Меҳмон   12-08-2011, 05:45 PM
#1
Assalamu aleykum va rohmatullohi va barokatuhu

1. Mu'min kishi namozni qanday hissiyot bilan o'qiydi?

2. Namoz payti nima deyayotganini sezmay namoz o'qishning hukmi qanaqa,
yoki umuman namoz o'qiyotganini unutib qo'yishining hukmi qanaqa?

3. Qanday qilib namozga muhabbatni va e'tiborni oshirish kuchaytirish mumkin?

Baarokallohu fiykum.
This post was last modified: 12-08-2011, 07:51 PM by Меҳмон.
mutaallim   12-09-2011, 11:08 PM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
"Намоз ўқувчига намозида хушуъ қилиши ва унга (намозга) қалби билан юзланмоғи талаб қилинади. Аллоҳ таоло шундай деди: "Дарҳақиқат мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида (қўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардир". (Мўминун/1-2). Намозга қалб ила иқбол қилиш ва унда хушуъ қилиш энг муҳим ишлардан ва у унинг (намознинг) руҳидир. Демак хушуъга аҳамият қаратмоғи ва намозда сажда, рукуъ, икки сажда орасида ҳотиржам бўлмоқлиги лозим бўлади. Рукуъдан кўтарилгач мўътадил (тикка) бўлиб, ҳотиржам бўлиб, асло шошмайди.
Агар хушуъга, намозида (товуқ донни) чўқигандай оҳисталик йўқоладиган даражада путур етадиган бўлса, намози ботил бўлади.
Аммо намозида ҳотиржам бўлса-ю, бироқ ўй-хаёллар ва баъзи нисён-унутишларга берилса, бу билан намози ботил бўлмайди. Бироқ намозидан унга эс-хушини жойига қўйиб, хушуъ ва қалби уйғоқ ўқигандаги савобигина бўлади. Қанчалик сусткашликка йўл қўйса, шунчалик ажрни қўлдан бой беради. Шу сабабли бандага намозида қалби уйғоқ, ҳотиржам ва Аллоҳ азза ва жаллага хушуъ қилмоғи лозимки, бу билан тўла ажрга эришади. Бироқ намози ҳотиржамликка путур еткандагина ботил бўлади. Мисол учун ҳотиржам бўлмай шошмашошарлик билан шундай руку қиладики, аъзолари ҳали (тўла энгашмаганидан) ўз ўрнини эгалламайди. Вожиб шуки, то ҳар бир бўғим-суяк ўз ўрнига қайтиб, рукуда субҳана роббиял азим, саждада эса субҳана роббиял аъла, рукудан кўтарилгач самиаллоҳу лиман ҳамидаҳ ва икки сажда орасида роббиғфирлий дейишга имкон қила олиш керак. Бундан ўзга чора йўқ.
Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам намозини оҳиста ўқимай, балки (товуқ донни) чўқигандай (намозини адо этаётган) кишини кўрганларида, уни қайта ўқишга буюриб, шундай дедилар: "(Қайта) ўқи, чунки сен намоз ўқимадинг". Оҳиста-ҳотиржамлик хушуънинг энг аҳамиятга молик жиҳатидир. Балки у намозда, руку, сажда, икки сажда ўртаси ва рукудан кўтарилгандаги хушунинг айни ўзидир. Бунга: оҳиста-ҳотиржамлик дейилади ва яна хушу деб ҳам аталади. Ана шу ҳотиржамлик топилиши шартдир, тоинки ҳар бир бўғим-суяк ўз ўрнига қайтсин. Руку қилса оҳиста адо этсин, тоинки суяк ўз ўрнига қайтиш(га улгурсин), хуллас ҳар бир бўғим ўз ўрнига (қайтсин-егалласин). Рукудан кўтарилгач ҳотиржам турсин. Сажда қилса оҳиста қилиб, асло шошмасин, тоинки ҳар бир бўғим-суяк ўз ўрнига қайтсин"
. (Шайх Абдулазиз Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ "Йўлдаги ёғду" фатволаридан (2/774)).

Намозда хушу(га эришиш) сабаблари

Намозда хушуънинг топилмаслигига сабаб нима? Ва инсон бу (разилат)дан қандай қутулади?
"Аллоҳ жалла ва аъла айтадики: "Дарҳақиқат мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида (қўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардир". (Мўминун/1-2). Хушуни (қўлга киритиш)ни ҳам, (қўлдан бой) беришни ҳам сабаблари бор. Хушуъни қўлга киритиш сабаблари: Аллоҳнинг олдида бўйин эгиш ва сен Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг олдида турганингни ёдда тутишингдир. Саҳиҳ ҳадисда ворид бўлдики: "Агар биронтангиз такбир айтиб (намозни бошласа) майда тошларни ушлаб (чалғимасин), чунки раҳмат унинг рўбарўсидадир". (Термизий (346), Насоий (1178)). Яна бошқа бир лафзада эса: "Агар биронтангиз намозга турса, албатта у Роббиси билан сирли суҳбатлашаётган бўлади". (Бухорий (390), Муслим (856), Аҳмад (4673)). Инсон намозга кирар экан, албатта у Роббиси билан сирли суҳбатлашади. Шу сабаб Аллоҳ азза ва жалланинг буюклигини ва у буюкларнинг энг буюги субҳанаҳу ва таолонинг ҳузурида турганини ёдида тутиб, намози, қироати, саждаси ва рукусини қалби уйғоқ ҳолда адо этсин. Ушбу (буюк) мақомга лозим бўлган барча нарсани ёдида тутсин. Аллоҳ(ни ёдда тутишдан) ғафлатда қолса, намози ноқис бўлади. Шу сабаб ушбу нарсаларни ёдида сақласин, тоинки ундан ушбу ғафлат ва васвасалар кўтарилади. Сажда ва аттаҳийётнинг сўнгида Роббисидан ушбу ишга кўмак беришини сўраб айтсинки: Аллоҳим менга хушуъ (қилишим учун) ёрдам бер, мени хушуга муяссар айла, менга шайтон ва нафсимнинг ёмонлигидан паноҳ бер. Ана шуларни сўраб, Роббиси субҳанаҳу ва таолодан ёрдам тиласин".
Манба:
http://www.binbaz.org.sa/mat/989
abu Huzayfa   08-24-2013, 04:33 PM
#3
Шайх Солиҳ ибн Саъд ас-Суҳаймий ҳафизаҳуллоҳ
Намозда хушуъ ҳосил қилиш учун дармон



Савол: Мен намоздаги хушуъ (ҳосил қилишга ёрдам берувчи) дармон истайман.
Жавоб: Дармон шуки, қачонки сен (намозга) такбир (Аллоҳу акбар) айтганингда, Аллоҳнинг рўбарўсида турганингни тасаввур қил. Жаннат ва Дўзахни, ундаги буюк қийинчиликларни ва Аллоҳнинг рўбарўсида турганингни эсла, ўзингни ҳар қандай ҳаёллардан халос қил, (улар) нима бўлишидан қатъий назар. Мана шунга интил ва васвасаю хавотирлардан, уларни қалбингдан чиқариб юбориш ёки ичингда содир бўлаётган бўлса, халос бўлишга ҳаракат қил. Ҳа (шундай).

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Муслим   04-19-2017, 07:17 PM
#4
Намоздаги хушуъ

[audio]http://www.alfawzan.af.org.sa/sites/default/files/11_30.mp3[/audio]
Савол: Баъзи одамлар намозда бўла туриб, намозларини хушуъсиз адо этишади. Бу намозхоннинг ажрини озайтирадими?
Жавоб: Буни қандай билишибди? Хушуъ банда ва Роббиси ўртасидаги нарса. Намозларини хушуъсиз ўқишганини қандай билишибди?
Хушуъ намознинг руҳи, унинг руҳи ва мағзидир. Мусулмон киши намозида хушуъ қилиши керак. «Дарҳақиқат мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида (қўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардир» (Мўминун: 1-2).

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
http://www.alfawzan.af.org.sa/node/16637

Quote:
السؤال:
الأشخاص وهم في الصلاة؛ البعض منهم لا يأتي بالخشوع في صلواته، فهل ينقص أجر المصلي؟
الجواب:
وما يدريهم عنه؟! الخشوع هذا بين العبد وربه، وما يدريهم عنه أنه لا يأتي بالخشوع؟ ولكن الخشوع هو روحالصلاة وهو روحها ولُبها، فعلى المسلم أن يخشع في صلاته، (قَدْ أَفْلَحَ الْمُؤْمِنُونَ* الَّذِينَ هُمْ فِي صَلاتِهِمْ خَاشِعُونَ).

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.