PDF WORD

Бош кийимсиз намоз ўқишнинг ҳукми

Бош кийимсиз намоз ўқишнинг ҳукми

 

Cавол: Мен бош яланг ҳолда намоз ўқийман. Бироқ, масжидимиздаги намозхонларнинг айримлари бу борада менга эътироз билдирадилар. Уларнинг айтишича, бундай ҳолда намоз ўқисам суннатга хилоф иш тутган бўларканман ва шу туфайли айрим савоблардан бебаҳра бўлиб қолар эканман. Намозда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига мувофиқ тарздаги либос қандай бўлиши керак?

Жавоб: Хабарларда келишича, Ибн Умар разияллоҳу анҳу ходимлари Нофеъга: «Одамларнинг олдига бошяланг чиқасанми?» дедилар. «Йўқ, (бундан уяламан)» деди Нофеъ. Шунда Ибн Умар: «Ахир Аллоҳ азза ва жалла уялинишликка ҳақлироқ-ку!» деган эканлар.

Бу сўзлар намозда афзали бошни ёпишлик эканига далолат қилади. Бироқ, бу масалани Аллоҳ Таолонинг: «Эй, одам болалари, ҳар бир сажда (намоз) вақтида (ва маконида) зийнатланинг!» (Аъроф: 31), ояти каримасига татбиқ қиладиган бўлсак, бизга қуйидаги нарса ойдинлашади.

Бошга нарса кийиш зийнатдан деб эътибор қилинадиган ўлкада бошни ёпиб намоз ўқиш афзал. Аммо бошга нарса кийишлик зийнат деб эътибор қилинмайдиган қавм ичида бўлсак, намозда бош кийим кийиш афзал деб айтолмаймиз, худди шунингдек, бош яланг ўқиш ҳам афзал деёлмаймиз.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ул зотнинг саллада намоз ўқишлари собит бўлган. Салла эса бошни ёпиб турувчи нарсадир.

 

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймийн

«аш-Шарҳул Мумтиъ».

3 та мулоҳаза

  1. Bobur → 26.09.2014 йил

    assalomu aleykum.Shayh Alboniy bosh yalang namoz o’qish tugul,bosh yalang yurishni o’zi makruh deb tursalar, Shayh Usaymiynga nima bo’ldi ziyoni yo’q degan mazmunda javob aytmoqda.

  2. Bobur → 26.09.2014 йил

    Shayh Ibn Taymiya bosh yalanglik kofirlarni odatidandir degan gaplariga nima der ekan Ibn Usaymiyn tahsir.

  3. Administration → 11.10.2014 йил

    Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
    Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси уламолари муқтадий имом ортидан фотиҳа сурасини ўқиш масаласи борасидаги фатволари якунида мусулмонларнинг фиқҳий масалалар борасидаги ихтилофларга қандай ёндашишлари лозим экани ҳақида шундай насиҳат қилишади:
    «Ушбу масаладаги уламоларнинг ихтилофларини кек-адоват, фирқа-фирқа бўлиб бўлиниш ва бир-бирига орқа ўгириб кетиш учун восита қилиб олишингиз асло ярамайди. Балки сизларга кўп-кўп дарс, (ҳукмлардан) хабардор бўлиш ва ўзаро илмий изланиш олиб боришингиз вожиб бўлади. Агар баъзиларингиз жаҳрий намозда имомнинг ортида турганларга Фотиҳа сурасини ўқишлик вожиб бўлади, деган олимнинг сўзига тақлид қилса, бошқаларингиз эса жаҳрий намозда имом (қироат қилар экан) жим туришлик ва имомнинг Фотиҳа сурасини қироат қилгани билан кифояланиш вожиб бўлади деган олимнинг сўзига тақлид қилса, бунда танглик-ҳараж йўқ. Ва манабулар анавиларни ҳақорат қилишлиги ва ушбу масала деб ўзаро кек-адоват сақлашликларига асло сабаб йўқ.
    Уларга илм аҳли ўртасидаги ихтилофли масалаларга кўнгилни кенгроқ ёзмоқликлари ва ушбу ихтилоф сабабларига зеҳнларини чуқурроқ қаратмоқлари, ҳамда Аллоҳ таолодан ихтилоф қилинганда ҳаққа ҳидоят қилишини сўрамоқликлари лозим бўлади. Албатта У Эшитувчи ва (дуоларни) ижобат қилувчидир»
    .
    Манба: https://tavhid.com/kitoblar/namoz/muqtadiy-imom-qiroat-qilganda-jim-turadimi
    Шундай экан, ҳурматли Бобурбек, илм аҳли орасидаги хилофий масалаларга қандай ёндашиш лозим эканини ўрганайлик.

Фикр билдиринг