(07-29-2012, 05:41 PM)muttabi Wrote: assalamu alaykum va rohmatulloh,
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(07-29-2012, 05:41 PM)muttabi Wrote: namozning oxirgi tashahhudida 4 narsadan panoh tilangandan keyin, uzila hohlagan duoni qilila deb aytdilar rosululloh alayhi solatu va salam, shunga kura ana shu duoni uzini tilida qisa ham buladimi, ulamolar nima deyishadi
Савол: Намозда араб тилида бўлмаган дуонинг ҳукми қандай? Хусусан араб тилини билмаганлар учун.
Жавоб: Араб тилини яхши билмайдиган учун дуони араб тилидан бошқа тилда қилиши жоиз. Бу намозда бўладими ёки бошқа ўриндами, аҳамияти йўқ. Чунки агар араб тилини билмайдиган одамни бунга (яъни араб тилида дуо қилишга) мажбурласак, бу унга қийинчилик туғдиради. Ва бу қийинчилик Аллоҳ унга юклаган (қийинчиликдан) эмас. Аллоҳ таоло айтадики: «Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди» (Бақара: 286).
Агар кимдир: “Биз (Аллоҳни бу билан) улуғлашимиз керак” деса, биз унга айтамизки: “Агар биз унга арабча сўзларни ўргатсак ва маъносини ўргатмасак, бунинг нима фойдаси бор?!”
Демак, араб тилини билмаган одам учун Аллоҳга ўзининг тилида дуо қилиши жоиз…
Қуръонга келсак, уни ҳеч кимга, қаерда бўлмасин, араб тилидан бошқа тилда ўқишлиги жоиз эмас! Уни фақатгина араб тилида ўқиш мумкин.
Суннатда келган азкорларга келсак, агар инсон (уни) араб тилида ёдлаб қола олмаса, унга уларни араб тилидан бошқа тилда айтиши жоиз бўлади.
Аммо, барчангизга маълумки, Аллоҳ таолонинг сўзини (Қуръонни) ўзгартириб бўлмайди, яъни уни бошқа тилларга ўзгартириш (мумкин эмас).
Бизда тақсимланиш ҳосил бўлди, Нечтага? Учтага:
1) Араб тилидан бошқасида ўқишлик жоиз бўлмаган нарса – Қуръон.
2) Араб тилида ҳам, араб тилидан бошқа тилда ҳам ўқиш жоиз бўлган нарса – жорий қилинмаган Аллоҳга қилинган дуолар.
3) Жорий қилинган дуолар, азкорлар ва шу кабилар. Биз айтамизки: агар инсон қодир бўлса, араб тилида ўқийди, агар қодир бўлмаса, ўзини тилида (ўқийди).
Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ
Фатава ал-Ҳаром ал-Маккий - 1418, запис № 15 (Б), 1:47.