Муҳим масалаларда ким фатво беради?

Муҳим масалаларда ким фатво беради?

Савол: Турли мамлакатларда яшовчи толиби илмларга, ўша мамлакатда мусулмон ҳукмдор бўлмаса ва агарда улардан бошқа бирор ким билан боғланишнинг имкони бўлмаса, уммат йўлиққан муҳим масалаларда ва жиҳод масалаларида фатво беришлари вожиб бўладими ёки жоиз бўладими? Шу нарсани тушунтириб берсангиз.

Жавоб: Умумий масалаларда уларнинг фатво беришлари мумкин эмас. Бу масалаларда уламолардан бошқа ҳеч кимга фатво бериши мумкин эмас! Аллоҳ таоло бу ҳақида айтади: «Қачон уларга (жангга кетган мусулмон аскарлар ҳақида) тинчлик ёки хавф-хатар (яъни ғалаба ёки мағлубият) хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Агар (улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юрмасдан) пайғамбарга ва ўзларидан бўлган бошлиқларгагина етказганларида эди, уни (яъни мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар иш негизини биладиганлардан билган бўлар эдилар» (Нисо: 83). Бу масалаларни ўз илми ва тақвоси билан танилган уламолар ҳайъати ҳал қилиши керак бўлади. Умар разияллоҳу анҳу бирор муҳим масала рўй берса, бунинг учун муҳожир ва ансорларни тўплар эди. Ваҳоланки бу Умар эди! Шунга қарамай у, улар билан маслаҳатлашиш учун муҳожир ва ансорларни тўплар эди. Агар у (талаба)лардан оддий саволлар ҳақида сўрашса, агар уларда бу борада илм бўлса, улар жавоб беришлари мумкин. Бироқ муҳим масалаларга келсак, буларга ҳеч ким фатво бермайди, фақатгина бу масалаларни ўрганиб чиқадиган (бунга) муносиб уламолар (фатво бера оладилар).

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ ал-Фавзон

«Фатава ал-Фавзан» № 7084.

2 thoughts on “Муҳим масалаларда ким фатво беради?

  1. Aссаламу алайкум кечирасиз уша уламоларни иштиходида бир ажр икки ажр олишига далил борми

  2. Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
    Шайх Муҳаммад Носируддин Албоний роҳимаҳуллоҳ ўзларининг «Сифатус Солатун Набий» китобларида шундай дейдилар:
    Баъзи муқаллидларда уларни мазҳабларига хилоф бўлган суннат(ҳадис)га эргашишдан тўсувчи бир гумон борки, у уларнинг «суннатга эргашиш мазҳаб соҳибини хатокор санашни лозим қилади, хатокор санаш дегани эса имомга таън етказиш (айблаш) маъносини англатади, оддий бир мусулмонга таън етказиш мумкин эмас-ку, қандай қилиб улуғ имом шаънига мумкин бўлсин» деган гумонларидир.
    Жавоб: Бу асоссиз ва суннатни (ҳадис илмини) яхши билмасликдан келиб чиққан бир гумондир. Йўқса, оқил мусулмон қандай қилиб бу каби сўзни айтиши мумкин, ҳолбуки, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
    «إِذَا حَكَمَ الْحَاكِمُ فَاجْتَهَدَ ثُمَّ أَصَابَ فَلَهُ أَجْرَانِ وَإِذَا حَكَمَ فَاجْتَهَدَ ثُمَّ أَخْطَأَ فَلَهُ أَجْرٌ» (البخاري ومسلم)
    «Агар ҳоким ҳукм қилса ва ижтиҳод қилиб, тўғри топса, унга икки ажр-савоб бордир. Агар ҳукм қилса ва ижтиҳод қилиб, хато қилса, унга бир ажр-савоб бордир» (Бухорий ва Муслим), деган бўлсалар?!!
    Ушбу ҳадис очиқ далолат қиладики, бир одам: «Фалончи олим хато қилган» деса, бу шаръий истилоҳда «Фалончи олим битта ажрга эга бўлган» деган маънони билдиради. Шундай экан, ўша фалончи уни хатокор санаган одамнинг фикрида бир ажрга эга бўлган бўлса, уни хатокор санашидан қандай қилиб унга таън етказиш маъноси тушунилиши мумкин?!

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan