PDF WORD

ИШИД ва хаворижий жамоатлардан ҳазир бўлишга чорлов

ИШИД ва хаворижий жамоатлардан ҳазир бўлишга чорлов

 

 

 

Суҳандон: Ислом улардан пок-(безор) бўлган ҳолда ислом номидан гапирадиган, Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиш байроғи ҳамда уни мудофаа қилиш шиорини юқори кўтарадиган жамоатлар каби. Сўнг улар исломга жуда қаттиқ ёмонлик-(ёвузлик) қиладилар. Бу улар ошкора қилаётган қон тўкиш, номусларни топташ, тинч одамларни қўрқувга солиш ҳамда уммат якдиллигига тафриқа солишда (кўзга ташланади). Бу борада нима дейсиз?

Шайх Фавзон: Алҳамдулиллоҳким, жиҳод исломнинг чўққисидир. Жиҳод ва ҳижрат исломдаги энг афзал амаллардан. Бироқ жиҳод ҳукмдорнинг ваколатидандир. Мусулмонларнинг ҳукмдори унга буюради, уни ижро этади ва уни шахсан ўзи бошқариб туради ёки бу борада унинг ўрнини эгаллайдиган кишини қўяди-(таъйинлайди). Бу ақида китоблрида, аҳли сунна вал жамоа ақидасида зикр қилинган. Айтадиларки: «Жиҳод ҳар бир ҳукмдор билан қиёмат қоим бўлгунча адо этилгувчидир. Хоҳ у яхши ёки фожир бўлсин». Ана шу шаръий жиҳоддир. Қон тўкиш ва ҳукмдорга итоатсизлик қилишга келсак, бас, бу хаворижларнинг йўли. Бу ер юзида бузғунчилик қилишдир. Бу бузғунчилик қилиш, жиҳод эмас. Аллоҳдан офият ҳамда мусулмонларнинг адашганларини ҳақни билиб, унга амал қилишликка йўллашини сўраймиз. Ҳа (шундай).

Суҳандон: Шайх! Айрим ёшлар ушбу бузғунчи жамоатларнинг ялтироқ шиорларига алданиб, уларга қўшилишга шошилмоқда ва ҳукмдорга қарши бош кўтармоқда. Адоват билан уни тарк этмоқда. Шайх Солиҳ (ал-Фавзон), қандай кўрсатма берасиз?

Шайх: Бу уларнинг сифати бўлар экан, дарҳақиқат, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам улардан ҳазир бўлишга чорладилар. Ислом имомлари улардан ҳазир бўлишга чорлади. Улар орасида насиҳатни қабул қиладиганларига насиҳат қилишлик вожиб бўлади. Кимки насиҳатни қабул қилмаса, батаҳқиқ, ҳукмдор улар ва уларга ўхшашларни тўхтата оладиган нарсани жорий қилиш билан мусулмонларни унинг ёмонлигидан тўсади. Динни ҳимоя қилишлик шарт. Юрт, мусулминларнинг ўлкасини ҳимоя қилишлик лозим. Мусулмонларнинг бари хавфзликни (таъминловчи) кишилардир. Барчалари ушбу дин, мусулмонларнинг юрти ва қадриятларини ҳимоя қилишга масъулдир. Улар ҳақида сукут сақлашлик жоиз эмас. Ёки айримлари уларни мақтаяпти. Уларга олқиш айтяпти. Бу жоҳиллик ёки улар билан шерик бўлиш бобидандир. Кимда-ким уларни мақтаса, уларга олқиш айтса ва уларнинг қилмишларини оқласа, батаҳқиқ, унинг ҳукми ҳам уларнинг ҳукми (каби)дир. Ҳа (шундай).

Суҳандон: Шайх Солиҳ! Шак-шубҳа йўқки, ёшларда қайноқ эҳтирос ва қизиққонлик бор. Улар ушбу оғишган ва радикал жамоатларнинг аввалги нишонидир. Ушбу минбардан ёшларга ана шу ғаразгўй ва такфирий жамоатлардан ҳазир бўлиш борасида нима насиҳатингиз бор?

Шайх: Мен ёшларга уламолар ҳузурида шаръий илм талаб қилишларини насиҳат қиламан. Тоинки анавиларнинг манҳажи билан бошқаларнинг манҳажини билиб олсинлар. Бу (торликдан)дан фақат фойдали илм билан чиқиш кетиш мумкин. Уларга уламолар қўлида таълим олишликлари вожиб бўлади. Ушбу жиҳод, унинг ўлчов-(меъёр)лари, шартлари ва ким уни адо этиши ақида китобларида зикр қилинган. Бу иш бошбошдоқлик эмас. Ёшлар шак-шубҳасиз йўлдан оздирувчи ва бузғунчи фикр эгаларига дучордир. Чунки ёшларда қизиққонлик, эҳтирос ва таъсирланиш мавжуд. Уларда ҳикмат ҳамда ишнинг кўзини билишлик йўқ. Уларга илм аҳлига мурожаат қилишлари, ҳукмдорга қулоқ солиб, итоат қилишни лозим тутишлари вожиб бўлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳузайфа ибн Ямон (розияллоҳу анҳу)га фитна, залолат даъватчилари, жаҳаннам дарвозасида залолат даъватчилари бўлиб, ким уларга бўйсунса уни унга (жаҳаннамга) улоқтирадилар дея хабар берганларида, у киши (Ҳузайфа розияллоҳу анҳу): «Менга шу нарса етса мени нимага буюрасиз, эй Расулуллоҳ?», дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Мусулмонларнинг жамоати ва ҳукмдорини лозим тутасиз» -дедилар. Чунки бу, ана шу фитналардан нажот топиш йўлидир. Жамоатни лозим тутиш ҳамда қулоқ солиб, итоат қилишлик. Дарҳақиқат, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Батаҳқиқ, сизлардан ким ҳаёт кечирса, яқинда кўплаб ихтилофларни кўради. Бас, сизларга менинг йўлим ва тўғри йўлдаги, ҳидоятланган халифаларимнинг йўли лозим бўлади» – дедилар. (Бу сўзни) у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан васият қилишни талаб қилганларида (айтдилар). «Гўёки у, видолашувчининг васияти каби. Бизга васият қилинг, эй Расулуллоҳ!» – дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Сизларга Аллоҳдан тақво қилишликка, қулоқ солиб, итоат қилишга васият қиламан. Гарчи устингиздан қул ҳукмдор бўлса-да. Батаҳқиқ, сизлардан ким ҳаёт кечирса, яқинда кўплаб ихтилофларни кўради. Бас, сизларга менинг йўлим ва мендан кейинги тўғри йўлдаги, ҳидоятланган халифаларимнинг йўли лозим бўлади. Уни маҳкам тутинглар ва озиқ тишларингиз билан тишланглар» – дедилар. Мусулмонлар жамоати ва мусулмонларнинг ҳукмдорини лозим тутиш, Китоб ва суннатни лозим тутиш билангина нажот бор. Бу борада илм аҳли, одамларга тўғри йўл нима-ю, адашган, хато йўл нима эканини баён қилиб берадиган илмда мустаҳкам бўлганларга мурожат қилинади.

 

Аллома Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ

Юклаб олиш [mp3]

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.