Admin   11-17-2013, 12:54 PM
#1
Илм тўғридан-тўғри китоблардан олинмайди

(Муаллиф раҳимаҳуллоҳнинг): «Ушбу уч масалани..», деган сўзларидаги ўқиб-ўрганишнинг маъноси: илмни уламолардан олиб, ёдламоқ, фаҳмламоқ ва идрок этмоқдир. Ана шу ўқиб-ўрганишдир. Китобни ўқиб, мутолаа қилишнинг ўзи эмас. Бу ўқиб-ўрганиш дейилмайди. Таълим олиш – илмни ўз эгаларидан олиб, ҳифз қилиш-ёд олиш, фаҳмлаб тамомий суратда идрок қила билишдир. Ана шу саҳиҳ таълимдир. Қуруқ қироат ва мутолаага келсак, ушбу иш талаб қилинган бўлса-да, бироқ таълим олишда кифоя қилмайди. Тўғри бу ишда фойда бор, бироқ етарли даражада эмас, ушбу ишга чекланиб қолиш кифоя қилмайди.
Бугунги кунда рўй бераётганидек китобларни ўзига устоз қилиб олишлик ҳам жоиз эмас. Чунки китобларга шогирд тушишлик ниҳоятда хатарли бўлиб, ушбу ишдан носоғломлик, ўзини олим санамоқ ва жоҳил кишидан келадиган зарардан каттароқ зарарлар ҳосил бўлади. Чунки жоҳил ўзини жоҳил эканини билиб, ўз чегарасида тўхтайди. Бироқ ўзини олим сановчи, ўзини билувчилар сафида кўриб, Аллоҳ ҳаром қилганини ҳалол ва ҳалол қилганини ҳаром қилиб беради. Аллоҳ ҳақида билимсиз сўзлайди. Демак, масала жуда хатарлидир.
Илм тўғридан-тўғри китоблардан олинмайди, балки китоблар бир восита холос. Илмнинг ҳақиқати шуки, у авлоддан авлодга уламолардан олинади. Китоблар илм талаб қилишликдаги восита холос.

Admin   09-24-2016, 04:02 PM
#2
Уламолардан илм талаб қилишнинг фазилати

[audio]http://www.af.org.sa/sites/default/files/002_4.mp3[/audio]
Савол: Талабага қайси бири афзал, илмни тасма, кассета ва ёзиб олинган (овоз)лардан олишми ёки уламоларнинг мажлислари орқалими?
Жавоб: Уни тасма ва китоблар орқали олиш, бу хато ва залолат. Чунки, ким бунга таяниб қолса адашади. Сабаби, китобларда (залолатни) сездирмай қистириб кетиш, ёлғон ва хато мавжуд. Чунки, у одамларнинг меҳнати. Одамларнинг иши эса хатога кўндаланг. Бу, агар самимий бўлса. Гоҳида китоб муаллифлари самимий бўлмайди. Одамларнинг фикрини бузувчи бўлади. Унда одамларни залолатга бошлайдиган нарсани ёзадилар. Агар талаба китобдан ўқишни хоҳласа, у мутолаъа ва фойда олиш учун яроқли ёки яроқсиз эканини кўришлари учун уламоларга кўндаланг қилиш лозим. Илм аҳли билан маслаҳатлашмай китобларга мук тушиб олмайди. Ёки уни (китобни) унга (талабага) шарҳлаб беришлари учун уларга ўқиб беради. Илм уламолар орқали олинади. Китоблар эса талаба ёрдам оладиган асбоб-(қурол)дир. Илмга келсак, батаҳқиқ, у уламолардан олинади, китоблардан эмас.

Аллома, ҳурматли шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
http://www.af.org.sa/ar/node/5488
Таржимон: mutaallim
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.