لا اله الا الله
Ла илаҳа иллаллоҳ
маъноси, шартлари, бузувчи амаллари ва фазилати
Фазилатли шайх
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Саид Рослан
ҳафизаҳуллоҳ
«Дар ал-Фурқон» нашриёти
1430ҳ – 2009м
Миср Араб Республикаси – Ашмун – Субк ал-Аҳад
www.tavhid.com
Мундарижа
«Ла илаҳа иллаллоҳ»нинг маъноси
«Ла илаҳа иллаллоҳ»нинг шартлари
Ваҳдатул вужуд аҳлининг тавҳид калимасига берган изоҳлари
Калом уламоларининг тавҳид калимасига берган изоҳлари
Жаҳмийя ва мўтазилаларнинг тавҳид калимасига берган изоҳлари
Қутбий ва ихвонийлардан иборат гуруҳбозларнинг тавҳид калимасига берган изоҳлари
Аҳли сунна вал жамоанинг тавҳид калимасига берган изоҳи
«Ла илаҳа иллаллоҳ»ни улуҳийят тавҳидига далолат қилиши
«Ла илаҳа иллаллоҳ»ни рубубият тавҳидига далолат қилиши
«Ла илаҳа иллаллоҳ»ни исм ва сифатлар тавҳидига далолат қилиши
Иккинчи шарт: Шак-шубҳани батамом рад этадиган яқин-аниқ ишонч
Тўртинч шарт: Ушбу калима далолат қилган маъноларга бўйинсуниб, тўла-тўкист таслим бўлиш
Бешинчи шарт: Ёлғонни батамом рад этадиган сидқ (ростгўйлик)
Тўққизинчи шарт: Уни («Ла илаҳа иллаллоҳ»ни) нутқ қилиш
«Ла илаҳа иллаллоҳ»ни бузувчи амаллар
Биринчиси: Аллоҳ таолога ширк келтириш
Учинчиси: Қуръон ва суннатда кофир экани очиқ айтилган кимсани кофир деб билмаган кимса
Олтинчиси: Аллоҳу Росули, Қуръон ёки Ислом шиорларидан бирортасини ҳазил-мазаҳ қилиш
Саккизинчиси: Мушрикларга мусулмонларнинг зарарига ёрдам бериб, ҳамкорлик қилиш
Ўнинчиси: Аллоҳнинг динидан юз ўгириш
«Ла илаҳа иллаллоҳ» ва уни зикр қилишнинг фазилатлари ҳақида
«Ла илаҳа иллаллоҳ» аввалги вожибот
«Ла илаҳа иллаллоҳ»ни сидқидилдан айтишнинг фазилати
«Ла илаҳа иллаллоҳ»ни айтган кишининг қони (тўкилмай), моли (тортиб олинмай) сақлов-ҳимояда бўлиши
Аллоҳ таоло «Ла илаҳа иллаллоҳ», деб, бу билан Аллоҳни Юзини истайдиган кишига дўзахни ҳаром қилди
«Ла илаҳа иллаллоҳ» иймон даражаларининг энг олийсидир
Аллоҳ азза ва жалла Ўзининг пайғамбарини ушбу калима билан жўнатди
«Ла илаҳа иллаллоҳ»ни ўлим ва оғир вақтларда такрор-такрор айтиш мустаҳаб бўлади
Ҳасанотларнинг энг афзали «Ла илаҳа иллаллоҳ»дир
Убудият икки асос-қоидага жо бўлганки, унинг асоси: Комил муҳаббат ва тамомий хокисорликдир
Пок калима бўлмиш «Ла илаҳа иллаллоҳ»нинг эъроби (граматик таҳлили)
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфорлар айтиб, ундан нафсимизнинг шумлиги ва амалларимизнинг ёмонлигидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани тўғри йўлга солувчи зот йўқдир. Мен «Ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир» деб гувоҳлик бераман.
«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).
«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70, 71).
Сўнг…
Дарҳақиқат, сўзларнинг рости – Аллоҳнинг Каломи, йўлларнинг яхшиси – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмони – (динда) янги пайдо қилинганлари, (динда) янги пайдо қилинган барча нарса бидъат, барча бидъат – залолат, барча залолат эса жаҳаннамга элтувчидир.
Сўнг:
Аллоҳ таоло халқларни Ўзига ибодат қилишлари учун яратди:
«Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Зориёт: 56).
Ибодат – у Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло элчиларининг тилида баён қилганидек, Аллоҳга Унинг буйруқларига бўйинсуниш ва қайтариқларидан четлашишлик билан итоат қилишдир. Ибодат – Аллоҳ таоло яхши кўриб, рози бўладиган зоҳирий ва ботиний ҳар бир сўз ва амални ўзида жамловчи бўлган бир сўздир.
Субҳанаҳу ва таолога ибодат қилиш – у, буюрилган ишни қилиш ва қайтарилган ишни тарк этиш билан Унга итоат қилишдир. Ана шу Ислом динининг ҳақиқатидир. Чунки Исломнинг маъноси, (инсон) Аллоҳ таолога ниҳоятда хокисорлик ва итоат билан тўла таслим бўлишдир.
Аллоҳ таоло Ўзига ибодат қилишга буюрганидек, Ўзгасига ибодат қилишдан қайтарган ҳам. Аллоҳ таоло шундай дейди:
«Аниқки, биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва тоғут (шайтон)дан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз» (Наҳл: 36).
Аллоҳ таоло айтдики:
«Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар!» (Нисо: 36).
Ва яна Аллоҳ таоло шундай дейди:
«Бас, ким тоғут (шайтон)дан юз ўгириб, Аллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалқани ушлабди» (Бақара: 256).
Дарҳақиқат Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло, кимки Уни (ибодатда) яккаласа, ибодатни У Зотнинг ёлғиз Ўзи учун холис адо этиб, иймонига ширкни аралаштириб юбормаса, дунё-ю охиратда омонликда бўладиганлардан бўлиб, сиротул мустақим узра ҳидоят топганлар деб баён қилди.
Аллоҳ таоло айтдики:
«Иймон келтирган ва ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар – ана ўшалар учун хотиржамлик бордир ва ўшалар ҳидоят топгувчидирлар» (Анъом: 82). Яъни: ибодатни ёлғиз У Зотнинг Ўзи учун адо этиб, иймонларини ширк билан аралаштирмаганлар, улар шу амал билан муваҳҳидлардир. (Оятда зикр қилинган) зулмдан мурод ширкдир.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят, айтдиларки:
«Иймон келтирган ва ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар», ояти нозил бўлганда биз: «Эй Росулуллоҳ, қай биримиз ўзига зулм қилмайди?», дедик. Шунда айтдиларки: «Бу сизлар айтгандек эмас. Луқмоннинг ўғлига қарата айтган сўзини эшитмаганмисиз: «Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирмагин! Чунки ширк келтириш катта зулмдир» (Луқмон: 13)» (Бухорий (3181, 3246), Муслим (124)).
Дарҳақиқат тавҳид калимаси тавҳидни энг мукаммал суратда баён қилиб беради.
Ушбу буюк калима бўлмиш «Ла илаҳа иллаллоҳ» билан Аллоҳ таоло Ўзига гувоҳлик берди. Фаришталар ва халқларидан бўлган илм эгалари ҳам У Зотга ушбу калима билан гувоҳлик беришди. Аллоҳ таоло айтадики:
«Аллоҳ, фаришталар ва илм аҳллари – ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай ҳақ илоҳ (маъбуд) йўқ, фақат Унинг Ўзи борлигига гувоҳлик бердилар. У адолат билан тургувчи – Ҳукм қилгувчидир. Ҳеч қандай ҳақ илоҳ (маъбуд) йўқ, фақат Унинг Ўзи бор. У қудратли, ҳикматлидир» (Оли Имрон: 18). Демак «Ла илаҳа иллаллоҳ» Ислом калимасидир. Ушбу калима далолат қилган ва унинг остига яширинган маъноларни билиб, уни қабул қилган ва шунга биноан амал қилиш билан бўйин эгган кишининггина Исломи саҳиҳ бўлади.
Ушбу, ширкка батамом зид келадиган ихлос калимасидир. Айтгувчисини Аллоҳга ширк келтиришдан тўсадиган тақво калимасидир. У куфр билан Ислом орасини ажратувчи калимадир. Пайғамбар ва элчиларнинг бари ушбу калима билан жўнатилишди. Аллоҳ таоло айтадики:
««Аллоҳга ибодат қилинглар ва тоғут (шайтон)дан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз» (Наҳл: 36).
Ягона, (барча ҳожатлар билан) кўзлангувчи, туғмаган ва туғилмаган ҳамда ҳеч ким У Зотга тенг бўлмаган Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб гувоҳлик бериш – катта ширкни рад этадиган тавҳиддирки, ана шунга асосланиб қибла ўрнатилди, қон ва мол сақловда бўлиб, иймон диёри куфр диёридан ажралди. Ушбу калима сабаб миллат саҳиҳ бўлиб, шариат қоим, дин эса барқарор бўлди.
Ушбу рисолада қуйидаги маънолардан бир парчаси баён қилиб берилади. Аллоҳ таолодан уни Ўзининг Юзи учун холис бўлмоқлигини, бу билан халқларига манфаат бўлишини сўраб қоламан. Демак ушбу рисолада – Аллоҳнинг куч, қуввати билан – «Ла илаҳа иллаллоҳ»нинг маъноси, шартлари, бузувчи амаллари ва фазилати борасида баён қилинади.
Аллоҳ таолодан гўзал исмлари ва олий сифатлари билан бизга мақсад ва ниятда ихлосни, сўз ва амалда эса эҳсонни насиб айлашини, ҳамда Ўзининг фазлу-марҳамати билан ҳусни мақбул айлашини сўрайман. Албатта У барча нарсага Қодир Зотдир.
Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, ота-боболари бўлмиш Иброҳим ва Исмоилга ва бошқа пайғамбар ва элчиларга, аҳли оилалари ва барча саҳобаларига кўпдан-кўп салавоту саломлар йўлласин.
Охирги тилагимиз, барча мақтовлар оламларнинг Роббиси Аллоҳ учундир.
Субк ал-Аҳад – чоршанба куни.
1430 ҳижрий йил, 25 Жумадул охир.
2009 милодий йил, 18 июн.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Саид ибн Рослан
Аллоҳ таоло у киши ва ота-оналарини афв айласин
Китобнинг асл арабий матни:
/downloads/files/LA_ILAHA_ILLALLOH.pdf
Ассалямуалейкум уа рахматуЛлахи уа баракатуху. Кичерасиз минем, мин узбек тили не знаю. Где можно скачать мп3 лекции на узбекском языке. АльхамдулиЛлях на руском языке есть, а на узбекском не знаю где скачать. я работаю с братьями узбеками, а они даже основ не знают. хочу для них скачать.лекции.
Валейкум ассалам ва рахматуллахи ва баракатух!
Джазакаллаху хайр за ваше усердие брат!
Вот здесь вы можете скачать лекции на узбекском:
/maruza
Пусть Аллах даст барака вашему призыву!
جزاك الله خيرا