Тавҳид форуми
Аллоҳни ёлғиз «Аллоҳ, Аллоҳ» лафзи билан зикр қилиш - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Дуо ва зикр (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=15)
+--- Thread: Аллоҳни ёлғиз «Аллоҳ, Аллоҳ» лафзи билан зикр қилиш (/showthread.php?tid=1233)



Аллоҳни ёлғиз «Аллоҳ, Аллоҳ» лафзи билан зикр қилиш - Admin - 04-19-2012

34-ТАНҚИД
193-195 саҳифаларда Аллоҳни ёлғиз «Аллоҳ» деган исм билан зикр қилишни инкор қиладиганларга нисбатан адоватини яшириб ўтирмади. Бу ишни инкор қиладиганлардан бирлари шайхулислом Ибн Таймиядирлар. Муаллиф у кишига қарата ғазаб ўқдонидан ўқлар узди. Бу ҳақда зикр қилинган ҳужжатларга қулоқ ҳам тутиб кўрмади. Ушбу ҳужжатлардан бири шуки, ёлғиз «Аллоҳ» исми билан Аллоҳни зикр қилиш на Китобда, на Суннатда ва на салаф-солиҳларнинг асарларида ворид бўлди. Демак, бу иш бирор нарсани ифода этмайди, деб илова қилишимиз мумкин. Чунки, бирлик кўринишидаги исм тоинки маъно ифода этадиган жумлага қўшилиб келмас экан, бирор (маънони) ифода этмайди. Доктор эса, Аллоҳни ёлғиз «Аллоҳ» исми билан зикр қилиш Аллоҳ таолонинг ушбу қовли остига дохил бўлади, деб даъво қиляпти: «Ва эртаю кеч Роббингизни номини зикр қилинг!» (Инсон сураси, 25-оят). Биз муаллифга бир савол йўллаймиз ва жавоб беришда аравани қуруқ олиб қочмасдан, ростгўй бўлишини истаймиз: Суннатда Аллоҳ таоло Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламни ушбу ишга буюргани ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ азза ва жаллани ёлғиз «Аллоҳ» исми билан зикр қилганлари ҳақида бирор далил борми? Зеро, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари Қуръонни тафсир қилиб беради. Ёки, бу иш сўфийларнинг динда ўйлаб топган янгиликларидан ва тушунишдаги носоғломликлариданми?!
Доктор шу ва бундан бошқа масалаларда хилоф бўлган киши залолатга кетган, деб айтилмайди, деган сўзни кўп такрорлайди.
Биз унга қарата айтамизки: Мухолиф ўзининг хилоф чиқишида шаръий ҳужжатларга асосланган бўлса, залолатга чиқди дейилмайди. Аммо бу хилоф чиқиши Китобу-Суннатга асосланмаган бўлса, у албатта залолатга кетди, деб айтилади. Чунки, Аллоҳ таоло айтадики: «Ҳақиқатдан кейин эса фақатгина йўлдан озиш бор, холос» (Юнус сураси, 32-оят). Аллоҳ таолонинг Китоби далолат қилган нарса ҳақдир. Унга хилоф келган иш эса залолатдир. Демак, бу сўзни айтган киши залолатга кетган, деб айтилади.




«Мана шу бизнинг даъват» китобидан иқтибос - Admin - 09-19-2016

Ушбу ҳадисни бир неча бор эшитгансизлар ва у саҳиҳ ҳадисдир: «Ер юзида Аллоҳ, Аллоҳ дейдиган киши (қолмагунча) қиёмат қоим бўлмайди» (Муслим (148)).
Улар ушбу «Аллоҳ, Аллоҳ» ҳадисини Аллоҳ азза ва жаллани ёлғиз «Аллоҳ, Аллоҳ» лафзи билан зикр қилишни жоиз эканига, балки мустаҳаб эканига далил қилиб келтиришади. Ана шунга ўхшаш изоҳ киритиш билан ушбу ҳадисни эшитган вақтда, ўзига бино қўйган кимса алданиб қолмаслиги ва билимсиз киши жоҳил қолмаслиги учун (шу ерда) ҳозир бўлган биродарларимга йўл-йўлакай ушбу тафсир ботил эканини эслатиб қўйишни ўзимга лозим топдим:
Биринчидан: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва алиҳи ва салламдан келган бошқа бир ривоятда бунинг очиқ баёни келгандир.
Иккинчидан: Агар ушбу изоҳ тўғри бўлганида салаф-солиҳ розияллоҳу анҳумларнинг амали ўшандай жорий бўларди. Демак улар шундай қилишмаган экани, уларнинг ушбу изоҳга биноан амал қилишдан юз ўгиришгани, ушбу изоҳнинг ботил эканига далолат қилади.
Энди ушбу ривоятга бошқа бир ривоят қўшилса нима дейсизлар, масаланинг моҳияти ҳам шудир. Имом Аҳмад ушбу ҳадисни ўзларининг «Муснад»ларида саҳиҳ санад ила ушбу лафзлар билан ривоят қилганлар: «Ер юзида ла илаҳа иллаллоҳ дейдиган киши бор экан қиёмат қоим бўлмайди» (Аҳмад «Муснад» (3/268), Ибн Ҳиббон «ас-Саҳиҳ» (6848) ва «ал-Маварид» (1911) ҳамда Ҳоким «ал-Мустадрак» (8559), «ас-Саҳиҳа» (3016)). Демак такрор, биринчи ривоятда такрор келган Аллоҳ, лафзи жалоладан қасд қилинган маъно шу эди.

Quote:Ношир изоҳи: Аллома Муҳаммад Сиддиқ Ҳасанхон ўзининг «ад-Дин ал-Холис» (3/577-578) китобида Аллоҳни ёлғиз «Аллоҳ» лафзи билан зикр қилиш ношаръий экани ҳақида муҳим бир изланиш олиб борган. Ва ушбу ишни на Қуръонда, на суннатда ва на саҳоба ҳамда мақталган асрда ўтганларнинг бирорталаридан асос йўқ эканини айтиб ўтади. Бу борада яна фазилатли шайх Бакр ибн Абдуллоҳ Абу Зайд роҳимаҳуллоҳнинг «Муъжам ал-Манаҳий ал-Лафзия» (120-121) китобларига қаранг.