Admin   09-21-2010, 07:44 AM
#1
Рамазондан сўнг мусулмоннинг аҳлоқи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг:
Улуғ Рамазон ойи ўз якунини топди. Биз Аллоҳ таолодан бизнинг ғайрат ва ибодатларимизни қабул қилишини сўраймиз. Кўпгина мусулмонлар Аллоҳнинг раҳмати билан ушбу улуғ ойда улкан ғайрат кўрсатадилар. Масжидлар ҳатто бомдод намозига ҳам тўлиб кетади. Улар саховат, ҳаромдан йироқ бўлиш, гўзал аҳлоқни намоён қилиш ва бошқа шу каби солиҳ амалларда ғайрат кўрсатадилар.
Яна одамлар орасида шундайлари борки, йил бўйи Аллоҳга ибодат қилмайди. Ушбу улуғ ойда рўза тутишни ва намоз ўқишни бошлайди. Бироқ минг афсуслар бўлсинки, муборак ой тугаши билан масжидлар деярли бўшаб қолганини, одамлар яхшиликка ва гуноҳлардан четланишга бўлган интилишдаги жўшқинлик ва ғайратни йўқотганини гувоҳи бўласан. Ушбу ойда ибодат қилишни бошлаганлар уни батамом тарк этганини кўрасан, шу жумладан ҳатто беш вақт намозни ҳам.
Ҳофиз ибн Ражаб айтади: «Аҳмоқлар Рамазон ойини қийинчилик билан ўтказишади. Чунки бу ойдаги намоз ва рўза каби ибодатлар уларни уринтириб қўяди. Бу жоҳилларнинг кўпчилиги Рамазонда рўза пайтидан бошқа намоз ўқимайди. Уларнинг кўпчилиги Рамазондагина гуноҳи кабиралардан тийилади. Шунинг учун ҳам у (Рамазон) уларга узоқ давом этаётгандек туюлади ва гуноҳлардан ажралиш уларнинг қалби учун оғир келади. Бундай одамлар, била туриб, ўжарлик билан гуноҳ ишларни қилувчилардир ва улар бахтсиз одамлардир. Уларнинг орасида шундайлари борки, ҳатто Рамазонда ҳам у ўзини гуноҳлардан тия олмайди» (Қаранг: «ал-Латаиф» 158).
Ҳофиз ибн Ражаб яна айтади: «Рамазонда рўза тутиш раҳматига, ундан (Рамазондан) сўнг гуноҳ ишга қўл уришни кўндаланг кўйишга келсак, бу шундайларнинг амалики, у Аллоҳнинг раҳматини ношукрликка алмаштирибди» (Қаранг: «ал-Латаиф» 398).
Бундай тоифа одамлардан бўлиб қолишдан Аллоҳ сақласин!
Кунларнинг бирида Бишр ал-Ҳафийга сўрашди: «Дарҳақиқат, шундай одамлар борки, Рамазондагина ибодат қилишда ғайрат кўрсатади». Бунга у шундай жавоб қайтарди: «Аллоҳни Рамазондагина эслайдиган халқ, ёмон ҳалқдир! Дарҳақиқат, солиҳ инсон – йил бўйи (ибодатда) ғайрат кўрсатадиган инсондир!» (Қаранг: «ал-Латаиф» 396).
Шундай бўлсада, Рамазон ойида Аллоҳни эсга оладиганлар, Аллоҳни ҳеч қачон эсга олмайдиганлардан ва Унга на Рамазонда ва на бошқа вақтда ибодат қилмайдиганлардан яхшироқдир.
Шубҳа йўқки, Аллоҳ таоло баъзи вақт, кун ва ойларни танлади. Унда бажарилган солиҳ амаллар бошқа вақтдагидан Аллоҳ учун афзалроқ ва севимлироқдир. Аллоҳ ушбу қўшимчани Ўзининг бандаларига ато этишидан мақсад, уларни янада фаоллаштириш учундир.
Бу дегани бошқа вақтда Аллоҳни унутиш, гуноҳ ва бузуқликларга қайтиш, мажбуриятларни бажаришга совуққонлик билан ёндашиш каби амалларни қилиш лозим дегани эмас. Йўқ! Бу вақтлар, шу жумладан улуғ Рамазон ойи, ушбу вақт мобайнида Аллоҳнинг бандасида ҳосил бўлган фаоллик, бу ойдан кейин ҳам унинг ҳамроҳига айланишига сабаб бўлиб хизмат қилиши керак.
Бундан ташқари, ҳатто мўътадил ҳолатда бўлиб ибодат ва яхшиликда давомий бўлиш, маълум вақт мобайнида ғайрат кўрсатиб, шундан сўнг уни тарк этишдан кўра яхшироқдир. Оиша роҳияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дарҳақиқат, Аллоҳ учун амалларнинг суюмлироғи, оз бўлсада, давомий бўлганидир». Оишанинг ўзлари эса дедилар: «Қачонки Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг оиласи бирор амални қилса, кейин уни тарк этмас эди» (Муслим 782).
Алқама ривоят қилади: «Мен Оишадан сўрадим: «Эй мўминларнинг онаси, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг амаллари қандай эди? Улар бирор кунни хослармидилар?» У жавоб берди: «Йўқ, уларнинг амаллари давомий бўлар эди. Бироқ сизларнинг қай бирингиз Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қилган ишни қила оларди?!»» (Муслим 783).
Шундай қилиб, ҳадислар шу нарсага далолат қиладики, оз бўлсада давомий бўлган солиҳ амаллар, маълум вақтдагина фаолликни намоён қилишдан яхшироқдир.
Абу Ҳурайра, Убайд ибн Амир ва Талҳа ибн Убайдуллоҳлар ривоят қилишади: «Ўз вақтида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Болия деган ердаги Исломни қабул қилган икки одамни биродар қилиб қўйдилар. Улардан бири жиҳод вақтида шаҳид бўлди, иккинчиси эса ундан бир йил кейин вафот этди. Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга иккинчисининг тобутини кузатиб борар эканлар, улар Аллоҳга уни ўз биродари билан бирга қилишини дуо қилар эдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салам сўрадилар: «Улардан қай бирири сиз яхшироқ деб ҳисоблайсиз?!» Биз айтдик: «Аллоҳ ва Расули яхшироқ билади, аммо биз шаҳид яхшироқ деб ҳисоблаймиз!» Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ахир у ундан (шаҳид бўлгандан) сўнг Рамазон ойида рўза тутмадими ва фалонча ракаат намоз ўқимадими?! Уларнинг орасидаги фарқ осмон ва ерчаликдир!»» (Аҳмад 1/163, Ибн Можа 3925. Ҳадиснинг саҳиҳлигини ҳофиз ал-Мунзирий, шайх Аҳмад Шокир ва шайх Албоний тасдиқлашди. Қаранг: «Таҳқиқ ал-Муснад» 1403, «Саҳиҳ ат-тарғиб» 371, 372, 373).
Ушбу ажойиб ҳадис умрини узлуксиз Аллоҳ таолога ибодатда ўтказганнинг буюк муваффақиятига далолат қилмоқда.
Шаблийдан сўрашди: «(Ибодатда ғайрат кўрсатиш учун) қайси ой афзал, Ражабми ёки Шаъбонми?» У жавоб берди: «Аллоҳга ҳар доим ибодат қилувчилардан бўл ва шаъбонийлардан бўлмагин!» (Қаранг: «ал-Латаиф» 396).
Шундай экан, эй Аллоҳнинг бандалари, келинг биз ҳам рамазонийлардан бўлиб қолмайлик. Келинг биз ҳам ушбу улуғ ойда эгаллаган ғайрат ва фаоллигимизни ҳаётимиз давомини ҳам Буюк ва Қудратли Роббимизга ибодатда ва итоатда ўтказиш учун сарфлайлик.
Ҳозир ҳам буюк ажрга эга бўлиш учун қулай фурсат бор. Бу ҳам бўлса Шаввол ойининг олти кунлик рўзаси. Бу ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимки Рамазон рўзасини тутса, сўнгра унга Шавволнинг олти кун рўзасини қўшиб қўйса, гўё йил давомида рўза тутгандек бўлади» (Муслим 1164).
Кейин эса Зулҳижжа ойи ҳам олисда эмас. Бу ойнинг аввалги ўн куни йилнинг энг афзал кунидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ушбу оламнинг энг афзал кунлари Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунидир» (Баззор, Ибн Ҳиббон. Ҳофиз ал-Мунзирий, ҳофиз ал-Ҳайсамий ва шайх Албоний ҳадисни ҳасан деган. Қаранг: «Саҳиҳ ат-тарғиб» 50, «Саҳиҳ ал-жомиъ» 1133).
Ҳар бир мусулмон ўз Роббисига ибодат қилиши шарт. Унинг буйруқларини маълум бир вақт ва замондагина эмас, балки бутун умри давомида бажариши керак. Ҳатто ўша маълум вақт ва замонга алоҳида эътибор ва фаоллик кўрсатиш керак бўлса ҳам. Имом Тибий айтади: «Фарз, суннат ва одоб каби солиҳ амаллар, ораларидаги фазилатнинг турли бўлишига қарамай, баъзида бир бирларидан афзалликка эга бўлади. Ахир қанча амаллар борки, бошқа амаллар унга нисбатан устунликка эга бўлсада, маълум вақт ва замон сабабидан ўша қолган амаллардан устун бўлади» (Қаранг: «Файдул-Қодир» 5/584).
Аллоҳ азза ва жалла айтади:
«То сизга яқийн – аниқ нарса (яъни, ўлим соати) келгунича Роббингизга ибодат қилинг!» (Ҳижр: 99).
Ушбу оят Аллоҳ таолонинг инсонга ўлим соати келгунига қадар Унга ибодат қилишга бўлган очиқ буйруғидир. Шайх Ибн ал-Қоййим «яқийн» сўзи борасида шундай деди: «Мутлақо барча уламоларнинг ижмосига кўра гап ўлим ҳақида кетмоқда. Ҳасан ал-Басрий эса шундай деган: «Аллоҳ мўминларга ибодат учун ўлимдан бошқа бирор муҳлат белгиламади»» (Қаранг: «Мадарижу-ссоликин» 3/316).
Сўзимиз охирида Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамдлар айтамиз.

Муслим   08-13-2013, 04:38 PM
#2
Рамазоний мусулмонлар

[audio]http://tavhid.com/downloads/files/ibn_boz_ramazoniy_musulmonlar.mp3[/audio]

Савол: Бир қавл бор, унда айтиладики: «Аллоҳни фақат Рамазонда биладиган қавм нажот топмайди». Мана шу ҳадисми?
Жавоб: Бу салафларнинг сўзларидан. У Аллоҳга Рамазонда эътибор билан ибодат қиладиганлар ҳақида. Қачонки Рамазон тугаса улар тўхташади. Шунинг учун у айтдики: «Аллоҳни фақат Рамазонда биладиганлар қандай ҳам ёмон қавм». Ушбу қавл (Рамазондан бошқа вақтда) вожиботлардан юз ўгирадиган одам учун тўғри. Ушбу қавл Рамазондан бошқа вақт Суннат амалларга амал қилишни давом эттирмаган одамга тегишли эмас. Бу тўғри қавл. Бундан ирода қилинган маъно Аллоҳнинг ҳақларини вақтинча адо этадиган одамга тегишли. Улар Рамазонда намоз ўқишади ва йилнинг қолган ўн бир ойида (намозларини) ўқишмайди. Бундай одам аянчли ҳолатда. Чунки у бундай ишлари билан Аллоҳга куфр келтиради. Намозни қасддан тарк қилишлик куфр. Энди бошқа тарафдан Рамазондан бошқа вақт баъзи мустаҳаб амалларни тарк қилишликнинг зарари йўқ. Бунинг сабаби Рамазонда одамлар нафл ибодат ва ҳоказолар билан бир қаторда, ибодатнинг турли Суннат амалларини амалга ошириш учун энг юксак қобилиятлари билан интилишади. Шунга кўра агарда у Рамазондан сўнг ушбу амалларни камроқ амалга оширса биз уни аянчли ҳолатдаги одам деб ҳисобламаймиз.

Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Юклаб олиш

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
abu Huzayfa   08-14-2013, 05:30 PM
#3
(08-13-2013, 04:38 PM)Муслим Wrote:
Рамазоний мусулмонлар

[audio]http://tavhid.com/downloads/files/ibn_boz_ramazoniy_musulmonlar.mp3[/audio]

Савол: Бир қавл бор, унда айтиладики: «Аллоҳни фақат Рамазонда биладиган қавм нажот топмайди». Мана шу ҳадисми?
Жавоб: Бу салафларнинг сўзларидан. У Аллоҳга Рамазонда эътибор билан ибодат қиладиганлар ҳақида. Қачонки Рамазон тугаса улар тўхташади. Шунинг учун у айтдики: «Аллоҳни фақат Рамазонда биладиганлар қандай ҳам ёмон қавм». Ушбу қавл (Рамазондан бошқа вақтда) вожиботлардан юз ўгирадиган одам учун тўғри. Ушбу қавл Рамазондан бошқа вақт Суннат амалларга амал қилишни давом эттирмаган одамга тегишли эмас. Бу тўғри қавл. Бундан ирода қилинган маъно Аллоҳнинг ҳақларини вақтинча адо этадиган одамга тегишли. Улар Рамазонда намоз ўқишади ва йилнинг қолган ўн бир ойида (намозларини) ўқишмайди. Бундай одам аянчли ҳолатда. Чунки у бундай ишлари билан Аллоҳга куфр келтиради. Намозни қасддан тарк қилишлик куфр. Энди бошқа тарафдан Рамазондан бошқа вақт баъзи мустаҳаб амалларни тарк қилишликнинг зарари йўқ. Бунинг сабаби Рамазонда одамлар нафл ибодат ва ҳоказолар билан бир қаторда, ибодатнинг турли Суннат амалларини амалга ошириш учун энг юксак қобилиятлари билан интилишади. Шунга кўра агарда у Рамазондан сўнг ушбу амалларни камроқ амалга оширса биз уни аянчли ҳолатдаги одам деб ҳисобламаймиз.

Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Юклаб олиш

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Admin   08-02-2014, 11:17 AM
#4
Рамазондан кейин нима (қиласиз)?

Шак-шубҳа йўқки ҳар бир рўзадор, рўзаси ва қиёми-(таровиҳ намози) солиҳ, мақбул бўлишини умид қилиш, саъй-ҳаракати мақтовга сазовор бўлиши ҳамда у учун ушбу талаби рўёбга чиқиши ва ушбу истаги тўкис бўлиши учун Аллоҳга дуо билан ёлбориши учун Рамазон ойи рўзасини тутди ва ҳар бир қоим бўлувчи тунларини намоз билан ўтказди. Қабул бўлишнинг ишорали аломатлари, далолат қиладиган далиллари ҳамда ушбу тилакнинг ҳосил бўлиши умид қилинадиган сифатлари бўлади. Шулардан: Инсон Рамазондан кейин олдингига қараганда рағбат ва қаттиқ хоҳиш билан ибодатга юзланувчи, фарз ва вожибларни муҳофа қилувчи, намозларни жамоат билан масжидларда адо этувчи, маъруф-(яхшилик)ни суювчи, унга амал қилиб, буюрувчи, мункарни ёмон кўриб, ундан четлашиб, ҳазир бўлишга чақирувчи бўлган ҳолатда ўзини яхшилик, тўғри-(устиворлик) ва тоатда топишидир. Аммо Рамазондан кейинги ҳолати ундан олдинги ҳолати каби ёки унданда ёмонроқ бўлган, адашиш ва залолатида лоқайд, вожибларни адо этишдан дангасалик қилиб, зое қилувчи, ҳаром ишларга шўнғиб, унга тарғиб қилувчи бўлса, бу зиён кўриш аломатлари ҳамда фойда кўрмаганлик далолатларидандир. У тоатлар мавсумида вақтларни ғанимат билмаган ва ҳадялар мавсумида совғаларга дучор бўлмаган. Аллоҳдан мағфират сўрамаган ҳамда мағфират ва розилик ойида унинг сабабларини сарф этмагандир. Кўрган зиёни қандай ҳам улкан, мусибати қандай ҳам оғир, оқибати ва уқубати қандай ҳам даҳшатли?!
Дарҳақиқат, муборак Рамазон ойи тоатга одатланиш, ибодатда тиришиш ва яхши ишларни қилишда мусобақалашиш учун улкан бир мавсум бўлди. Мусулмонга ушбу улуғ ой тугаганидан кейин ибодатдан бўйин товлашлиги қабиҳ бир ишдир. Худди Аллоҳни ва Унга ибодат қилишни фақат Рамазонда биладиган айрим кимсаларнинг ҳолати каби. Ана ўшаларга: Эй, Рамазонда Унга ибодат ва итоат қиладиган, Ундан қўрқиб, умид қиладиган Раббиси бор эканини билган кимса! Рамазондан кейин У Зотни қандай унутдинг?! Эй, Рамазонда Аллоҳ сенга масжидда беш вақт намозни вожиб қилганини билган кимса! Қандай қилиб Рамазондан кейин бундан жоҳил қолдинг ёки ўзингни билмаганга солдинг?! Эй, Рамазонда Аллоҳ сенга маъсиятларни ҳаром қилганини билган кимса! Рамазондан кейин буни қандай унутдинг?! Эй, Рамазонда олдингда жаннат, дўзах, савоб ва жазо бор эканини билган кимса! Рамазондан кейин бундан қандай ғафлатда қолдинг?! Эй, Рамазонда масжидларни тўлдириб, Қуръон тиловат қилаётганлар! Қандай Рамазондан кейин масжидлар сизлардан бўшаб қолди ва Қуръон билан алоқани уздингиз?! Аллоҳни фақат Рамазонда билиб, Ундан фақат Рамазонда қўрқадиган қавмдан ажабланасан киши! Дарҳақиқат, баъзи салафлар ўшаларга ўхшаганларнинг ҳолати ҳақида саволга тутилдилар. Шунда: «Аллоҳни фақат Рамазонда биладиганлар қандай ҳам ёмон қавм» - деди.
Барча ойларнинг Рабби бирдир. Рамазоннинг Рабби Шаввол, Шаъбон ва бошқа ойларнинг ҳам Раббисидир. Мусулмонга барча вақт ва соатда Аллоҳга ибодат қилиши ва маъсиятларидан узоқ бўлиши вожибдир. Аллоҳ субҳанаҳу айтганидек: «(Шунингдек), то сизга аниқ-нарса (яъни, ўлим соати) келгунича Роббингизга ибодат қилинг!» (Ҳижр: 99). Яъни, то сизга ўлимингиз келиб, ушбу ҳаётда умрингиз ниҳоясига етгунича ҳаётингизнинг барида Аллоҳга ибодат қилиш ва Унга тавба-тазарру қилишда бардавом бўлинг. Чунки инсон ҳаёти Аллоҳнинг мулки. Аллоҳ бандадан, унга Ўзига тоат ва ибодат қилиш билан кўрк бағишлашини хоҳлайди, бошқа нарса билан эмас. Аллоҳ таоло деди: «Айтинг: (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ учундир» (Анъом: 162). Кимда-ким вақти, умри, соғлиғи, бўш вақти, куч-қуввати, ёшлиги, ақли, фикри, қалби, тили ва бошқа аъзоларини вожиб ёки мустаҳаб ёҳуд Аллоҳга қурбат ҳосил қилишни ният қилган мубоҳлардан иборат Аллоҳ буюрмаган ёки Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам жорий қилмаган нарсалар билан машғул қилса, дарҳақиқат, ўзига ёмон қилибди ва улкан зулм қилибди. Яқинда унга Қиёмат куни камчиликка йўл қўйгани ва зое қилгани миқдорига қараб ҳасрат ва надомат бўлади. Кимда-ким бирор амални муҳофаза қилиб, унда бардавом бўлса, у (амал)нинг устида вафот этади ва унинг асосида қайта тирилади. Бу Аллоҳнинг махлуқотларидаги қонуниятидир. Шунинг учун бандалари ва авлиё-(дўст)ларидан исломда бардавом бўлиш ва то унда вафот этгунга қадар унинг ҳукм ва шиорларида давомий бўлишликни талаб қилди. Аллоҳ таоло деди: «Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).
Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Яъни, исломда вафот этишингиз учун уни соғ-саломат ҳолатингизда муҳофаза қилинглар. Батаҳқиқ, сахий кишининг сахийлик қилиши одат тусига киради. Чунки ким бирор нарса (асоси)да яшаса ўшанда вафот этади. Кимда-ким бирор нарса (асоси)да вафот этса ўшанда қайта тирилади. Бунинг акси бўлишидан Аллоҳ сақласин» (Ибн Касир тафсири (2/87, Оли Имрон: 102)). Сўзлари тугади.
Имом Аҳмад, Термизий, Ибн Можжа ва бошқалар Мужоҳид (раҳимаҳуллоҳ)дан ривоят қиладилар: «Одамлар уйни тавоф қилардилар. Ибн Аббос Миҳжан билан ўтиргандилар. Шунда айтдиларки: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» Агар заққумдан бир томчиси томса, батаҳқиқ, ер аҳлининг ҳаётларини аччиқ қилиб юборади. Заққумдан ўзга таомлари йўқ кимсалар ҳақида нима дейсизлар?» - дедилар» («Муснад» (2735), Термизий (2585), Ибн Можжа (4325) Имом Аҳмаднинг лафзи).
Сермаъно дуолардан Юсуф алайҳиссаломнинг сўзларидир: «Дунёю охиратда Ўзинг ҳожамдирсан. (Умрим битиб, сен Ўзинг белгилаб қўйган ажалим етганида) мусулмон ҳолимда жонимни олгин ва мени ҳам солиҳ бандаларинг қаторига қўшгин» (Юсуф: 101). Дунёда салоҳият, саодат, хотиржамлик ва омонлик фақат ушбу динни маҳкам тутишлик ҳамда унинг таълимот, шиор ва кўрсатмаларини лозим тутишлик биландир. Балки дунёнинг салоҳияти диннинг салоҳиятига боғлиқ. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуоларида ушбу нарсалар ўртасини жамлаб, шундай дедилар:
((اللَّهُمَّ أَصْلِحْ لِي دِينِي الَّذِي هُوَ عِصْمَةُ أَمْرِي ، وَأَصْلِحْ لِي دُنْيَايَ الَّتِي فِيهَا مَعَاشِي، وَأَصْلِحْ لِي آخِرَتِي الَّتِي فِيهَا مَعَادِي ، وَاجْعَلْ الْحَيَاةَ زِيَادَةً لِي فِي كُلِّ خَيْرٍ ، وَاجْعَلْ الْمَوْتَ رَاحَةً لِي مِنْ كُلِّ شَرٍّ))
«Эй Аллоҳ! Мен учун ишимнинг ҳимоя-(сақлови) бўлмиш динимни ислоҳ қил! Унда ҳаётим бўлмиш дунёимни ўнгла. Унга қайтар жойим бўлмиш охиратимни ислоҳ қил. Ҳаётни мен учун барча яхшиликда зиёда қил. Ҳамда ўлимни мен учун барча ёмонликдан роҳат қил» (Муслим (2720)).
У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ойни, янги ой кўринганда маъруф бўлган дуо билан очардилар. У ушбу қавлларидир:
((اللَّهُمَّ أَهْلِلْهُ عَلَيْنَا بِاليُمْنِ وَالإِيمَانِ وَالسَّلاَمَةِ وَالإِسْلاَمِ ، رَبِّي وَرَبُّكَ اللَّهُ ))
«Эй Аллоҳ! Уни бизга барака, иймон, саломатлик ва ислом ойи қилгин. Менинг ҳам, сенинг ҳам Раббинг Аллоҳдир» (Термизий (3451)). Бу, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан хотиржамлик ва иймон, саломатлик ва ислом ўртасидаги алоқани лозим тутишликка огоҳлантирувдир. Гўёки у киши: агар инсон ушбу ой ва қолган умрида хотиржам, саломат яшашни истаса, бас, исломни маҳкам ушласин ва иймонда яшасин. Чунки кимда-ким Аллоҳга иймон келтирса ва Аллоҳ Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга ваҳий қилган шариатини маҳкам ушласа ҳамда буни ширк ёки куфр ёҳуд бидъат ёкида маъсиятлардан иборат бирор нарса билан булғамаса, батаҳқиқ, Аллоҳ унга ушбу дунё ва охират кунида хотиржамлик, саломатлик ва ҳидоят кафолатини беради. Аллоҳ таоло деди: «Иймон келтирган, ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар — ана ўшалар хотиржам бўлгувчидирлар ва ўшалар ҳидоят топгувчидирлар» (Анъом: 82). Субҳанаҳу деди: «Албатта: «Роббимиз Аллоҳдир», деб, сўнгра (ёлғиз Аллоҳга тоат-ибодат қилишда) тўғри — устивор бўлган зотларнинг олдиларига (ўлим пайтида) фаришталар тушиб, (дерлар): «Қўрқманглар ва ғамгин бўлманглар. Сизларга ваъда қилинган жаннат хушхабари билан шодланинглар! Бизлар ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам сизларнинг дўстларингиздирмиз. Сизлар учун (жаннатда) кўнгилларингиз тилаган нарсаларингиз бордир ва сизлар учун у жойда истаган нарсаларингиз бордир. (Бу) мағфиратли ва меҳрибон зот томонидан бўлган зиёфатдир». (Одамларни) Аллоҳ(нинг дини)га даъват қилган ва ўзи ҳам яхши амал қилиб, «Шак-шубҳасиз мен мусулмонлардандирман», деган кишидан ҳам чиройлироқ сўзлагувчи ким бор?» (Фуссилат: 30-33). Субҳанаҳу деди: «Албатта «Роббимиз Аллоҳдир», деган, сўнгра (тўғри йўлда) устивор бўлган зотлар учун хавф-хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмаслар. Ана ўшалар жаннат эгалари бўлиб, у жойда мангу қолурлар. (Бу) улар қилиб ўтган амалларининг мукофотидир» (Аҳқоф: 13-14). Муслим Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Кимда-ким дўзахдан узоқ қилиниб, жаннатга киритилишини истаса, бас, ўлими унга, ўзи Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган ҳолатида келсин. Ҳамда одамларга, унга (қандай) муомала қилинишини яхши кўрса шундай муомала қилсин» (Муслим (1844)).
Аллоҳдан бизни исломда яшаттиришини ва иймонда ўлдиришини ҳамда бизни У субҳанаҳуга йўлиққунимизгача ҳақ ва ҳидоятда собитқадам қилишини сўраймиз.

  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.