Муслим   11-09-2011, 08:23 PM
#1
Ҳайвонларни бесабаб ўлдириш ҳаром экани ҳақида

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Агар инсонларнинг бири ҳатто чумчуқни ёки ундан каттасини ноҳақ ўлдирса, у албатта Қиёмат куни бу учун Аллоҳ тарафидан сўралади». У зотдан сўралди: «Эй Расулуллоҳ, унинг ҳаққи нима?» Бунга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Уни сўйиш ва ейиш, бошини узиш ва ташлаб юбориш эмас!» (Насоий 7/239, Аҳмад 4/389. Имом Насоий, Ибн Ҳиббон, Ҳоким, ҳофиз Мунзирий, Ибн Касир ва шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ деди. Яна қаранг: «Саҳиҳ ат-тарғиб» 1/631).
Кунларнинг бирида Ибн Умар розияллоҳу анҳу ёш болаларнинг ёнидан ўтиб кетаётган эди. У болалар товуқни нишон қилиб, камондан ўқ узишаётган экан. Нишонга тегмаган ҳар бир камон ўқини товуқ эгасига беришар эди. Ибн Умарни кўриб қолиб, ҳар томонга қочиб кетишди. Ибн Умар эса дедики: «Ким буни қилди? Бу ишни қилганни Аллоҳ лаънатласин! Дарҳақиқат Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жонли нарсани нишон қилганни лаънатлар эдилар» (Бухорий 5515, Муслим 1958).
Имом Абу Бакр Ибнул Арабий раҳимаҳуллоҳ деди: «Ҳайвонни ноҳақ ўлдириш ҳаром экани ва бу ишни қилган одамга нисбатан таҳдидлар борлиги саҳиҳ йўллар билан маълум бўлган нарсадир. Энди Одам боласини (яъни инсонни), ёки мусулмонни, ёки тақводор ва солиҳ мусулмонни ўлдириш ҳақида нима дейиш мумкин?!» (Қаранг: «Фатҳул Борий» 12/196).

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.