ИШИДнинг тавба қилиш шартлари
Илм бидъат аҳлидан олинмайди, ким бўлишидан қатъий назар. Хоҳ бу бидъатлар қадимги ёки ҳозирги асрдаги бўлсин баробар. Қадарий, муржиа, хавориж, мўтазилий, ашъарий, мотуридий, куллобий, сўфий тасаввуф тариқатларининг қайси тариқатида бўлса ҳам, ихвоний, таблиғий, такфирий, жиҳодчи, ишидчи, ал-қоидачи, нусрачи… Янгиланиб турадиган бу бидъатлардан хоҳлаганингизча айтинг. Туросий, сурурий… Хоҳлаганингизча айтинг. Бу бидъатларни санаб адоғига етиш имкони йўқ. Нима учун? Чунки, улар сизни ўзларининг тўрларига йиқитадилар, туширадилар. Авзоий раҳимаҳуллоҳ айтганларидек, улар салоҳият, художўйлик, ибодатгўйлик билан намоён бўлиш сабабли ов қиладилар. Мусулмонларнинг фарзандларини овлайдилар.
Мен сизларга ҳаётий воқеъликдан бир мисол ёдга олай. Қанчадан-қанча фарзандларимиз (қўлдан) кетди… Ўзларини бугун жамоат деб номлаётган бу жамоатлардаги бидъат аҳли (сабаб қўлдан) кетдилар. Уларнинг фикр ва мияларини ювдилар. Чунки, улар бу илмни уларнинг қўлида таҳсил қилдилар. Хоҳ ҳалқаларда бўлсин ёки холий ўринларда ёҳуд кенгликларда ёкида ўзларига хос учрашув ва тўпланишларда бўлсин баробар. Уларни йўлдан урдилар!! Ушбу фарзандни тўсатдан бизга қарши уруш ва жанг қилаётганини кўриб қоламиз. Худди аввалги хаворижлар Наҳрован куни Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларига қарши жанг қилганидек. Сизлар бугун ушбу йўлдан озган жамоат – ИШИДнинг тавба қилган кишини табрик-(қарши олиш)ларидаги шартларини ўқиган бўлсангиз керак. Унга шартлар татбиқ қилиниши лозим. Тавба қилиш шартларини ўқидингизми? Ишидчилар наздида бугун (рўзномаларда) нашр қилинди? Ҳа. Ал-Қоида, Нусра ёки Озод армия ёки…ёки.. ёкилардан иборат бошқа жамоатлардан тавба қилишни хоҳлаган киши ушбу шартларни адо этиши лозим:
Биринчи шарт нима деб кутгандингиз?
Биринчи ўзи ҳақида тўла муртад деб гувоҳлик бериш. Бугун ўзим ўқидим. Биринчи ўзи ҳақида у нима деб гувоҳлик беради? Ислом динидан қайтган муртад деб. Сўнг шундай кейин улар хоҳлаётган исломга киради. Сўнг шундан кейин қолган шартларни адо этади ва… Мен қолган шартларни айтмайман. Уни бугун матбуот ҳамда Ироқ ва Шомдаги Исломий Давлат томонидан бу эълон нашр қилинган рўзномалардан олинг. Улар наздидаги бу ислом қандай ҳам ёмон.
Бу, аввалги ҳарурий, хаворижларнинг мўминлар амири Алий розияллоҳу анҳуга айтган сўзлари. Улар: «То биринчи ўринда қиладиган иш – ўзинг ҳақингда муртад деб гувоҳлик бермагунингча сўнг исломга кирмагунингча сени қабул қилмаймиз. Шундан кейин сен билан гаплашамиз», дедилар. У киши розияллоҳу анҳу уларга: «Агар сизлар мени чақираётган нарсага ижобат қилсам, дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан қилган жиҳодимни ботилга чиқарган бўламан», дедилар. Бу қавм билан (урушдан ўзга) чора йўқ эканини кўриб, уларга қарши жанг қилишда Аллоҳдан мадад сўрадилар ва Аллоҳ у кишини улар устидан ғолиб, уларни эса расво қилди. Бу ҳақда хабар берган Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва саллам нубувватини зоҳир қилди. Улар орасидан (қўли аёллар) сийнасига ўхшаш киши чиқди. Уни Алий розияллоҳу анҳу ўликлар орасидан топгунча қидирдилар. Дарҳақиқат, ўликлардан иборат одамлар унинг устида уюлиб кетганди.