) ҳақдир. Агар сизлардан ғусл қилишлик сўралса, бас, ғусл қилилинглар” (Муслим (2188) ва Термизий (2062)). Бу унинг муолажасидир. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кўзи теккан кимсани ғусл қилишга амр қилдилар. Изори-(иштони)нинг ички томонларини ҳам ювади. Сўнг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилганларидек ушбу ювинди дард етган кишига қуйилади. Шунда Аллоҳнинг изни билан шифо топади. Шунингдек, кўз теккан кишига Фотиҳа ва икки паноҳ сўраладиган (Фалақ ва Нас) сураларини ўқиш билан руқя қилишлик ҳам унинг муолажа туридир.