abu Huzayfa   07-08-2013, 12:28 AM
#1
Шайх Муҳаммад Носируддин Албоний роҳимаҳуллоҳ
Биз ҳақиқий мўмин бўла олдикми?!

Мусулмонларнинг фақат номи қолди. Ҳақиқий мусулмонларни тополмайсиз! Ушбу инкор қилишимдан нимани қасд қилганимни билиб турибсизлар деб ўйлайман.

Мен сизларга Аллоҳ таолонинг ушбу қовлини эслатаман: «Дарҳақиқат, мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида (қўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардир. Улар беҳуда – фойдасиз (сўз ва амаллардан) юз ўгирувчи кишилардир. Улар закотни (адо) қилгувчи кишилардир. Улар авратларини (ҳаромдан-зинодан) сақлагувчи кишилардир. Магар ўз жуфти ҳалолларидан ва қўлларидаги чўриларидангина (сақланмайдилар). Бас, улар маломат қилинмаслар. Энди ким шундан ўзгани (яъни, зино ва шу каби шариати исломияда ҳаром қилинган бошқа нарсаларни) истаса, бас, ана ўшалар ҳаддан ошгувчилардир» (Мўминун: 1-7). Яъни тажовуз қилиб, зулмга қўл урувчилардир.

Фақат ушбу хислатларни ўзини олсак-да, ушбу оятларни қўйиб, бу ўринда зикр қилинмаган бошқа хислатларни ўз ичига олган оятларга ҳали ўтмай турайлик. Бу оятлар Исломга амал қилиш атрофида айланяпти. Кимда ҳозиргина тиловат қилинган ушбу оятларда эслаб ўтилган сифатлар ҳаққирост бўлар экан, ана ўша зотлар Аллоҳ таоло уларни мана бу қовлида айтиб ўтган кишилардир: «Ана ўшалар ҳақиқий мўминлардир» (Анфол: 4).

Биз ҳақиқий мўминлармизми?!

Жавоб эса: Йўқ. Ундай бўлса, эй биродарлар, ҳали ҳовлиқманглар!

Биз бугунги кунда ушбу хислатга эга бўлган намозхонлар бўла олдикми?! «Дарҳақиқат, мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида (қўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардир». Биз намозларимизда хушуъ қила оляпмизми? Мен бир, икки, беш, ўн, юз, икки юз, минг, икки мингта одам ҳақида гапирмаяпман. Мен камида ушбу саволни ўзаро бир-бирларига бераётган мусулмонлар ҳақида гапиряпман. Демак, мусулмонларнинг бошига тушган мусибатларни ҳал қилиш йўли нима экан? Мен ҳали охиратларини муҳим деб билмайдиган, балки шаҳватлари ва қоринларинигина ўйлайдиган кўнгилхушлик қилиб юрган фосиқ мусулмонларни айтаётганим йўқ. Мен ҳозир намозхон мусулмонлар ҳақида гапиряпман. Ушбу намозхонлар мўминун сурасининг аввалида зикр қилинган сифатлар билан сифатланишдими? Жавоб эса: умматга қараб яна йўқ деб айтамиз…
Демак:

"Нажотни умид қилибсан-ку, унинг йўлидан юрмабсан,
Кема асло қуруқликда юрмайди".

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
TALABA   07-08-2013, 04:11 PM
#2
ASSALOMU ALAYKUM abu Huzayfa BIRODAR ALLOH ROZI BO'LSIN!

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ислоҳ қилади ва гуноҳларингизни кечиради. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70-71).
abu Huzayfa   07-08-2013, 06:08 PM
#3
(07-08-2013, 04:11 PM)TALABA Wrote: ASSALOMU ALAYKUM abu Huzayfa BIRODAR ALLOH ROZI BO'LSIN!
Ва алейкумус саламу уа роҳматуллоҳ! Аминь!
Аллоҳ таоло шайх Албонийни раҳмат қилсин!

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.