Намозда қироатда хато қилиш масаласи
إن الحمد لله، نحمده ونستعينه ونستغفره، ونعوذ بالله من شرور أنفسنا، وسيئات أعمالنا من
يهده الله فلا مضل له، ومن يضلل فلا هادي له، وأشهد أن لا إله إلا الله وحده لا شريك له، وأشهد أن محمداً عبده ورسوله
Саудия муфтийси аллома Ибн Боз раҳимаҳуллоҳга савол беришди:
س : أفيدكم أنني إمام مسجد في إحدى ضواحي الرياض ، والمشكلة أنني ضعيف التجويد في القراءة وكثير الخطأ ، وأنا أحفظ من القرآن ثلاثة أجزاء مع بعض الآيات في بعض السور ، وأنا خائف على ذمتي ، فأرجو إفادتي هل أستمر في الإمامة أم أستقيل؟
Савол: Мен Риёз шаҳрининг четидаги бир масжиднинг имомиман. Муаммо шундан иборатки, менинг қироатдаги тажвидим яхши эмас ва хатоларим кўп. Мен уч пора билан яна баъзи бир сураларнинг баъзи оятларини ёдлаганман. Мен вазифам-зиммам учун қўрқяпман ва менга қуйидагини хабар беришингиздан умид қиламан: имомликда давом этайинми, ёки ишдан бўшайинми?
ج : عليك أن تجتهد في حفظ ما تيسر من القرآن وتجويده وأبشر بالخير والإعانة من الله عز وجل إذا صلحت نيتك وبذلت الوسع في ذلك؛ لقول الله سبحانه : وَمَنْ يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَلْ لَهُ مِنْ أَمْرِهِ يُسْرًا وقول النبي صلى الله عليه وسلم : الماهر بالقرآن مع السفرة الكرام البررة والذي يقرأ القرآن ويتتعتع فيه وهو عليه شاق له أجران ولا ننصحك بالاستقالة بل نوصيك بالاجتهاد الدائم والصبر والمصابرة حتى تنجح في تجويد كتاب الله وفي حفظه كله أو ما تيسر منه وفقك الله ويسر أمرك
Жавоб: "Сизга қўлдан келгунча (муяссар бўлгунча) Қуръон ёд олишда ва унинг тажвиди(ни ўрганиш)да тиришиш лозим бўлади. Агар ниятингиз солиҳ бўлса ва бу ишда ҳаракатингизни бахшида қилсангиз, сиз Аллоҳ Азза ва Жалладан бўладиган эътибор (ёрдам) билан хушхабарланинг. Чунки Аллоҳ Таоло:
"Ким Аллоҳдан қўрқса-тақво қилса, Аллоҳ унинг ишида енгиллик қилиб беради", деган (Талоқ сураси, 4-оят). Ҳамда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Қуръонни маҳорат билан ўқийдиган киши карамли ва итоатли элчи (фаришта)лар билан бирга бўлади. Ҳижжалаб (қоқилиб) қийналиб ўқийдиган киши учун эса икки ажр бор" (Муслим ривояти, №798, Оиша розияллоҳу анҳудан). Ҳамда биз сизга ишдан бўшашни маслаҳат бермаймиз, балки Аллоҳнинг Китоби тажвидида муваффақиятга эришишингиз ва Қуръоннинг ҳаммаси ёки сизга муяссар бўлганини ёдлаб олишингиз учун доимий тиришиш, сабр ва сабрда мусобақалашишни сизга васият қиламиз. Аллоҳ сизга ёрдам берсин ва ишингизни осон қилсин!"
Сахихул-Бухорийда Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар صلى الله عليه و سلم айтдилар:
"يصلون لكم, فإن أصابوا فلكم و لهم, وإن أخطأوا فلكم وعليهم". رواه البخاري و أحمد و اللفظ له.
Маъноси:
“Сизларга имомлар намоз ўқиб берадилар. Агар тўғри ўқисалар, сизлар ҳам намозингизнинг савобини оласизлар, улар ҳам. Агар хато ўқисалар, сизлар савоб оласизлар, гуноҳни улар олади”.
Имомнинг хатосида унинг орқасида турувчиларга зиёни йўқлигига ва шундай имом орқасидан намоз ўқиш жоизлигига яна мисол қилиб Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Усмон розияллоҳу анҳунинг орқаларидан сафарда тўрт ракаат ўқиганликларини келтирсак бўлади. Ибн Масъуддан:
"Сиз Усмонни (сафарда қаср ўқимагани учун) танқид қилиб ўзингиз яна тўрт ракаат ўқидингизми?" деб сўрашганида, Ибн Масъуд:
"Ихтилоф қилиш ёмон" деб жавоб бердилар. Буни Абу Довуд "Сунан"(1/307/1960)да ривоят қилганлар. Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ "Саҳиҳул-Буҳорий"нинг шарҳи бўлмиш "Фатҳул-Борий"да буни келтирганлар. Бунинг санадини Албоний саҳиҳ деганлар.
Имом Муслимнинг "Саҳиҳ"ларида (№1707) ва Имом Аҳмаднинг "Муснад"ларида Ҳудайн ибн ал-Мунзир Абу Саасаандан ривоят қилинадики, Валид ибн Уқба бомдод намозини маст ҳолатда бошқарган. Аҳмад ривоятида (1/144/1229) бомдодни тўрт ракаат ўқигани айтилган (Шуъайб Арнаут уни Бухорий ва Муслим шартларига кўра саҳиҳ деган). Ваҳоланки, саҳобалар, хусусан, Абдуллоҳ ибн Масъуд унинг ортидан туриб, унга эргашиб намоз ўқишган.
Ҳофиз Ибн Ҳажар "Фатҳул-Борий"да Умар розияллоҳу анҳу шомни қироатсиз ўқиб қўйганлари ҳақида ривоятни келтирадилар. Кейин намоздан сўнг у кишига бу ҳақда айтишганида, Умар:
"Қироатсиз намоз намоз эмас" деб намозни бошқатдан ўқиганлар. Эътиборли жойи шуки, ортларидан саҳобалар индамай намоз ўқиган ва танбеҳни намоздан сўнг айтишган.
Аллоҳ Таоло Бақара сурасининг 286-оятида мўминлар тилидан шундай дейди:
"Эй Роббимиз! Агар унутсак ёки хато қилсак, бизни азоблама".
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар:
"Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Аллоҳ менинг умматимга хато қилиш, унутиш ва мажбурлик (ҳолатидаги ишлари)ни кечирди". Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган.
Баъзилар айтиши мумкинки: "Қироат (ёки "Фотиҳа" сураси) намозда рукн (усиз намоз намоз бўлмайди). Агар қироат хато бўлса, унда намоз бузилади". Бунга жавоб бериладики, агар қироат умуман намозда бўлмаса, унда намоз намоз бўлмайди. Лекин хато билан бўлса, намоз дуруст, лекин камчилик билан бўлади. Хатодан ҳеч ким холи эмас, ҳатто қорилар ҳам хато қилади. Саудиядек мамлакатнинг пойтахти бўлмиш Риёзнинг бир четидаги масжид имоми тажвидда кўп хато қилса, бизнинг диёримиздаги масжидларга нима десак бўлади? Хатосиз ўқийдиган имомлар оз.
"Қироатда хато бўлиб орқада турувчи одам Қуръоннинг маъноси бузилишини билса, унинг намози бузилади, билмаган одамники бузилмайди", деган гапга шундай жавоб бериш мумкин. Қуръоннинг маъноси бузилганини билиш учун етти қироат ва тафсирнинг олими бўлиши лозим. Чунки, масалан,
"малики явмиддин" оятининг ўзида тўрт хил қироат бор:
"Малики",
"маалики", "малиики", "маликии". Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо "Каҳф" сурасининг бир оятида
"каафирон" сўзини қўшиб ўқирдилар:
"Ва аммал-ғулааму факаана каафирон".
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Бу дин енгилдир. Бирон бир одам динни қийинлаштирса, у (дин) унинг устидан албатта ғолиб келади…". Имом Бухорий (1/69/38) ва Насоий (15/241/4948) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишди.
سبحانك اللهم وبحمدك، أشهد أن لا اله إلا أنت، أستغفرك وأتوب إليك.