Қарта ва сатранж ўйнашнинг ҳукми
Савол: Қарта ва сатранж ўйнашнинг ҳукми нима?
Жавоб: Ушбу нарсаларни ўйнаш таъқиқланган. Чунки улар Аллоҳнинг зикри ва намоздан тўсадиган ўйинлардандир. Бу – илм аҳлларига маълумдир. Чунки бу нарсалар яхшиликлардан тўсади, беҳудаликка йўл очади. Ҳатто, буларда икки ўйинчи ўртасида катта ёмонликларга олиб борадиган омил ҳам бор. Баъзида, бу ўйинлар Аллоҳ фарз қилган амалларни қилишдан чалғитади.
Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Манбаъ: «Мақолалар ва фатволар девони», 7– жилд, Фатво: 7.