Муқтадий имом қироат қилганда жим турадими?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг …
Ҳар ракъатда Фотиҳа сурасини ўқишлик имом ва ёлғиз намоз ўқувчининг зиммасидаги намоз рукнларидан бўлган бир рукндир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: «Фотиҳа сурасини ўқимаган кишининг намози мақбул эмас» (Бухорий (714). Жаҳрий намозларда имомнинг ортида турган кишининг Фотиҳа сурасини ўқишлигига келсак, бу борада уламоларнинг икки ҳил қарашлари мавжуд:
Биринчиқовл: Вожиб эканлигидир. Бунинг далили Пайғамбар соллаллоҳу алайҳу ва салламнинг ушбу: «Фотиҳа сурасини ўқимаган кишининг намози мақбул эмас», қовлларидаги умумдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозини ёмон суратда адо этган кишига таълим берганларида ҳам, уни Фотиҳа сурасини ўқишликка амр этдилар.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Фотиҳа сурасини ҳар ракъатда ўқиганликлари ҳақида саҳиҳ ривоятлар нақл қилинган. Ҳофиз ибн Ҳажар «Фатҳул Борий»да шундай дедилар: «Дарҳақиқат, имомнинг ортидаги киши жаҳрий намозларда фотиҳа сурасини ўқишлиги борасида бирор қайдловсиз изн (рухсат) собит бўлди. Бунга сабаб Бухорий «Жузъул қироат»да, Термизий, Ибн Ҳиббон ва бошқалар Макҳулдан, у эса Маҳмуд ибн Робиъдан, у эса Убода (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилган ҳадис: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга бомдодда (орқа сафдагиларнинг) қироати оғир келди. Фориғ бўлгач: «Имомларингизниг ортида туриб қироат қиляпсизлар шекилли?», дедилар. Биз: «Ҳа», дедик. Шунда: «Бундай қилманглар, Фотиҳа сураси бундан мустасно. Чунки уни (Фотиҳа сурасини) ўқимаган кишининг намози мақбул эмас», дедилар».
Иккинчи қовл: Имомнинг қироати унинг ортида турганнинг ҳам қироатидир. Бунга далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: «Қачонки Қуръон қироат қилинса, унга қулоқ тутингиз ва жим турингиз — шояд (Аллоҳ тарафидан) раҳматга сазовор бўлсангизлар» (Аъроф: 204). Ибн Ҳажар шундай дедилар: «Моликийлар каби ундан (имомнинг ортида турган кишидан) у (Фотиҳа сурасини) жаҳрий намозларда соқит бўлади деб айтганларнинг далили ушбу ҳадисдир: «Агар (имом) қироат қилса жим турингиз». Ушбу ҳадис саҳиҳ бўлиб, Муслим Абу Мусо Ашъарий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилган».
Фотиҳа сурасини қироат қилишлик вожиб дейдиганлар айтишадики: у (Фотиҳа сураси) имом Фотиҳани қироатидан фориғ бўлгач ва бошқа (зам) сурани ўқишга киришишидан олдин ёки имом тўхтаб-сукут қилган ўринларида ўқилади. Ибн Ҳажар шундай дедилар: «Имом қироат қилганда жим туради. Сукут сақлаганда эса қироат қилади». Шайх Ибн Боз шундай дедилар: «Имомнинг сукут сақлаши-тўхташидан мурод, Фотиҳа (сурасини ўқишлик давомида) ёки ундан кейин ёки зам сураси(ни ўқишлик) давомида имомнинг тўхтаб-тўхтаб ўқишлигидир. Имом тўхтаб-тўхтаб ўқимайдиган бўлса унинг ортида турганларга барибир Фотиҳа сурасини ўқишлик вожиб бўлади. Уламоларнинг икки сўзларининг саҳиҳига кўра, гарчи имом қироатда давом этса ҳам» (Фатава Ибн Боз 11/221).
Доимий қўмитага шунга ўхшаш савол йўлланганда қуйидагича жавоб берди:
Илм аҳлининг сўзлари ичидаги саҳиҳи, ёлғиз намоз ўқувчига ҳам, имомга ҳам, имомнинг ортидагиларга ҳам жаҳрий ва сиррий намозларда Фотиҳа сурасини ўқишлик вожиб эканлигидир. Бунга саҳиҳ далиллар далолат қилиб, хос келганлиги сабабидандир. Аллоҳ таолонинг ушбу: «Қачонки Қуръон қироат қилинса, унга қулоқ тутингиз ва жим турингиз — шояд (Аллоҳ тарафидан) раҳматга сазовор бўлсангизлар», қовлига келсак, бу умумий (далил)дир. Шунингдек Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу қовллари ҳам: «(Имом) қироат қилса, бас, жим туринглар».
Ушбу (икки далил) Фотиҳа ва бошқа суралар борасидаги умумий (далилдир). Ушбу икки далил мана бу ҳадис билан хосланади: «Фотиҳа сурасини ўқимаган кишининг намози мақбул эмас». Ана шунда собит далиллар жамланади. Ушбу: «Кимнинг имоми бўлса, бас, имомнинг қироати унинг учун ҳам қироатдир», ҳадисига келсак, у заифдир. Ҳамда имом Фотиҳа сурасини ўқигач унинг ортидагилар «Аамиин», деб айтишлари билан Фотиҳа сурасини ўқигандек мақомни эгаллашади, дейилган қовл ҳам саҳиҳ эмас.
Ушбу масаладаги уламоларнинг ихтилофларини кек-адоват, фирқа-фирқа бўлиб бўлиниш ва бир-бирига орқа ўгириб кетиш учун восита қилиб олишингиз асло ярамайди. Балки сизларга кўп-кўп дарс, (ҳукмлардан) хабардор бўлиш ва ўзаро илмий изланиш олиб боришингиз вожиб бўлади. Агар баъзиларингиз жаҳрий намозда имомнинг ортида турганларга Фотиҳа сурасини ўқишлик вожиб бўлади, деган олимнинг сўзига тақлид қилса, бошқаларингиз эса жаҳрий намозда имом (қироат қилар экан) жим туришлик ва имомнинг Фотиҳа сурасини қироат қилгани билан кифояланиш вожиб бўлади деган олимнинг сўзига тақлид қилса, бунда танглик-ҳараж йўқ. Ва манабулар анавиларни ҳақорат қилишлиги ва ушбу масала деб ўзаро кек-адоват сақлашликларига асло сабаб йўқ.
Уларга илм аҳли ўртасидаги ихтилофли масалаларга кўнгилни кенгроқ ёзмоқликлари ва ушбу ихтилоф сабабларига зеҳнларини чуқурроқ қаратмоқлари, ҳамда Аллоҳ таолодан ихтилоф қилинганда ҳаққа ҳидоят қилишини сўрамоқликлари лозим бўлади. Албатта У Эшитувчи ва (дуоларни) ижобат қилувчидир.
Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га салавот ва саломлар йўлласин.
Манба: Тавҳид форуми
Assalamu Aleykum.
Admin birodarlar,bizlar biroz tushunmadik,
bu yerda qaysi qavl kuchliydir,ya’ni imom jahriy qirot qilganda iqtido qilganlar fotixani qirot qilishimi yoki qilmasligimi?
Keyin imom fotixani o’qib bo’lgandan keyin biroz dam olishida iqtido qilganlar bu dam olish mobaynida fotihani o’qib tugadishka ulgurmaydilarku,
xulosa: admin birodarlar jaxriy qiroatda muqtadiylar fotixani öqiganlari avzalmi yoki yo’qmi,axir imom fotihadan foriq bo’lganda,biroz dam olganda,va shu dam olish mobaynida iqtido qilganlar fotixani öqib ulgurmaydilarku,
bunday paytda nima qilinadi?
Jazakallohu xoyron.
ассаламуалайкум имом жахри укиганда мен учун кай холатда булишим афзал эканин билолме колдим бунга сабаб имом сураларни сукут килме тез укиди бази махалда рукуга анча кегин кетаман бу холат имом ичида укиганда куп булади ва бази-базида фотихани тугата олмий рукуга борябман мен имомга сураларни шошме укишга чакиргандим алхамдулиллах инобатга олиб бир оз угналди лекин лекин мени секин укишлигмми барибир сурани охиригача тугата олмаган холларим булиб турибди. жахри укиганда эса мутлок имкон топа олмаябман сабаби имом укиган ссурани эштиб узм укиган сура тенг келиб чалкашиб кетябман. яна бир савол кироатида хатоси бор одам имом булса иктидо килинадими шу хакда кегрок малумот берселар илтимос . аллох сизларнида бизнида уз холимизгаа ташлаб куймасин аллох сизларни килаетган хайрли амалларини уз рахмати блан кабул этсин