ronaldeniaMopcoazyzoppy   12-01-2018, 11:55 AM
#1
Nafl namoz o'qishdan qaytarillgan vaqtlar qachon boladi misol uchun peshindan nechi daqiqa oldin o'qib bomaydi?
Admin   01-05-2019, 02:38 AM
#2
Намоз ўқиш қайтарилган баъзи вақтлар

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқишликдан қайтарган баъзи вақтлар бор. Улар:
1 – Бомдод намозидан кейин қуёш чиқиб, бир найза бўйи кўтарилгунча. Яъни, таҳминан ўн беш дақиқа («Шарҳ ал-Мумтеъ» (4/162)).
2 – Қуёшнинг осмон ўртасига кўтарилган вақти. У пешин намози вақти киришдан олдинги қисқа бир вақтдир. Ўн беш ёки йигирма дақиқага яқин (Шайх Ибн Боз «Фатава» (11/286)). Баъзи уламолар уни бунданда қисқа вақт деган раъйга бордилар. Ибн Қосим роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «У озгина вақт бўлиб, намоз ўқишга етмайди. Бироқ ушбу вақтда (намозни бошлаш учун) такбиротул иҳром рўй бериши мумкин». Сўзлари тугади («Ар-Ровд ал-Мурбиъ» (2/245)га Ибн Қосимнинг ҳошияси).
3 – Аср намозидан кейин қуёш ботгунча.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ушбу вақтларда намоз ўқишдан қайтарадиган кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Ушбу ҳадислардан:
1) Бухорий (586) ва Муслим (728) Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Асрдан кейин то қуёш ботгунча ва бомдоддан кейин то қуёш чиққунча намоз йўқдир».
2) Муслим (832) Амр ибн Абаса ас-Суламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Мен: «Эй Аллоҳнинг пайғамбари! Менга Аллоҳ сизга билдирган, мен уни билмайдиган нарса ҳақида хабар беринг. Менга намоз ҳақида хабар беринг», дедим. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Бомдод намозини ўқи. Сўнг то қуёш чиқиб, кўтарилгунча намоз ўқишдан тўхта… Сўнг соя найзанинг рўбарўсида (шимол томонга ҳам, мағриб ва машриқ томонга ҳам оғмай) мустақил бўлгунча намоз ўқи. Албатта, намоз гувоҳ бўлинган, ҳозир бўлингандир (яъни, фаришталар унга гувоҳ ва ҳозир бўладилар. У қуёшнинг осмон ўртасида бўлган вақти). Сўнг намоздан тўхта. Чунки ана шу дамда жаҳаннамга ўт ёқилади. Соя яқинлашганда (у пешин намозининг аввалги вақти) асрни ўқигунинггача намоз ўқи. Албатта, намоз гувоҳ бўлинган, ҳозир бўлингандир. Сўнг то қуёш ботгунча намоздан тўхта…».

  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.