Жиҳод ҳукмдор ортида бўлишлиги шарт - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56) +--- Forum: Жиҳод (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=50) +--- Thread: Жиҳод ҳукмдор ортида бўлишлиги шарт (/showthread.php?tid=2543) |
Жиҳод ҳукмдор ортида бўлишлиги шарт - Admin - 04-05-2012 Қизлар жиҳод учун Сурияга чиқяптилар
[mp3]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/dolzarb_fatvo/dolzarb_fatvo_021_qizlar_jihod_uchun_suriyaga_chiqyaptilar.mp3[/mp3] Юклаб олиш [mp3] Савол: Голландиядан савол йўлловчи аёл айтади: Охирги вақтларда ёшлар ўртасида Сурияга жиҳод учун чиқишга чақириқ масаласи кўтарилди. Чиқувчилар орасида ўн беш, ўн олти, ўн етти ёшлардаги қизлар ҳам бор. Яширинча, оталари бехабар ҳолда чиқяптилар. Агар, бу ёшлар нима учун Сурияга чиқяптилар деган савол туғилса, шундай деяптилар: У вожиб ҳижрат. Ва улар Ҳалаб минтақасини эгаллаб олганликлари ҳамда у ерда Аллоҳнинг шариатини барпо қилаётганларини даъво қиладилар. Ўшаларга, бу даъволари бўйича нима насиҳатингиз бор?
Жавоб: Уларниг даъволари рўбарўсидаги насиҳатим шуки: Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан тақво қилсинлар! Бу бобда илм аҳлига мурожат қилсинлар! Чунки илм аҳли: Сурияда шаръий жиҳод қоим эмаслигини баён қилишди. Батаҳқиқ, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаръий жиҳодда бир қанча шартлар лозимлигини баён қилдилар: Биринчи шарт: Ҳукмдор билан биргаликда бўлишлиги. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муслим «Саҳиҳ»ида ривоят қилган ҳадисда шундай дедилар: «Ҳукмдор – унинг воситасида ҳимояланадиган, унинг ортида (туриб) жанг қилинадиган қалқондир». Сурияга жанг учун чиққан анавилар эса, ҳукмдорнинг изни билан чиқмайдилар. Мусулмонларнинг бирликларини бўладилар. Ана шу чиқишлари билан ислом ва мусулмонларга чапланадиган бир қанча муаммоларни юзага келтирадилар. Саволда зикр қилинганларнинг чиқиши ушбу шартга хилофдир. Шаръий жиҳод шартларининг иккинчиси: Аллоҳнинг калимаси олий бўлиши учун очиқ-ойдин байроқ бўлишлиги. Чунки у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳиҳ ҳадисда шундай дедилар: «Кимда залолат-(фитна) туғи остида жанг қилиб, қатл қилинса жоҳилият ўлимидек вафот этибди». Маълумки Суриядаги жиҳодда Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учун очиқ-ойдин байроқ йўқ. У ерда насроний, илмоний ва байналминалчилар жанг қиляптилар. У ерда такфирчилардан иборат исломни даъво қиладиганлар жанг олиб боряпти. У ерда турли фикр ва залолат эгалари жанг қиляпти. Уларнинг жангларини бари ўз туғлари остида. Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учун очиқ-ойдин байроқ остида эмас. Агар ўшалардан бири: Биз Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учун жанг қиляпмиз! – деса, жавоб шуки: Аллоҳнинг калимасини шаръий сифатга биноан олий қилишлик, шаръий ҳукмдор ортида бўлишлиги шартдир. Сизларда эса унинг ортидан (туриб) жанг қиладиган шаръий ҳукмдорингиз йўқ. Агар айтишсаки: Бизни жамоатга амир этиб сайлаган ўз амиримиз бор. Бас, у шаръий ҳукмдоримиздир! Шундай деб айтилади: Сизлар янглиштиряпсизлар. Зеро сизлар амир этиб сайлаган ушбу амирга, сизлар уни устингизга амир қилиб сайлашингизни ўзи билан унинг қўл остида мусулмонлар жамоати бирлашган шаръий ҳукмдор деб айтилмайди. Учинчи шарт: Жиҳодга тўла ҳозирлик кўрилиши. Чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай дейди: «(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан Аллоҳнинг ва ўзларингизнинг душманларингизни ҳамда улардан ташқари сизлар билмайдиган — Аллоҳ биладиган бошқа бировларни ҳам қўрқувга солурсизлар. Аллоҳ йўлида нимани сарф қилсангиз, сизларга зулм қилинмаган ҳолда комил қилиб қайтарилур» (Анфол: 60). Ўша ўринларга жанг учун бораётган анавилар қайси шаръий тайёргарлик ва жанг учун қайси тадоригни кўрдилар? ■Қурол кўтаришни билмайдилар. ■Жангга оид режаларни билмайдилар. ■Жиҳод ва ер юзида жанг қилиш ишларига боғлиқ нарсаларни билмайдилар. ■Жанг қилишни хоҳлаётган ерлари табиатини билмайдилар. Ушбу ишларнинг барини билмайдилар. Ушбу ўринларда жанг қилиш учун қайси тайёргарликни адо этдилар?! Шак-шубҳа йўқки, улар ушбу шартларга хилоф чиқишлари билан, батаҳқиқ, Аллоҳнинг шариатида ворид бўлмаган қилмишни қилдилар. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса шундай дедилар: «Кимда-ким бизнинг амримиз бўлмаган ишни қилса, бас, у мардуддир». Демак, уларнинг бу амали ўзларига мардуддир. Уларга: Ниятимиз Аллоҳнинг йўлида жанг қилиш ва Аллоҳнинг калимасини олий қилиш, деб айтишлари фойда бермайди. Чунки солиҳ ният Аллоҳнинг шариатига мувофиқ бўлган амалга чамбарчас боғлиқ бўлмас экан, у ўз соҳибига фойда келтирмайди. Амал то Аллоҳ учун холис ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган Аллоҳнинг шариатига эргашган бўлмагунича қабул қилинмайди. Шунинг учун Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимда-ким бизнинг амримиз бўлмаган ишни қилса, бас, у мардуддир» – дедилар. Тўртинчи шарт: Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам кичик ёшдаги эркакларни жангдан қайтарардилар. Чунки улар балоғат ёшига етмаган эди. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо Уҳудда жанг қилишни хоҳлаганларида қайтарганлари сингари. Ҳамда жанг қилишни хоҳлаган кезлари у кишидан бошқа ёш саҳобаларни қайтарганлари каби. Ҳолбуки улар эркаклар эди. Энди ёш аёллар ҳақида нима дейсиз? Шак-шубҳа йўқки, уларнинг ҳаққида ҳукм таъкидлироқдир. Чунки улар учун жангга чиқишлик аслида нолойиқ. Аёллар гарданида жиҳод қилишлик йўқ. Балки уларнинг жиҳоди ҳаждир. Сўнг саволда зикр қилинганлар жумласидан, улар: Биз жанг учун чиқяпмиз. Чунки бу, ҳижрат бобидандир. Ҳижрат эса гарданимизга вожибдир, дейдилар. Айтаманки: Куфр юртидан ислом ўлкасига ҳижрат қилишлик (ҳукми) вожиб ва мустаҳаб ўртасида айланади. У, унга қодир бўлган, куфр юртида қолса дини ҳақида қўрқадиган ҳамда динини зоҳир қилишга қодир бўлмаган кишига вожибдир. Ва у (ҳижрат) динини зоҳир қилишга қодир ҳамда куфр юртида қолишликда ўзи учун фитна бўлишидан қўрқмайдиган кишига мустаҳабдир. Ана шу ҳолатда унга: Сенга куфр юртидан ислом ўлкасига ҳижрат қилишинг мустаҳаб бўлади, деймиз. Биринчи ҳолатда эса: Динингни зоҳир қилишга қодир бўлмайдиган, ўзинг ва дининг ҳақида фитнага тушишдан ҳотиржам бўлмайдиган ушбу юртдан ҳижрат қилиш сенга вожиб бўлади. Чунки сен у ердан чиқиш ва ҳижрат қилишга қодирсан, деймиз. Ҳижрат – куфр юртидан ислом ўлкасига кўчишлик. Савол: Суриядаги ҳозирги ҳолат уни ислом ўлкасига айлантирадими? Аниқ-равшан ва таъкидлангани шуки, у ердаги давлат нусайрий ёки жаъфарий мазҳабига асосланган. Иккинчидан, у (давлат) шундай маслакларга асосланганки, илм аҳли уларни куфрий маслаклар дея ҳукм қилишган. У ислом ва мусулмонларга қарши курашади. Шояд сизлар ушбу юртдаги ислом ва мусулмонларга тиркалаётган кўплаб ваҳшийликларни эшитаётгандирсизлар. У ерга жанг учун боришлик қандай қилиб куфр юртидан ислом ўлкасига ҳижрат қилишни рўёбга чиқариш бобидан бўлсин?! Шубҳасиз бу ажойибу ғаройиб иш. Куч ва қувват фақат Аллоҳ билан. Ушбу ёш йигит-қиз ва бошқаларга шунга ўхшаш ишларни қилмасликлари, умр ва ҳаётларини беҳуда зое қилмасликка огоҳ бўлишлари, тоатни бажариш ва шариатга мувофиқ бўлишни хоҳлаётган суратда маъсиятга қўл уриш ва шариатга хилоф бўлишдан огоҳ бўлишлари вожиб бўлади. Чунки бу, шайтон ва залолат аҳлининг алдовларидандир. Аллоҳдан биз ва сизларни ҳар қандай ёмонликдан ҳимоя қилишини сўраймиз. Валлоҳу аълам. Эй Аллоҳ, Муҳаммадга, у кишининг аҳли-оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўллагин. Ҳурматли шайх Муҳаммад ибн Умар ибн Салим Базмул ҳафизаҳуллоҳ
http://www.bazmool.com/fatawa/فتيات-يخرجن-للجهاد-في-سوريا Қизлар жиҳод учун Сурияга чиқяптилар Шайх Абдуллоҳ Бухорийнинг Сурия борасидаги насиҳати - Admin - 08-20-2014 Ҳукмдор ортида туриб жанг қилинади
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пок шариатлари борасида одамлар ичида Аллоҳнинг динидан энг жоҳил ва Аллоҳнинг шариатига энг кўп ёлғон гапирадиган кимсалар сўз очмайди. Юз берган ишлар рўй берганда ва кўриб турганингиздек иш қуюшқондан чиқиб кетганда баъзи одамлар кириб, қурол кўтаришни бошлади. Шундай қурол кўтардилар, ўзаро жанг қилдилар, даф қилдилар ва ўзаро урушдилар. Сафларига ким кирса кирди. У ер, бу ердан одамлар келди, байроқлар кўтарилди. Бир неча байроқ, бир неча жамоат, бир неча бўлинма-(отряд). Ҳар бири Лайлога етишдим дея овоз солади, қичқиради ва даъво қилади. Лайло эса бу нарсани тан олмайди. Номаълум, нотўғри, носоғлом байроқлар. Шубҳали, бидъий ва бидъатчи байроқлар. Ана шундай. Энди нима нарса учун жангга кирасиз ва қайси байроқ остида урушасиз? Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва алиҳи саллам Муслим ва ундан бошқаларнинг «Саҳиҳ»ида (ворид бўлганидек): «Ким номаълум байроқ остида жанг қилиб ўлса, жоҳилият ўлимидек ўлибди», дейдилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва алиҳи ва саллам Бухорий «Саҳиҳ»да ривоят қилган ҳадисда: «Ҳукмдор қалқондир. Унинг ортида (туриб) жанг қилинади», дедилар. Бу ўринда ҳукмдор ҳамда хиралик ва шовқин-(ғалаён) бўлмаган ҳақ ва тўғри байроқ бўлиши чорасиздир. Ҳа, тўғри (байроқ) ҳамда (битим) тузилган тўғри ҳукмдор. Ҳа (шундай). У киши алайҳиссалоту вассалам дедилар: «Ҳукмдор қалқондир. Унинг ортидан (туриб) жанг қилинади». У уларга ҳимоя бўлиши (лозим). Демак, ҳукмдор бўлиши шарт. Мен, сен ва фалончи келди, холос сен ҳукмдор (бўлиб кетавермайсан). Бу ўйин, шариатни бузиш ва Аллоҳнинг динини беҳуда қилишликдир. Иш бундай ҳал қилинмайди.
RE: Жиҳод ҳукмдор ортида бўлишлиги шарт - Admin - 08-28-2014 Сурия жиҳоди ва унга боришга ҳукмдорнинг рухсати
[mp3]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/dolzarb_fatvo/dolzarb_fatvo_023_suriya_jihodi_va_unga_borishga_hukmdorning_ruxsati.mp3[/mp3] Юклаб олиш [mp3] Савол: Суриядаги жиҳод, албатта, бу унинг саволи, жиҳод деб эътибор қилинадими ва жиҳодга бориш учун ҳукмдорнинг рухсати шарт эканига далил нима?
Жавоб: Бунинг жавобини воқеълик(дан излайлик). У нима самара берди? Ҳозирда у нима самара берди? Унинг натижалари нима (бўлди)? Бу бир жиҳатдан. Иккинчи жиҳати: Жиҳод ҳукмдорнинг ваколатларидан эканига далил шуки, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларнинг ҳукмдоридирлар ва жиҳодни бошқарган, унга амр қилган, уни тартибга солган, унга изн берган – у кишидир. Ҳатто кичик (ёшли бола) балоғатга етганда у Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига олиб келинарди. У жиҳод қилиш учун изн сўрарди. Агар унга изн берсалар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жиҳодга кирарди. Агар уни қайтарсалар (солалллоҳу лайҳи ва саллам), жиҳодга яроқли бўлгунча сабр қиларди. Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан изн сўрардилар. Ҳар бир киши қурол кўтариб, (жиҳодга) кириб кетавермасди. Шунингдек, Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ғазотга буюрардилар ва узрлиларга (жиҳоддан қолиш учун) рухсат берардилар. Хоҳ ростгўй бўлсинлар ёки мунофиқлар каби ёлғончи бўлсинлар у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га узрларини баён қилишарди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) изн берардилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан рухсат сўрардилар. Ким жиҳод қилишни хоҳласа, унга кириш учун Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан изн сўрарди. Ким узр сабабли ортда қолишни хоҳласа Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламдан изн сўрарди. Демак, бу шак-шубҳасиз ҳукмдорнинг ваколатидандир. Аллоҳ жалла ва аъла айтади: «Эй мўминлар, сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса…» (Тавба: 38). «Дейилса». «Дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ёпишиб олдингиз?!» (Тавба: 38). (Жиҳодга) чиқинглар деб ким айтади? У ҳукмдордир. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам (жиҳодга) сафарбар қилардилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Агар сафарбар қилинсанглар, бас, чиқинглар». Ким сафарбар қилади? У мусулмонларнинг ҳукмдоридир. Барча замон ва маконда. Ҳа (шундай). Доимий Фатво Бериш Қўмитаси ва Кибор Уламолар Ҳайъати аъзоси
фазилатли шайх Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ Сурия жиҳоди ва унга боришга ҳукмдорнинг рухсати RE: Жиҳод ҳукмдор ортида бўлишлиги шарт - Admin - 02-19-2015 Жиҳод ҳукмдорнинг ваколатидандир
Суҳандон: Ислом улардан пок-(безор) бўлган ҳолда ислом номидан гапирадиган, Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиш байроғи ҳамда уни мудофаа қилиш шиорини юқори кўтарадиган жамоатлар каби. Сўнг улар исломга жуда қаттиқ ёмонлик-(ёвузлик) қиладилар. Бу улар ошкора қилаётган қон тўкиш, номусларни топташ, тинч одамларни қўрқувга солиш ҳамда уммат якдиллигига тафриқа солишда (кўзга ташланади). Бу борада нима дейсиз?
Шайх Фавзон: Алҳамдулиллоҳким, жиҳод исломнинг чўққисидир. Жиҳод ва ҳижрат исломдаги энг афзал амаллардан. Бироқ жиҳод ҳукмдорнинг ваколатидандир. Мусулмонларнинг ҳукмдори унга буюради, уни ижро этади ва уни шахсан ўзи бошқариб туради ёки бу борада унинг ўрнини эгаллайдиган кишини қўяди-(таъйинлайди). Бу ақида китоблрида, аҳли сунна вал жамоа ақидасида зикр қилинган. Айтадиларки: «Жиҳод ҳар бир ҳукмдор билан қиёмат қоим бўлгунча адо этилгувчидир. Хоҳ у яхши ёки фожир бўлсин». Ана шу шаръий жиҳоддир. Қон тўкиш ва ҳукмдорга итоатсизлик қилишга келсак, бас, бу хаворижларнинг йўли. Бу ер юзида бузғунчилик қилишдир. Бу бузғунчилик қилиш, жиҳод эмас. Аллоҳдан офият ҳамда мусулмонларнинг адашганларини ҳақни билиб, унга амал қилишликка йўллашини сўраймиз. Ҳа (шундай). |