Меҳмон   03-10-2013, 05:41 PM
#1
assalamu a`laykum va rohmatullohi va barokatuhu

namozda ''bismillah'' jahriy aytiladimi yoki maxfiy?
Муслим   03-14-2013, 09:19 PM
#2
(03-10-2013, 05:41 PM)mr.muvahhid Wrote: assalamu a`laykum va rohmatullohi va barokatuhu
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(03-10-2013, 05:41 PM)mr.muvahhid Wrote: namozda ''bismillah'' jahriy aytiladimi yoki maxfiy?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозларини басмала билан бошлаганларми?

Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозларини «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» (Фотиҳа: 1) билан бошлаганларми ёки «Алҳамду лиллаҳи Роббил­оламийн» (Фотиҳа: 2) биланми?
Жавоб: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жаҳрия намоздаги қироатларини «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм»ни товуш чиқариб – жаҳрия айтганлари ҳақидаги далил бор эканини билмаймиз. Саҳиҳ ҳадислар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Алҳамду лиллаҳи Роббил­–оламийн»ни жаҳрия, басмалани эса товушларини чиқармай талаффуз қилганларини кўрсатмоқда.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 2428­4.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозларини басмала билан ўқиганларми?

Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозларини басмала билан ўқиганларми ёки йўқми?
Жавоб: Устивор суннат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозларида Фотиҳа сураси ҳамда Тавба сурасидан бошқа барча сураларнинг бошида басмала айтганларига далолат қилмоқда (Имом Аҳмад 6/12, Абу Довуд 4/37).
Бироқ, жаҳрия намозларда (ҳам) басмалани товуш чиқармай айтганлар.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 3230­1.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.