Устунлар орасида намоз ўқиш ҳукми

Устунлар орасида намоз ўқиш ҳукми

 

 

Савол: Ҳурматли шайх, савол берувчи биродаримиз айтадики: Баъзи масжидларда сафлар орасида устунлар бўлиб, бу уларнинг бўлиниши ва бир неча сафларга ажралишига олиб боради. Ушбу ҳолатга ўхшашида инсон устун ёнида намоз ўқиб, саф бўлинган бўлиши афзалми ёки устунни ортда қолдириб саф тўла бўлгани афзалми? Маълумки, ушбу ҳолатда саф тўла бўлади. Бироқ намозхон сафдан бироз чиқишга мойил бўлади. Шу борада бизга фатво бериб, ажру савобга эришинг!

Жавоб: Суннат – сафлар узлуксиз тўғри бўлиши ва устунлар ортларида бўлишидир. Устунлар ортларида бўлади. Сафлар устунлар олдида тўғри бўлади ва сафлар бўлинмайди. Масжидда издиҳом ва масжид торайганда зарурат вақти мустасно. Шунда одамлар устунлар орасида саф тортишида ҳожат учун ҳараж-(танглик) йўқ. Шунинг учун Анас: «Улар бундан сақланардилар», деди. Устунлар ўртасида туришдан сақланардилар. Яъни, бунга ҳожат бўлмаганда. Суннат – имом ортидагилар олдинга ўтиши ҳамда устунлар ортларида бўлишидир. Агар ортида устун бўлган киши устун томондан озгина олдинга силжиса зарари йўқ. Бироқ икки устун ўртасидагиларга саф тўғри бўлиши учун озгина олдинга силжишлари лозим бўлади. Тоинки ортида устун бўлган киши ва ундан бошқаси баб-баробар, сафда тўғри бўлсин, бирор киши бошқасидан олдинга ўтиб кетмасин.

Бошловчи: Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин!

 

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ

«Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари

Юклаб олиш [mp3]

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan