Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ фатволари
Қорин билан (ётган ҳолда) ухлашлик ҳукми
[mp3]http://www.binbaz.org.sa/audio/noor/030506.mp3[/mp3]
Савол: “Дарҳақиқат, менга: қорин билан (ётган ҳолда) ухлашлик ҳаром, дейилди. Ушбу (сўз) саҳиҳми? Агар саҳиҳ бўлса нима қилай? Чунки мен ана шу жой билан (қорин билан ётган ҳолда) уйқуга кетганимдагина дам оламан. Қорин билан (ётган ҳолда) ухлашлик мен учун жуда роҳатбаҳшдир”.
Жавоб: “Дарҳақиқат, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан, у киши айрим саҳобаларини қорни билан (ётган ҳолда) ухлаётганини кўриб, унинг оёғини қимирлатиб шундай деганликлари ворид бўлган:
“Бу Аллоҳ таоло ғазабланадиган ётишдир”. (Бошқа) бир ривоятда эса:
“Батаҳқиқ, у дўзах аҳлининг ётишидир”. Бас, у макруҳ бўлган ётишлик бўлиб, оғриқ ўз эгасини шундай ётишга мажбур қилиши каби заруратни ҳисобга олмаганда уни тарк этишлик лозим бўлади. Аслида эса уни тарк этишлик лозимдир. Унинг ҳолати энг камида пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан кароҳатдир:
“Бу Аллоҳ таоло ғазабланадиган ётишдир”. Бас, уни тарк этишлик лозим бўлади. Энг камида бу борадаги (ҳукм) макруҳ эканлигидир. Ҳолбуки ҳадиснинг зоҳири ҳаром эканлиги(ни ифодалаяпти). Мўмин ва мўминага иложсиз заруратни ҳисобга олмаганда бундай ётишликни тарк этишлиги лозимдир. Барокаллоҳу фийкум”.
Манба: http://www.binbaz.org.sa/mat/19883