Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
82- Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Етти аъзода сажда қилишликка буюрилдим: пешона -ва қўллари билан бурунларига ишора қилдилар-, икки қўл, икки тизза ва икки оёқ учлари”. (Бухорий (809, 812), Муслим (230, 490)).
Пешонага бевосита тегиб турган кийим ва саллада сажда қилишлик макруҳдир. Иссиқ, совуқ, тикан, ернинг дағаллиги каби ҳожат тушишлиги бундан мустаснодир. Ана шу вақтда макруҳ бўлмайди. Гилам ва шунга ўхшаш бевосита бўлмаган тўсиққа сажда қилишлик ҳам макруҳ эмас. (Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурроҳман Солиҳ Оли Бассом “Тайсирул Аллам Шарҳ Умдатил Аҳкам” (168)).
Шайх Тақиюддин шундай дедилар: “Бу борада баъзи салафлар рухсат берди. Шояд у кўп иссиқ ёки совуқ бўлгани учундир”. (“Иҳкамул Аҳкам” (2/313)).