Рамазонда намоз ўқимай, рўза тутишнинг ҳукми
Савол: Рамазонда намоз ўқимай, рўза тутишнинг ҳукми нима?
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн (раҳимаҳуллоҳ) жавоб беради:
Рўза тутган, бироқ, намоз ўқимаган одамга рўзаси фойда бермайди, қабул қилинмайди ва масъулияти ҳам соқит бўлмайди. Ҳатто намоз ўқимаган одамдан рўза тутиши талаб қилинмайди ҳам, Чунки, намоз ўқимаган одам яҳудий ва христианга ўхшайди. Айтингларчи, яҳудий ва христиан ўз динида экан, тутган рўзаси қабул қилинадими? Йўқ! Демак, биз ундай одамга: «Аллоҳга намоз ўқиш билан тавба қил ва рўза тут! Аллоҳга тавба қилган кимсанинг тавбасини Аллоҳ қабул қилади!»– деймиз.
Агар кимса намоз ўқимаса, рўза қабул бўлмагай
Аллоҳسُبْحَانَهُ وَ تَعَالى га ҳамдлар бўлсин.
Намозни тарк қилган кимсадан амаллар қабул бўлмайди, на закот, на рўза, на ҳаж ва бошқа ибодатлар. Букҳорийда (520) Бураида رَضِي اللهُ عَنْه дан ривоят қилинган ҳадисда, Расулуллоҳ صلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّم шундай деган эканлар:
" مَنْ تَرَكَ صَلاةَ الْعَصْرِ فَقَدْ حَبِطَ عَمَلُهُ " روى البخاري
"Кимда ким Аср намозини (қасддан) тарк қилса, амаллари ҳабата (бекор) бўлади"
"амаллари ҳабат бўлади" иборасининг маъноси - яъни بَطَلَ ولم ينتفع به "амаллари ботил бўлади ва уни қилганга наф бермайди". Бу ҳадис шунга далил бўладики, намозни тарк қилган кимсадан Аллоҳ амалларни қабул қилмайди, ва қилган амаллари унга заррача ҳам фойда бера олмайди ва (унинг қилган) биронта яҳши амали Аллоҳнинг ҳузурига кўтарилмайди.
Ибн Қайюм رَحمِهُ الله تَعَالَى ўзларининг "Китаб Ас-Солат" китобларида бу ҳадиснинг маъноси борасида шундай деган эканлар:
"Ҳадисда кўриниб туришича, намозни тарк қилувчилар икки турлик бўлади: (1) намозни умуман тарк қилгувчилар, уларнинг барча амаллари бекор бўлади; (2) муъайян кунда муъйян намозни тарк қилгувчилар, уларнинг ўша кунги амаллари барчаси ҳабата (бекор) бўлади. Шунинг учун, (намозни) умуман тарк қилишлик, барча амалларнинг бекор қилса, муъйян бир намозни тарк қилишлик, муъйян амалларни бекор бўлишига сабаб бўлади"
- Шайх ибн Усаймин رَحمِهُ الله تَعَالَى Ал-Фатаава Ал-Сиям (87-бет) да "намоз ўқимайдиганларнинг рўзаси" ҳаққида сўралганда:
" Намозни тарк қилган кимсанинг рўзаси (ҳақиқий) рўза эмасдур ва қабул қилинмагайдур, чунки намозни тарк қилгувчи Аллоҳнинг қуйидаги оятига биноан кофир (диндан ташқарида бўлган кимса) ва муртад (диндан қатган кимса):
"Агар улар (қилган ширк, куфр ва жоҳилийятдан) тавба қилсалар ва намозни бапро қилсалар ва Закотни ўтасалар, шунда улар сизнинг биродарларингиз бўладилар" [Тавба 9:11]
Расулуллоҳ صلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ шундай деган эканлар:
" بَيْنَ الرَّجُلِ وَبَيْنَ الشِّرْكِ وَالْكُفْرِ تَرْكُ الصَّلاةِ " رواه مسلم (82).
"Кимса ва ширк ва куфрнинг ўртасида намозни тарк қилишлик туради (яъни намозни тарк қилишлик билан куфр ва ширк ботқоғига тушиб қолади)" [Имом Муслим 82 ривояти]
Расулуллоҳ صلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ шундай деган эканлар:
" الْعَهْدُ الَّذِي بَيْنَنَا وَبَيْنَهُمْ الصَّلاةُ فَمَنْ تَرَكَهَا فَقَدْ كَفَرَ " رواه الترمذي (2621) . صححه الألباني في صحيح الترمذي
"Бизнинг ва уларнинг орасидаги ъаҳднома (ажратиб турадиган меъзон, омил) намоздур. Кимдаким уни тарк қилса куфр қилибди " [Имом Термизий 2621 ривояти, Шайх Албоний уни Саҳиҳ Термизийда саҳиҳ деганлар]
Бу кўпчилик Саҳобаларнинг фикри ҳамдур, агар уларнинг ижмоси бўлмаса. Абдуллоҳ ибн Шақиқ رَحمِهُ الله تَعَالَى , машҳур Таъбеинлардан бири, шундай деган эканлар:
"Расулуллоҳнинг ашобларини биронта амални тарк қилишликни куфр ҳисоблашмаган магар намоздан ташқари" [Имом Термизий ривояти саҳиҳ иснод билан келтирилган]
Шунга асосан агар киши рўза тутсаю, лекин намоз ўқимаса, унинг рўзаси бекор бўлгандур ва қабул бўлмагандур, Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида унга фойда ҳам бермайди. Биз унга айтамизки: "Биринчи намоз ўқишни бошқалагин, кейин рўза тутгин. Лекин агар сен намозни тарк қилиб, рўза тутсанг, рўзанг мардуд амалдур (бекор бўлган амалдур), чунки кофир кишидан амаллар қабул қилинмайди." [Ибн Усаиминнинг сўзларини оҳири]
اللجنة الدائمة- "Фатво Қомитаси" "агар кимса фақат Рамазон ойида рўза тутишликка ва намоз ўқишликка жуда ҳам ошиқсаки (яъни ҳаммасини ўз вақтида қилса), ва Рамазон ойи тугагандан сўнг намозни бутунлайинг тарк қилса, унининг рўзаси мақбулми?" саволиги қуйидагича жавоб бўлган экан:
"Намоз Ислом рукнларидан биридир, ва бу Шаҳадатайн (иймонга киришлик жуфт шаҳодати) дан кейинги энг муҳим рукн ҳисобланади. Бундан ташқари бу ҳар кишининг ҳусусий бурчидир (фарзи ъаин). Кимдаким бу (намоз) нинг вожиблигини инкор ҳолда ёки дангасалик ёки аҳамият бермаган ҳолда намозни тарк қилса, у кофир бўлибди. Рамазон ойидагина рўза тутиб ва Рамазон ойидагина намоз ўқиб юрган одамларга келадиган бўлсак, улар Аллоҳسُبْحَانَهُ وَ تَعَالى га қарши ҳийла қилишмоқчи бўлишмоқда. Аллоҳسُبْحَانَهُ وَ تَعَالى ни фақат Рамазондаги эслаган инсонлар қандай ёмон кимсалар! Рамазон ойидан бошқа ойларда намозни тарк қилишлари сабабли, уларнинг рўзалари ҳабата (бекор) дур. Ундан ташқари, улар Куфрул Акбар (катта куфр) қилаётган кофирлардан бўладилар, агарчи намознинг вожиблигини инкор қилмасалар ҳам; бу уламолар орасидаги икки фикр орасидаги тўғрироқ фикрга кўра ана шундайдир." [10/140]
Рамазонда намоз ўқиб, Рамазон ойидан сўнг намозни тарк қилган кимсанинг рўзаси ҳақида
Савол: Агар киши Рамазон ойидагина рўза тутишликка ва намоз ўқишликка ҳарис бўлсаю, аммо Рамазон тугаши билан намозини тарк қилиб юборса, унинг рўзаси қабул бўладими?
Жавоб: Аллоҳ سُبْحَانَهُ وَ تَعَالى га ҳамдлар бўлсин.
Намоз Ислом рукнларидан биридир, ва бу шаҳодатайн (иймонга киришлик жуфт шаҳодати) дан кейинги энг муҳим рукн ҳисобланади. Бундан ташқари бу ҳар кишининг хусусий бурчидир (фарзи айн). Кимдаким бу (намоз) нинг вожиблигини инкор ҳолда ёки дангасалик ёки аҳамият бермаган ҳолда намозни тарк қилса, у кофир бўлибди.
Рамазон ойидагина рўза тутиб ва Рамазон ойидагина намоз ўқиб юрган одамларга келадиган бўлсак, улар Аллоҳ سُبْحَانَهُ وَ تَعَالى га қарши ҳийла қилишмоқчи бўлишмоқда. Аллоҳسُبْحَانَهُ وَ تَعَالى ни фақат Рамазондаги эслаган инсонлар қандай ёмон кимсалар! Рамазон ойидан бошқа ойларда намозни тарк қилишлари сабабли, уларнинг рўзалари ҳабата (бекор) дур. Ундан ташқари, улар куфрул акбар (катта куфр) қилаётган кофирлардан бўладилар, агарчи намознинг вожиблигини инкор қилмасалар ҳам; бу уламолар орасидаги икки фикр орасидаги тўғрироқ фикрга кўра ана шундайдир. Расулуллоҳ صلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّم айтадилар:
“الْعَهْدُ الَّذِي بَيْنَنَا وَبَيْنَهُمْ الصَّلاَةُ فَمَنْ تَرَكَهَا فَقَدْ كَفَرَ “ رواه الإمام أحمد (22428) والترمذي (2621) والنسائي (431) وابن ماجه (1079) بإسناد صحيح عن بريدة الأسلمي رضي الله عنه
“Бизлар билан уларнинг (мушрик ва кофирларнинг) ўртасидаги фарқ намоздир. Кимки намозни тарк қилар экан кофир бўлибди” (Имом Аҳмад ривоятлари 22428, Термизий 2621, Насаий 431 ва Ибн Можанинг Бурайда ал-Асламий رَضِي اللهُ عَنْه дан ривоят қилинган ҳадис, саҳиҳ).
Яна Расулуллоҳ صلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ айтадиларки:
“رَأْسُ الْأَمْرِ الْإِسْلاَمُ وَعَمُودُهُ الصَّلاَةُ وَذِرْوَةُ سَنَامِهِ الْجِهَادُ “رواه الإمام الترمذي (2616) بإسناد صحيح عن معاذ بن جبل رضي الله عنه
“Асосий масала Исломдир, унинг асоси намоздир ва унинг чўққиси Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло йўлидаги жиҳоддир” (Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис, Имом Термизий ривоятлари 2616).
Бундан ташқари (яна бир ҳадисда) Расулуллоҳ صلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ дедилар:
“ إِنَّ بَيْنَ الرَّجُلِ وَبَيْنَ الشِّرْكِ وَالْكُفْرِ تَرْكَ الصَّلاَةِ” رواه الإمام مسلم في صحيحه (82) عن جابر بن عبد الله الأنصاري رضي الله عنه
“Дарқиқат, кимса билан куфр ва ширк ўртасида намозни тарк қилишлик туради (яъни намозни тарк қилишлик билан у кимса билан мушрик ва кофирни фарқи қолмайди)” (Имом Муслим ривоятлари. Саҳиҳ Муслим 82, Жобир ибн Абдуллоҳ Ал-Ансори رَضِي اللهُ عَنْه саҳиҳ иснодлари орқали).
Бу ва шунга ўхшаш яна бошқа кўплаб шу маънодаги ҳадислари мавжуд. Аллоҳ سُبْحَانَهُ وَ تَعَالى Расулуллоҳ صلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّم га, аҳлларига ва асҳобларига баракотларини ва саломини юборсин.
Фатволар ва илмий тадқиқотлар бўйича доимий қўмита, 10/140
Бенамознинг рўзаси қабулми?
Барча ҳамдлар Аллоҳга.
Намоз ўқимайдиган кишининг Рамазон ойидаги рўзаси ва бошқа ҳар қандай ҳайрли амаллари қабул бўлмайди. Сабаби намоз ўқимаган киши куфр амали қилган бўлади. Бунга далил Расулаллоҳ саллалоҳу алайҳи васалламнинг:
«Албатта киши билан куфр ва ширкнинг ўртасида намозни тарк қилиш туради» деган сўзларидир (Имом Муслим ривоятлари).
Аллоҳ куфр қилгувчиларнинг эса ҳайрли амалларини қабул қилмайди. Зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай кишилар ҳақида шундай дейди:
“Ва қилган амалига келиб, уларни тўзон каби сочиб юборурмиз” (Фурқон, 23).
“Агар ширк келтирсанг, албатта, амалинг беҳуда кетур ва, албатта, зиёнкорлардан бўлурсан” (Зумар,65).
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Расулаллоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам:
“Аср ўқимаган киши, бирор иши барбод бўлган киши кабидир”, деб айтганлар. Бу ерда
“иши барбод” бўлди дейилишининг маъноси кишининг бу ишлари қабул бўлмаганини билдиради. Яъни қилган амаллари рад этилади ва унга фойда бермайди.
Юқоридаги ҳадис бенамоз кишининг қилган амаллари Аллоҳ томонидан қабул бўлмаслигига далилдир. Демак намоз ўқимаган кишининг бирор ҳайри амали унга фойда бермайди ҳамда унинг бу амаллари Аллоҳга кўтарилмайди.
Ибн ал-Қаййим (раҳимаҳуллоҳ) юқоридаги ҳадисни шарҳлаб шундай дейдилар:
“Бу ҳадисдан шу нарса маълум бўладики, бенамозлар икки турли бўлади: умуман намоз ўқимайдиганлар – бундайларнинг барча қилган амаллари бекордир, ҳамда баъзи кунларда намозни тарк қиладиганлар – бундайларнинг ўша куни қилган амаллари рад этиладур. Демак умуман намоз ўқимайдиганлар барча ҳайри амаллари бекор бўлса, гоҳ-гоҳида намозни тарк қиладиганларнинг баъзи амаллари рад этилади” (Китаб ас-Салааҳ, 65 бет).
Мана шундай намоз ўқимай юрганларга маслаҳатимиз улар қилган ишларига пушаймон бўлишлари ҳамда Аллоҳнинг ғазаби ва азобидан паноҳ сўраб, қилган осийликлари учун тавба қилишлари лозим. Аллоҳ тавба қилганларнинг тавбасини қабул қилади ва уларнинг гуноҳларини кечиради. Банда тавба қилганида Аллоҳ жуда ҳам ҳурсанд бўлади. Расулаллоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам тавба қилганларга ҳушҳабар бериб:
“Гуноҳлардан тавба қилганлар умуман гуноҳ қилмаганлар билан баробардирлар”, дедилар. (Ибн Можа ривоятлари, Албоний саҳиҳ деган).
Демак бундай кишилар теғда ғусл қилиб намозни қоим қилишлари, қалбари ва баданларини поклашлари лозим. Тавба қилишни ҳам “Эртага тавба қиламан, индинга тавба қиламан” деб кечиктирмаслик керак, сабаби киши қачон ўлишини билмайди. Тавбани эса ўлим келгунига қадар қилиш лозим.
У кунда золим икки қўлини тишлаб:
«Эй воҳ!!! Пайғамбар ила бир йўлни тутганимда эди!» дер. «Эй воҳ!!! Кошки фалончини дўст тутмасам эди. Батаҳқиқ, менга зикр (Қуръон) келгандан сўнг у (дўст) мени адаштирди. Шайтон инсонни ёрдамсиз ташлаб кетгувчидир», дер. (Фурқон, 27-29)