Assalomu alaykum ... Воя (балоғат)га етган одамда балоғатлик белгиларидан бири кўринади. Балоғатлик белгилари ўғил болаларга нисбатан учта, қиз болаларга нисбатан эса тўрттадир:
Биринчи белги: (энг охири) ўн беш ёшга тўлиш.
Иккинчи белги: Уйқу ёки уйғоқликда манийнинг лаззат билан чиқиши.
Учинчи белги: таносил аъзоларининг атрофида дағал тукнинг чиқиши.
Мазкур уч белги ўғил ва қиз болаларда айни бўлсада, қиз болаларда тўртинчи белги ҳам қўшимча қилинади. У – ҳайз қонининг келишидир. Чунки, ҳайз қони(нинг келиши) ҳам вояга етиш белгиларидан ҳисобланади.
Оқилнинг зидди ақлсиз мажнундир. Ёши улғайиб бир ерга етгач, фарқлаш қобилиятини йўқотган ва (араб) тилимизда «муҳзарий» деб аталадиган чол ва кампирлар ҳам шулар қаторига киради. Ақллари бўлмагани учун уларга ҳам намоз фарз бўлмайди.
Ҳайз ва нифос қонлари намознинг фарзлигига монеъдир. Ҳайз ва нифос қонлари келар экан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хотин киши ҳақида: «Ҳайз кўрса намоз ўқимай, рўза тутмайдими?»– деб айтган сўзларига биноан, намоз ўқиш фарз бўлмайди (Имом Бухорий «Китабул-ҳайз: Бабу таркил-ҳааизис-совм» ва «Китабус-совм: Баб: ал-Ҳааизу татрукус-совма вас-солаҳ»).
Манбаъ: «Мажмуъу фатава ва расааилил-Усаймийн», 12– жилд,
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ислоҳ қилади ва гуноҳларингизни кечиради. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70-71).