Масжиднинг сағанаси борлигини билмай намоз ўқиди

Масжиднинг сағанаси борлигини билмай намоз ўқиди

Савол: Бир киши масжидда намоз ўқиб, масжидда сағана борлигини билмади. Чунки у ўша ерда бегона эди. Буни билмагани боис намози саҳиҳми ёки йўқми? Агар саҳиҳ бўлмаса уни қандай қайта ўқийди? Дарҳақиқат, сафари кўп бўлиб, ададини билмагани учун намози ҳам кўп бўлиши мумкин. (Намозларни) қандай адо этади?

Жавоб: Воқелик зикр қилингандек бўлса, аниқки, у узрли. Аллоҳ таолонинг ушбу қавли умумий экани учун: «Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди» (Бақара: 286).

Тавфиқ Аллоҳдан. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли-оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси

Фатво: (20441)-рақам остидаги фатвонинг биринчи саволи. (5/250).

 

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдулазиз Оли Шайх

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён, Солиҳ ал-Фавзон

 

Манба: Тавҳид форуми

One thought on “Масжиднинг сағанаси борлигини билмай намоз ўқиди

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan