Admin   09-26-2009, 07:41 AM
#1
Шаввол ойи рўзаси ҳақида

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Кимки Рамазон рўзасини тутса, сўнгра унга Шавволнинг олти кун рўзасини қўшиб қўйса, гўё йил давомида рўза тутгандек бўлади» (Имом Муслим ривояти, 1164).
Шаввол ойида 6 кун рўза тутиш, кўпгина ҳадисларда зикр қилинганидек суннат ҳисобланади. Ушбу масалада Имом Моликка эргашиш тўғри бўлмайди. Чунки улар Шаввол ойининг рўзасини суннат эмас деб ҳисоблаганлар. Эҳтимол бу кишига Шаввол ойи рўзаси ҳақидаги ҳадислар етиб бормагандир. Бу хулоса уларнинг сўзларида акс этилган: «Менга бирорта салафлардан Шаввол рўзаси ҳақида хабар етиб келмади. Уламолар бу рўзани бидъат бўлиши мумкинлиги ҳавфи сабабли инкор этишди» (Қаранг: «ал-Муватто» 228).
Шунингдек ушбу кунларда рўза тутишни Имом Абу Ҳанифа ҳам макруҳ санаганлар.
Бироқ бир масалада илмнинг мавжуд эмаслиги, бу амал мавжуд эмаслигига далолат қилмайди. Шаввол ойида олти кун рўза тутиш ҳақидаги ҳадислар саҳиҳ. Бу ҳадисларга кўпгина имомлар таянишган.
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ ҳар бир яхшилик учун ўн баробар миқдорида яхшилик тайинлади. Шундай қилиб бир ой рўза тутиш 10 ой рўза тутишдек, олти кун рўза тутиш эса (60 кун рўза тутишга баробар бўлиб), бир йилни ташкил этади» (Имом Насоий, Ибн Можа, Абу Шайх «ас-Саваб». Шайх Албоний саҳиҳ деган).
Рамазоннинг 30 кунлик рўзаси, 300 кун кабидир. Шаввол ойидаги 6 кун эса, 60 кун кабидир. Шунда жами 360 кунга (1 йилга) тенг.
Ушбу улуғ ажрга эришиш учун Шаввол ойида 6 кун кетма-кет рўза тутиш шарт эмас. Шайх Сиддиқ Ҳасанхон айтишларича, ушбу рўза Шаввол ойи мобайнида тутилса кифоя қилади (Қаранг: «ар-Равдатун-надия» 1/555).
Сўзимиз охирида Аллоҳдан бизларни Ўзи яхши кўрадиган ва рози бўладиган амалларга муваффақ қилишини сўраймиз.
Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

rinat80_09   09-11-2010, 05:56 PM
#2
Мана бугун купчилик Шаввол ойининг 6 кунлик нафл рузасини бошлади, агар шу кунларда (6 кун нафл руза пайтида) кундуз куни билиб туриб аёлига жинсий алока килиб куйса нафси голиб келиб, кейин каттик пушаймон килиб, Аллохга тавба килса кифоя ми, ёки каффорат буладими, шуни тушинтириб берсангизлар?
Аллох рози булсин!
Муваҳҳид   09-11-2010, 07:55 PM
#3
Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳ.
Нафл рўзани бузишда, бирор муаммо йўқ.
"Нафл рўза тутувчи - ўз қалби эгасидир, ҳоҳласа рўзасини тутсин, ҳоҳласа очсин ". (Хоким 1/439, Байҳақий 4.276. ҳофиз Ироқий ва шайх Албоний иснодини яхши деган. "Мишкотул масобиҳ" 2079га қаранг)

имом Шавконий айтадиларки: "Саҳиҳ ҳадислар бу мавзуда шуни кўрсатадики, ким-ки нафл рўзасини бузса, у каффорот тутиб бериши шарт эмасдир. Бу кўпчилик уламоларнинг фикридир" ("Найлул-автар" 4/194)

Имом Нававий айтадиларки: "Кимки Рамазондан бошқа пайтда рўзадор ҳолатда аёли билан яқинлик қилса, унга каффорот йўқдир, бу ҳақда кўпчилик уламолар айтишган!" ("ал-Маджмуъ" 6/383 га қаранг)

Аммо барибир нафл бўлсада рўзани бузмаслик яхшироқ, киши рўзасини охиригача тутишга харакат қилиши лозим:
"... Ва амалларингизни ботил-бефойда қилиб қўйманглар! (Мухаммад 33).
This post was last modified: 09-11-2010, 07:56 PM by Муваҳҳид.
Admin   09-13-2010, 07:24 AM
#4
Йил бўйи рўза тутиш мумкинми?

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Оламлар Рабби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар, У зотнинг барча пайғамбарларига салоту саломлар бўлсин...
Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳунинг ҳадисида айтиладики: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимки Рамазон рўзасини тутсаю кейин унга Шавволдан яна олти кунни илова қилса, худди бир умр рўза тутгандек бўлади» (Имом Муслим ривояти). Ёки ҳадиснинг бошқа ривоятларида айтилишича: «худди йил бўйи рўза тутгандек бўлади».
Шаввол ойида олти кунлик нафл рўза тутиш мустаҳаб амал эканлиги имом Муслим, Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа, Табароний ва бошқа муҳаддисларнинг ҳадис тўпламларида келтирилган.
Шунингдек Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтилади: «Агар мусулмон киши Рамазон ойини рўзасини тўлиқ тутганидан сўнг, яна кейинги Шаввол ойида олти кунлик рўзани тутса, у янги туғилган чақалоқдек бегуноҳ бўлиб қолади» (Имом Табароний: «Мўъжамул-Кабир», заиф ҳадис).
Шаввол ойидаги олти кунлик рўзанинг асл моҳиятини фақатгина Аллоҳ таологина билади. Инсонлар фақат таҳмин қилишлари мумкин. Баъзи уламоларнинг таҳминига кўра, ушбу нафл рўзанинг савоби қуйидагидан иборат:
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтади:
«Ким бирон чиройли амал қилса, унга ўн баробар қилиб (қайтарилур)» (Анъом: 160).
Шундай экан, Рамазон ойидаги ўттиз кунлик рўза учун уч юз кунлик рўза савоби берилади. Шаввол ойининг олти кунлик рўзасига эса олтмиш кунлик рўза савоби берилади. Шундай қилиб, ушбу рўзаларни адо этиш натижасида мусулмон уч юз олтмиш кун давомида, яъни бир йил давомида рўза тутган савобига эришади.
«Бизнинг мазҳаб уламолари дедилар: «Ийдул-Фитр сўнггидан кетма-кет рўза тутиш афзалдир. Агар бўлиб-бўлиб тутса ёки Шавволнинг бошида эмас, охирларида тутса ҳам Рамазонга илова қилиш фазилати ҳосил бўлади. Чунки шу ҳам Рамазонга олти кунни илова қилди, деган маънога мутобиқ тушади. Уламолар айтишди: бир умрлик рўза савоби берилишининг сабаби шундаки, яхшилик ўн баробарга кўпайтирилади. Демак, Рамазон ўн ойга айланади, олти кун икки ойга айланади»» (Шарҳун-Нававий ало Муслим - 8/56).
Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ айтишларича, Шавволнинг олти кунлик савобига эришиш учун аввал Рамазон рўзасини тўлиқ тутиш керак бўлади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимки Рамазон рўзасини тутсаю кейин унга Шавволдан яна олти кунни илова қилса, худди йил бўйи рўза тутгандек бўлади» (Муслим 1164).
Шундай қилиб, Пайғамбар алайҳиссолату вассалом Шаввол рўзаси савобини Рамазон ойи рўзасига боғладилар. Кимки ушбу савобга эга бўлмоқчи бўлса, аввал Рамазон рўзасини тўлиқ адо этиб қўйиши, қазоси бўлса қазо рўзаларини тутиб бериши лозим бўлади («Шарҳул-мумтиъ» 6/448).
Охирги дуойимиз, барча оламлар парвардигори Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва салламга салот ва саломлар йўлласин.

Admin   09-18-2010, 10:51 PM
#5
Шайх Албоний ва Абдулмуҳсин ал-Аббоднинг шанба куни рўза тутиш борасидаги суҳбати

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Яқинда шайх Албоний раҳимаҳуллоҳ ва Абдулмуҳсин ал-Аббод ўртасида бўлиб ўтган шанба куни рўза тутиш борасидаги суҳбатни аудио тасмасини матн шаклига ўгириб, интернетда тақдим этилди. Биз суҳбатнинг барчасини таржима қилмасакда, Аллоҳнинг мадади билан, ундаги муҳим бўлган ўринларини қисқача таржима қилдик. Ушбу суҳбатнинг аслини «Силсилатул-ҳуда ва-ннур», № 366 тасмадан топишингиз мумкин. Мусулмонларга ушбу суҳбат фойда келтиради деб Аллоҳдан умид қилиб қоламиз.
Шайх ал-Аббод: Шанба куни рўзасига келсак... Сиз шанба куни умуман рўза тутиб бўлмайди деябсизми ёки фақат ёнма-ён жойлашган кунлардан алоҳида, хослаб тутиб бўлмайдими?
Шайх Албоний: Шанба куни умуман рўза тутиб бўлмайди, фарз рўзаси бундан мустасно.
Жувайрийдан ривоят қилинган ҳадисга келсак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи вассаллам унинг жума куни рўза тутганини билиб қолиб сўрадилар: «Сен бу кундан бир кун олдин ҳам рўза тутганмидинг?... Сен бу куннинг эртасига ҳам рўза тутасанми?» ва у: «Йўқ» деб жавоб берди. Шунда у зот унга айтдилар: «У ҳолда рўзангни оч».
Ушбу ҳадис зоҳири, агар сен жума куни ҳам рўза тутган бўлсанг, шанба куни рўза тутишлик мумкинлигига ишора қилмоқда. Аммо «Шанба куни фарз рўзадан бошқа рўза тутманглар! Ҳатто узум пўстлоғи ёки дарахт шоҳидан бошқа ҳеч нарса топа олмасангиз ҳам, барибир ўшаларни чайнанг» (Аҳмад, Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа, Доримий, Байҳақий, Ибн Ҳузайма, Ҳоким, Таҳовий. Саҳиҳ ҳадис. «Саҳиҳ ал-Жомиъ» 7235) ҳадиси эса ман этувчидир. Қачонки биз икки бир бирига тескари диний матнларни учратсак, айниқса бири бирор амалга рухсат берса, иккинчиси эса худди ўшани ман этса, бундай ҳолатда ман этувчи диний матнни танлаш лозим. Бунга шариатдаги «ал-ҳазир муқаддам ала ал-мубиҳ» - «Ман этувчи матн рухсат берувчидан авлодир» қоидаси асос бўлади.
Шайх ал-Аббод: Ахир ушбу ҳадисдан фақатгина шанба кунини хослаб, бошқа кунлардан айри ҳолда рўза тутиш ҳаром, деган хулосага келиш мумкин эмасми?
Шайх Албоний: Бундай хулоса қилиш мумкин эмас. Чунки (шанба куни рўза тутманглар) ҳадисида бошқа мустасно ҳолатлар келтирилмаган.
Бир мисол келтирай. Уламолар агар «Ийдул Адҳо» шанба кунига тўғри келиб қолиши ҳақида нима дейишади? Бундай ҳолатда жума куни Арафа куни бўлган бўлар эди. Бу кунда, ҳаж қилаётган ҳожилардан ташқари, барчага рўза тутиш ўта мустаҳабдир. Бироқ жума кунидаги рўзани қўшни кунга улаш керак. Бу мисолда эса кейинги кун «Ийдул Адҳо»га тўғри келувчи шанба кунидир. Нима дейсиз, бу ҳолатда шанба куни рўза тутиш мимкинми?
Шайх ал-Аббод: Мумкин эмас. Чунки бу кун байрам кунидир. Ийд куни эса рўза тутиш ҳаром.
Шайх Албоний: Тўғри. Мана шу ерда ҳаммамиз рўза тутиш мумкин эмаслигида якдилмиз. Аммо ундай бўлса, шанба куни рўза тутиш мумкин эмаслигининг сабаби, шанба кунини қўшни кунлардан айри ҳолда рўза тутиш эмас эканда, деган хулоса келиб чиқмоқда. Ахир бу мисолда жума куни ҳам рўза тутиладику. Бу ҳолатдаги сабаб шуки, барчамизга маълум бўлган байрам кунида рўза тутиш ҳаромлигидир. Шунда савол туғилиши мумкин: ахир бир тақиқ (байрам кунидаги рўза) билан бошқа тақиқ (шанба кунидаги рўза) ўртасида қандайдир фарқ борми? Шундай бўлдики, байрам куни рўза тутиш ҳаромлиги барча уламоларга маълум, шанба куни рўза тутиш мумкин эмаслигини эса кўпчилик билмас эди. Аслида эса, биз биринчи ҳолатда ҳам, иккинчи ҳолатда ҳам тақиқни кўраяпмиз.
Шайх ал-Аббод: «Кимки Рамазон рўзасини тутсаю кейин унга Шавволдан яна олти кунни илова қилса ...» (Муслим), ҳадисига асосланган Шаввол ойидаги олти кунлик рўзачи? Агар бу кунлардан бири шанба кунига тўғри келса, рўза тутиш мумкин эмасми? Худди шундай, ҳар ойнинг ўртасидаги уч кундан бирининг (рўзаси) шанба кунига тўғри келиб қолса нима қилиш лозим? Шунингдек, Арафа кунидачи?
Шайх Албоний: Шаввол ойининг олти кунлик рўзасига келсак, ушбу рўзанинг фазилати ҳаммага машҳурдир. Сизнинг сўзларингиздан, агар бир неча кун кетма-кет рўза тутилса, шанба куни ҳам рўза тутиш мумкин бўлади, деган нарса келиб чиқмоқда. Аммо мен бошқача йўл тутган бўлар эдим: Шавволнинг олти кунлик рўзасини тутишни бошлайман. Агар бу кунларнинг бири шанба кунига тўғри келса, бу кунни рўза тутмасдан ўтказиб юбораман. Агар, айтайлик, пайшанба ва жума кунларига тўғри келса, рўза тутавераман. Аммо шанба кунига тўғри келиб қолса, рўза тутмайман.
Менинг тушунчам бўйича, шанба кунига тўғри келувчи олти кунлик Шаввол ойи рўзасини тутгандан кўра, шундай қилиш тўғрироқ бўлади.
Нега ундай? Чунки мен шанбадаги рўзани ўз нафсимга эргашиб ёки диндаги бидъат сифатида тарк қилаётганим йўқ. Мен уни Аллоҳ учун, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва ссалламнинг: «Кимки фақат Аллоҳ учун бир нарсадан воз кечса, Аллоҳ унга унданда яхшироғини беради» деган буйруқларига эргашган ҳолда тарк қилаябман.
Шундай қилиб, шариат қоидасида «Ман этувчи матн рухсат берувчидан авлодир» дейилгани боис, биз барча хос масалаларда шу қоида асосида иш тутишимиз лозимдир. Шу жумладан, фарз рўза қаторига кирмайдиган, шанба кунига тўғри келувчи қандайдир рўза ҳақидаги масаласида ҳам.

Admin   07-27-2015, 07:11 PM
#6
Дилмурод Абу Муҳаммад

Рўза ва Рамазонга оид турли мавзулар

Шаввол ойининг олти кунлик рўзаси


[audio]https://tavhid.com/downloads/maruza/dilmurod/fiqh/roza_ramazonga_oid_turli_mavzular/shavvol_oyining_6_kunlik_rozasi.mp3[/audio]
Юклаб олиш
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.