Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!
Биринчидан: Илм аҳли жонли нарсаларни ўз ичига олган жойда намоз ўқишдан маън қилишликка иттифоқ қилишди. Балки баъзилари буни ҳаром деган раъйга бордилар. Аксарлари макруҳ дейишди.
Ҳофиз Нававий раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
“Суратлар, ҳоч ёки чалғитадиган нарсалар мавжуд кийимга келсак, бас, унда, унга (юзланган) ва ун(инг усти)да намоз ўқишлик макруҳ бўлади”. (“Мажмуъ” (3/185)).
Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
“Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) ва у кишидан бошқалардан келган саҳиҳ асар ҳамда Аҳмад (раҳимаҳуллоҳ) ва у кишидан бошқалардан айни ворид бўлгани шуки: Агар у ерда, яъни, канисада суратлар бўлса у ерда намоз ўқилмайди. Чунки фаришталар сурат бор уйга кирмайди. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Каъбага, у ердаги суратлар ўчирилмагунча кирмадилар. Шунингдек, Умар (розияллоҳу анҳу) дедилар: Биз канисаларга, у ерда сурат мавжуд бўлар экан кирмас эдик”. Сўзлари тугади.
(“Мажмуъ ал-Фатава” (22/162)).
Буҳутуй Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
“Осиғлиқ суратга юзланиб намоз ўқишлик макруҳ бўлади.. Айни шундай дедилар… Чунки у кофирларнинг унга (суратга) сажда қилишига ўхшайди… “Фусул”да (келишича): Сурат ва тимсол бор деворга юзланиб намоз ўқишлик макруҳ бўлади. Чунки бу ишда бут ва санамларга ибодат қилишга ўхшашлик мавжуд”. (“Кашф ал-Қонаъ” (1/370)дан қисқача тугади).
Масжидга сурат илиш ёки сурат бор жойда намоз ўқиш
Савол: Биз бир неча йиллардан бери расмий доиралардан биридамиз. Дарҳақиқат биз учун, биз ишлайдиган бинода жойлашиш залларидан бири ажратиб берилди. Ишда эканмиз у ерда жамоат бўлиб намоз ўқиймиз. Бир муддат олдин қибла томонга, олдимиздаги деворга йирик шахсиятларнинг бир қанча катта суратлари қўйилди. Намозда олдимизда ушбу суратлар мавжуд экани боис кўп ҳараж топдик. Анчадан бери мусулмонлар намоз ўқиши учун ажратилган ўринда суратлар илишлик ҳақида раъйингиз нима? Улар мавжуд бўлишига қарамай намоз ўқишда давом этаверамизми?
Жавоб: Намоз саҳиҳ. Уларга яқин масжид бўлмагани учун мазкур ўринда намоз ўқишга мажбур эканлар, бу борада уларга ҳараж йўқ, иншаАллоҳ. Бироқ уларга ушбу ўриндан суратларни йўқотиш ёки уларга сурат бўлмаган бошқа ўрин беришлик учун масъуллар билан биргаликда кучларини сарфлашликлари вожиб бўлади. Чунки намозхонлар рўбарўсида сурат бор ўринда намоз ўқишликда санамларга ибодат қилувчиларга ўхшашлик мавжуд. Дарҳақиқат, Аллоҳнинг душманларига ўхшаш бўлишдан қайтарув ҳамда уларга мухолиф бўлиш амрига далолат қилувчи кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Шуни билиш лозимки, деворларга жонли нарсаларнинг суратини осишлик жоиз бўлмаган ишдир. Балки у ҳаддан ошиш ва ширк сабабларидан. Айниқса улуғланадиган кишиларнинг суратларидан бўлса.
Аллоҳдан барчамиз учун тавфиқ ва ҳидоят сўраймиз.
Тавфиқ Аллоҳдан. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли-оила ва саҳобаларига саловат ва саломлар йўлласин.
Яна ҳанбалийларга хилоф ўлароқ ҳанафий ва шофеъий фуқаҳолардан иборат кейингилар масалага қаттиқ ёндашишди. Ҳатто сурат бор ўринда намоз ўқишдан маън қилдилар. Гарчи сурат намоз ўқувчининг ортида ёки у кўрмайдиган тарзда ерга ташланган бўлсада.
Шабромлисий шофеъий шундай деди:
“Сурат бор кийимда ёки унинг устида намоз ўқиши макруҳ бўлади… Гарчи кўр ёки қоронғуда ёҳуд сурат орт томонида ёкида унинг устида намоз ўқиса уни кўрмайдиган тарзда ерга ташланган бўлсада. Ва у зоҳир (қавл)дир. (Бу) қайтарилган сурат бор нарсадан узоқ бўлиш учундир”. (“Ҳошия Ниҳоя ал-Муҳтож” (2/14)).
Иккинчидан: Юқоридаги нақллардан сурат ва ҳайкал бўлган ўринда намоз ўқишдан маън қилинишидаги ҳикмат важҳларини жамлаш ва билиш имконига эга бўламиз. Ушбу важҳлар қуидагилар:
Биринчи: Фаришталар сурат бор уйга кирмасликлари. Абу Талҳа розияллоҳу анҳудан ривоят, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Фаришталар ит ва тимсоллар сурати мавжуд уйга кирмайди”. (Бухорий (3225), Муслим (2106)). Намоз ўқувчи Аллоҳдан раҳмат нозил бўлиши ва яхшилик кўп бўлишини сўрайди. Раҳмат фаришталари кирмайдиган ўринда буни қандай талаб қилади?
Иккинчи: Бутпараст балки насронийлардан иборат бут ва санамларга ибодат қилувчиларга ўхшаб қолишдан четлашиш. Улар канисаларини ёлғон ва бўҳтон йўлига кўра Масиҳ ва унинг онаси Марям алайҳимассаломларнинг суратларига тўлдириб ташлашган.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят, Умму Ҳабиба ва Умму Салама розияллоҳу анҳумолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Ҳабашистонда кўришган суратлари мавжуд канисани зикр қилишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Улар, ораларида солиҳ киши бўлиб, сўнг вафот этса, қабри устига масжид қурадилар ва у ерда ўша суратларни чизадилар. Улар қиёмат куни Аллоҳнинг наздида махлуқотларнинг энг ёмонидир”-дедилар.
(Бухорий (427) ва Муслим (528)).
Учинчиси: Намоз ўқувчининг фикрини чалғитадиган ва машғул қиладиган нарсалардан четлашиш. Суратлар намоз ўқувчининг рўпарасида бўлса фикрини олади ва ҳаёлини бўлади. Мусулмон намозида Аллоҳ азза ва жаллага хушуъ қилишнинг энг ниҳоий даражасига етишга ҳарис бўлади.
Анас розияллоҳу анҳу шундай дедилар:
"Оишанинг нақшли ёпинчиғи бўлиб, у билан уйнинг бир томонини тўсди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бу нақшли ёпинчигингизни кўзимиздан ғоиб қилинг. Чунки унинг суратлари намозимда мудом кўз олдимга келаверди”-
дедилар". (Бухорий (374)).
Валлоҳу аълам.