PDF WORD

Қизлар жиҳод учун Сурияга чиқяптилар

Қизлар жиҳод учун Сурияга чиқяптилар

Савол: Голландиядан савол йўлловчи аёл айтади: Охирги вақтларда ёшлар ўртасида Сурияга жиҳод учун чиқишга чақириқ масаласи кўтарилди. Чиқувчилар орасида ўн беш, ўн олти, ўн етти ёшлардаги қизлар ҳам бор. Яширинча, оталари бехабар ҳолда чиқяптилар. Агар, бу ёшлар нима учун Сурияга чиқяптилар деган савол туғилса, шундай деяптилар: У вожиб ҳижрат. Ва улар Ҳалаб минтақасини эгаллаб олганликлари ҳамда у ерда Аллоҳнинг шариатини барпо қилаётганларини даъво қиладилар. Ўшаларга, бу даъволари бўйича нима насиҳатингиз бор?

Жавоб: Уларниг даъволари рўбарўсидаги насиҳатим шуки: Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан тақво қилсинлар!

Бу бобда илм аҳлига мурожат қилсинлар! Чунки илм аҳли: Сурияда шаръий жиҳод қоим эмаслигини баён қилишди. Батаҳқиқ, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаръий жиҳодда бир қанча шартлар лозимлигини баён қилдилар:

Биринчи шарт: Ҳукмдор билан биргаликда бўлишлиги. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муслим «Саҳиҳ»ида ривоят қилган ҳадисда шундай дедилар: «Ҳукмдор – унинг воситасида ҳимояланадиган, унинг ортида (туриб) жанг қилинадиган қалқондир». Сурияга жанг учун чиққан анавилар эса, ҳукмдорнинг изни билан чиқмайдилар. Мусулмонларнинг бирликларини бўладилар. Ана шу чиқишлари билан ислом ва мусулмонларга чапланадиган бир қанча муаммоларни юзага келтирадилар. Саволда зикр қилинганларнинг чиқиши ушбу шартга хилофдир.

Шаръий жиҳод шартларининг иккинчиси: Аллоҳнинг калимаси олий бўлиши учун очиқ-ойдин байроқ бўлишлиги. Чунки у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳиҳ ҳадисда шундай дедилар: «Кимда залолат-(фитна) туғи остида жанг қилиб, қатл қилинса жоҳилият ўлимидек вафот этибди». Маълумки Суриядаги жиҳодда Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учун очиқ-ойдин байроқ йўқ. У ерда насроний, илмоний ва байналминалчилар жанг қиляптилар. У ерда такфирчилардан иборат исломни даъво қиладиганлар жанг олиб боряпти. У ерда турли фикр ва залолат эгалари жанг қиляпти. Уларнинг жангларини бари ўз туғлари остида. Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учун очиқ-ойдин байроқ остида эмас.

Агар ўшалардан бири: Биз Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учун жанг қиляпмиз! – деса, жавоб шуки: Аллоҳнинг калимасини шаръий сифатга биноан олий қилишлик, шаръий ҳукмдор ортида бўлишлиги шартдир. Сизларда эса унинг ортидан (туриб) жанг қиладиган шаръий ҳукмдорингиз йўқ.

Агар айтишсаки: Бизни жамоатга амир этиб сайлаган ўз амиримиз бор. Бас, у шаръий ҳукмдоримиздир!

Шундай деб айтилади: Сизлар янглиштиряпсизлар. Зеро сизлар амир этиб сайлаган ушбу амирга, сизлар уни устингизга амир қилиб сайлашингизни ўзи билан унинг қўл остида мусулмонлар жамоати бирлашган шаръий ҳукмдор деб айтилмайди.

Учинчи шарт: Жиҳодга тўла ҳозирлик кўрилиши. Чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай дейди: «(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан Аллоҳнинг ва ўзларингизнинг душманларингизни ҳамда улардан ташқари сизлар билмайдиган — Аллоҳ биладиган бошқа бировларни ҳам қўрқувга солурсизлар. Аллоҳ йўлида нимани сарф қилсангиз, сизларга зулм қилинмаган ҳолда комил қилиб қайтарилур» (Анфол: 60). Ўша ўринларга жанг учун бораётган анавилар қайси шаръий тайёргарлик ва жанг учун қайси тадоригни кўрдилар?

  • Қурол кўтаришни билмайдилар.
  • Жангга оид режаларни билмайдилар.
  • Жиҳод ва ер юзида жанг қилиш ишларига боғлиқ нарсаларни билмайдилар.
  • Жанг қилишни хоҳлаётган ерлари табиатини билмайдилар.

Ушбу ишларнинг барини билмайдилар.

Ушбу ўринларда жанг қилиш учун қайси тайёргарликни адо этдилар?!

Шак-шубҳа йўқки, улар ушбу шартларга хилоф чиқишлари билан, батаҳқиқ, Аллоҳнинг шариатида ворид бўлмаган қилмишни қилдилар. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса шундай дедилар: «Кимда-ким бизнинг амримиз бўлмаган ишни қилса, бас, у мардуддир». Демак, уларнинг бу амали ўзларига мардуддир.

Уларга: Ниятимиз Аллоҳнинг йўлида жанг қилиш ва Аллоҳнинг калимасини оилй қилиш, деб айтишлари фойда бермайди. Чунки солиҳ ният Аллоҳнинг шариатига мувофиқ бўлган амалга чамбарчас боғлиқ бўлмас экан, у ўз соҳибига фойда келтирмайди. Амал то Аллоҳ учун холис ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган Аллоҳнинг шариатига эргашган бўлмагунича қабул қилинмайди. Шунинг учун Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимда-ким бизнинг амримиз бўлмаган ишни қилса, бас, у мардуддир» – дедилар.

Тўртинчи шарт: Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам кичик ёшдаги эркакларни жангдан қайтарардилар. Чунки улар балоғат ёшига етмаган эди. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо Уҳудда жанг қилишни хоҳлаганларида қайтарганлари сингари. Ҳамда жанг қилишни хоҳлаган кезлари у кишидан бошқа ёш саҳобаларни қайтарганлари каби. Ҳолбуки улар эркаклар эди. Энди ёш аёллар ҳақида нима дейсиз? Шак-шубҳа йўқки, уларнинг ҳаққида ҳукм таъкидлироқдир. Чунки улар учун жангга чиқишлик аслида нолойиқ. Аёллар гарданида жиҳод қилишлик йўқ. Балки уларнинг жиҳоди ҳаждир.

Сўнг саволда зикр қилинганлар жумласидан, улар: Биз жанг учун чиқяпмиз. Чунки бу, ҳижрат бобидандир. Ҳижрат эса гарданимизга вожибдир, дейдилар.

Айтаманки: Куфр юртидан ислом ўлкасига ҳижрат қилишлик (ҳукми) вожиб ва мустаҳаб ўртасида айланади. У, унга қодир бўлган, куфр юртида қолса дини ҳақида қўрқадиган ҳамда динини зоҳир қилишга қодир бўлмаган кишига вожибдир. Ва у (ҳижрат) динини зоҳир қилишга қодир ҳамда куфр юртида қолишликда ўзи учун фитна бўлишидан қўрқмайдиган кишига мустаҳабдир. Ана шу ҳолатда унга: Сенга куфр юртидан ислом ўлкасига ҳижрат қилишинг мустаҳаб бўлади, деймиз.

Биринчи ҳолатда эса: Динингни зоҳир қилишга қодир бўлмайдиган, ўзинг ва дининг ҳақида фитнага тушишдан ҳотиржам бўлмайдиган ушбу юртдан ҳижрат қилиш сенга вожиб бўлади. Чунки сен у ердан чиқиш ва ҳижрат қилишга қодирсан, деймиз.

Ҳижрат – куфр юртидан ислом ўлкасига кўчишлик. Савол: Суриядаги ҳозирги ҳолат уни ислом ўлкасига айлантирадими?

Аниқ-равшан ва таъкидлангани шуки, у ердаги давлат нусайрий ёки жаъфарий мазҳабига асосланган. Иккинчидан, у (давлат) шундай маслакларга асосланганки, илм аҳли уларни куфрий маслаклар дея ҳукм қилишган. У ислом ва мусулмонларга қарши курашади. Шояд сизлар ушбу юртдаги ислом ва мусулмонларга тиркалаётган кўплаб ваҳшийликларни эшитаётгандирсизлар. У ерга жанг учун боришлик қандай қилиб куфр юртидан ислом ўлкасига ҳижрат қилишни рўёбга чиқариш бобидан бўлсин?!

Шубҳасиз бу ажойибу ғаройиб иш. Куч ва қувват фақат Аллоҳ билан.

Ушбу ёш йигит-қиз ва бошқаларга шунга ўхшаш ишларни қилмасликлари, умр ва ҳаётларини беҳуда зое қилмасликка огоҳ бўлишлари, тоатни бажариш ва шариатга мувофиқ бўлишни хоҳлаётган суратда маъсиятга қўл уриш ва шариатга хилоф бўлишдан огоҳ бўлишлари вожиб бўлади. Чунки бу, шайтон ва залолат аҳлининг алдовларидандир. Аллоҳдан биз ва сизларни ҳар қандай ёмонликдан ҳимоя қилишини сўраймиз. Валлоҳу аълам.

Эй Аллоҳ, Муҳаммадга, у кишининг аҳли-оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўллагин.

 

Ҳурматли шайх

Муҳаммад ибн Умар ибн Салим Базмул

Ҳафизаҳуллоҳ

http://www.bazmool.com/fatawa/فتيات-يخرجن-للجهاد-في-سوريا

Юклаб олиш [mp3]

Манба: Тавҳид форуми


·

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.