Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Имом орқасидан жаҳрий (овоз чиқариб ўқиладиган) намозда “Фотиҳа”ни ўқиш мансуҳ бўлганлиги
Имом орқасидан намоз ўқиётганларга уни жаҳрий ўқиш жоиз қилгандилар: “Бомдод намозида уни ўқидилар ва уни ўқиш ул зотга қийин бўлиб қолди. Намоздан бўшаганларида айтдилар: “Сизлар имом орқасидан қироат қиласизлар шекилли?” Биз айтдик: “Ҳа, шундай, эй Аллоҳнинг Расули”. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Бундай қилманглар, илло Фотиҳатил-Китобни [биронтангиз ўқиётган бўлса], чунки ким уни ўқимаган бўлса, унга намоз йўқ”.[186] Кейин эса ҳаммасини жаҳрий намозда ўқишни ман қилдилар. Бир куни уни жаҳрий ўқиган намозларини тугатганларида (баъзи бир ривоятларда бу бомдод намози эди) айтдилар: “Сизлардан биронта одам мен билан ҳозиргина ўқидими?” Бир киши: “Ҳа, мен, эй Аллоҳнинг Расули”, деди. Айтдилар: “Мен айтдим: “Ким мен билан мусобақалашмоқда?” [Абу Ҳурайра айтдилар]: “Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан буни эшитганларида одамлар Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам билан қироат қилишни тўхтатдилар – Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам жаҳрий ўқиганларида. [Ва имом жаҳрий ўқимаганида ичларида ўқишди]”.[187]
Имомнинг қироатини тинглаш унг эргашишнинг тўлиқлигидан қилдилар ва айтдиларки: “Имом фақат унга эргашиш учун (имом) қилинган, бас, агар у такбир айтса, такбир айтинглар, қироат қилса, тингланглар”.[188]
Худди у (имом)нинг орқасидан тинглашни қироат қилмаслик учун етарли қилганлари каби. Айтдиларки: “Кимнинг имоми бўлса, у (имом)нинг қироати унга ҳам қироатдир”.[189] Бу жаҳрий намоз учун.
Ичида ўқиладиган намозларда қироатнинг фарзлиги
Аммо ичида ўқиладиган намозда ул зот унда қироатни маъқулладилар, Жобир айтди: “Пешин ва аср намозларида имом орқасида биринчи иккита ракаатда Фотиҳатул-Китоб ва бир сурани, охирги иккита ракаатда эса Фотиҳатул-Китобни ўқирдик”.[190]
Фақатгина унда (қироатда) шовқин (баландроқ овозда шивирлаш)ни ман қилдилар, қачонки, “Саҳобалари билан пешинни ўқидилар-да, айтдилар: “Қай бирларингиз “Саббиҳисма роббикал-аълаа”ни ўқиди?” Бир киши: “Мен, [яхшиликдан бошқа нарсани хоҳламадим]” деди. Билдим, бир киши менинг қироатимга шубҳа солди”.[191]
Бошқа ҳадисда: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида қироат қилдик [қироатимиз жаҳрий эди], айтдилар: “Мени Қуръон (ўқиш)да янглиштирдингизлар”.[192]
Айтдилар: “Дарҳақиқат, намоз ўқувчи роббисига муножот қилади. Бас, нима билан муножот қилаётганига қараб қўйсин ва баъзиларингиз бошқаларингизга Қуръонни овоз чиқариб ўқиб (ҳалақит) бермасин”.[193]
Айтардилар: “Ким Аллоҳнинг Китобидан бир ҳарф ўқиса, унга ҳасанот бўлади. Бу ҳасанот ўнга кўпайтирилади. Мен “алиф, лам, мим”” бир ҳарф демайман, балки “алиф” ҳарф, “лам” ҳарф, “мим” ҳарф.[194]
----------------------------------
[186] Бухорий “Жуз’”ида, Абу Довуд, Аҳмад, Термизий ва Дорақутний ҳадисни ҳасан дейишди.
[187] Молик, Ҳумайдий, Бухорий “Жуз’”ида, Абу Довуд, Муҳаммилий (1/139/6), Термизий ҳасан деди, Абу Хотим, Ар-Розий, Ибн Ҳиббон, Ибнул-Қоййим унинг саҳиҳлигини исботлашди. Бунга Умардан бўлган ҳадис далолат қилади. Унинг охирида айтилади: “Ким мен билан Қуъон ўқишда мусобақалашди? Сизларга имомнинг қироати етарли эмасми? Албатта, имом унга эргашиш учун қилинган. Шунинг учун у ўқиса, унга қулоқ солинглар”. Бу ҳадисни Байҳақий “Намозда фарз қироат” китобида келтиради (2/344/3).
[188] Муслим, Абу Авона.
[189] Ибн Аби Шайба, Дорақутний.
[190] Ибн Можа саҳиҳ санад билан. “Ирво” (506) да чиқарилган.
[191] Муслим, Абу Авона, Ас-Сирож.
[192] Бухорий “Жуз’”ида, Аҳмад, Ас-Сирож ҳасан санад билан.
[193] Молик, Бухорий, “Афъалул-ъибад”да саҳиҳ санад билан. Ичида ўқиладиган намозда қироатнинг фарзлигини биринчи сўзларида Шофиъий айтган. Абу Ҳанифанинг шогирди Муҳаммад (ҳам фарз деган) у келтирган ривоятда ва бу ривоятга шайх Алийул-қори ва бошқалар эътибор қаратган. Бу фикрда имом Зуҳрий, Молик, Ибн Муборак, Аҳмад ибн Ҳанбал ва бир гуруҳ муҳаддислар бўлган. Шайхул-ислом Ибн Таймия ҳам бу фикрда бўлганлар.
[194] Термизий, Ибн Можа ва Ҳоким саҳиҳ санад билан. Бу ҳадисни имом Ал-Ужурий “Адаб ҳамалатил-Қуръон”да келтирган. Ҳадис: “имомнинг орқасидан туриб қироат қилса, ўт билан тўлдирилади” тўқима ҳадисдир, унинг тушунтиришини “Силсилатул-ахадисуз-заифа” (№569)да қ.