Admin   08-15-2016, 07:09 PM
#1
Энг улкан носамимийлик

[audio]https://tavhid.com/downloads/kitoblar/tarbiya/eng_ulkan_nosamimiylik.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Нохолислик турлари кўп. Фирибнинг энг улкани диндаги носамимийликдир. Инсон ёки даъватчилардан бири ёҳуд унга (уламо дея) қўл билан ишора қилинадиган кимса ислом аҳлининг ақидаси ва ибодати борасида носамимийлик қилиши. Батаҳқиқ, бу энг улкан носамимийликдир. Шунинг учун динда сўз иши-(қадри) улкан. “(Эй инсон), ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, кўз, дил — буларнинг барчаси тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (яъни, эшитган, кўрган ишонган ҳар бир нарсаси учун киши Қиёмат кунида жавоб беради)”. (Исро: 36). Аллоҳ жалла ва аъла бошқа оятда ҳаром ишларни санаб, шундай деди: “Ҳамда Аллоҳ шаънига билмайдиган нарсаларни гапиришингизни ҳаром қилган”. (Аъроф: 33). Инсон (дин ҳақида сўз очишга) нолойиқ бўлган ҳолда бу иш ҳалол ёки бу иш ҳаром дейишлиги жоиз эмас. Батаҳқиқ, бу носамимийлик, энг улкан нохолислик. Қон тўкиш, жонга қасд қилиш, (ўз) жасадини портлатиш, одам ўлдириш, фитна қўзғаш ва ҳукмдорга қарши бош кўтариш мавжуд бўлган ноҳақ, шафқатсиз юз бераётган фатволар бу бобдаги энг улкан нохолислик жумласидандир. Шак-шубҳасиз бу энг улкан носамимийликдандир. Ва у, еб-ичишдаги фирибдан улканроқ. Чунки егулик ва ичгуликдаги алдовнинг зарари қон, жонга қасд қилиш, бош кўтариш, жоҳилият учун жанг қиладиган ва бузғунчилик тарқатадиган ноаниқ туғ остига (бориб) қўшилишнинг зараридан озроқ. Шак-шубҳа йўқки, бу ишлар борасида сўз очадиган ёки унга ундайдиган ёҳуд уни ҳимоя қиладиган ёки унга қўл урганларни оқлайдиган ҳар бир кимса ушбу умматга фириб ишлатувчидир. Гарчи ушбу умматга ёрдам бераётгани ёки унинг юксалишини истаётганини даъво қилса-да. Батаҳқиқ, бу унинг ноҳақ, шафқатсиз фатволари масъулиятидан озод қилмайди. Дарҳақиқат, ушбу умматга самимий бўлиш уни ақидасини тўғирлашга йўллаш, ҳукмдори атрофида жипслашиш ва ҳамкорлик қилишга кўрсатма бериш билан бўлади. Ҳудди Раббимиз жалла ва аъла буюрганидек: “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз!”. (Моида: 2). Самимий бўлиш, одамларга йўл-йўриқ кўрсатиш ва уларни ҳидоятга бошлаш, ана шу ушбу умматга самимий бўлган олимдир. Бу бобдаги носамимийликка келсак, бас, у улкан (иш). Қанчадан-қанча бу бобдаги нохолислик кенг фасодга улкан ва катта сабаб бўлиб, унда эркаклар ўлдирилди, болалар ва гўдаклар етим қилинди, аёллар тул қолдирилди. Буларнинг бари ноҳақ фатволар, носамимий фатволар сабабли. Унга ундаган нарса ушбу умматга холислик эмас. Балки бузғунчилик ва ер юзида катта фасод қилиш. Тўғри ва ростини ошкор қилмаслик сабаб юз бераётган муомалотдаги фириб. Бу, айрим (нарсас)ини яшириш билан бўлиб, гоҳида савдо-сотиқда (айбини) ошкор қилмаслик ёки айбларини яширишлик ҳаром қилинган ишлардан бўлади. Агар инсон бирор мол ёки шунга ўхшашини сотишни хоҳласа айбларини яширади. Батаҳқиқ, бу баракани кетказувчидир. Шунинг учун ҳадисда ворид бўлишича: агар очиқласа иккиларига ҳам савдоларида барака ато қилинади, дедилар. Мусулмон кишига барча нарсада мусулмонларга самимий бўлиши вожиб. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан намоз, закот ва ҳар бир мусулмонга самимий бўлиш ҳақида байъат-(қасамёд) олардилар. У киши улардан шу нарсада байъат олардилар. Инсонга ҳеч қачон мусулмонларга фириб ишлатиши жоиз эмас. Кимдан носамимийлик юз берса, гарчи бир мусулмонга бўлса-да, батаҳқиқ, у “Биздан эмас” деган у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари билан қўрқитилгандир. Бизнинг сийратимизда эмас, бизнинг йўлимизда эмас, суннатимизда эмас. Шак-шубҳа йўқки, бу хоҳ оз ёки кўп бўлсин фириб жоиз эмаслиги, у ҳаром ва гуноҳи кабиралардан эканига далолат қилади. Балки инсонга самимий бўлиши ва холисликда ушбу омонатни кўтариши вожиб бўлади.

Ҳурматли шайх Муҳаммад ибн Ғолиб ал-Умарий ҳафизаҳуллоҳ
Саҳиҳ Муслим шарҳи
21.07.2016

Таржимон: mutaallim
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.