Аллома, шайх Убайд Жобирий ҳафизаҳуллоҳнинг Миср воқеалари борасидаги насиҳатлари
[mp3]http://tavhid.com/downloads/files/Jobiriy_misrdagi_holat_borasida_nasihat.mp3[/mp3]
Савол: Аллоҳ сизни ўз ҳифзу ҳимоясида сақласин! Ҳозирда Мисрда юз бераётган воқеаларга нисбатан ва ҳозирда Мисрда юз бераётган воқеалар борасида салафий мавқиф нима?
Жавоб: У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Ўзига тегишли бўлмаган нарсаларни тарк этишлик кишининг исломи гўзал эканидандир”. (Термизий (2317), Албоний “Ҳасан” даражасида дедилар). Ушбу ҳадис пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан ҳар бир мусулмонга, ўзига хос бўлмаган-(тегишли бўлмаган) ишларга аралашмаслиги ҳақидаги буйруқдир. Мисрда юз берган нарса мисрликларнинг иши. Ҳукмдорлари, миср ҳукмдорлари ва уламоларининг иши. Алҳамдулиллоҳким, улар орасида одамлар ва шаҳарлар борасида чиройли сиёсат юрита оладиган фазл, соғлом (фикр) ҳамда тақво эгалари бор. Бизнинг зиммамиздаги уларнинг ҳаққи, Аллоҳ Миср ва унинг аҳлини барча ёмонликдан сақлашини (сўраб) дуо қилишдир. Ҳудди бизга уларнинг ишига аралашмаслигимиз вожиб бўлганидек. Акс ҳолда
“Ўзига тегишли бўлмаган нарсаларни тарк этишлик кишининг исломи гўзал эканидандир”, (деб айтган) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларини кесиб ўтган бўламиз. Мусулмонлар, аббосийлар умавийлардан ҳалифаликни тортиб олиб, ҳалифалик аввалги умавий ҳалифадан унинг қўлига ўтганда ва умавийларни бўйинсундирганларида жим бўлдилар ва тинчландилар. Аббосийлардан бўлган ғолиб, енгиб чиққан ҳалифага қарши уруш уюштирмадилар. Балки тинчландилар ва қулоқ солиб, итоат қилдилар. Бу борада мутавотир ҳадислар (ворид бўлган). Мусулмонга, модомики маъсиятга буюрилмас экан, оғирлик ва енгиллик, тетиклик ва хоҳламай турган вақтда ҳам қулоқ солиб, итоат қилишлик вожибдир. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳунинг ҳадисларида келишича, у “Саҳиҳайн” ва ундан бошқаларда ривоят қилинган.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга оғирлик ва енгиллик, тетиклик ва хоҳламай турган вақтимизда ҳам қулоқ солиб, итоат қилишга байъат бердик”. (Ҳадисда давом этиб) айтадилар:
“Иш-(бошқарув)ни эгалари билан талашмасликка (байъат бердик). Сизларда Аллоҳ томонидан бу борада очиқ ҳужжат бўлган аниқ куфрни кўришингиз мустасно”. Аҳли сунна вал жамоа қандай сифат билан бўлган бўлсин, ишларига бошлиқ бўлган киши билан талашмайдилар. Хоҳ у байъат бериш йўлига кўра (бошқарувни қўлга олган) бўлсин, хоҳ бўйинсундириш, ғолиб келиш ва бундан бошқа йўлга кўра бўлсин. Улар талашиб, тортишмайдилар.
Миср ташқарисидагиларга насиҳатим: ушбу ишга аралашмаслигидир. Ҳамда уларнинг ҳаққига дуо қилишда тиришсин. Аллоҳ субҳанаҳу уларнинг ўртасини ислоҳ қилсин, сафларини ҳақ устида якдил қилсин, яъни, мисрликларни.
Мисрдаги фарзандларимизга, ишларига бошлиқ бўлган киши билан тортишмасликларини ҳамда Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам (буйруғини) қабул қилишларини насиҳат қиламиз. Аллоҳ таоло деди:
“Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган — буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳни ҳукмини қўшиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир”. (Аҳзоб: 36). Аллоҳ ва Расули ушбу иш борасида ҳукм қилгани, юқорида мен айтиб ўтган ҳадислар. Ана шулардан, иш-(бошқарув)ни эгалари билан талашмасликларидир. Ҳа (шундай).