Савол: Оғир ишларда ишлайдиган ва рўза тутишга қийналадиган одам рўза тутмаса бўладими? Жавоб: Бу масъаладаги менинг фикрим шуки, унинг иш сабабли рўзасини очиши ҳаромдир. Агар иш билан рўза тутишни уддалай олмаса рамазон ойида таътилга чиқсин ва рамазон рўзасини тутиш имкони бўлсин. Чунки рамазон ойининг рўзаси Ислом рукнларидан бири бўлиб, уни бузиш мумкин эмас.