Admin   03-25-2013, 01:27 AM
#1
«Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:Assalamu alaykum. yana savol bor edi, uzr ko’p savol bervotganimga. Jamoat namozida saflar orasida bo’shliq bo’lsa , uni to’ldirishning hukmi vojibmi? Rosululloh alayhis salomning so’zlari: Bo’sh joylarni to’ldiringiz” (Abu Dovud rivoyati ) Shu hadis buyruq siyg’asida kelganligi boyis savol tugildi, katta ulamolar safning bo’sh erini to’ldirish haqida qanday hukm etishgan?
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-1423
mutaallim   04-17-2013, 08:57 PM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!
Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир.
Намозда сафларни текислашлик ва бўш жой қолдирмаслик вожиб бўлади. Сафларни тўлдиришлик ва бўш жой қолдирмаслик сафни текислаш жумласидандир. Абу Довуд (666) Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Сафларни қоим қилинглар. Елкалар орасини ёнма-ён-(паралел) қилинглар. Бўшлиқни тўсинглар. Биродарларингизнинг қўлларига (озор бермай) юмшоқ бўлинглар. Шайтонга ёриқ-(бўш ўрин)лар қолдирманглар. Ким сафни боғласа Аллоҳ унга боғланади. Ким сафни узса Аллоҳ уни узади”. Албоний саҳиҳ дедилар.
Муслим (430) Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Олдимизга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқиб, шундай дедилар: “Фаришталар Раббиларининг ҳузурида саф тортгандек саф тортмайсизларми?”. Биз: “Эй Росулуллоҳ! Фаришталар Раббиларининг ҳузурида қандай саф тортади?”-дедик. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аввалги сафларни тўлдирадилар ва сафда маҳкам жипслашадилар”-дедилар".
Абу Довуд (671) ва Насоий (818) Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аввалги сўнг ундан кейинги сафни тўлдиринглар. Нуқсонлик бўлса ҳам охирги сафда бўлсин”. Албоний “Соҳиҳ Аби Давуд” ва бошқаларда саҳиҳ дедилар.
Божий роҳимаҳуллоҳ дедилар: “Аввалги ва кейинги (сафлар) тўлдирилмоғи вожиб бўлади. Агар нуқсон-(бўш ўрин) бўлса, бас, охирида(ги сафда) бўлсин”. Сўзлари тугади. “Мунтақо шарҳ Муватто” (1/386).
“Мавсуъа ал-Фиқҳия” (27/36)да шундай ворид бўлган: “Аввалги ва кейинги сафларни тўлдиришлик ҳамда аввалгини тўлдиргандан кейингина иккинчи сафни тортишга киришишлик сафларни текислашликдандир. Ваказо. Бу уламолар иттифоқ қилган ўриндир.
Шунга кўра, олдида бошқа саф ноқис ёки унда ёриқ бўла туриб саф тортмайди. Балки олдидаги сафларда мавжуд бўш ўрин ёки ёриқни тўсиш учун сафларни ёриб ўтади”.


Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ

Сафларни тўлдиришлик вожиб экани ҳақида

Савол: Наждлик биродар А.С.Ғ саволида айтадики, айрим намозхонлар чиқиб кетиши сабабли таровиҳ намози ёки қиёмда сафда ноқислик бўлса, имом иккинчи сафдагилардан аввалги сафни тўлдиришликни талаб қиладими?
Жавоб: Фарз ва нафлда имом ортидагиларга аввалги ва кейинги сафларни тўлдиришлик вожиб бўлади. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шунга буюриб, тарғиб қилдилар: “Сафларингизни текисланглар ва ёриқларни тўсинглар”. (Ибн Хузайма (3/1548), Ибн Аби Шайба “Мусоннаф” (1/3819)). Ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовллари: “Фаришталар Раббиларининг ҳузурида саф тортгандек саф тортмайсизларми?”. Биз: “Эй Росулуллоҳ! Фаришталар Раббиларининг ҳузурида қандай саф тортади?”-дедик. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аввалги сафларни тўлдирадилар ва сафда маҳкам жипслашадилар”-дедилар”. (Муслим (430)).
Турли фатво ва мақолалар тўплами, ўттизинчи мужаллад.
Манба: http://binbaz.org.sa/mat/4589

Намозда сафларни текислашлик

Савол: Айрим кимсалар намозда сафларни текишлашга мутлақо эътибор бермайдилар. Уни олдинга ёки орқага чиқиб турганини кўрасиз. У билан ёнидаги одам ўртасида очиқ ёриқ-(бўш ўрин) бўлади. Ўшаларнинг (ушбу) ишининг ҳукми нима ва бу намозга путур етказадими ҳамда имомга ушбу иш рўбарасида нима (қилишлиги) вожиб бўлади?
Жавоб: Намозхонларга сафларни қоим қилишлик, ўзаро яқинлашиб, бир-бирларига азият етказмай қадамларини қадамларига текказиб туриш билан ёриқни тўсишликлари вожибдир. Имомга эса уларни бундан огоҳлантириб туришлиги ва пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига амал қилган ҳолда уларни сафларни қоим қилиш ва унда маҳкам жипслашишликларига буюриши вожибдир: “Сафларни қоим қилинглар ва ёриқларни тўсинглар”. (Аҳмад (10571) ушбу лафз билан ривоят қилдилар: “Сафларингизни тўғирланглар. Уларни қоим қилиб, ёриқларни тўсинглар”). Ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовллари: “Сафларни текисланглар. Албатта сафларни текислашлик намозни комил қилишликдандир”. (Бухорий (681), Муслим (656), Ибн Можжа (983)). Ҳар бир мусулмонга атрофидагиларга танбеҳ бериши вожиб бўлади. Тоинки сафни қоим қилиш ва ёриқларни тўсишликда барчалари ҳамкорлик қилишсин. Аллоҳ тавфиқ берувчидир.
Турли фатво мақолалар тўплами, ўн иккинчи жузъ.
Манба: http://www.binbaz.org.sa/mat/1229
Шайх Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Имомларнинг ҳайит ва ёмғир сўраш намозларида бошқа намозлар каби сафларни текислашликни талаб қилишлари машруъдир. Сабаби одамларни шунга огоҳ қилинмаса ундан ғафлатда қолишликлари мумкин. Жамоат жорий қилинган ҳар бир намозда имомга одамлар бир қанча саф тортган бўлсалар уларни шундай деб огоҳлантириши машруъдир: текисланинглар, тўғирланинглар”. Сўзлари тугади. (“Лиқо Баб ал-Мафтуҳ” (9/46)).
Яна айтдиларки: “Имом ва унга эргашувчиларнинг кўпчилиги маҳкам жипслашиш масаласига аҳамиятсизлик қиладилар. Натижада сафда кўплаб ёриқларни кўрасиз, бирор киши уларни тўсмайди. Бу хатодир. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам маҳкам жипслашишга буюрдилар ва фаришталар Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида маҳкам жипслашишларини хабар бердилар”. Сўзлари тугади. (Ибн Усаймин “Йўлдаги ёғду фатволаридан” (161/111)).
Агар одамлар сафда ёриқ бўлган ҳолда намоз ўқисалар, дарҳақиқат, ёмонликка қўл урган бўладилар. Бироқ намозлари саҳиҳдир.
“(Сафларни) текислашлик вожиб деган қовлга қарамай (бунга) хилоф қилиб, (сафни) текисламаган кимсанинг намози саҳиҳдир”. (“Фатҳул Борий” (2/210)).
rinat80_09   11-05-2014, 09:58 PM
#3
Ассаламу алейкум!

1) Масжидда олдинги сафни эркаклар тулдирса, кейинги сафни аёллар тулдрса, лекин намознинг охирига етиб келган масбуклар (яъни намозга кечикиб келган) намозхонлар сафларини аёлларнинг кейинидан давом эттириб кетади ми? ёки аёллар орасини ёриб утиб эркаклар сафини тулдирадими? агар эркаклар сафига кушилмокчи булса, аёллар эркаклардан кейин бир саф буш жой колдирмасдан сафни улаб кетган булса, нима килинади?

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.