Рўзадорнинг фитнали суратларга қараши
Савол: Аёлларга, соқолсиз чиройли болаларга қараш рўзага таъсир этадими?
Жавоб: Ҳа, ҳар қандай гуноҳ рўзага таъсир этади. Негаки, Аллоҳ таоло рўзани тақво учунгина фарз этгандир: ”Тақводор бўлишларингиз учун сизлардан олдингиларга фарз қилинганидек сизларга ҳам рўза фарз қилинди” (Бақара сураси, 183-оят).
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Кимки ботил сўзни ва унга амал қилишни ҳамда жоҳиллик қилишни қўймаса, унинг таоми ва ичимлигини тарк этишига Аллоҳнинг муҳтожлиги йўқдир” (Бухорий Абу Ҳурайрадан ривоят қилганлар).
Бундай балога гирифтор бўлган одамга офият беришини Аллоҳдан сўраймиз. Шубҳа йўқки, у ҳаром ишни қилаяпти, зеро назар Иблис ўқлардан биридир, Аллоҳ асрасин. Қанчадан-қанча нигоҳ киши юрагига балолар солган ва у ўша нигоҳининг асири бўлиб қолган, Аллоҳ асрасин. Қанчадан-қанча назар инсон қалбига таъсир кўрсатган, ҳаттоки у суратлар ишқига асир бўлган.
Шу боисдан мана шундай ишга мубтало бўлган одам Аллоҳ азза ва жаллага қайтиши: бу ишдан офият беришини сўраб Аллоҳга дуо қилиши, бу ишдан юз ўгириб, аёллар ва соқолсиз хушрўй болаларга кўзини қаратмаслиги даркор. Аллоҳ таолодан ёрдам сўраш, Унга илтижо қилиш ва бу касалликдан қутқаришини сўраб дуо қилиб бориш билан иншааллоҳ, бу бало йўқ бўлади.