Pages (4):    1 2 3 4   
Abdulloh Salafiy   01-30-2012, 06:46 PM
#21
Беш вақт ва бошқа намозларда жаҳрий ва ичида ўқиш

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам бомдод намозида, шом ва хуфтон намозларининг биринчи икки ракаатларида овозларини чиқариб қироат қилардилар, пешин ва аср намозлари ҳамда шомнинг учинчи ракаати ва хуфтоннинг икки охирги ракаатларида ичларида ўқирдилар.[214]

Ичларидаги қироатларини соқолларининг қимирлашларидан билишарди[215], гоҳо эса улар оятларни у кишидан эшитишарди.[216]

Яна жума ва ҳайит намозларида[217], истисқо (ёмғир сўраш) намозида[218] ва кусуф (қуёш тутилганда ўқиладиган) намозида овозларини чиқариб ўқирдилар.[219]


Тунги намозда жаҳрий ва ичида қироат қилиш[220]
Тунги намозда эса айрим пайтда жаҳрий ўқирдилар ва айрим пайтда ичларида қироат қилардилар.[221]

“Уйларида қироат қилганларида хона ичидагилари қироатларини эшитишарди”.[222]

Баъзан овозларини бундан кўпроқ кўтарардилар, ҳатто хонадан ташқаридагилар эшитишарди.[223]

Шунга Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумаларни буюрдилар, “тунда чиққанларида Абу Бакр олдиларидан (ўтаётганларида у киши) намозни жуда паст овозда ўқиётганларида ва Умар ибнул-Хаттоб розияллоҳунинг олдиларидан ўтаётганларида у киши овозини баланд қилиб намоз ўқиётган эди. Иккови Набий соллалоҳу алайҳи васалламнинг олдиларида йиғилганларида ул зот айтдилар: “Эй Абу Бакр, олдингдан ўтаётганимда сен паст овозданамоз ўқиётган эдинг?” У айтди: “Эй Аллоҳнинг Расули, мен муножот қилган Зот мени эшитди”. Ва Умарга айтдилар: “Сени олдингдан ўтаётганимда сен намозни баланд овозда ўқиётган эдинг?” У айтди: “Эй Аллоҳнинг Расули, мен ўзимни уйғотдим ва шайтонни ҳайдадим”. Набий соллалоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Эй Абу Бакр, овозингни сал баландлат”. Ва Умарга айтдилар: “Эй Умар, овозингни сал пасайтир”.[224]

Айтардилар: “Қуръонни овозини чиқариб ўқиётган очиқчасига садақа берувчи кабидир. Қуръонни ичида ўқувчи ичида садақа берувчи кабидир”.[225]

-------------------------------
[214] Бунга салафи солиҳлар йўлидан юрган барча мусулмонлар иттифоқ қилишган. Бунга саҳиҳ ҳадислар далолат қилади, бунга Нававий ишора қилган ва биз улардан баъзиларини келтирамиз. “Ирво”га ҳам қаранг (345).
[215] Бухорий, Абу Довуд.
[216] Бухорий, Муслим.
[217] Қаранг: жума ва ҳайит намозлари.
[218] Бухорий, Абу Довуд.
[219] Бухорий, Муслим.
[220] Абдулҳаққ китобларида (90/1) айтди: “Кундузи ўқиладиган нафл намозларни, ичларида ўқиганлари бўлса керак, лекин бунга ёки жаҳрий ўқиганларига ишора қилувчи саҳиҳ ҳадис йўқ. Заиф ҳадисда ривоят қилинишича, бир куни набий соллалоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Ҳузофа нафл намозни кундузи жаҳрий ўқиётганида олдидан ўтиб қоладилар. Уло зот унга айтдилар: “Эй Абдуллоҳ, Аллоҳ эшитди, биз эшитадиган қилма”.
[221] Муслим ва Бухорий “Афъаалул-ъибад”да.
[222] Абу Довуд ва Термизий ҳасан санад билан “Шамоили Муҳаммадия” китобларида. Яъни жаҳрий ва сирли ўқишнинг ўртасида ўқиганларида хонадагилар эшитишарди.
[223] Насоий, Термизий “Шамоил”да, Байҳақий “Далаил”да ҳасан санад билан.
[224] Абу Довуд, Ҳоким. Ҳоким ва Заҳабий уни саҳиҳ дейишди.
[225] Абу Довуд, Ҳоким. Ҳоким ва Заҳабий уни саҳиҳ дейишди.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Abdulloh Salafiy   01-30-2012, 06:53 PM
#22
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи намозларда нима ўқирдилар

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам намозларда қайси сура ва оятларни ўқиганларига келсак, у беш вақт намоз ва бошқа намозларга қараб турланади. Қуйида шуни батафсил баён қиламиз, биринчи намоздан бошлаб.

1. Бомдод намози:

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам узун муфассал сураларни ўқирдилар[226], “гоҳо “Воқеа” (56:96) ва унга ўхшаш сурани икки ракаатда ўқирдилар (яъни бир сурани икки ракаатга бўлардилар)”.

“Тур” (52:49) сурасини “ҳажжатул-вадоъ”да ўқидилар[227].

“Баъзан “Қоф вал-Қуръанил-мажид”(50:45)ни ёки унга ўхшашни [биирнчи ракаатда] ўқирдилар”.[228]

“Гоҳида “Изаш-шамсу куввирот” (81:15) каби муфассал сураларнинг қисқаларини ўқирдилар”.[229]

“Бир марта “Иза зулзилат” (99:8)ни ҳар бир ракаатда ўқидилар, ҳатто ҳадис ровийси: “Билмайман, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам унутдиларми ёки атайин бундай ўқидиларми?” деди”.[230]

“Бир марта сафарда бўлганларида “Қул аъуузу бироббил-фалақ” (113:5) ва “Қул аъуузу бироббиннас” (114:6)ни ўқидилар”.[231]

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳуга айтдилар: “Намозингда муъоввизатайн (яъни “қул аъуузу” билан бошланадиган охирги икки сура) ўқи [истиъоза-паноҳ сўровчи учун бу икки сурадек ёрдам берувчироқ нарса йўқ]”.[232]

Гоҳо бундан (юқорида айтилгандан кўра) кўпроқ ўқирдилар “олтмишта ва ундан кўп оят ўқирдилар”[233], ва баъзи ровийлар айтди: “Мен билмайман, (буни) бир ракаатда (ўқидиларми) ёки икки ракаатдами?”

“Рум” (30:60) сурасини ўқирдилар”,[234] гоҳо эса “Йа син” (36:83)ни.[235]

Бир марта Маккада бомдод намозини ўқиб “Мўминун” сурасидан бошлаган эдилар, Мусо ва Ҳорун - Исо қиссасигача етганларида, бу ерда ровийларнинг шак-иккиланиши бор[236], ул зотни йўтал тутиб рукуъ қилдилар”.[237]

“Айрим вақтларда “Соффот” (77:128) билан уларга имомлик қилардилар (яъни ўқирдилар)”.[238]

“Жума куни намоз ўқиганларида “Алиф лам мим, танзийл - Сажда” (30:32)ни [биринчи ракаатда ва иккинчи ракаатда] “Ҳал атаа ъалал-инсаани” (31:76)ни ўқидилар”.[239]

“Биринчи ракаатда (қироатни) узайтириб, иккинчисида қисқартирардилар”.[240]

Бомдод суннатида қироат

Аммо бомдод суннатининг ракаатларидаги қироатлари жуда енгил эди,[241] ҳатто Оиша розияллоҳу анҳо: “Фотиҳани унда ўқидиларми?” деб айтардилар.[242]

“Баъзан эса Фотиҳадан кейин биринчи ракаатда (3:136) “Қуулуу ааманнаа биллааҳи ва маа унзила илайнаа” оятининг охиригача, охирги ракаатда эса (3:64) “Қул йаа аҳлал-китааби таъалав илаа калиматин савааин байнанаа ва байнакум”ни оятининг охиригача ўқирдилар”.[243] Ва “баъзан унинг ўрнига “Фаламмаа аҳасса Ийса минҳумул-куфро” (3:52)ни оятнинг охиригача ўқирдилар”.[244]

“Гоҳо “Қул йаа аййуҳал-каафируун” (109:6)ни биринчи ракаатда, “Қул ҳуваллооҳу аҳад”ни (112:4) иккинчи ракаатда ўқирдилар”.[245] Айтардилар: “Бу икки сура қандай ҳам гўзал суралар”.[246] Ҳамда “бир киши биринчи ракаатда биринчи сура (яъни “Кафирун”)ни ўқиганиниэшитиб, айтдилар: [“Бу банда роббисига иймон келтирди”. Кейин у киши (иккинчи ракаатда) бошқа иккинчи сурани (яъни “Ихлос” сурасини) ўқиди. (Ул зот) айтдилар: “Бу банда роббисини таниди”]”.[247]

2. Пешин намози

“(Расулуллоҳ) соллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи икки ракаатда Фотиҳатил-Китоб билан икки сурани (яъни ҳар бир ракаатда биттадан сурани) ўқирдилар, ҳамда биринчи ракаатда (қироатни) узайтириб, иккинчисида узайтирмасдилар”.[248]

Баъзан шундай узун қилардиларки, ҳатто “пешин намози қоим қилинарди, кейин борадиган одам Бақиъга бориб ҳожатини чиқарарди, [кейин жойига келарди], сўнг таҳорат оларди, сўнг (намозга) келарди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам узайтирганлари учун биринчи ракаатда турардилар”.[249]

“Улар (саҳобалар) бу билан одамлар биринчи ракаатга етиб олишларини хоҳлардилар, деб ўйларди”.[250]

“(Бошланғич) икки ракаатнинг ҳар бирида ўттиз оятчалик миқдорда ўқирдилар; бунинг миқдори “Сажда” (32:30) ва “Фотиҳа” каби эди”.[251]

Гоҳида “Вас-самааи ват-тоориқ”, “Вас-самааи затил-бурууж”, “Вал-лайли иза яғшаа” ва уларга ўхшаш сураларни ўқирдилар”.[252]

Баъзан “Изас-самааун-шаққот”ни ва унга ўхшашларни ўқирдилар”.[253]

“Ул зотнинг қироатларини пешин ва асрда соқолларининг қимирлашларидан билишарди”.[254]

(Расулуллоҳ) соллалоҳу алайҳи васалламнинг охирги икки ракаатда “Фотиҳа”дан сўнг оятлар ўқишлари

“Охирги икки ракаатни бошланғич икки ракаатлардан кўра ярим баробаричалик қисқа қилардилар; ўн беш оятча миқдорида”,[255] баъзан эса (“Фотиҳа”гача) қисқартирардилар.[256]

----------------------
[226] Насоий, Аҳмад саҳиҳ санад билан. Муфассал суралар – тўғрироғи - Қуръоннинг “Қоф”дан бошланадиган охирги еттинчи қисми.
[227] Бухорий, Муслим.
[228] Муслим, Термизий, “Ирво”(345)да чиқарилган.
[229] Муслим, Абу Довуд.
[230] Абу Довуд, Байҳақий саҳиҳ санад билан. Набий соллалоҳу алйҳи васаллам бу ишнинг динда жоизлигини баён қилиш учун атайин қилганлари тушунарлидир.
[231] Абу Довуд, Ибн Ҳузайма (1/76/1), Ибн Бушрон “Амалий” китобида, Ибн Аби Шайба (1/176/12), Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ дейишди.
[232] Абу Довуд, Аҳмад саҳиҳ санад билан.
[233] Бухорий, Муслим.
[234] Насоий, Аҳмад, Баззор саҳиҳ санад билан.
[235] Аҳмад саҳиҳ санад билан.
[236] Мусо ва Ҳорун ҳамда Исонинг қиссаси орасида фарқ – тўрт оят.
[237] Бухорий, Муслим, “Ирво” (397) да чиқарилган.
[238] Аҳмад, Абу Яъло, Мақдисий “Мухтарот” китобида.
[239] Бухорий, Муслим.
[240] Бухорий, Муслим.
[241] Аҳмад саҳиҳ санад билан.
[242] Бухорий, Муслим.
[243] Муслим, Ибн Ҳузайма, Ҳоким.
[244] Муслим, Абу Довуд.
[245] Муслим, Абу Довуд.
[246] Ибн Можа, Ибн Ҳузайма.
[247] Ибн Ҳиббон “Саҳиҳ”ида, Таҳовий, Ибн Бушрон. Ҳофиз (Ибн Ҳожар)уни ҳасан деди, қ. “Аҳодисул-олияҳ” (16).
[248] Бухорий, Муслим.
[249] Муслим, Бухорий “Қироат жузъида”.
[250] Абу Довуд саҳиҳ санад билан, Ибн Ҳузайма (1/165/1).
[251] Аҳмад, Муслим.
[252] Абу Довуд, Термизий. Термизий ва Ибн Ҳузайма уни саҳиҳ дейишди (2/67/1).
[253] Ибн Ҳузайма “Саҳиҳ”ида (1/67/1).
[254] Бухорий, Абу Довуд.
[255] Аҳмад, Муслим. Бунда охирги икки ракаатда “Фотиҳа”дан бошқа оятларни ўқиш суннат эканлигига далил бор. Бу фикрда Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу каби саҳобалар ҳамда Имом Шофиъий туришган. Охирги ракаатларда “Фотиҳа”дан сўнг оятларни ўқиш ҳамма намозларда суннатдир. Бу фикрда тобеъинлардан сўнг келган Абулҳасанот Лакнавий каби олимлар бўлишган. Бу киши “Толиқул-мумажжид” (с. 102) да: “Бизнинг баъзи замондошларимиз намознинг охирги ракаатларида “Фотиҳа”дан сўнг оятлар ўқилса саждаи саҳв вожиб деб ҳисоблаб хато қилишди”. “Ал-Муния” китобидаги Иброҳим Ал-Ҳалабийнинг, Ибн Амир Ҳаж ва бошқаларнинг раддиялари етарли. Бундай (яъни бу суннатни рад этган) гапирган одам, шубҳасиз, ёки ҳадисни билмайди, ё агар билса, унга амал қилмайди.
[256] Бухорий, Муслим.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Abdulloh Salafiy   01-31-2012, 12:32 PM
#23
“Фотиҳа”ни ҳамма ракаатда ўқиш фарзлиги

“Намозни ёмон ўқиган”га “Фотиҳа”ни ҳар ракаатда ўқишни буюрганлар, биринчи ракаатда уни ўқишга буюрганларида[257] (шундай) деганлар: “Кейин шуни ҳамма намозларингда қил”.[258] Бир ривоятда: “ҳар бир ракаатда” дейилган.[259]

“Баъзан улар (яъни саҳобалар) оят эшитишарди”.[260]

“Ундан “Саббиҳисма роббикал-аъла” (87:19), “Ҳал атаака ҳадисул-ғоошияҳ” (88:26)ни ўқиганларидаги овозни эшитишарди”.[261]

“Айрим пайтда “Вас-самааи затил-буруж” (85:22) ва “Вас-самааи ват-ториқ” (86:17) ва унга ўхшаш сураларни ўқирдилар.[262]

“Баъзан “Вал-лайли иза яғша” (92:21) ва унга ўхшаш сураларни ўқирдилар”.[263]


3. Аср намози

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам бошланғич икки ракаатда “Фотиҳатул-Китоб”ни ўқирдилар, ва икки сурани (ҳар сурадан бир ракаатга биттадан), ҳамда биринчи ракаатни иккинчисидан узунроқ килардилар.[264] Улар (саҳобалар) буни ул зот одамлар (биринчи) ракаатга етиб олишларини хоҳлаб қилардилар деб ўйлашарди.[265]

“(Аввалги икки) ракаатларнинг ҳар бирида ўн беш оят миқдорида ўқирдилар; пешин намозининг аввалги икки ракаатида ўқиганларининг ярмиси миқдорида”.

“Охирги икки ракаатларни аввалги икки ракаатлардан кўра икки баробар қисқартирардилар”.[266]

“Бу (охирги икки ракаат)ларнинг ичида (фақат) Фотиҳатул-Китобни ўқирдилар”.[267]

“Баъзан уларга (охирги икки ракаатларда Фотиҳадан сўнг) оят эшитиларди”.[268]

“Пешин намози”да зикр қилган сураларни ўқирдилар.

4. Шом намози

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унда баъзан қисқа муфассал сураларни ўқирдилар”,[269] ҳатто ул зот билан намоз ўқишса, кейин намоз тугатишганида, бир киши ўқнинг тушган жойини кўриши мумкин эди.[270] “Сафарда иккинчи ракаатда “Ват-тийни ваз-зайтун”ни ўқидилар”.[271] Гоҳо узун муфассал ва ўрта муфассални ўқирдилар, “бир марта “аллазийна кафаруу ва соддуу ан сабийлиллаҳ”(47:38)ни ўқидилар”[272], бир марта “Ват-Тур” (52:49)ни ўқидилар.[273]

Баъзан “Вал-мурсалот”(77:50)ни ўқидилар, ва бу сурани ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг охирги намозларида ўқиганлар.[274]

“Баъзан иккита узундан-узун[275] суралардан (бирини): [“Аъроф” 7:206] [икки ракаатда] ўқирдилар”[276]. Гоҳо “Анфол”(8:75)ни икки ракаатда ўқирдилар.[277]

Шомнинг суннатидаги қироат

Шомнинг суннатида эса “Қул йаа аййуҳал каафируун” (109:6) ва “Қул ҳуваллоҳу аҳад”(112:4)ни ўқирдилар”.[278]

5. Хуфтон

“Аввалги икки ракаатда ўрта муфассал сураларни ўқирдилар”,[279] гоҳо “Ваш-шамси ва зуҳааҳаа”(91:15)ни ва унга ўхшашларни ўқидилар”.[280]

“Баъзан “Изас-самааун-шаққот”(84:25)ни ўқирдилар ва уни ўқиётганларида сажда қилардилар”.[281]

“Бир марта сафарда “Ват-тийни ваз-зайтун”(95:8)ни [биринчи ракаатда] ўқидилар”.[282]

Бу намозда қироатни чўзишдан қайтардилар: “Муоз ибн Жабал соҳибларига хуфтонни ўқиб бердилар ва уни чўзиб юбордилар. Ансорлардан бир киши чиқиб намозни (алоҳида) ўқиди. Муозга у ҳақда хабар беришди. У айтди: “Дарҳақиқат, у мунофиқдир”. Бу хабар бояги кишига етиб келганида, у Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига кириб Муоз айтган нарса ҳақида хабар берди. Набий соллалоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Эй Муоз, фитначи бўлмоқчимисан?” Агар одамларга имом бўлсанг “Ваш-шамси ва зуҳааҳаа” (91:15), “Саббиҳисма роббикал-аълаа” (77:19), “Иқро бисми роббика” (96:19), “Вал-лайли иза яғшаа”(92:21)ни ўқи, [албатта ортингдан кексалар, кичиклар ва ҳожатмандлар намоз ўқийди].[283]

6. Қиёмул-лайл (тунги намоз)

“Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам баъзан қироатни жаҳрий қилардилар, гоҳида эса ичларида қилардилар; қироатни гоҳ қисқартирардилар, гоҳ чўзардилар. Баъзан эса шундай даражада узайтирардиларки, ҳатто Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтди: “Бир тунда Набий соллалоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқидим; ул зот қиёмда туишдан тўхтамадилар, ҳатто ёмон иш қилиш ҳаёлимга келди. У кишига айтилди: “Нимани ҳаёл қилдинг?” (Абдуллоҳ ибн Масъуд) айтди: “Мен ўтириб Набий соллалоҳу алайҳи васалламни (тик туришда) қолдирмоқчи эдим”.[284]

Ҳузайфа ибнул-Ямон айтади: “Бир тунда Набий соллалоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқидим. “Бақара” билан бошладилар. Мен юзинчи оятда рукуъга борадилар деб ўйладим. Кейин давом этдилар. Мен: [икки ракаатда] уни ўқийдилар деб ўйладим. Кейин давом этдилар. Мен (уни тугатиб) рукуъга борадилар деб ўйладим. Сўнг “Нисо”ни ўқишни бошладилар, кейин уни ўқиб бўлдилар, “Оли Имрон”ни бошладилар, кейин уни ўқиб бўлдиларю Қироатни аста-секин (шошмасдан) қилардилар. Тасбиҳ оятларидан ўтганларида (ўқиганларида),тасбиҳ айтардилар. Сўраш (дуо) оятларидан ўтганларида сўрардилар, паноҳ сўраш (таъаввуз) оятларидан ўтганларида паноҳ сўрардилар. Кейин рукуъ қилдилар...)[285]

“Тунда еттита узун сурани ўқидилар”.[286] “Баъзан тунги намозларда бу суралардан ҳар ракаатда ўқирдилар”.[287] “Бутун Қуръонни тунги намозда ўқиганлари [ҳечам] маълум эмас”,[288] балки Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳуга бу ишни қилишни ман қилдилар: “Қуръонни ҳар ойда ўқи”. (Абдуллоҳ ибн Умар) айтди: Мен айтдим: “Менда (бундан ҳам кўпроқ ўқишга) куч бор”. (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар: “Йигирма тунда ўқи”. (Абдуллоҳ ибн Умар) айтди: Мен айтдим: “Менда (бундан ҳам кўпроқ ўқишга) куч бор”. (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар: “Етти (тунда) ўқи ва бундан кўп қилма”.[289] “Кейин унга беш кунда ўқишни рухсат бердилар”.[290] “Сўнг унга уч кунда ўқишни рухсат бердилар”,[291] ҳамда бундан оз ўқишдан қайтардилар[292], унга буни қуйидагиларни айтганларида тушунтирдилар: “Ким Қуръонни уч (кундан) озроғида ўқиса, уни тушунмабди”.[293] Бошқа лафзда: “Ким Қуръонни уч (кундан) камроғида ўқиса, уни тушунмайди”.[294] “Албатта ҳар бандада ғайрат-ҳаракатчанлик[295] бўлади, ва ҳар бир ғайрат-ҳаракатчанлик тушиш-заифлик (вақтлари) бўлади. У (заифлик) ё суннатга йўналтирилган, ё бидъатга йўналтирилган бўлади. Кимнинг (заифлик пайти) суннатга йўналтирилган бўлса, у ҳақиқатан ҳам ҳидоят топди. Кимнинг заифлик пайти ундан (суннатдан) бошқа нарсага йўналтирилган бўлса, у, дарҳақиқат, ҳалок бўлибди”.[296]

Шунинг учун “(Набий) соллаллоҳу алайҳи васаллам уч кундан озроқда Қуръонни ўқимасдилар”.[297]

Айтардилар: “Ким тунда юз оят ўқиса, қонит (ибодатли, итоатли), ихлосли деб ёзилади”.[298]

“Ҳар тунда “Бани Исроил”(17:111) ва “Зумар”(39:75)ни ўқирдилар”.[299]

Айтардилар: “Ким тунда юз оят ўқиса, ғофиллардан деб ёзилмайди”.[300]

“Баъзан ҳар ракаатда эллик ёки ундан кўпроқ оят миқдорида ўқирдилар”.[301]

Гоҳо “Йа аййуҳал-муззаммил” (73:20) миқдорида ўқирдилар”.[302]

“Тун бўйи намоз ўқимасдилар”, фақат жуда кам ҳолларда[303]. “Абдуллоҳ ибн Ҳаббоб ибнул-Арт – у Бадрда Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлганди - Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тун бўйи кузатди (бир лафзда: бутун тунни намоз ўқидилар), ҳатто бомдодга етдилар. Намоздан салом берганларида Ҳаббоб айтди: “Эй Аллоҳнинг Расули, ота-онам сизга фидо бўлсин, бу тунда шундай намоз ўқидингиз, мен бундай намоз ўқиганингизни кўрмадим?” Айтдилар: “Чунки бу намоз интилиш ва қўрқув намози бўлди. [Ва мен] роббим азза ва жалладан уч нарса сўрадим. Ул зот менга иккитасини бериб учинчисини бермади: мен роббимдан бизни биздан олдинги умматлар каби ҳалок қилмасликни сўрадим. (Бир лафзда: “умматимни ишлари учун ҳалок қилмасликни” дейилган.) Шуни менга берди. Роббим азза ва жалладан ўзимиздан бўлмаган душманларни устимизга ғолиб қилмасликни сўрадим. Шуни менга берди. Роббимдан фирқаларга бўлинмаслигимизни сўрадим, уни менга бермади”.[304]

“Тунда бир оятни қайтаравериб тонг отиб қолгунча қоим бўлдилар:

إن تعذبهم فإنهم عبادك وإن تغفر لهم فإنك أنت العزيز الحكيم

“Агар уларни азобласанг, улар Сенинг бандаларинг. Агар уларни кечирсанг, албатта, Сен Азиз, Ҳакимсан” (5:118), [шу оят билан рукуъ қилардилар, у билан сажда қилардилар, у билан дуо қилардилар], [тонг отганда Абу Зарр розияллоҳу анҳу ул зотга айтди: “Эй Аллоҳнинг Расули, бу оятни тонг отгунча ўқишингизга сизни нима мажбур қилди, у билан рукуъ қилдингиз, у билан сажда қилдингиз,] [у билан дуо қилдингиз], ваҳоланки, Аллоҳ сизга Қуръоннинг ҳаммасини ўргатди], [агар бизлардан бирон бир одам шуни қилса, унга ғазаб қилардик?] [(Ул зот) айтдилар: “Мен умматим учун роббим азза ва жалладан шафоат сўрадим; у менга шуни берди. У, иншааллоҳ, Аллоҳга бирон нарсани шерик қилмаганга тегади”.][305]

“Бир киши ул зотга айтди: “Эй Аллоҳнинг Расули! Менинг бир қўшним бор, у тунда қоим бўлади, фақат “Қул ҳуваллооҳу аҳад”ни ўқийди, [уни қайтаради], [(қироатда) ундан (бошқа) зиёда қилмайди] – худди намозни қисқартиргандек бўлади”. Набий соллалоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, бу сура Қуръоннинг учдан бирига тенг”.[306]

7. Витр намози

“Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам биринчи ракаатда “Саббиҳисма роббикал-аълаа” (87:19)ни ўқирдилар, иккинчисида “Қул йаа аййуҳал-каафируун” (109:6)ни, учинчисида эса “Қул ҳуваллоҳу аҳад”(112:4)ни ўқирдилар”.[307] Баъзан унга (“Қул ҳуваллоҳу аҳад”га) “Қул аъуузу бироббил-фалақ” (113:5) ва “Қул аъузу бироббиннас” (114:6)ни қўшардилар.[308] Бир марта “Витр (охирги, тоқ) ракаатида “Нисо” (4:176)дан юз оят ўқидилар”.[309]

Витрдан кейинги икки ракаатда[310] “Иза зулзилатил-арз” (99:8) ва “Қул йаа аййуҳал-каафируун” (109:6)ни ўқирдилар.[311]

8. Жума намози

“Баъзан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи ракаатда “Жума” (62:11)ни[312], иккинчи ракаатда “Иза жаал-мунаафиқуун”(63:11)ни ўқирдилар; гоҳо унинг ўрнига “Ҳал атаака ҳадисул-ғоошияҳ” (88:26)ни ўқирдилар”.[313]

“Айримларда биринчи ракаатда “Саббиҳисма роббикал-аълаа”(87:19), иккинчи ракаатда “Ҳал атаака ҳадисул-ғоошияҳ”(88:26)ни ўқирдилар”.[314]

9. Ҳайит намози.

“Гоҳо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи ракаатда “Жума” (62:11)ни, иккинчи ракаатда “Иза жаал-мунаафиқуун”(63:11)ни ўқирдилар”.[315] Баъзан “”Қоф”(50:45) ва “Иқтаробатис-сааъат” (54:55)ни ўқирдилар”.[316]

10. Жаноза намози.

“Унда “Фотиҳа”[317] ва бир сурани ўқиш суннат”.[318]

“Биринчи такбирдан кейин овозларини паст қилардилар”.[319]

------------------------------------
[257] Абу Довуд, Аҳмад кучли санад билан.
[258] Бухорий, Муслим.
[259] Аҳмад жаййид санад билан.
[260] Бухорий, Муслим.
[261] Ибн Ҳузайма “Саҳиҳ”ида (2/67/1), Аз-Зиёул-Мақдисий “Мухтарот” китобида саҳиҳ санад билан.
[262] Бухорий “Жузъул-Қироат”да, Термизий уни саҳиҳ деди.
[263] Муслим, Таёлусий.
[264] Бухорий, Муслим.
[265] Абу Довуд саҳиҳ санад билан, Ибн Ҳузайма.
[266] Аҳмад, Муслим.
[267] Бухорий, Муслим.
[268] Бухорий, Муслим.
[269] Бухорий, Муслим.
[270] Насоий ва Аҳмад саҳиҳ санад билан.
[271] Таёлусий, Аҳмад саҳиҳ санад билан.
[272] Бухорий, Муслим.
[273] Бухорий, Муслим.
[274] Бухорий, Муслим.
[275] Иттифоқ бўйича булардан бири “Аъроф”, иккинчиси – кучлироқ фикр бўйича “Анъом”, “Фатҳул-Борий”да тушунтирилган.
[276] Бухорий, Абу Довуд, Ибн Ҳузайма (1/68/1), Аҳмад, Сирож, Мухлис.
[277] Табароний “Кабир”да саҳиҳ санад билан.
[278] Аҳмад, Насоий, Мақдисий.
[279] Насоий, Аҳмад саҳиҳ санад билан.
[280] Аҳмад, Термизий. Термизий уни саҳиҳ деди.
[281] Бухорий, Муслим, Насоий.
[282] Бухорий, Муслим, Насоий.
[283] Бухорий, Муслим, Насоий. “Ирво”да ҳам чиқарилган.
[284] Бухорий, Муслим.
[285] Муслим, Насоий.
[286] Абу Яъло, Ҳоким. Ҳоким ва Заҳабий уни саҳиҳ дейишди. Бу ерда “Бақара”, “Оли Имрон”, “Нисо”, “Моида”, “Анъом”, “Аъроф”, “Тавба” суралари назарда тутилмоқда.
[287] Абу Довуд, Насоий саҳиҳ санад билан.
[288] Муслим, Абу Довуд.
[289] Бухорий, Муслим.
[290] Насоий, Термизий. Термизий уни саҳиҳ деди.
[291] Бухорий, Аҳмад.
[292] Доримий, Саид ибн Мансур “Мажмуъ”сида саҳиҳ санад билан.
[293] Аҳмад саҳиҳ санад билан.
[294] Доримий, Термизий. Термизий уни саҳиҳ деди.
[295] Ёшларнинг ҳаракатчанлиги кўпроқ бўлади (Абдуллоҳ ибн Умар у пайтда ёш йигит эдилар). Имом Таҳовий айтдилар: “Бу мусулмонлар Роббилари азза ва жаллага яқинлашиш учун қилинадиган амалларда ўзларидан талаб қиладиган ғайратчанликдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улардан қисқа вақт давом этадиган ҳаракатчанликни хоҳламадилар, балки Роббиларига йўллиққунларича қиладиган солиҳ амалларга буюрдилар. Ул зотдан ривоят қилинади: “Аллоҳга энг суюмли амаллар давомли бўлганларидир, гарчи кам бўлса ҳам”. Бу саҳиҳ ҳадисни Оиша (розияллоҳу анҳо) ривоят қилди, муттафақун алайҳ”.
[296] Аҳмад, Ибн Ҳиббон “Саҳиҳ”ида.
[297] Ибн Саъд (376/1), Абуш-Шайх “Ахлоқун-набий”(281)да.
[298] Доримий, Ҳоким. Ҳоким ва Заҳабий уни саҳиҳ дейишди.
[299] Аҳмад, Ибн Наср саҳиҳ санад билан.
[300] Доримий, Ҳоким. Ҳоким ва Заҳабий уни саҳиҳ дейишди.
[301] Бухорий, Абу Довуд.
[302] Аҳмад, Абу Довуд саҳиҳ санад билан.
[303] Муслим, Абу Довуд. Мен айтаман: “Бу ва бошқа ҳадисларда доим ёки кўп ҳолларда тун бўйи намозда қоим бўлиш макруҳлигига ишора бор. Чунки бу суннатга мувофиқ бўлмайди. Агар бу фазилатли бўлганида эди Набий соллалоҳу алайҳи васаллам албатта бу ишни қилган бўлардилар. Албатта ҳидоятларнинг яхшиси Муҳаммад пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ҳидоятидир. Абу Ҳанифа раҳмаҳуллоҳдан, у киши бомдони хуфтоннинг таҳорати билан қирқ йил давомида намоз ўқиганлари ҳақида келтириладиган ривоят билан алданмаслик керак. Бундай қилишларига асос йўқ. Файрузободий “Рад ъала-муътарид”даги сўзлари: “Бу имомга тўғри келмайдиган аниқ ёлғондир. Шу иш мақталадиган иш эмас, имом эса ундан ҳам яхшироғига ҳақлироқдир. Шубҳасиз, ҳар бир намозга таҳоратни янгилаш яхшироқдир. Қандай қилиб у киши буни қирқ йил давомида қилмаган бўлсалар! Бу хато ва бу имомларни кўр-кўрона улуғладиган жоҳилларнинг тўқимасидир. Улар буни Абу Ҳанифа ва бошқалар ҳақида гапиришади. Буларнинг ҳаммаси ёлғондир”.
[304] Насоий, Аҳмад, Табароний (2/187/1), Термизий. Термизий уни саҳиҳ деди.
[305] Насоий, Ибн Ҳузайма (1/80/1, Аҳмад, Ибн Наср. Ҳоким ва Заҳабий уни саҳиҳ дейишди.
[306] Аҳмад, Бухорий.
[307] Насоий, Ҳоким. Ҳоким уни саҳиҳ деди.
[308] Термизий, Абу Аббос Ал-Осим (ж.2 №117), Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ дейишди.
[309] Насоий, Аҳмад саҳиҳ санад билан.
[310] Бу икки ракаат “Саҳиҳ Муслим” ва бошқа мажмуъларда келтирилган. Бу Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Охирги намозни витр қилинглар” деганларига (зоҳиран) хилоф, Бухорий ва Муслим ривоят қилишди. Бу фарқни тушунтиришда уламолар ихтилоф қилишади, мен тўғрироғини аниқлаштира оламаяпман, лекин буйруққа амал қилингани маъқулроқ. Валлоҳу аълам. Бир неча вақтдан кейин мен витрдан сўнг икки ракаат ўқиш ҳақидаги буйруғи бор саҳиҳ ҳадисни топдим, яъни буйруқ ва унга мувофиқ амал. Витрдан кейинги бу икки ракаат ҳамма учун диндаги кўрсатмадир. Лекин биринчи буйруқ (витр билан намозни тугатиш) афзалроқ ва бу ерда қарама-қаршилик йўқ. Мен буни “Саҳиҳаҳ”да келтирдим (1993). Аллоҳга тавфиқи учун ҳамд бўлсин.
[311] Аҳмад, Ибн Наср, Таҳовий (202/1), Ибн Ҳузайма ва Ибн Ҳиббон ҳасан, саҳиҳ санад билан.
[312] Муслим, Абу Довуд. “Ирво”да чиқарилган (345).
[313] Муслим, Абу Довуд. “Ирво”да чиқарилган (345).
[314] Муслим, Абу Довуд.
[315] Муслим, Абу Довуд.
[316] Муслим, Абу Довуд.
[317] Бу Шофеъий, Аҳмад, Исҳоқ ва Абу Ҳанифанинг шогирдларидан баъзи мутааххирийн уламоларнинг фикри. Ундан кейин сура ўқиш Шофеъийнинг фикрларидан бири ва бу тўғри фикрдир.
[318] Бухорий, Абу Довуд, Насоий, Ибн Жаруд. Бу Тувейжирий айтганидек, қўшимча эмас, китобнинг (бешинчи нашрга бўлган) муқаддимасига қаранг (6-8-с.).
[319] Насоий, Таҳовий саҳиҳ санад билан.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Abdulloh Salafiy   01-31-2012, 12:36 PM
#24
Қуръонни тартил қилиб ва овозини зийнатлаб ўқиш

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръонни тартил қилиб ўқирдилар, худди Аллоҳ Таоло буюрганидек, секин ҳам эмас, шошмасдан ҳам. Балки “ҳар бир ҳарфни аниқ”[320] ўқирдилар, ҳатто “тартил билан ўқиганларида сура узунроқ бўларди”.[321]

Айтардилар: “Қуръон соҳибига айтилади: “Бу дунёда қандай тартил билан ўқиган бўлсанг шундай тартил билан ўқи ва кўтарил, албатта манзилинг охирги (ўқиган) оятда бўлади”.[322]

“Қироатларини чўзардилар (мад ҳарфларида), “Бисмиллаҳ”ни, “Ар-Роҳмаан”ни, “Ар-роҳийм”ни чўзардилар”.[323] “Надзийд” [324] ва шунга ўхшашларни чўзардилар.

Оятларнинг олдидан тўхтардилар илгари айтилганидек.[325]

“Баъзан овозларни таржиъ қилардилар,[326] худди Макка фатҳи куни туяларида ўтириб “Фатҳ”(48:29) сурасини ўқиганларидек [лаййинаҳ-юмшоқ қироат билан ўқидилар, яъни ا,ى,و унли ҳарфларни чўзиб овозни зийнатлаб ўқирдилар]”.[327] Абдуллоҳ ибн Муғаффал таржиъларини шундай ҳикоя қилди: “آ آ آ (яъни, уч алифга чўзардилар)”.[328]

Овозни Қуръон билан зийнатлашга буюриб айтардилар:

“Қуръонни овозларингиз билан зийнатланглар [албатта гўзал овоз Қуръоннинг гўзаллигини оширади]”.[329]

Айтардилар: “Одамларнинг Қуръон ўқитганларида овозининг энг гўзали уни эшитаётганинггизда Аллоҳдан қўрқяпти деб ўйлаганинглардир”.[330]

Қуръонни тағонний (овозни чиройли қилиб чиқариш) қилиб ўқишга буюриб айтардилар:

“Аллоҳнинг Китобини ўрганинглар, унинг тиловатини лозим тутинглар, уни ёдланглар, уни тағонний (овозни чиройли қилиб) қилиб ўқинглар, жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, у (Қуръон) боғланган туядан ҳам тезроқ бўшаб кетади (унутилади)”.[331]

Айтардилар: “Қуръонни тағонний (овозни чиройли) қилиб ўқиман биздан эмас”.[332]

Айтардилар: “Аллоҳ бирон нарсани тингламайди[333] пайғамбари Қуръонни тағоййун [овозини гўзал қилиб (бир лафзда: тараннумини гўзал қилиб)] қилиб [овозини чиқариб] ўқиганини (эшитганидек)”.[334]

Абу Мусо Ал-Ашъарий розияллоҳу анҳуга айтдилар: “Сенинг кечаги қироатингни тинглаётганимда мени кўрганингда эди, дарҳақиқат сенга Довуд оиласига берилган найлардан бир най берилгандир[335]”, [Абу Мусо айтди: “Агар мен турганингизни билганимда эди овозимни яна ҳам гўзалроқ қилардим - бу билан овозни чиройли қилишни назарда тутди”][336].

Имомни тўғрилаш

Агар имом қироатда қийналса, уни тўғрилашни суннат қилдилар. “Бир намозни ўқиганларида қироатда қийналдилар. Қачон намозни тугатганларида Убайга айтдилар: “Биз билан намоз ўқидингми?” У: “Ҳа” деди. Айтдилар: “Сени [мени тўғрилашдан] нима тўсди?”[337]

Намозда шайтоннинг васвасасидан (Аллоҳдан) паноҳ сўраш ва туфлаш

(Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга) Усмон ибн Ал-Ос розияллоҳу анҳу айтди: “Эй Аллоҳнинг Расули! Дарҳақиқат, шайтон менинг ва намозим ҳамда қироатимда тўсқинлик қилади ва мени қироатимда адаштиради”. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Бу шайтондир, унинг исми Ҳинзиб. Агар сен уни сезсанг, Аллоҳдан ундан паноҳ сўрагин ва чап томонингга уч марта туфла”.[338] У айтди: “Мен шуни қилдим ва Аллоҳ мени ундан кеткизди”.[339]


----------------------------------
[320] Ибнул-Муборак “Зуҳд” китобида (1:162 “Нужум” 575), Абу Довуд, Аҳмад саҳиҳ санад билан.
[321] Муслим, Молик.
[322] Абу Довуд, Термизий. Термизий саҳиҳ деди.
[323] Бухорий, Абу Довуд.
[324] Бухорий “Афъаалул-ъибад”да саҳиҳ санад билан.
[325] “Фотиҳа”нинг қироатига қаранг.
[326] Таржиъ сўзидан олинган. Ҳофиз (Ибн Ҳажар) айтди: “Бу қироатда ҳаракатлар турларини яқинлаштириш. Унинг асли – тардид (қайтариш). Овозни таржиъ қилиш – уни ҳалқуми билан қайтариб туриш. Манавий айтди: “Бу Фатҳ кундаги Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хурсандчилиги ва қувончлари сабабли кўп ҳосил бўлди”.
[327] Бухорий, Муслим.
[328] Буни тушунтириб Ҳофиз (Ибн Ҳажар) айтадилар: “Фатҳали ҳамза, кейин сукун, кейин яна ҳамза”. Шайх Алиййул-Қори шунга ўхшаш сўзни Ҳофиздан бошқа одамдан келтириб айтди: “Аниқки, бу уч чўзилган (мадли) алифдир”.
[329] Бухорий, Абу Довуд, Ҳоким, Доримий, Тамма Ар-Розий саҳиҳ санад билан.
[330] Саҳиҳ, уни Ибнул-Муборак “Зуҳд” китобида келтирган (1:162 “Нужум” 575), Доримий, Ибн Наср, Табароний, Абу Нуъайм “Ахбору асбаҳан”да, Аз-Зиё “Мухтарот”да.
[331] Доримий, Аҳмад саҳиҳ санад билан. Мухоч – туя. Ақл (кўплиги – ъуқол) – туя бойланадиган арқон.
[332] Абу Довуд, Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ дейишди. Танбеҳ: Бу ҳадисни Ибн Асир Абу Довудга нисбат бериб, Бухорий уни Абу Ҳурайрадан ривоят қилган бўлсалар ҳам, у (Ибн Асир) уни Бухорийга нисбат бермади. Шу сабабли устоз, биродар Абдулқодир Арнаут ва унга бу ишда ёрдам берганлар айтди (457/2): “Албоний ўзининг “Сифати солатин-набий” (106 с.)да мазкур ҳадисни Абу Довудга нисбат бериб адашди”. Бу билан улар саҳиҳайн (Бухорий ва Муслим)дан бирида ҳадис келган бўлса, уни улардан бошқага нисбат бериш олимнинг ишдан эмаслигига ишора қилишди.
Мен жавобига айтаман: мен уларнинг бу сўзига бўлган сабабга кўз юмиб айтаманки, мен кўрсатган нарса ҳақиқат ва тўғридир. Бухорий бу ҳадисни Абу Ҳурайрадан келтиригани мен учун бу муборак китобни йиққанимдан бери яширинмаган эди, иншааллоҳ. Лекин мен атайин уни Бухорий нисбат бермадим, баъзилар ўйлаганидек билимсизлик ёки эътиборсизлик учун эмас. Агар шундай бўлганида китобнинг бешинчи нашри чиқаётган пайтда мен бу хатоим ҳақида огоҳлантирардим, ёки билмаганимни билган бўлардим. Лекин алҳамдулиллаҳ, бу хато эмас эди. Мен биламанки, бу ҳадиснинг ровийларидан бири Абу Осим Аз-Заҳҳок ибн Мухлад Набилий, ишончли (сиқот)дир. Абу Ҳурайрадан келаётган санадда хато қилди ва уни Ибн Журайж, Ибн шиҳоб, Абу Салама, Абу Ҳурайрадан марфуъ ҳолатда ривоят қилди. Лекин гап шундаки, барча сиқотлар Ибн Журайждан худди биз Абу Хурайрадан зикр қилган санад билан марфуъ ҳолатда ривоят қилишди, лекин лафзи бундай эди: “Аллоҳ шундай тинглайдиган бошқа нарса йўқки ...”, бу ҳадис кейинроқ келади. Ибн Журайждан бўлган бунга параллел санадларнинг барчасида ровийлар сиқотдир. Буларнинг ҳаммаси бундай ҳадисни Зуҳрийдан келтиради.
Зуҳрийдан келган барча параллел санадлар Яҳё ибн Аби Касир, Муҳаммад ибн Умар, Муҳаммад ибн Иброҳим Таймия, Умар ибн Динордан келади – уларнинг ҳам барчаси сиқотдир – улар Абу Саламадан, ундан эса Абу Ҳурайрадан ривоят қилишади.
Бу барча сиқотлар Абу Ҳурайрадан келаётган бир санадни тасдиқлашади, у бу ҳадисни иккинчи лафзда келтиради (яъни “Аллоҳ шундай тинглайдиган бошқа нарса йўқки ...”). Бу эса Абу Осимдан келаётган биринчи лафздаги санаднинг хатолигига энг бош далилдир. Ҳадиснинг бу лафзи шоз (нодир, яъни кўп ривоят қиладиган бошқа саҳиҳ ривоятларга тескари), бу эса олимлар ичида машҳурдир. Шунинг учун Ал-Ҳофиз Абу Бакр Нийсобурий ҳадиснинг бу лафзини Абу Осим ўйлаб топганига ишониб бунга ишора қилди: “Ибн Журайждан иккинчи лафзи билан келаётган санадларнинг кўплиги сабабли” деб. Мен қўшимча қиламан: ва Зуҳрийдан келаётган бу ҳадис билан кўпгина санадлар ва Абу Саламадан келаётган параллел санадлар сабабли, бу ҳақда юқорида айтиб ўтилди. Буни Абу Бакр Нийсобурий, Абнул-Асир ўз мажмуъсида, Ҳофиз (Ибн Ҳажар) “Фатҳ”ида (429/13) бу лафзнинг ўйлаб топилганини ёзишган. Буни баъзилар кўрмай қолди, кўрган бўлишса ҳам улардаги илмнинг кучи ва журъати “Саҳиҳ” ровийларининг хатосини кўрсатишга етмади.
Бу хулосани мен йигирима йил олдин “Асл”да ёздим ва бу китобда келтиришни лозим топдим. Токи хабарсизлигимга ишора қилиб мени муҳаддис-олимлар ичида хато бўлган нарса билан тўғрилаётган танқидчи билсин деб. (Бу танқидчи) мени ҳам бу хатода бўлишимни ва унга рози бўлишимни хоҳлайди. Бу узун гапнинг сабабчиси бўлганни Аллоҳ кечирсин ва бундай қилмайди деб умид қиламан. Аллоҳ ёрдам брувчиларнинг яхшисидир.
[333] Мунзирий айтди: “Аллоҳ одамлар овозини чиройли қилиб тағоййун билан Қуръон ўқиганида уларни эшитганидек бошқа нарсани эшитмайди. Суфён ибн Уяйна каби баъзилар “тағоййун “истиғна” сўзидан келиб чиқди дейди, лекин уламолар бу фикрни рад этишди”. (Истиғна, яъни Қуръонни ўқиганда бошқалардан устун, ғоний бўлиш – таржимон изоҳи.)
[334] Бухорий, Муслим, Таҳовий, Ибн Мандаҳ “Тавҳид”да (1/81).
[335] Уламолар бу ҳадиснинг шарҳида найдан мурод гўзал овоз, Довуд оиласидан мурод эса Довуднинг ўзи. Чунки фалончининг оиласи дейилганида шу одамнинг ўзи тушунилади. Довуд алайҳиссаломга чиройли овоз берилган эди. Бу ҳақда Нававий Муслим ҳадисларининг шарҳида айтган.
[336] Абдураззоқ “Ал-Амали” китобида (1/44/2), Бухорий, Муслим, Ибн Наср, Ҳоким.
[337] Абу Довуд, Ибн Ҳиббон, Табароний, Ибн Асокир (2/296/2), Аз-Зиё “Танланган”да саҳиҳ санад билан.
[338] Бу ерда энг оз миқдорда, яъни ҳавони оддий уфлашдан кўра сал кўпроқ сўлак чиқариб туфлаш.
[339] Муслим ва Аҳмад. Нававий айтди: “Бунда васваса пайтида намозда (Аллоҳдан) паноҳ сўраш ва чап томонга уч марта туфлашга далил бор”.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Abdulloh Salafiy   01-31-2012, 12:42 PM
#25
Рукуъ

Кейин Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам қироатдан бўшасалар бир тўхтардилар[340], кейин қўлларини олдин “Намозни очувчи такбир”да айтилган кайфиятда кўтарардилар,[341] сўнг такбир этиб[342] рукуъга борардилар.[343]

Намозни ёмон ўқиган кишини шунга буюриб айтдилар: “Сизлардан биронтангизнинг намози тўлиқ бўлмайди, токи Аллоҳ буюрганидек таҳоратни комил олмаса ... кейин Аллоҳни такбир билан улуғлаб, унга ҳамд этиб, тамжид (улуғлаш) айтиб, унга Аллоҳ ўргатганидан ва унга изн берганидан муяссар бўлгунча Қуръон ўқимаса, сўнг такбир айтиб рукуъга бормаса ҳамда [қўлларини тиззаларига қўймаса], ҳатто бўғинлар тинчламагунича, сўнгра бир тўхтам қилиб бўш тургин ...”.[344]

Рукуънинг сифати
“Ул зот соллалоҳу алайҳи васаллам кафтларини тиззаларига қўярдилар”[345] ва “шунга буюрардилар”[346] ҳамда юқорида айтилганидек намозни ёмон ўқиганни бу (иш)га буюрдилар.

“Тиззаларига қўлларида жойлаштирардилар [худди уларни ушлаганларидек]”.[347] “Бармоқларининг ораларини очардилар”[348] ва шунга намозни ёмон ўқиган кишини буюрдилар: “Агар рукуъ қилсанг, кафтларингнинг ички томонини тиззаларингга қўй, кейин токи ҳар бир аъзо ўз ўрнига жойлашмагунича шундай ҳолатда қол”.[349]

“Тирсакларини ёнларидан бўшатиб узоқлаштирардилар”.[350]

“Агар рукуъ қилсалар, орқаларини ёйиб текислардилар”[351], “ҳатто устларида сув қуйилса, сув қарор топган бўларди”.[352] Намозни ёмон ўқиганга айтдилар: “Агар рукуъ қилсанг, кафтларингнинг ички томонини тиззаларингга қўй ва орқангни ёй ва рукуъингда ўрнашгин”[353]. “Бошларини кўтармасдилар ҳам, туширмасдилар ҳам”,[354] лекин шу ҳолатларнинг ўртасида бўларди (яъни кўтариш ва тушириш уртасида).[355]

Рукуъда тўхтаб туришнинг фарзлиги

“Рукуъда тўхтаб турардилар” ва намозни ёмон ўқиганни шунга буюрдилар, худди олдинги фаслда айтилганидек.

Айтардилар: “Рукуъ ва саждани тўлиқ қилинглар. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, рукуъ ва сажда қилмаганингларда мен орқамдан сизларни кўриб тураман”.[356]

“Ул зот бир кишини намоз ўқиётганида рукуъни тўлиқ қилмаётганини ва саждани чўқиганидек қилаётганини кўрганларида айтдилар: “Агар бу ушбу ҳолатида ўлгнида эди, Қиёмат кунида Муҳаммаднинг миллатидан бошқа милатда ўлган бўларди. [Намозда қарға қонни чўқиганидек чўқимоқда]. Рукуъни тўлиқ қилмайдиган ва саждада чўқийдиганнинг мисоли бир, икки хурмо еб, хурмолар уни тўйдирмаган очга ўхшайди”.[357]

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтди: “Ҳалилим[358] соллаллоҳу алайҳи васаллам менга намозда хўрозга ўхшаб чўқишни, тулки каби ўгирилишни ва маймунлар сингари ўтиришни ман қилди”.[359]

Айтардилар: “Одамлар ўғриларининг энг ёмони намозидан ўғирлайдиганларидир”. (Одамлар) айтишди: “Эй Аллоҳнинг Расули! Қандай қилиб намозидан ўғирлайди?” Айтдилар: “Рукуъ ва саждасини тўлиқ қилмайди”.[360]

“Намоз ўқиётганларида кўзларининг чети билан рукуъ ва саждада белини ушлаб турмаган (рукуъ, саждада тўхтаб турмаган) одамни кўрдилар. Намозни тугатганларида айтдилар: “Эй мусулмонлар! Дарҳақиқат, рукуъ ва саждада белини ушлаб турмаган одамга намоз йўқ”.[361]

Бошқа ҳадисда айтдилар: “Намозда рукуъ ва саждада белини тўхтамаган киши ажр олмайди”.[362]

Рукуънинг зикрлари
Бу рукнда турли зикрлар ва дуоларни айтардилар, баъзан бирини, баъзан бошқасини.

1- ((سبحان ربي العظيم (ثلاث مرات) )).
1. “Субҳана роббиял-аъзийм” (Буюк Роббим айбу нуқсон ва тенглардан пок) – уч марта[363], гоҳо ундан кўпроқ такрорлардилар.[364]

Бир марта тунги намозда бу зикрнинг такрорлашини кўпайтирдилар, ҳатто рукуълари қиёмларига яқинлашиб қолди ва қиёмда узун энг суралардан учтасини ўқирдилар: “Бақара”, “Нисо”, “Оли Имрон”. “Тунги намоз”да айтилганидек намозда дуо ва истиғфор қилардилар.

2- ((سبحان ربي العظيم وبحمده (ثلاثاً) )).
2. “Субҳана роббиял-аъзийм ва биҳамдиҳи” (Буюк Роббим айбу нуқсон ва тенглардан пок, у сабабли унга бу тасбиҳни айтаман) – уч марта.[365]

3. ((سبوح قدوس رب الملائكة والروح)).
3. Суббууҳун қуддусун[366] роббул-малааикати вар-рууҳ. (Аллоҳ) тенги бўлишдан узоқ, баракотли, айбу нуқсондан пок Зот, малоикалар ва Руҳнинг Роббиси.)[367]

4- ((سبحانك اللهم! وبحمدك، اللهم! اغفر لي)) .
4. “Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика. Аллоҳуммафғирли”. (Аллоҳим айбу нуқсондан поксан, Сен сабабли (бу тасбиҳни айтяпман). Аллоҳим, мени кечиргин). Буни рукуъ ва саждада кўп қилардилар ва Қуръонни (бу зикр билан) тафсир қилардилар.[368]

5- اللهم! لك ركعت، وبك آمنت، ولك أسلمت، [أنت ربي]، خشع لك سمعي وبصري ، ومخي وعظمي (وفي رواية وعظامي) وعصبي،[وما استقلت به قدمي لله رب العالمين])).
5. Аллоҳумма лака рокаъту, ва бика ааманту, лака асламту [анта Роббии], хошаъа лака самъии ва басории, ва муххии ва ъазмии (бир ривоятда ъизоомии), ва ъасобии, [вамастақоллат биҳи қодамии лиллааҳи Роббиъааламийн]. Аллоҳим, Сенга рукуъ қилдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таслим бўлдим, [Сен Роббимсан], Сенинг олдингда менинг эшитишим, кўришим, миям, суягим (бир ривоятда “суякларим”), асабим, [ҳамда оёғим кўтариб юрган нарса оламларнинг Роббиси Аллоҳга] хушуъ-тавозуъ бўлиб туради.[369]

6. ( اللهم !لك ركعت ، وبك آمنت ، ولك أسلمت ، وعليك توكلت ، أنت ربي ، خشع سمعي وبصري ودمي ولحمي وعظمي وعصبي لله رب العالمين )
6. Аллоҳумма лака рокаъту, ва бика ааманту, лака асламту, ва ъалайка таваккалту, [анта Роббии], хошаъа лака самъии ва басории, ва дамии ва лаҳмии ва ъазмии, ва ъасобии. Аллоҳим, Сенга рукуъ қилдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таслим бўлдим, Сенга таваккал қилдим, [Сен Роббимсан], Сенинг олдингда менинг эшитишим, кўришим, қоним, гўштим, суягим, асабим хушуъ-тавозуъ бўлиб туради.[370]

7. ((سبحان ذي الجبروت والملكوت والكبرياء والعظمة))
7. Субҳаана зил-жабаруути вал-малакуути вал-кибрийааи вал-ъазомат. Куч-қудрат, мулк, кибр ва улуғлик Эгаси айбу нуқсондан покдир – буни тунги намозларда айтардилар.[371]

Рукуънинг давом этиши

“Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъларини, рукуъдан кейинги қиёмларини, саждаларини, икки сажданинг орасини деярли баробар қилардилар”.[372]

Рукуъда Қуръон ўқишдан қайтариқ

“Рукуъ ва саждада Қуръон ўқишдан қайтарардилар”.[373] Айтардилар: “Огоҳ бўлинглар, мен сизларни рукуъ ва саждада Қуръон ўқишдан қайтардим. Рукуъда Роб азза ва жаллани улуғлангизлар, саждада эса дуода тиришинглар, у (сажда) сизларга ижобат бўлишига арзийди”.[374]


Рукуъдан кейин кўтарилиш ва унда айтиладиган (зикрлар)

“Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам белларини рукуъдан кўтарганларида “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ” (Аллоҳ Унга ҳамд айтганни эшитди) дердилар”.[375] Намозни ёмон ўқиганга ҳам шуни буюрдилар ва айтдилар: “Одамлардан биронтасининг намози тўлиқ бўлмайди, токи … такбир айтмагунича … кейин рукуъ қилмагунича … кейин айтса: “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ” то тўғри бўлиб турмагунича“.[376]

Бошларини кўтарганларида тўғриланардилар, то ҳар бир умуртқа поғонаси ўз жойига келмагунича...[377]

“Турган ҳолларида: “Роббана! [Ва] лакал-ҳамд” (Роббимиз, Сенга ҳамд бўлсин) дердилар”.[378]

Ҳамда шунга ҳар бир намоз ўқувчини буюрдилар, у имомнинг орқасида турадими, ёки бошқами: “Менинг намоз ўқиётганимни кўрганингиз каби, сизлар ҳам шундай намоз ўқинглар”.[379]

Айтардилар: “Имом фақат унга эргашиш учун қўйилган … Агар “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ” деса, “[Аллоҳумма] роббана ва лакал-ҳамд” денглар. Аллоҳ сизларни эшитади. Дарҳақиқат, Аллоҳ Табарока ва Таъоло пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тили билан: “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ” деди”.[380]

Бу буйруқнинг сабабини бошқа ҳадисдаги сўзлари билан тушунтирдилар: “Кимнинг сўзи фаришталарнинг сўзлари билан мувофиқ бўлса, унинг олдинги гуноҳлари кечирилади”.[381]

Бу (рукуъдан) кўтарилишда қўлларини худди илгари зикр қилинган такбири таҳримадаги қўл кўтаришдек кўтарардилар[382] ва яқинда айтилганидек турган ҳолларида айтардилар:

1. “Роббана ва лакал-ҳамд”.[383]

2. Баъзан: “Роббана лакал-ҳамд” дердилар.[384]

3, 4. Гоҳо шу икки лафз (нинг олди)га “Аллоҳумма”ни қўшардилар. (Яъни, Аллоҳумма роббана [ва] лакал-ҳамд.)[385]

Шунга буюриб айтрадилар: “Агар имом “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ” деса, “Аллоҳумма, Роббана лакал-ҳамд” денглар. Ҳақиқатан, кимнинг сўзи фаришталарнинг сўзига мувофиқ бўлса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади”.[386]

5. Гоҳо: бунга қўшардилар:
((ملء السماوات، وملء الأرض، ومل ما شئت من شيء بعد))
“Мил’ус-самааваати ва мил’ал-арзи ва мил’а ма ши’та мин шай’ин баъд”.[387] (Осмонларни тўлдирувич ва ерни тўлдирувчи ва Сен хоҳлаган нарсани тўлдирувчи (ҳамд).)

6. Ёки: ((ملء السماوات، و[ملء] الأرض، وما بينهما، وملء ما شئت من شيء بعد)).
“Мил’ус-самааваати ва [мил’а]л-арзи ва маа байнаҳума, ва мил’а ма ши’та мин шай’ин баъд”.[388] (Осмонларни тўлдирувчи ва ерни [тўлдирувчи], ва уларнинг орасидаги нарсани, ва Сен хоҳлаган нарсани тўлдирувчи (ҳамд).)

7. Бунга баъзан қўшардилар:
((أهل الثناء والمجد، لا مانع لما أعطيت، ولا معطي لما منعت، ولا ينفع ذا الجد منك الجد)).
“Аҳлус-санааи вал-мажди, лаа мааниъа лимаа аътойта, ва лаа муътийа лимаа манаъта, ва лаа йанфаъузал-жадду минкал-жадд”. (Мақтов ва улуғлаш Эгаси, Сен берган нарсани тўсувчи ҳеч ким йўқ, Сен тўсган нарсани берувчи ҳеч ким йўқ, улуғлик[389] эгасига улуғлиги Сендан фойда бермайди.)[390]

8. Гоҳида қўшимча бўларди:
((ملء السماوات وملء الأرض،وملء ما شئت من شيء بعد، أهل الثناء والمجد، أحق ما قال العبد، وكلنا لك عبد، [اللهم!] لا مانع لما أعطيت، [ولا معطي لما منعت]،ولا ينفع ذا الجد منك الجد)).
“Мил’ус-самааваати ва мил’ал-арзи ва маа байнаҳума, ва мил’а ма ши’та мин шай’ин баъд. Аҳлус-санааи вал-мажди, аҳаққу маа қоолал-ъабду, ва куллунаа лакал-ъабду. [Аллоҳумма] лаа мааниъа лимаа аътойта, [ва лаа муътийа лимаа манаъта], ва лаа йанфаъузал-жадду минкал-жадд”. (Осмонларни ва ерни тўлдирувчи, ва Сен хоҳлаган нарсани тўлдирувчи (ҳамд). [Аллоҳим!] Мақтов ва улуғлаш Эгаси, Сен берган нарсани тўсувчи ҳеч ким йўқ, Сен тўсган нарсани берувчи ҳеч ким йўқ, улуғлик эгасига улуғлиги Сендан фойда бермайди.)[391]

9. Баъзан тунги намозларда айтардилар:
((لربي الحمد، لربي الحمد))
“Ли роббил-ҳамду, лироббил-ҳамду”. (Роббимга ҳамд бўлсин, Роббимга ҳамд бўлсин).[392] Буни рукуъда турганларидек вақт давомида такрорлаб турдилар. Рукуълари эса “Бақара” сурасини ўқиган биринчи қиёмларига яқин бўларди.

10. ((ربنا! ولك الحمد، حمداً كثيراً طيباً مباركاً فيه، [مباركاً عليه؛ كما يحب ربنا ويرضى] )).
10. “Роббана лакал-ҳамд, ҳамдан касийрон, тоййибан, мубаарокан фийҳи, [мубаарокан ъалайҳи, камаа йуҳиббу роббана ва йарзоо]. Буни бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқасидан намоз ўқиганида ул зот бошларини рукуъдан кўтариб: “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ” деганларида айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан чиққанларида айтдилар: “Ҳозир гапирувчи ким бўлди?” Бояги киши: “Мен. Эй Аллоҳнинг Расули!” деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ўттиз неча фариштани қай бири бу сўзни биринчи бўлиб ёзади деб шошилаётганини кўрдим”[393].

------------------------------------
[340] Абу Довуд, Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ дейишди.
[341] Бухорий, Муслим. Рукуъдан олдин қўлни кўтариш худди рукуъдан кейин қўлни кўтаришдек мутавотир (санаднинг ҳар бир занжирида ровийлари тўрт ва ундан кўп бўлган ҳадислар). Бу уч имом ва бошқа олимлар, фақиҳлар, муҳаддислар фикри; бу фикрни Имом Молик ўлимларидан олдин қўллаганлар, бу ҳақда Ибн Асокир хабар берди (2/78/15); бу фикрни Абу Ҳанифанинг баъзи эргашувчилари ушлаган, жумладан Имом Абу Юсуфнинг шогирди Иъсом ибн Юсуф Абу Исма Ал-Балҳий (210), Аллоҳ барчаларини раҳм қилсин. Бунинг шарҳини муқаддимада топасиз (31-32-с.), Абдуллоҳ ибн Аҳмад “Масаил”да отасидан ҳикоя қилди (60-с.): “Уқба ибн Омирдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади, у киши намозда қўл кўтариш ҳақида айтди: [унга ҳар бир ҳаракат учун ўнтадан ҳасанот берилади]”, мен бунга ҳадиси қудсий далолат қиладиган нарсани қўшимча қиламан: “... ким солиҳ амал қилмоқчи бўлиб уни бажарса, унга ўнтадан етти юзгача солиҳ амал ёзилади”, Бухорий ва Муслим “Жомиъ”ларида келтирилади (“Саҳиҳ тарғиб ват-тарҳиб” №16).
[342] Бухорий, Муслим.
[343] Бухорий, Муслим.
[344] Абу Довуд, Насоий, Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ дейишди.
[345] Бухорий, Абу Довуд.
[346] Бухорий, Муслим.
[347] Бухорий, Абу Довуд.
[348] Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ дейишди, Таёлусий, “Саҳиҳ Аби Довуд”да (809) келади.
[349] Ибн Ҳузайма ва Ибн Ҳиббон “Саҳиҳ”ларида.
[350] Термизий, Ибн Ҳузайма уни саҳиҳ деди.
[351] Байҳақий саҳиҳ санад билан, Бухорий.
[352] Табароний “Кабир” ва “Соғир”да, Абдуллоҳ ибн Аҳмад “Завоидул-муснад”да, Ибн Можа.
[353] Аҳмад, Абу Довуд саҳиҳ санад билан.
[354] Абу Довуд, Бухорий “Жузъул-Қироат”да саҳиҳ санад билан.
[355] Муслим, Абу Авона.
[356] Бухорий, Муслим. Ул зот ҳақиқий равишда орқаларида содир бўлаётган нарсаларни кўрардилар. Бу пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг мўъжизаларидан эди ва бу фақат намоз вақтида тегишли эди.
[357] Абу Яъло “Муснад”ида (1/3491/340), Ужурий “Арбаъин”да, Байҳақий ва Табароний (1/192/1), Аз-Зиё “Мунтақи минал-ҳадиси сиҳоҳ вал-ҳасан” (1/276), Ибн Асокир (2/72, 1/14/8, 1/414, 2/226/2) ҳасан санад билан, Ибн Ҳузайма уни саҳиҳ деган (1/82/1), қўшимчасиз мурсал ҳадисниИбн Батта “Ибона”да келтирган (1/43/5).
[358] Ҳамма одамлардан ҳам севимлироқ бўлган киши.
[359] Таёлусий, Аҳмад, Ибн Аби Шайба, ҳасан ҳадис. Қ. Ҳофиз Абдулҳаққ Ашбилийнинг “Аҳком” китоби (1348).
[360] Ибн Аби Шайба (2/89/1), Табароний, Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ дейишди.
[361] Ибн Аби шайба (1/89/1), Ибн Можа, Аҳмад саҳиҳ санад билан.
[362] Абу Авона, Абу Довуд, Саҳмий (61), Дорақутний саҳиҳ деган.
[363] Аҳмад, Абу Довуд, Ибн Можа, Дорақутний, Таҳовий, Ал-Баззор, Табароний “Кабир”да еттита саҳобадан. Бу ҳадисда рукуъда уч марта тасбиҳ айтишни инкор қилганларга раддия бор, уларнинг ичида Ибнул-Қоййим ва бошқалар.
[364] Бу рукуъ ва сажда вақтини бир хил қилганлари очиқ айтилган ҳадисдан келиб чиқади. Кейинроқ зикри келади.
[365] Абу Довуд, Дорақутний, Аҳмад, Байҳақий, Табароний, саҳиҳ.
[366] Исҳоқ айтди: “Суббууҳ – тенги бўлишдан узоқ, Қуддус – баракотли, (айбу нуқсондан) пок. Ибн Саййид айтди: “Суббууҳ ва Қуддуус – Аллоҳ азза ва жалланинг сифатлари, чунки тенглар, айблар ва нуқсонлардан поклашади”.
[367] Муслим, Абу Авона.
[368] Бухорий, Муслим. “Қуръонни тафсир қилардилар” деганнинг маъноси Қуръондаги буйруқни бажариш, қ. “Наср” сураси, 3-оят.
[369] Насоий саҳиҳ санад билан.
[370] Муслим, Абу Авона, Таҳовий, Дорақутний.
[371] Абу Довуд, Насоий саҳиҳ санад билан. Турли зикрларни рукуъда жамлаш мумкинми? Буерда ихтилоф бор. Ибнул-Қоййим “Зодул-маъод” ва Нававий “Азкор”да айтишди: “Яхшироғи бу зикрларнинг ҳаммасини жамлаш керак. Бошқа барча зикрлар билан ҳам шундай қилиш керак”. Абут-тоййиб Сиддиқ Ҳасанхон “Назалул-аброр”да айтди: “Яхшироғи бир марта битта зикрни айтиб, бошқа марта – бошқасини айтиш. Бу зикрларни жамлашга далил йўқ. Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уларни бир рукнда жамламасдилар, балки бир гал бундай, иккинчи гал – бошқача айтардилар. Янги нарсани ўйлаб топгандан кўра суннатга эргашиш яхшироқдир”. (АлбонийSmile Иншааллоҳ, бу ҳақиқатдир. Лекин суннатда бу ва бошқа рукнларни узайтириш собит бўлган. Илгари тушунтирилганидек, рукуънинг узунлиги қиёмга баробар бўларди. Агар намозхон бу суннатга амал қилмоқчи бўлса, Нававий фикрига кўра турли зикрларни жамлайди. Ибн Наср “Қиёмул-лайл”да Ибн Жариждан, Атодан келтирадики, рукуъда келтирилган зикрлардан бирини такрорлаш афзалроқдир, бу суннатга яқинроқ. Аллоҳ билгувчироқдир.
[372] Бухорий, Муслим, “Ирвоул-Ғолил” (331).
[373] Муслим, Абу Авона.
[374] Муслим, Абу Авона. Рукуъ ва саждада Қуръон ўқишдан қайтариқ ҳам фарз ва нафл намозларга тегишли. Ибн Асокирнинг эса (1/299/17) нафл намознинг рукуъ ва саждаси Қуръон ўқишнинг мумкинлиги ҳақидаги гаплари эса нотўғри ва шоздир. Ибн Асокир бу фикрга эътибор қилган бўлса ҳам, бизга унга амал қилиш мумкин эмас.
[375] Бухорий, Муслим.
[376] Абу Довуд, Ҳоким. Ҳоким ва Заҳабий уни саҳиҳ дейишди.
[377] Бухорий, Абу Довуд.
[378] Бухорий, Абу Довуд.
[379] Бухорий, Муслим. Аҳмад.
[380] Муслим, Абу Авона, Аҳмад, Абу Довуд. Танбеҳ: бундан имомнинг ортидан турган одам “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ” демаслиги керак, ҳамда имом “Роббана ва лакал-ҳамд” демаслиги керак деган маъно келиб чиқмайди. Бу ҳадис имом ва унинг ортидан турганлар намознинг бу рукнида нима дейишлари ҳақида сўзламайди. Балки имомнинг ортидан турганларнинг ҳамдлари имомнинг “Самиъа ...” сўзидан кейин бўлиши кераклигини тушунтиради. Бу Пайғамбар (соллалоҳу алайҳи васаллам) имом бўлиб ҳамд айтган сўзлари ҳамда “Менинг намоз ўқиганимни кўрганларингиздек намоз ўқинглар” деган сўзлари билан тасдиқланади. Бундан имомнинг орқасида турган одам имом гапирган сўзни айтиши келиб чиқади. Биз келтирган нарса ҳақида ўйлаб кўринглар, балки бунда тушунтириш топасизлар. Ким кўпроқ тушунтиришга муҳтож бўлса, Ҳофиз Суютийнинг “Ал-ҳавия лил-фатаво” (529/1).
[381] Бухорий, Муслим. Термизий уни саҳиҳ деган.
[382] Бухорий, Муслим. Қўлни кўтариш пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай қилганлари ҳақидаги кўпгина (мутавотир) далиллардан келиб чиқади. Бу ҳақда кўпчилик олимлар ва Абу Ҳанифанинг баъзи эргашувчилари айтган. Юқоридаги тушунтиришга қаранг.
[383] Бухорий, Муслим.
[384] Бухорий, Муслим.
[385] Бухорий, Аҳмад. Ибнул-Қоййим раҳимаҳуллоҳ “Аллоҳумма” билан “ва” қўшимчаларининг саҳиҳлигини инкор этганларида хато қилдилар, чунки бу “Саҳиҳул-Бухорий”, “Муснадул-Аҳмад” ва насоийнинг жомеъсида келтирилади. Шунингдек, Аҳмад Абу Ҳурайрадан келтирган ривоят. Доримий ўхшаш ҳадисни Ибн Умардан, Байҳақий Абу Саъид Ал-Худрийдан, Насоий, шунингдек, Абу Мусо Ал-Ашъарийдан ривоят қилишади.
[386] Бухорий, Муслим. Термизий саҳиҳ деди.
[387] Муслим, Абу Авона.
[388] Муслим, Абу Авона.
[389] Бу улуғлик, ҳукмдорлик ва ҳукмдорликни амалга ошириш. Яъни буларнинг фойдаси йўқ. Ҳамма нарсанинг амалга оширилиши Сендандир. Банданинг имкониятлари Сендан қутқара олмайди, фақатгина унинг солиҳ амаллари нажот ва ёрдам бўлиши мумкин.
[390] Муслим, Абу Авона, Абу Довуд.
[391] Муслим, Абу Авона.
[392] Абу Довуд, Насоий саҳиҳ санад билан. “Ирво”да чиқарилган (355).
[393] Молик, Бухорий, Абу Довуд.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Abdulloh Salafiy   01-31-2012, 12:51 PM
#26
Бу қиёмнинг давомлиги ва унда тўхтаб туриш фарзлиги

Олдин айтилганидек, ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бу қиёмларини рукуъчалик вақт турардилар. Балки “Баъзан шундай турардиларки, ҳатто турган одам: “[Узоқ вақт турганларидан] унутиб қўйганлари аниқ” дерди”.[394]

Намозни ёмон ўқиганга бу қиёмда тўхтаб туришга буюрдилар: “Кейин бошингни кўтар, то ростланмагунингча [ва ҳар бир суяк ўз жойига қайтиб келмагунича]. (Бир ривоятда: “Агар кўтарилсанг, умуртқангни тўғрила, бошингни токи суяклар бўғинларга қайтмагунича кўтар”. Шунингдек унга эслатдилар: “Одамларнинг биронтасининг намози тўлиқ бўлмайди, агар шуни қилмаса”.[395]

Айтардилар: “Аллоҳ азза ва жалла банда намозида рукуъ билан саждада умуртқасини ростлаб турмаса, намозига қарамайди”.[396]

Сажда

Кейин “ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам такбир айтиб саждада йиқилардилар”[397], намозни ёмон ўқиганни ҳам шунга буюриб айтдилар: “Одамлардан биронтасининг намози тўлиқ бўлмайди токи ... “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ” демагунича; қаддини ростлаб “Аллоҳу акбар” демагунича, сўнг бўғинлари барқарорлик топиб сажда қилмагунича”.[398] “Агар сажда қилмоқчи бўлсалар, такбир айтардилар, [қўлларини ёнларидан олардилар], кейин сажда қилардилар”.[399] “Баъзан сажда қилаётганларида қўлларини кўтарардилар”.[400]

Саждада қўлга йиқилиш

“Қўлларини ерга тиззаларидан олдин қўярдилар”.[401]

Шунга буюрардилар ва айтардилар: “Сизлардан биронтангиз сажда қилса, туяга ўхшаб тиззага чўкмасин ва қўлларини тиззаларидан олдин қўйсин”.[402]

Айтар эдилар: “Албатта қўллар юз каби сажда қилишади. Сизлардан биронтангиз юзини қўйса, қўлларини ҳам қўйсин. Агар у (юз)ни кўтарса, у иккови (қўллари)ни ҳам кўтарсин”.[403]

“Кафтларига тиралиб, уларни ёярдилар”[404], кафт бармоқларини ёпиб қисардилар[405] ва уларни қиблага қаратардилар.[406]

“Уларни (қўлларини саждада) елка баробарида қилардилар”,[407] гоҳо эса “қулоқлари баробарида”.[408]

“Бурунларини ва пешоналарини ерга маҳкам жойлаштиралдилар”.[409]

Намозни ёмон ўқиганга айтдилар: “Агар сажда қилсанг, саждада барқарор туриб ол”.[410] Бир ривоятда: “Агар сажда қилсанг, токи ҳар бир суягинг ўз жойига келмагунича юзингни ва қўлларингни маҳкам жойлаштириб ол”.[411]

“Буруни билан пешонаси ердан теккан жойга тегмагунича намоз йўқ”.[412]

“Яна тиззалари ва қадамларининг учини маҳкам жойлаштирардилар”,[413] “[қадамларининг устки қисмини] ва оёқларининг учини қиблага қаратардилар”,[414] “товонларини (бир-бирига яқинлаштириб) йиғардилар”,[415] “қадамларини тикка қўярдилар”[416], ва “шунга буюрардилар”[417], ҳамда оёқ бармоқларини қадамнинг ички томонига яқинлаштириб букардилар,[418] орқаларини кўтарардилар[419], (тирсакларини белларидан ва ердан) узоқлаштирардилар.

Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам сажда қилган еттита аъзо мана шулар: икки кафт, икки тизза, икки қадам, пешона ва бурун. Охирги икки аъзони Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтиб бир аъзо каби қилдилар: “Етти аъзога сажда қилишга: пешонага – ва бурунга қўллари билан кўрсатдилар – икки қўлга (бир лафзда: икки кафтга), икки тиззага, икки қадамнинг учига буюрилдим (бошқа ривоятда: сажда қилишга буюрилдик), кийим ва сочни йиғмасликка[420] (буюрилдик)”.[421]

Айтардилар: “Банда сажда қилганида у билан тўрт аъзо сажда қилади: юзи, икки кафти, икки тиззаси, икки қадами”.[422]

Бир киши ул зотнинг орқаларида сочини кокилга ўраб[423] намоз ўқиганида у ҳақида айтдилар: “Бу худди қўллари орқасига боғланиб намоз ўқиётганга ўхшайди”.[424] Яна айтдилар: “Бу шайтоннинг орқаси”, яъни шайтоннинг ўтирадиган жойи, яъни кокил бойланган жой(ни айтдилар).[425]

“Билакларини ерга ёймасдилар”[426], балки “қўлларини ердан кўтарадилар ва ёнларидан узоқлаштирардилар ҳатто орқадан қўлтиқларининг оқи кўринарди”,[427] “ҳатто агар қўзичоқ қўллари остидан ўтмоқчи бўлса, ўтарди”.[428]

Бу ишда шунчалик тиришардиларки, ҳатто баъзи саҳобалар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сажда қилганларида қўлларини ёнларидан узоқлаштирганларидан раҳмимиз келарди” дейишди.[429]

Шунга буюриб айтардилар: “Агар сажда қилсанг, қўлларингни (ерга) қўй ва тирсакларингни кўтар”.[430] Айтардилар: “Саждада тўғриланинглар ва билакларингизни ит ёйиши билан (бир ривоятда: ит ёйгандек) (ерга) ёйманглар”.[431] Бошқа лафз ва бошқа ҳадисда айтардилар: “Сизлардан ҳеч ким билакларини (ерга) ит ёзиши билан ёзмасин”.[432] Дердилар: “Билакларингни [ҳайвон ёзиши билан] (ерга) ёзма, кафтларингга таян, қўлларингнинг ўртасидан узоқлаш. Дарҳақиқат, шундай қилсанг, сенинг ҳар бир аъзоинг сен билан бирга сажда қилади”.[433]

Саждада тўхтаб туришнинг фарзлиги

Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ ва саждани тўлиқ қилишга буюрардилар, бундай қилмаганни оч одамга ўхшатардилар: у бир-икки хурмо еди, аммо улар буни ҳеч нарсадан тўйғизмади. Айтардилар: “Албатта у одамларнинг энг ёмон ўғриларидан”.

Рукуъ ва саждада умуртқасини ушлаб турмаган одамнинг намозини ботил (бузилган, саҳиҳ эмас) деб ҳукм қилганлар, “рукуъ”да тафсилоти келгани каби. Олдинги бобда келгани каби намозни ёмон ўқиганни ҳам саждада тўхтаб туришга буюрдилар.

Саждадаги зикрлар

Бу рукнда турли зикрлар ва дуоларни айтардилар, баъзан бирини, баъзан бошқасини.

1- ((سبحان ربي الأعلى (ثلاث مرات) )).
1. “Субҳана роббиял-аъло” (Олий Роббим айбу нуқсон ва тенглардан пок) – уч марта[434], гоҳо “ундан кўпроқ такрорлардилар”.[435]
Бир марта тунги намозда бу зикрнинг такрорлашини кўпайтирдилар, ҳатто рукуълари қиёмларига яқинлашиб қолди ва қиёмда узун энг суралардан учтасини ўқирдилар: “Бақара”, “Нисо”, “Оли Имрон”. “Тунги намоз”да айтилганидек намозда дуо ва истиғфор қилардилар.

2- ((سبحان ربي الأعلى وبحمده (ثلاثاً) )).
2. “Субҳана роббиял-аъло ва биҳамдиҳи” (Олий Роббим айбу нуқсон ва тенглардан пок, у сабабли унга бу тасбиҳни айтаман) – уч марта.[436]

3 - ((سبوح قدوس رب الملائكة والروح)).
3. Суббууҳун қуддусун[437] роббул-малааикати вар-рууҳ. (Аллоҳ) тенги бўлишдан узоқ, баракотли, айбу нуқсондан пок Зот, малоикалар ва Руҳнинг Роббиси.)[438]

4 - ((سبحانك اللهم! وبحمدك، اللهم! اغفر لي. وكان يكثر منه في ركوعه وسجوده؛ يتأول القرآن)) .
4. “Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика. Аллоҳуммафғирли”. (Аллоҳим айбу нуқсондан поксан, Сен сабабли (бу тасбиҳни айтяпман). Аллоҳим, мени кечиргин). Буни рукуъ ва саждада кўп қилардилар ва Қуръонни (бу зикр билан) тафсир қилардилар.[439]

5 - ((اللهم! لك سجدت، وبك آمنت، ولك أسلمت، [وأنت ربي]، سجد وجهي للذي خلقه وصوّره، [فأحسن صوره]، وشق سمعه وبصره، [فـ] تبارك الله أحسن الخالقين)).
5. Аллоҳумма лака сажадту, ва бика аманту. Ва лака асламту, [анта роббий], сажада ваджхий лиллазий холақоҳу ва соввараҳу, [фа аҳсана сувараҳу], ва шаққо самъиҳии ва басириҳии, [фа] табаракаллоҳу аҳсанул-холиқийн. (Аллоҳим, Сенга сажда қилдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таслим бўлдим, [Сен менинг Роббимсан] юзим уни яратган ва унга сурат берганга [ва суратини чиройли қилганга] ҳамда унга эшитиш ва кўришни берганга сажда қилди. Яратувчиларнинг энг яхшиси бўлган Аллоҳ барокатли бўлди.)[440]

6 - ((اللهم! اغفر لي ذنبي كله، ودقه وجلّه، وأوله وآخره، وعلانيته وسره)) .
6. Аллоҳуммағфирлии занбии куллиҳии ва, ва диққиҳии ва жиллиҳи, ва аввалиҳии ва аахириҳии, ва ъалааниятиҳи ва сирриҳии. (Аллоҳим, барча гуноҳиларимни, кичигию каттасини, бошию охирини, очиғию махфийсини кечиргин.)[441]

7 - ((سجد لك سوادي وخيالي، وآمن بك فؤادي، أبوء بنعمتك عليّ، هذي يدي وما جنيتُ على نفسي)).
7. Сажада лака саваадии ва хойаалии, аамана бика фуаадии, абуу биниъматика ъалаййа, ҳаазии йадии ва маа жанайту ъалаа нафсии. (Сенга баданим ва соям сажда қилди, Сенга қалбим иймон келтирди, Сенинг неъматларингги тан оламан, бу менинг қўлим ва мен ўзимга қарши қилган нарса.)[442]

8 - ((سبحان ذي الجبروت والملكوت والكبرياء والعظمة)).
8. Субҳаана зил-малакуути вал-жабаруути, вал-кибрийааи вал-ъазомат”. Куч-қудрат, мулк, кибр ва улуғлик Эгаси айбу нуқсондан покдир – буни тунги намозларда айтардилар.[443] Бу ва кейинги зикрни тунги намозларда қилардилар.

9 - ((سبحانك [اللهم!] وبحمدك، لا إله إلا أنت)).
9. Субҳаанака [аллоҳумма] ва биҳамдика, лаа илааҳа иллаа анта”. (Аллоҳим айбу нуқсондан поксан, Сен сабабли (бу тасбиҳни айтяпман). Сендан бошқа илоҳ йўқ).[444]

10- ((اللهم! اغفر لي ما أسررت، وما أعلنت)).
10. “Аллоҳуммағфирли маа асрорту ва маа аъланту”. (Аллоҳим, яширин ва очиқ қилган гуноҳларимни кечиргин.)[445]

11 - ((اللهم! اجعل في قلبي نوراً، [وفي لساني نوراً]، واجعل في سمعي نوراً، واجعل في بصري نوراً، واجعل من تحتي نوراً، واجعل من فوقي نوراً، وعن يميني نوراً، وعن يساري نوراً، واجعل أمامي نوراً، واجعل خلفي نوراً، [واجعل في نفسي نوراً]،وأعظِم لي نوراً)).
11. Аллоҳуммажъал фий қолбии нуурон, [ва фий лисаании нуурон] важъал фий самъии нуурон, важъал фий басории нуурон, важъал фий мин таҳтии нуурон, важъал фий мин фавқии нуурон, ва ъан ямиинии нуурон, ва ъан ясаарии нуурон, важъал амаамии нуурон, важъал холфии нуурон, [важъал фии нафсии нуурон], ва ъазим лии нуурон. (Аллоҳим, қалбимда нур қил, [тилимда нур], эшитишимда нур қилгин, кўришимда нур қилгин, остимда нур қилгин, устимда нур қилгин, ва ўнг томонимни нур, ва чап томонимни нур, олдимни нур, ортимни нур, [ўзимда нур қилгин] мен учун нурни кўпайтиргин.)[446]

12 - (([اللهم!] [إني] أعوذ برضاك من سخطك، و[أعوذ] بمعافاتك من عقوبتك، وأعوذ بك منك، لا أحصي ثناء عليك أنت كما أثنيت على نفسك)).
12. “Аллоҳумма [иннии] аъуузу биризоока мин сахотика, ва [аъуузу] бимуъаафаатика мин ъуқуубатика, ва аъуузу бика минка, лаа уҳсии санааун ъалайка, анта камаа аснайта ъалаа нафсика”. (Аллоҳим, розилигинг билан ғазабингдан [мен] паноҳ сўрайман, ва офиятинг билан уқубатингдан [паноҳ сўрайман], ва Сенинг паноҳингни Ўзингдан сўрайман, Сенга мақтовларни санай олмайман, Сенга Ўзинг мақтаганингдек мақтовлар бўлсин.)[447]

Саждада Қуръон ўқишнинг тақиқланиши

“Рукуъ ва саждада Қуръон ўқишдан қайтарардилар”.[448] Айтардилар: “Огоҳ бўлинглар, мен сизларни рукуъ ва саждада Қуръон ўқишдан қайтардим. Рукуъда Роб азза ва жаллани улуғлангизлар, саждада эса дуода тиришинглар, у (сажда) сизларга ижобат бўлишига арзийди”.[449] Айтардилар: “Банда роббисига энг яқин бўлган ҳоли сажда қилганида. Бас, [унда] дуони кўпайтиринглар”.[450]

Сажданинг давом этиши

Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам саждаларини рукуъларига деярли баробар қилардилар, баъзан содир бўлган ишга қараб уни узайтирардилар, худди баъзи саҳобалар айтганидек:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хуфтон [пешин ёки аср] намозидан бирига олдимизга Ҳасан ёки Ҳусайнни кўтариб чиқдилар. Уни [ўнг оёқлари олдига] қўйдилар. Кейин намозга такбир айтиб намоз ўқидилар. Намознинг ичида саждани узоқ қилдилар. (Саҳобалардан бири) айтди: “Мен [одамларнинг орасида] бошимни кўтардим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саждада турибдилар, гўдак эса - орқаларининг устида. Кейин саждамга қайтдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни ўқиб бўлгач, одамлар айтди: “Эй Аллоҳнинг Расули, сиз [ушбу] намозингиз ичида узоқ сажда қилдингиз, ҳатто биз бирон иш содир бўлди ёки ваҳй нозил бўлди деб ўйладик”. Ул зот айтдилар: “Буларнинг ҳеч бири содир бўлгани йўқ. Лекин ўғлим устимга чиқиб олди ва мен ҳожатини қондирмагунича уни шоштиришни ёқтирмадим”.[451]

Бошқа ҳадисда: “Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётгандилар. Сажда қилганларида Ҳасан ва Ҳусайн орқаларига сакраб олишди. У иккисини бундан тўсишганди, ул зот одамларга уларни тегмасликка ишора қилдилар. Қачон намозни тугатганларида у иккисини ёнларига қўйиб айтдилар: “Ким мени яхши кўрса, бу иккисини ҳам яхши кўрсин”.[452]

Сажда фазилатлари

Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтардилар: “Қиёмат куни умматимдан мен танимайдиган биронта одам бўлмайди”. (Саҳобалар) айтди: “Уларни кўп халоиқ ичида қандай танийсиз, эй Аллоҳнинг Расули?” “Айтинглар-чи, агар қўрага кирсам, у ерда қора отлар ҳам, пешонаси ва оёкларида оқ қашқаси от ҳам бўлса, уларнинг ичидан у (қашқали от)ни таниб ололмайманми?” Улар: “Ҳа, (таний оласиз)” дейишди. Ул зот дедилар: “Албатта умматим ўша кунда саждадан ғур (пешоналарида оқ белгили) ва таҳоратдан муҳажжал (билак, оёқларида оқ белгили) бўлади”.[453]

“Аллоҳ дўзах аҳлидан кимга раҳматини ирода қилса, фаришталарга Аллоҳга ибодат қилаётганларни чиқаришни буюради. Улар (фаришталар) шундайларни чиқаради ва уларни сажда изларидан таниб олади. Аллоҳ дўзах ўтига сажда изларини ейишни ҳаром қилди. Улар дўзахдан чиқади. Одам боласининг сажда изларидан бошқа ҳамма жойини дўзах ўт ейди”.[454]

Ер ва бўйрага сажда қилиш

Ул зот ерга кўп сажда қилардилар.[455]

“Ул зотнинг саҳобалари қаттиқ иссиқда ул зот билан бирга намоз ўқишарди. Улардан биронтаси пешонасини ерга қўйиб туришга тоқати қолмаса, кийимини ёзиб, унга сажда қиларди”.[456]

Айтар эдилар: “… Менга ва умматимга ер масжид ва пок қилинди. Қаерда намоз умматимдан бўлган кишига етса, у ерда намозгоҳи, у ерда поклик бор. Мендан бурун бу иш катта бўларди. Улар фақатгина каниса (черков) ва ибодатхоналарда намоз ўқишарди”.[457]

Баъзан лой ва сувга сажда қилардилар. Бу Рамазоннинг йигирма биринчи туни тугаб тонг отганида воқеъ бўлди. Осмондан ёмғир ёғди, масжид томидан эса (сув) оқиб кетди. У (том) хурмо шохларидан ясалган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сув ва лойга сажда қилдилар. Абу Саъидул-Худрий айтди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим: у кишининг пешоналари ва бурунлари сув ва лой излари турарди”.[458]

Баъзан “хумрада[459] намоз ўқирдилар”,[460] баъзан бўйрада[461], “кийган кийимларида – бир марта – намоз ўқидилар, (сажданинг узоқлигидан) кийимлари қорайиб қолди”.[462]


Саждадан кўтарилиш

Сўнг “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саждадан такбир айтиб бошларини кўтарардилар”[463] ва намозни ёмон ўқиганни шунга буюриб дедилар: “Одамлардан биронтасининг намози тўлиқ бўлмайди, то … сажда қилмагунича, ҳатто бўғинлари қарор топмагунича; кейин: “Аллоҳу акбар” демагунича, ва тўғри ўтиргунча бошини кўтармагунича”.[464] Баъзан “бу такбир билан қўлларини кўтарардилар”.[465]

Кейин “чап оёқларини ёзиб, устига ўтирардилар [барқарор бўлиб]”.[466] Намозни ёмон ўқиганни шунга буюриб айтдилар: “Агар сажда қилсанг, саждангни маҳкам қил, агар (саждадан) кўтарилсанг, чап сонингга ўтир”.[467]

“Ўнг қадамларини тираб қўярдилар”,[468] “(ўнг қадамларининг) бармоқларини қиблага қаратиб қўярдилар”[469] (муфтариш ўтириш).

Икки сажда ўртасида иқоъа ўтириши

“Ул зот – баъзан - иқоъа ҳолда ўтирардилар [қадамларининг товонлари ва ички томонига ўтирардилар]”.[470]

Икки сажда орасида тўхтаб туришнинг фарзлиги

“Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам то ҳар бир суяк ўрнига қайтмагунича қарор топиб тўхтардилар”[471], ва намозни ёмон ўқиганни шунга буюриб дедилар: “Сизлардан биронтангизнинг намози, то шуни қилмагунича, тўлиқ бўлмайди”.[472]

“Бу (ўтириш)ни узунлиги саждаларига яқинлашмагунича узайтирардилар”[473], баъзан “(ўтиришда) қолаверардилар, ҳатто (одамлар) “эсларидан чиқардилар” дейишарди”.[474]

Икки сажда орасидаги зикрлар

Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ўтиришда айтардилар: “Аллоҳумма (бир лафзда: роббий) ғфирлии, варҳамнии [важбурнии], [варфаънии], ваҳдинии, [ва ъаафинии], варзуқнии”.

((اللهم (وفي لفظ: رب)! اغفر لي، وارحمني، [واجبرني]، [وارفعني]، واهدني، [وعافني]، وارزقني)).
Аллоҳумма, (бир ривоятда: робби) ғфирли , варҳамнии, [важбурнии], [варфаънии], ваҳдинии, [ва ъаафинии], варзуқнии. (Аллоҳим, (роббим) мени кечир, мени раҳм қил, [менга ёрдам бер], [менинг даражамни кўтар], мени ҳидоят қил, [офият бер - халос қил], мени ризқлантир.)[475] Гоҳо:

((رب! اغفر لي اغفر لي)).
“Роббиғфирлии-роббиғфирлии” (Роббим мени кечиргин, кечиргин.)[476]

Бу иккаласини тунги намозда айтардилар.[477]

Сўнг “такбир айтиб иккинчи сажда қилардилар”,[478] ва намозни ёмон ўқиганни шунга буюрдилар. Уни, илгари айтиб ўтилганидек, икки сажда орасида тўхтаб туришга буюриб айтдилар: “Кейин “Аллоҳу акбар” деб айт, сўнг сажда қил, токи бўғинларинг қарор топишсин. [Кейин шуни ҳамма намозларингда қил]”.[479]

Баъзан “ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бу такбир билан қўл кўтарардилар”.[480]

Бу саждада биринчи саждада қилгандек амал қилардилар, кейин “такбир айтиб бошларини кўтарардилар”.[481]

Намозни ёмон ўқиганга шуни буюрдилар. Юқорида ўтганидек иккинчи саждага буюрганларидан сўнг айтдилар: “кейин бошини кўтаради ва такбир айтади”. Унга айтдилар: “[Кейин буни ҳамма ракаатлар ва саждаларда қил], шуни қилсанг, намозинг тўлиқ бўлади. Агар бундан бир нарса (қазо бўлиб) ўтиб кетса, намозингдан (қазо бўлган) ўтган бўлади”.[482]

Баъзан “қўл кўтарардилар”.[483]

---------------------------
[394] Бухорий, Муслим, Аҳмад, “Ирво” (307).
[395] Бухорий, Муслим, Доримий, Ҳоким, Шофеъий, Аҳмад. Танбеҳ: бу ҳадиснинг маъноси тушунарли, яъни рукуъдан кўтарилганидан сўнг туриш фарз дегани. Ҳижоздаги ва бошқа биродарларимизнинг мазкур ҳадисга асосланиб ушбу қиёмда ўнг қўлини чап қўлининг устига қўйиш кераклиги ҳақидаги фикрига келсак, барча йиғилган ҳадислар кўрсатган нарсадан узоқ ва хатодир. Ўнг қўлини чап қўлга қўйиш фикри ҳадисларда зикр қилинмаган. Мана шу ҳадисларга асосан қандай қилиб хулоса қилса бўлади? Бу мавзуда келтириладиган барча ҳадисларни кўрадиган бўлсак ҳам, улар бунинг қаршисига далолат қилади. Рукуъдан кўтарилгандан сўнг ўнг қўлини чап қўлига қўйиш бидъат эканлигига шубҳам йўқ. Намозга тегишли жуда кўп ҳадисларнинг биронтаси бу нарса келтирилмайди. Буни тасдиқлайдиган биронта ҳадис йўқ. Салафи солиҳлардан келган нарсаларда ҳам бунга тасдиқ топмаймиз, муҳаддислардан ҳам биз билган нарсада бу келтирилмайди. Шайх Тувейжирий ўз китобида (18-19-с) Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳдан келтирган нарсага бу хилоф эмас. У киши (Имом Аҳмад) айтдилар: “Агар хоҳласанг рукуъдан сўнг қўлингни тушир, хоҳласанг уларни кўкракка қўй”. Бу Пайғамбар (соллалоҳу алайҳи васаллам)нинг сўзлари эмас, балки ижтиҳод асосидаги фикрдир. Фикр эса, маълумки, хато бўлиши мумкин. Агар бу иш бидъат эканлиги аниқ маълум бўлса, бу иш бидъат бўлиб қолаверади, гарчи имомдан чиқаётган бўлса ҳам, бунга шайхул-ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ ишора қилганлар. Аслида Имом Аҳмаднинг сўзлари у кишида суннатдан далил бўлмагани учун бу рукнда нима қилишда қийналганларига далолат қилади – ёки қўлни тушириш керак, ё кўкракка қўйиш керак. Имом шу фикрни рукуъдан олдин қўлни кўкракка қўйишга буюрган ҳадислардан қилганлар деб ўйлайдими Шайх (Тувейжирий )? Бу иш суннатда келмагани исботланиши керак эди ва бу исботланди. Тафсилотини бу китобнинг муқаддимасида кўринг.
[396] Аҳмад, Табароний “Кабир”да саҳиҳ санад билан.
[397] Бухорий, Муслим.
[398] Абу Довуд ва Ҳоким. Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ дейишди.
[399] Абу Яъло жаййид санад билан (2/284), Ибн Ҳузайма (2/79/1) саҳиҳ санад билан.
[400] Насоий, Дорақутний, Ал-Мухлис “Фавоид”да (2/2/1) икки саҳиҳ санад билан. Ўнта саҳобадан келтирилади. Бу тўғри деб Ибн Умар, Ибн Аббос, Ҳасанул-Басрий, Товус ва унинг ўғли Абдуллоҳ, Ибн Умарнинг озод қилган қули Нофиъ, унинг ўғли Салим, Қосим ибн Муҳаммад, Абдуллоҳ ибн Динор, Ато. Абдураҳмон ибн Маҳдий айтди: “Бу суннат”. Бу суннатга суннат Имоми Аҳмад ибн Ҳанбал амал қиларди, бу ҳақда Молик ва Шофеъий гапиришган.
[401] Ибн Ҳузайма (1/76/1), Дорақутний; Ҳоким ва Заҳабий уни саҳиҳ дейишган. Бу ҳадисни рад этаётганлар хато қилади. Бу ҳақда Молик ва Аҳмад зикр қилишган. Шунингдек Ибнул-Жавзийнинг “Таҳқиқ”ига қаранг. Марузий “Масоил”да (1/147/1)) саҳиҳ санад билан Имом Авзоийдан келтиради: “Мен одамлар (саҳобалар)га етишдим, улар саждадан олдин қўлни қўйишарди”.
[402] Абу Довуд тўлиқ лафз билан (1/108) “Фавоид”, Насоий “Суғро вал-кубро” (1/48, буни Молик ибн Абдулазиз Маккада йиққан нарса) саҳиҳ санад билан, унинг саҳиҳлигини Абдулҳаққ “Ал-Аҳком”да (1/54) да исботлаган. У киши “Таҳажжуд” бобида (1/56) бу ҳадиснинг санади бунга тескари бўлган Воилнинг ҳадисидан яхшироқлигини кўрсатган. У (Воилнинг ҳадиси) саҳиҳ манбаларга хилоф бўлганидан ташқари у носаҳиҳ санад билан ривоят қилинди, мен буни “Заифа” (№929) ва “Ирво” (357)да тушунтирганман. Билингки, тиззаларни туширишдан олдин қўлларни қўйиш туяга ухшамоқлик эмас, чунки туя биринчи галда олди оёқларининг тиззаларига чўкади. Бу аъзолар араб тилида шундай дейилади, “Лисонул-араб” ва араб тили бўйича бошқа китобларга қаранг. Бу ҳақда Таҳовий “Мушкилатул-асар” ва “Шарх маниа асар”да зикр қилган. Шунингдек имом Қосим Саракустий раҳимаҳуллоҳ “Ғарибул-ҳадис” (2-1/80/2)да Абу Ҳурайрадан саҳиҳ санад билан келтиради, у (Абу Ҳурайра) айтди: “Туя чайласи билан тиззага чўккандек чўкманглар”. Имом (Саракустий) айтди: “Бу саждада. Туя чайласи билан чўккандек собитсиз бўлиб бутун бадан билан чўкманглар. Тескарисини қилинглар, текис тушинглар, олдин қўлларни, сўнг тиззаларни қўйинглар. Бу ҳақда марфуъ ҳадисда келтирилади”. Бундан кейин Ибнул-Қоййимнинг сўзлари ажабланарлидир: “Бу сўзлар тушунарсиз ва араб тилида номаълумдир”. Балки биз кўрсатган манбалар ва бошқалар алки бунинг тескарисини айтмоқда. Буни батафсилроқ мен шайх Тувейжирийга бўлган жавобимда тушунтирганман.
[403] Ибн Ҳузайма (2/79/1), Аҳмад, Сирож. Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ деди.
[404] Абу Довуд. Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ дейишди.
[405] Ибн Ҳузайма, Байҳақий. Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ дейишди.
[406] Байҳақий саҳиҳ санад билан, Ибн Аби Шайба (2/82/1), Сирож бошқа санад билан.
[407] Абу Довуд. Термизий. Термизий ва Ибнунл-Мулқин (2/27) уни саҳиҳ дейишди. “Ирво”да (309) чиқарилган.
[408] Абу Довуд, Насоий саҳиҳ санад билан.
[409] Абу Довуд. Термизий ва Ибн Мулқин (2/27) уни саҳиҳ дейишди. “Ирво”да (309) чиқарилган.
[410] Абу Довуд, Аҳмад саҳиҳ санад билан.
[411] Ибн Ҳузайма (1/140/3) саҳиҳ санад билан.
[412] Дорақутний, Табароний (1/140/3), Абу Нуъайм “Ахбору Асбаҳан”да.
[413] Байҳақий, саҳиҳ санад билан, Ибн Аби Шайба (2/82/1), Сирож.
[414] Бухорий, Абу Довуд. Ибн Саъд (157/4) Ибн Умардан ривоят қилади: “намозда ҳамма нарсани қиблага қаратишни яхши кўрарди, ҳатто бош бармоқларини ҳам қиблага қаратарди”.
[415] Таҳовий, Ибн Ҳузайма (654). Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ дейишди.
[416] Байҳақий саҳиҳ санад билан.
[417] Термизий, Сирож. Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ дейишган.
[418] Абу Довуд, Термизий. Термизий уни саҳиҳ деди. Насоий,Ибн Можа.
[419] Ҳоким, Байҳақий, Аҳмад. Ҳоким ва Заҳабий уни саҳиҳ дейишган. Абу Довуд, Насоий, Байҳақий ва Аҳмаддан келган бошқа санадни Нававий ҳасан деган.
[420] Яъни, рукуъ ва саждада кийим ва сочни қўл билан йиғиб олмаслик.
[421] Бухорий, Муслим. “Ирво”да чиқарилган (310).
[422] Муслим, Абу Авона, Ибн Ҳиббон.
[423] Ибн Асир айтди: “Бу ҳадиснинг маъноси – агар унинг сочи ёйилган бўлганида, сажда вақтида ерга тушиб турган бўларди. Сочи билан қилган саждаси учун намоз ўқиётган одам ажр оларди. Лекин соч кокилга ўралган бўлиб сажда қилмади, шунинг учун ул зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қўллари боғланган кишига ўхшатдилар: у сажда қилганида қўллари у билан бирга сажда қила олмади”. Менинг фикрим (Албоний): бу ҳукм эркакларга тегишли, бу ҳақда Ибнул-Арабийдан Шавконий айтган.
[424] Муслим, Абу Авона, Ибн Ҳиббон.
[425] Абу Довуд. Термизий ҳасан дедилар. Ибн Ҳузайма ва Ибн Ҳиббон саҳиҳ дейишди. “Саҳиҳ Абу Довуд” (654).
[426] Бухорий, Абу Довуд.
[427] Бухорий, Муслим, “Ирво”да чиқарилган (359).
[428] Муслим, Абу Авона, Ибн Ҳиббон.
[429] Абу Довуд, Ибн Можа ҳасан санад билан.
[430] Муслим, Абу Авона.
[431] Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Аҳмад.
[432] Аҳмад, Термизий. Термизий саҳиҳ деди.
[433] Ибн Ҳузайма (2/80/1), Мақдисий “Танланган” китобида, Ҳоким. Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ дейишди.
[434] Аҳмад, Абу Довуд, Ибн Можа, Дорақутний, Таҳовий, Ал-Баззор, Табароний “Кабир”да еттита саҳобадан. Рукуъда бу зикрни қаранг.
[435] Бундан олдин бу ҳадис келган.
[436] Абу Довуд, Дорақутний, Аҳмад, Байҳақий, Табароний, саҳиҳ.
[437] Исҳоқ айтди: “Суббууҳ – тенги бўлишдан узоқ, Қуддус – баракотли, (айбу нуқсондан) пок. Ибн Саййид айтди: “Суббууҳ ва Қуддуус – Аллоҳ азза ва жалланинг сифатлари, чунки тенглар, айблар ва нуқсонлардан поклашади”.
[438] Муслим, Абу Авона.
[439] Бухорий, Муслим. “Қуръонни тафсир қилардилар” деганнинг маъноси Қуръондаги буйруқни бажариш.
[440] Муслим, Абу Авона, Дорақутний, Таҳовий.
[441] Муслим, Абу Авона.
[442] Ибн Наср, Баззор, Ҳоким. Ҳоким саҳиҳ деди. Заҳабий уни рад этди. Лекин бунга “Асл”да зикр қилинган гувоҳлар бор.
[443] Абу Довуд, Насоий саҳиҳ санад билан. Рукуъдаги зикрларни қаранг.
[444] Муслим, Абу Авона, Насоий, Ибн Наср.
[445] Ибн Аби Шайба (1/112/62), Насоий. Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ дейишди.
[446] Муслим, Абу Авана, Ибн Аби Шайба «Мусаннаф»да (1/106/12, 1/112).
[447] Муслим, Абу Авана, Ибн Аби Шайба «Мусаннаф»да (1/106/12, 1/112).
[448] Муслим, Абу Авона.
[449] Муслим, Абу Авона. Рукуъ ва саждада Қуръон ўқишдан қайтариқ ҳам фарз ва нафл намозларга тегишли. Ибн Асокирнинг эса (1/299/17) нафл намознинг рукуъ ва саждаси Қуръон ўқишнинг мумкинлиги ҳақидаги гаплари эса нотўғри ва шоздир. Ибн Асокир бу фикрга эътибор қилган бўлса ҳам, бизга унга амал қилиш мумкин эмас.
[450] Муслим, Абу Авона, Байҳақий. “Ирво”да чиқарилган (456).
[451] Насоий, Ибн Асокир (1-2/257/4), Ҳоким. Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ дейишди.
[452] Ибн Ҳузайма “Саҳиҳ”ида (887), Байҳақий. Ибн Ҳузайма айтди: “(Ишорани) тушунадиган одамга намозда ишора қилиш жоиз ва уни (намозни) бузмайди”.
[453] Аҳмад саҳиҳ санад билан, бир қисми Термизийда саҳиҳ санад билан ривоят қилинади. Саҳиҳ ҳадислар ичида келади.
[454] Бухорий, Муслим.
[455] Масжидлари бўйра ёки шунга ўхшаш нарса билан тўшалмаган эди, бунга кўпгина ҳадислар далолат қилади, улардан Абу Саъиднинг ҳадисини кейинроқ келтирамиз.
[456] Муслим, Абу Авона.
[457] Аҳмад, Сирож, Байҳақий саҳиҳ санад билан.
[458] Бухорий, Муслим.
[459] Хумра – саждагоҳ. Одатда майда тош ва ўсимликлардан бўлиб ҳажми (одам) юзидан катта бўлмайди.
[460] Бухорий, Муслим.
[461] Муслим, Абу Авона.
[462] Бухорий, Муслим. Бунда кийим устида намоз ўқиш жоизлигига далил бор, шойи-ипак кийим устида эса намоз ўқиш жоиз эмас, чунки эркакларга ипак кийим тақиқланган (Бухорий, Муслим ва бошқалар). Баъзи олимлар ипак устида намоз ўқишга рухсат берганидан ҳеч ким алданмасин.
[463] Бухорий, Муслим.
[464] Абу Довуд. Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ дейишди.
[465] Аҳмад, Абу Довуд саҳиҳ санад билан. Бу жойда қўл кўтариш ҳақида Имом Аҳмад айтдилар. Ибнул-Қоййимнинг “Бада’а” (89/4) китобларида ривоят қилинади: “Ал-Асрам ривоят қилди, у (Аҳмад)ни (ушбу ўринда) қўл кўтариш ҳақида сўрашганида, у айтди: “(Саждада) ҳар бир эгилганда ва ҳар кўтарилганда”. Ал-Асрам айтди: “Мен Абу Абдуллоҳ (Аҳмад)ни ҳар бир намозда ҳар эгилганида ва ҳар кўтарилганида қўлини кўтарганини кўрдим”.
[466] Бухорий “Қўлкўтариш” бобида, Абу Довуд саҳиҳ санад билан, Муслим. Абу Авона. “Ирво”да чиқарилган.
[467] Аҳмад, Абу Довуд саҳиҳ санад билан.
[468] Бухорий, Байҳақий.
[469] Насоий саҳиҳ санад билан.
[470] Муслим, Абу Авона. Абуш-шайх “Жобирдан ташқари Абу Зубайрдан нима ривоят қилинади” китобида (104, 106), Байҳақий. Ибнул-Қоййим раҳимаҳуллоҳ чап оёққа ўтириш ҳадисининг зикридан сўнг: “Бу ўринда (чап оёққа ўтиришдан) бошқа ўтириш маҳфуз (ёдланган, деярли доим зикр қилинган) эмас” деб хато қилди.
[471] Абу Довуд, Байҳақий саҳиҳ санад билан.
[472] Абу Довуд, Ҳоким. Ҳоким ва заҳабий саҳиҳ деган.
[473] Бухорий, Муслим.
[474] Бухорий, Муслим. Ибнул-Қоййим айтди: бу саҳобалар замони ўтганидан сўнг одамлар қолдирган суннатдир. Ким суннатга мувофиқ ҳукм қилса, тўғри йўлланмадан бошқа нарсага эътибор бермайди.
[475] Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа. Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ дейишди.
[476] Ибн Можа жаййид санад билан. Бу дуони Имом Аҳмад танлаган эдилар. Исҳоқ ибн Роҳавайҳ айтди: “Хоҳласа шуни уч марта айтарди, хоҳласа “Аллоҳуммағфирлии ...”ни айтарди, чунки иккала лафз ҳам Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан икки сажда орасида ворид бўлган”. Бу “Масоилул-имом Аҳмад ва Исҳоқ ибн Роҳавайҳ” китобида Исҳоқул-МАрузий ривояти билан келади (19-с.).
[477] Бу фарз намозларда айтиш мумкин эмаслигига далолат қилмайди, чунки фарз ва нафл намозлар орасида фарқ йўқ. Бу ҳақда Шофеъий, Аҳмад, Исҳоқ айтишган. Буни фарз ва нафл намозда айтиш мумкинлиги ҳақида Термизий ва Имом Таҳовий “Мушкилул-асар”да зикр қилишган.
[478] Бухорий, Муслим.
[479] Абу Довуд. Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ дейишди. Бухорий ва Муслимда қўшимчаси бор.
[480] Абу Авона ва Абу Довуд саҳиҳ санад билан ривоят қилишди. Бу ҳақда Аҳмад, Молик, Шофеъий айтишган.
[481] Бухорий, Муслим.
[482] Аҳмад, Термизий. Термизий саҳиҳ деган.
[483] Абу Авона ва Абу Довуд саҳиҳ санад билан ривоят қилишди. Бу ҳақда Аҳмад, Молик, Шофеъий айтишган.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Abdulloh Salafiy   01-31-2012, 12:56 PM
#27
Дам олиш ўтириши

Кейин “ростланиб [чап оёқларига тикка] ўтирардилар [ҳатто ҳар бир суяк ўз ўрнига қайтарди]”.[484]

(Кейинги) ракаатга кўтарилганда қўлга таяниб туриш

Кейин “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иккинчи ракаатга ерга суяниб турардилар”.[485]

“Намозда (кейинги раккатга) турсалар хамир қорувчи ерга таянгани каби қўлга таяниб турардилар”.[486]

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иккинчи ракаатга турганларида “Алҳамдулиллаҳ”дан бошлардилар ва сукут сақламасдилар”.[487]

Бу (иккинчи) ракаатда биринчи ракаатда қилганларидек амал қилардилар, фақатгина олдинда айтилиб ўтилганидек қироатларини қисқартирардилар.

“Фотиҳа”ни ҳамма ракаатда ўқиш фарзлиги


“Намозни ёмон ўқиган”га “Фотиҳа”ни ҳар ракаатда ўқишни буюрганлар, биринчи ракаатда уни ўқишга буюрганларида[488] (шундай) деганлар: “Кейин шуни ҳамма намозларингда қил”.[489] Бир ривоятда: “ҳар бир ракаатда” дейилган.[490] “Ҳар бир ракаатда қироат бор” деганлар.[491]
Биринчи ташаҳҳуд

Ташаҳҳудга ўтириш


Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иккинчи ракаатни ўқиб бўлганларида ташаҳҳудга ўтирардилар. Агар намоз бомдод каби икки ракаатли бўлса, “муфтариш ҳолатда ўтирардилар” (икки сажда орасида ўтириладиган икки ҳолатдан бири).[492]

“Икки сажда орасида ўтирганларидек (ўтирардилар)” ва худди шундай уч ёки тўрт ракаатли намозларнинг “биринчи ташаҳҳудида ўтирардилар”.[493]

Намозни ёмон ўқиганга ҳам шундай қилишни буюриб айтдилар: “Агар намознинг ўртасида ўтирсанг, тўхтаб тур, чап сонингни ётқиз ва ташаҳҳудни ўқи”.[494]

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтди: “Ҳалилим, соллаллоҳу алайҳи васаллам, ит ўтиргандек ўтиришдан қайтардилар”.[495]

Бошқа ҳадисда: “Шайтон ўтиришдан қайтарардилар”.[496]

“Агар ўтирсалар, ўнг кафтларини ўнг сонларига (бир ривоятда: тиззаларига) қўярдилар. Чап кафтларини чап сонларига (бир ривоятда: тиззаларига) қўярдилар. [унинг устида ёзардилар]”.[497]

“Ўнг тирсакларининг учини[498] ўнг сонларига қўярдилар”[499]

“Намозда чап қўлига суяниб ўтирган кишини қайтариб айтдилар: “Бу яҳудийларнинг ўтириши”.[500] Бир лафзда: “Бундай ўтирма, бу фақатгина азобланаётганларнинг ўтиришидир”,[501] бошқа ҳадисда: “бу (Аллоҳнинг) ғазаб(и)га учраганларнинг ўтириши”.[502]

Бармоқни ташаҳҳудда қимирлатиш

“Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам чап кафтларини чап тиззаларига ёзардилар, ўнг кафтнинг ҳамма бармоқларини муштга йиғардилар, бош бармоқдан кейин келадиган бармоқ (яъни кўрсаткич бармоқ) билан қиблага кўрсатардилар (ишора қилардилар) ва унга (кўрсаткич бармоққа) қарардилар”.[503]

“Ишора қилганларида бош бармоқларини ўрта бармоқларига қўярдилар”[504], гоҳо эса “уларни (бош ва ўрта бармоқни) ҳалқага боғлардилар”.[505]

“Бармоқларини кўтариб уни ҳаракатлантирардилар ва у билан дуо қилардилар”.[506]

Айтардиларки: “У шайтонга темирдан ҳам қаттиқроқ. Яъни: кўрсаткич бармоқ”.[507]

“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари баъзиларидан баъзилари шуни ўрганишарди, яъни дуода бармоқ билан ишора қилишни”.[508]

“Буни набий соллаллоҳу иккала ташаҳҳудда ҳам қилардилар”.[509]

“Иккала кўрсаткич бармоқлари билан дуо қилган одамни кўриб: “Битта қил [битта қил], [у бир бармоғи билан ишора қилди]”.[510]

Биринчи ташаҳҳуднинг фарзлиги ва унда дуо қилишнинг машруълиги

Сўнг “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар икки ракаатда “Аттаҳият”ни ўқирдилар”.[511]

“Ўтирганларида биринчи ўқиган нарса “Аттаҳияту-лиллаҳи” эди”.[512]

“Агар у (ташаҳҳуд)ни аввалги икки ракаатда эсларидан чиқарсалар, саждаи саҳв қилардилар”[513]

Унга буюриб айтардилар: “Агар ҳар икки ракаатда ўтирсангизлар: “Аттаҳияту ...” денглар ва сизлардан бирингиз ажиб дуолардан дуо танласин, ва [у билан] Аллоҳ азза ва жаллага дуо қилсин”.[514] Бир лафзда: “Ҳар ўтирганларингизда айтинглар: ...” дейилган. Бу нарса “намозни ёмон ўқиган ҳақидаги ҳадисда юқорида келди.

“Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга ташаҳҳудни, худди Қуръон сурасини ўргатганларидек ўргатардилар”[515], “уни ичида айтиш суннатдир”.[516]

Ташаҳҳуд турлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга турли ташаҳҳудларни ўргатдилар.

1. Ибн Масъуднинг ташаҳҳуди, айтди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ташаҳҳуд ўргатдилар худди Қуръондан сура ўргатганларидек ва менинг кафтим у кишининг икки кафтлари орасида эди”:
((التحيات لله، والصلوات، والطيبات، السلام عليك أيها النبي! ورحمة الله وبركاته، السلام علينا وعلى عباد الله الصالحين، [فإنه إذا قال ذلك؛ أصاب كل عبدٍ صالحٍ في السماء والأرض]، أشهد أن لا إله إلا الله، وأشهد أن محمداً عبده ورسوله ))، [وهو بين ظهرانينا، فلما قيض قلنا: السلام على النبي ].
“Ат-таҳияту лиллаҳи вас-солаваату ват-тоййибаат,[517] ассалааму ъалайка аййуҳан-набиййу! Ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳу, [518] ассалааму ъалайна ва ъалаа ъибаадиллааҳис-соолиҳийн, [агар шундай десанг, бу осмону Ердаги ҳамма бандага етади] ашҳааду ан-лаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳааду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росуулуҳ”, [бу ул зот орамизда бўлганларимизда бўлган, вафот этганларида эса: “Ассалааму ъалан-набий” дедик].[519]

2. Ибн Аббос ташаҳҳуди, у киши айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам худди Қуръондан сура ўргатганларидек бизга ташаҳҳуд ўргатдилар ва айтардиларки:
((التحيات المباركات الصلوات الطيبات لله ، [الـ] سلام عليك أيها النبي! ورحمة الله وبركاته، [الـ]سلام علينا وعلى عباد الله الصالحين، أشهد أن لا إله إلا الله، و[أشهد] أن محمداً رسول الله. وفي رواية: عبده ورسوله).
“Ат-таҳиятул-мубарокаатус-солаваатут-тоййибаату лиллаҳи. Ас-салааму ъалайка аййуҳаннабиййу! Ва роҳматуллооҳи ва барокаатуҳу. Ас-салааму ъалайнаа ва ъалаа ъибаадиллааҳис-соолиҳийн. Ашҳааду ан-лаа илааҳа иллаллоҳу ва [ашҳааду] анна Муҳаммадан росуулуллооҳ. Бир ривоятда: ъабдуҳу ва росуулуҳ”.[520]

3. Ибн Умар ташаҳҳуди, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ташаҳҳудда айтардилар:
((التحيات لله، [و] الصلوات [و] الطيبات، السلام عليك أيها النبي! ورحمة الله - قال ابن عمر: زدت فيها: وبركاته- السلام علينا وعلى عباد الله الصالحين، أشهد أن لا إله إلا الله- قال ابن عمر : وزدت فيها: وحده لا شريك له- وأشهد أن محمداً عبده ورسوله)).
“Ат-таҳияту лиллаҳи вас-солаваату ват-тоййибаат, Ас-салааму ъалайка аййуҳаннабиййу! Ва роҳматуллооҳи - Ибн Умар айтди: Мен қўшдим: ва барокаатуҳу[521]. Ас-салааму ъалайнаа ва ъалаа ъибаадиллааҳис-соолиҳийн. Ашҳааду ан-лаа илааҳа иллаллоҳу - Ибн Умар айтди: Мен қўшдим: ваҳдааҳу лаа шарийка лааҳу[522] - ва ашҳааду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росуулуҳ”.[523]

3. Абу Мусо Ал-Ашъарийнинг ташаҳҳуди, у айтди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “... агар ўтирган бўлса, сизлардан гапирадиган нарсасининг биринчиси: “Ат-таҳияту лиллаҳи вас-солаваату ват-тоййибаат, Ас-салааму ъалайка аййуҳан-набиййу! Ва роҳматуллооҳи ва барокаатуҳу. Ас-салааму ъалайнаа ва ъалаа ъибаадиллааҳис-соолиҳийн. Ашҳааду ан-лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдааҳу лаа шарийка лааҳу ва ашҳааду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росуулуҳ, [намознинг таҳиятидаги еттита сўз]”.[524]

5. Умар ибнул-Ҳаттобнинг ташаҳҳуди. У киши минбарда туриб одамларга ташаҳҳудни ўргатиб айтардилар: “Айтинглар: “Ат-таҳияту лиллааҳи, аз-заакийаату лиллааҳи, ат-тоййибаату лиллааҳи, ассалааму ъалайка ...” то охиригача, Ибн Масъуднинг ташаҳҳудига ўхшаш.[525]
((التحيات لله، الزاكيات لله، الطيبات [لله]، السلام عليك ... )) إلخ؛ مثل تشهد ابن مسعود.

6. Оиша розияллоҳ анҳунинг ташаҳҳуди. Қосим ибн Муҳаммад айтди: “Оиша бизга ташаҳҳудни ўргатиб қўли билан ишора қиларди. Айтардики: ““Ат-таҳиятут-тоййибаатус-солаваатуз-заакийаату лиллааҳи, ассалааму ъалан-набиййи ...” то охиригача, Ибн Масъуднинг ташаҳҳудига ўхшаш.[526]
((التحيات، الطيبات، الصلوات، الزاكيات لله، السلام على النبي ... )) إلخ تشهد ابن مسعود.

----------------------------------------------------
[484] Бухорий, Абу Довуд. Бу ўтириш фақиҳлар орасида “жалсатул-истироҳат” деб танилади. Шофеъий бу ҳақда зикр қилганлар. “Таҳқиқ” (1/111) да Аҳмаддан ҳам шу ҳақда айтилган. Имом Аҳмад намозда шундай қилишни тўғрироқ деб билганлар, чунки саҳиҳ суннатга эргашишда ўз тиришқоқлиги билан машҳур эди.
[485] Шофеъий, Бухорий.
[486] Абу Исҳоқул-Ҳарбий тўғри санад билан ривоят қилди. Бу ҳадиснинг маъноси саҳиҳ санад билан Байҳақийда ривоят қилинади. “Ўққа ўхшаб қўлга таянмасдан турардилар” деган ҳадис эса мавзу (тўқима) ҳадислардандир. Унга ўхшаш ҳадислар заифдир. Қ. “Заъифа” (968, 929, 562).
[487] Муслим, Абу Авона. Бу ҳадисда инкор қилинаётган сукутдан мурод истифтоҳ дуосини ўқиш учун бўлган сукутдир, истиъоза (шайтон ёмонлигидан паноҳ сўраш) учун бўлган сукут эмас. Бу сукут ҳамма дуоларга тегишли деган фикр бор. Бироқ менинг наздимда биринчи фикр тўғри. Олимлар орасида ҳар ракаатда истиъоза ўқиш ҳақида икки хил фикр бор. Тўғриси ҳар ракаатда истиъоза ўқиш. Батафсил тушунтиришни “Асл”да қаранг.
[488] Абу Довуд, Аҳмад кучли санад билан.
[489] Бухорий, Муслим.
[490] Аҳмад жаййид санад билан.
[491] Ибн Можа, Ибн Ҳиббон «Саҳиҳ»ида, Аҳмад «Масоил Ибн Ҳоний”да (52/1). Жобир айтди: “Уммул-Китобни ракаатда ўқимаган одамга намоз йўқ, магар имомнинг орқасидан ўқимаган бўлса”. Молик “Муватто”да келтиради.
[492] Насоий саҳиҳ санад билан.
[493] Бухорий, Абу Довуд.
[494] Абу Довуд, Байҳақий жаййид санад билан.
[495] Таёлусий, Аҳмад, Ибн Аби Шайба (“Рукуъда тўхтаб туриш” бобига қаранг). Абу Убайда айтди: “Думбасига ўтириб, болдирларини турғизган ҳолда қўлларини ерга қўйиб ит каби ўтириш”.
[496] Муслим, Абу Авона ва бошқалар. “Ирвоул-ғолил” (316) да келтирилади. (Абу Убайда бу ўтиришга юқоридаги ит ўтиришдек шарҳ берганлар– қ. “Нававийнинг Саҳиҳул-Муслим”га шарҳи” .)
[497] Муслим, Абу Авона.
[498] Бундан мурод – тирсакларини ёнларидан узоқлаштирмаганлар. Буни Ибнул-Қоййим “Задул-Маъод”да равшан қилган.
[499] Абу Довуд, Насоий саҳиҳ санад билан.
[500] Байҳақий, Ҳоким. Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ дейишди.
[501] Аҳмад, Абу Довуд жаййид санад билан.
[502] Абдураззоқ, Абдулҳаққ “Аҳком”ида (1284) саҳиҳ деди.
[503] Муслим, Абу Авона, Ибн Ҳузайма. Ал-Ҳумайдий ўз “Муснад”ида (1/131), ҳамда Абу Яъло саҳиҳ санад билан (1/175) Ибн Умардан қўшимча қилди: “Бу шайтонни урадиган таёқдир, ҳеч ким уни аҳамиятсиз ташламасин” ва Ал-Ҳумайди бармоғини кўтарди. У шунингдек айтди: “Муслим ибн Марям айтди: “Бир киши менга Шом черковларида шундай қилиб намоз ўқиётган пайғамбарларнинг суратини кўрганини айтди” ва Ал-Ҳумайдий бармоғини кўтарди. Мен айтаман (Албоний): бу кўрсатмада фойда бор, ровий сиқотдир.
[504] Муслим, Абу Авона.
[505] Абу Довуд, Насоий, Ибн Жаруд “Мунтақо”да (208), Ибн Ҳузайма (2-1/86/1), Ибн Ҳиббон “Саҳиҳ”ида (485) саҳиҳ санад билан. Ибнул-Мулқин саҳиҳ деган (2/228), бунга Ибн Адийда гувоҳлик бор (1/287). “У (бармоғи) билан дуо қилардилар” сўзи ҳақида Таҳовий: “Бунда мазкур амални намознинг охирида ҳам қилганликларига далил бор” деганлар. Мен айтаман (Албоний): саломгача доимий равишда ишора қилиб бармоқни қимирлатиш суннатдир, чунки дуо саломгача (ёки ташуҳҳуднинг охиригача) қилинади. Бу Имом Молик ва бошқаларнинг мазҳаби. Имом Аҳмаддан: “Намозда бармоқ билан ишора қилиш керакми?” деб сўрашганларида, у: “Ҳа, албатта” деди. Ибн Ҳоний Имом Аҳмаддан ривоят қилди (80/1).
Бармоқ билан ишора қилиш Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васаллам жорий қилган суннатларидир. Аҳмад ва бошқа суннат имомлари шунга мувофиқ иш тутишган. Буни ўйин ва намозда бундай қилмаслик керак деб ўйлаганлар Аллоҳдан қўрқсин. Шу билан улар суннатни билиб туриб тарк қилишмоқда. Улар араб тилининг асослари ва имомлар тушунчасига зид келадиган таъвил қилишади.
Таажубки, баъзилар суннатга зид келса ҳам, имомининг фикрини қўллашади. Улар имомнинг хатосини тан олиш уни камситиш ва унга хурматсизлик деб ўйлашади! Шу билан улар суннатни унутиб, уни тарк қилиб суннатга мувофиқ иш тутганларга ғазаб қилишади. Улар, билиб ёки билмай туриб, фикрлари суннатга тўғри келган имомларга ғазаб қилишмоқда, бошқаларнинг хатоларини эса ўзларининг ботил далиллар билан оқлашга уринадилар! Бунинг устига уларнинг ғазаби Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга тегишли, чунки бу суннатни ул зот олиб келдилар. Суннатдан норози бўлиш – ул зотдан норози бўлиш: “Сизлардан фақатгина ... қилаётганларга жазо-мукофот бўлади”.
Намозда бармоқни кўтарганидан сўнг тушириш, уни “Ла илааҳа иллаллоҳ” сўзи билан боғлашга суннатда асос йўқ, улар, аксинча, суннатга зиддир.
Ул зот бармоқларини қимирлатмаганлар деган ривоят носаҳиҳ санад билан ривоят қилинган. Қаранг, “Заиф Аби Давуд” (175). Гарчи ҳадис саҳиҳ деб фараз қилсак ҳам, унда бармоқнинг ҳаракати инкор қилинмоқда. Бошқа ҳадисда ҳаракат собит бўлмоқда. Ҳадис илмидаги қабул қилинган қоида бўйича собит қилувчи инкор қилувчини рад этади. Бу олимлар ичида машҳурдир.
[506] Абу Довуд, Ибн Ҳиббон “Саҳиҳ”ида. Олдинги изоҳга қаранг.
[507] Аҳмад, Баззор, Абу Жаъфар, Бухорий “Ал-амалий” (1/60) китобида, Абдулғаний Мақдисий “Сунан”да жаййид санад билан (2/12), Руяний “Муснад”ида (2/249), Байҳақий.
[508] Ибн Аби Шайба ҳасан санад билан (2/123/2).
[509] Насоий ва Байҳақий саҳиҳ санад билан.
[510] Ибн Аби Шайба (1/40/12), Насоий (2/123/2). Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ дейишди.
[511] Муслим, Абу Авона.
[512] Байҳақий Оиша розияллоҳу анҳудан жаййид санад билан, Ибнул-Мулқим (2/28).
[513] Бухорий, Муслим. “Ирвоул-ғолил”га қаранг (338).
[514] Насоий, Аҳмад, Табароний “Кабир”да саҳиҳ санад билан (1/25/3). Насоий ривояти бундай бошланади: “Ўтирганларингизда айтинглар: ...” саҳиҳ санад билан. Бу нарса “намозни ёмон ўқиган ҳақидаги ҳадисда келади, олдинга қаранг. Мен айтаман (Албоний): бу ҳадис ҳар бир ташаҳҳудда дуо қилишнинг жоизлигига далолат қиламан.
[515] Бухорий, Муслим.
[516] Абу Довуд. Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ дейишди.
[517] Пастдаги изоҳни қаранг.
[518] Пастдаги изоҳни қаранг.
[519] Бухорий, Муслим, Ибн Аби Шайба (2/90/1), “Ирво” (321). “Ат-таҳият” – Аллоҳ “Ас-Салаам” (нуқсонлардан пок), Мулк Эгаси, Боқий (азалдан ва доим бўлади) эканлигига далолат қилувчи барча салом сўзлари. Ас-солават
[520] Муслим, Абу Авона, Шофеъий, Насоий.
[521] Кейинги изоҳга қаранг.
[522] Бу қўшимчалар, аслида, қўшимча эмас. Улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқа ҳадисларда келтирилади. Ибн Умар уларни ташаҳҳудга ўзидан қўшмаган. Бу қўшимчаларни у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган саҳобалардан олган ва ўзи бундан олдин бевосита Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрганган ташаҳҳудга қўшган.
[523] Абу Довуд, Дорақутний. Дорақутний уни саҳиҳ деган.
[524] Муслим, Абу Авона, Абу Довуд, Ибн Можа.
[525] Молик, Байҳақий саҳиҳ санад билан. Умар ибнул-Хаттоб ўз фикри билан гапирмаган, балки Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганини айтган. Шунинг учун бу ҳадис мавқуф бўлса ҳам (саҳобадан бўлган ривоят), марфуъгача етади (яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган-кўрган саҳобанинг ривояти). Танбеҳ: “ва барокаатуҳу”дан кейин “ва мағфиротуҳу” қўшимчаси йўқ, ва саҳобалардан, Аллоҳ улардан рози бўлсин, ҳам бундай қўшимчалар ривоят қилинмаган. Аксинча, улар ҳар қандай қўшимчаларни қоралашарди. Табароний (1/56/3)да саҳиҳ санад билан Талҳам ибн Масрифдан келтирилади, у айтди: “Робиъа ибн Ҳайсам ташаҳҳудга “ва мағфиротуҳу”ни қўшди”. Унга Алқама: “Бизни ўргатишган нарсада тўхтаймиз: “Ассалааму алайка аййуҳаннабиййу ва роҳматуллооҳи ва барокаатуҳу” деди. Алқама устози Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳуга эргашиб буни айтди. У бир куни бир одамга ташаҳҳудни ўргатаётганида “Ашҳааду анлаа илааҳу иллаллооҳ” сўзигача етганида, бояги одам: “ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ” деди. Абдуллоҳ (ибн Масъуд) айтди: “Ҳа, шундай. Лекин биз бизга ўргатилган нарсада тўхтаймиз”. Табароний “Авсат”да (2848) саҳиҳ санад билан ривоят қилди.
[526] Ибн Аби Шайба, Сирож, Байҳақий.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Abdulloh Salafiy   01-31-2012, 01:01 PM
#28
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот, унинг ўрни ва турлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига биринчи ва бошқа ташаҳҳудларда салавот айтардилар.[527] Буни умматларига суннат қилдилар; бу ўзларига саломдан кейин салавотга буюрганларида бўлди. Уларга салавотларнинг турлари ўргатдилар.[528]

1. “Аллоҳумма солли[529] ъалаа Муҳаммадин ва ва ъалаа аҳли байтиҳи ва ъалаа азваажиҳи ва зурриятиҳии, камаа соллайта ъалаа аали Иброҳиима, иннака ҳамийдун мажийд. Ва баарик[530] ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали байтиҳии, ва ъалаа азваажиҳии ва зурриятиҳи, камаа баарокта ъалаа Иброоҳиима ва ъалаа аали Иброоҳиима, иннака ҳамийдун мажийд”.[531] Бу дуони ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига ҳам қилардилар.
((اللهم! صل على محمد، وعلى أهل بيته، وعلى أزواجه وذريته كما صليت على آل إبراهيم، إنك حميد مجيد، وبارك على محمد، وعلى آل بيته، وعلى أزواجه و ذريته؛ كما باركت على آل إبراهيم، إنك حميد مجيد))

2. “Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа соллайта ъалаа [Иброҳиима[532] ва ъалаа] аали Иброҳиима, иннака ҳамийдун мажийд. Аллоҳумма баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа баарокта ъалаа [Иброоҳиима][533] ва ъалаа аали Иброоҳиима, иннака ҳамийдун мажийд”.[534]
((اللهم! صل على محمد، وعلى آل محمد؛ كما صليت على [إبراهيم وعلى] آل إبراهيم، إنك حميد مجيد، اللهم! بارك على محمد، وعلى آل محمد؛ كما باركت على [إبراهيم، وعلى] آل إبراهيم، إنك حميد مجيد)).

3. “Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа соллайта ъалаа Иброҳиима [ва аали Иброҳиима], иннака ҳамийдун мажийд. Ва баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа баарокта ъалаа [Иброоҳиима] ва аали Иброоҳиима, иннака ҳамийдун мажийд”.[535]
اللهم! صل على محمد، وعلى آل محمد، كما صليت على إبراهيم [وآل إبراهيم]، إنك حميد مجيد، وبارك على محمد، وعلى آل محمد؛ كما باركت على [إبراهيم و] وآل إبراهيم، إنك حميد مجيد)).

4. “Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин [ан-набиййил-уммиййи] ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа соллайта ъалаа [аали] Иброҳиим. Ва баарик ъалаа Муҳаммадин [ан-набиййил-уммиййи] ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа баарокта ъалаа [аали] Иброоҳиима, иннака ҳамийдун мажийд”.[536]
((اللهم! صل على محمد[ النبي الأمي]، وعلى آل محمد؛ كما صليت على [آل] إبراهيم، وبارك على محمد [النبي الأمي] وعلى آل محمد، كما باركت على [آل] إبراهيم في العالمين، إنك حميد مجيد)).

5. “Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин абдика ва росуулика, камаа соллайта ъалаа [аали] Иброҳиим. Ва баарик ъалаа Муҳаммадин [абдика ва росуулика] [ва ъалаа аали Муҳаммад], камаа баарокта ъалаа Иброоҳиима [ва аали Иброоҳиима]”.[537]
((اللهمّ! صل على محمد عبدك ورسولك؛ كما صليت على [آل] إبراهيم، وبارك على محمد [عبدك ورسولك]، [وعلى آل محمد]؛ كما باركنا على إبراهيم [وعلى آل إبراهيم])).

6. “Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ва [ъалаа] азваажиҳи ва зурриятиҳии, камаа соллайта ъалаа [аали] Иброҳиима. Ва баарик ъалаа Муҳаммадин ва [ъалаа] азваажиҳии ва зурриятиҳи, камаа баарокта ъалаа [аали] Иброоҳиима, иннака ҳамийдун мажийд”.[538]
((اللهم! صل على محمد و[على] أزواجه وذريته؛ كما صليت على [آل] إبراهيم، وبارك على محمدٍ و[على] أزواجه وذريته؛ كما باركت على [آل] إبراهيم، إنك حميد مجيد)).

7. “Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, ва баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа соллайта ва баарокта ъалаа Иброоҳиима ва аали Иброоҳиима, иннака ҳамийдун мажийд”.[539]
((اللهم! صلّ على محمد، وعلى آل محمد، وبارك على محمد ، وعلى آل محمد، كما صليت وباركت على إبراهيم وآل إبراهيم، إنك حميد مجيد)).

Учинчи, кейин тўртинчи ракаатга туриш

Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учинчи ракаатга такбир[540] айтиб турардилар ва бунга намозни ёмон ўқиганни буюриб, юқорида айтилганидек, айтдилар: “Сўнг буни ҳар бир ракаатда ва саждада қил”. “Агар ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам турсалар, такбир айтиб, кейин турардилар”.[541]

Баъзан шу такбир билан “қўлларини кўтарардилар”.[542]

“Тўртинчи ракаатга турмоқчи бўлганларида “Аллоҳу акбар” дердилар”[543] ва юқорида айтилганидек, бунга намозни ёмон ўқиган одамни буюрдилар.

Баъзан шу такбир билан “қўлларини кўтарардилар”.[544]

“Кейин чап оёқда ўтирган ҳолларида тўғриланардилар, ҳатто ҳар бир суяк ўз ўрнига қайтмагунича текис бўлардилар. Кейин ерга суяниб турардилар”.[545] “Кейин турганларида ерга таянардилар”.[546]

“Бу икки (яъни учинчи ва тўртинчи) ракаатнинг ҳар бирида “Фотиҳа”ни ўқирдилар” ва бунга намозни ёмон ўқиганни буюрдилар. Гоҳо “пешин намозда қироат”да баён қилинганидек бу иккисига (иккала ракаатдаги қироатга) пешин намозда бир неча оят қўшардилар.

-------------------------------------
[527] Абу Авона “Саҳиҳ”ида (324/2), Насоий.
[528] (Саҳобалар): “Эй Аллоҳнинг Расули, биз сизга (ташаҳҳудда) салом беришни биламиз. Сизга салавотни қандай ўқиймиз?” деб айтишди. Ул зот айтдилар: “Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа соллайта ъалаа Иброоҳиима ва ъалаа аали Иброҳиима ...”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам салавотни айнан бир ташаҳҳудга ажратмадилар. Бунда биринчи ташаҳҳудда ҳам салавотни ўқишга далил бор [яъни, биринчи ташаҳҳудда салавот ўқиш фарз эмас, иккинчисида эса фарз дейдиганлар, бу – уларнинг ёки бошқанинг шахсий фикри, суннат эмас]. Бу (биринчи ташаҳҳудда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш) Имом Шофеъий (“Умм”), Нававий (“Ал-Мажмуъ” 460/3), “Ар-ровза” (263/1), Ал-Вазир ибн Хабира Ханбалий (“Ал-ифсах”), Ибн Ражаб (“Зил-тобақот” 280/1) ва бошқаларнинг мазҳабидир. Салавотнинг фарзлиги ҳақида кўп ҳадислар келтирилади, лекин биронтасида бирон бир ташаҳҳуд ажратилмайди, демак, бу барча ташаҳҳудларга тегишлидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ташаҳҳудда айтиладиган салавотнинг турини ўргатдилар: “Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа соллайта ъалаа Иброоҳиима ва ъалаа аали Иброҳиима ...” деб айтинглар” ва бошқалар. (Салавотнинг) ҳадисларда келадиган ушбу турларига амал қилмаётган одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқларига осийлик қиляпти ва динни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан олган саҳобалар йўлига эргашмаяпти. “Аллоҳумма соллии ъалаа Муҳаммад” деб намозда салавотни фақатгина Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўқийдиганлар учун ташаҳҳуд ичида салавотнинг бундай турига суннатда далил йўқ.
[529] Абу Олия: “Аллоҳнинг пайғамбарга салавоти – уни мақташ ва улуғлаш, фаришталар ва бошқаларнинг салавоти – у (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни мақташи ва улуғлаши учун Аллоҳдан сўраш-дуо. Дуодан Аллоҳ унга биз ва фаришталар сўрамагунича салавот қилмайди деган маъно чиқмайди. Балки салавотнинг кўпайиши деган маъно чиқади” деди. Ибн Ражаб “Фатҳа”да келтиради. Шунингдек, Роббнинг салавоти раҳмат деган ривоят бор, Ибнул-Қоййимнинг “Жалааил-афҳам”га қаранг.
[530] Барака сўзидан – кўпайиш, қўшимча, яхшилик, бахтни тилаш, Аллоҳ буларнинг ҳаммасини берсин деб дуо қилиш. Бу дуо Иброҳим (алайҳиссалом) оиласи олган яхшиликдан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олаётган барча нарсани ўз ичига олади. Ул зот (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бу оила жумласидандир. Демак, (бу яхшилик) – Аллоҳ ул зотга бераётган ва ундан олдинги пайғамбарлар, жумладан Иброҳим (алайҳиссалом)га берган яхшиликларнинг ҳаммаси.
[531] Аҳмад, Таҳовий саҳиҳ санад билан.
[532] Қуйидаги изоҳга қаранг.
[533] Бухорий, Таҳовий, Байҳақий, Аҳмад ва Насоийда шундай келади. Бошқа ҳадисларда ҳам келади (3, 7-мисолларга қаранг). Ибнул-Қоййим ва Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳлардан келтириладиган “Ъалаа Иброҳиим ва ъалаа аали Иброҳиим” дейиладиган саҳиҳ ҳадисларни билмймиз” сўзларга келсак, бу уларнинг хатосидир.
[534] Бухорий, Муслим,Хумайдий (1/138), Ибн Манда (2/68). У айтди: “Барча бу ҳадиснинг саҳиҳлигига иттифоқ қилишди”.
[535] Аҳмад, Насоий, Абу Яъло “Муснад”ида (2/44) саҳиҳ санад билан.
[536] Муслим. Абу Авона, Ибн Аби Шайба “Мусаннаф”да (1/132/2), Абу Довуд, Ҳоким саҳиҳ санад билан.
[537] Бухорий, Насоий, Таҳовий, Аҳмад, Исмоил Ал-Қозий “Фазлус-солаат ъалан-набий”да (1-нашр – 67-с., 2-нашр – 62-с.).
[538] Бухорий, Муслим.
[539] Насоий, Таҳовий, Абу Саид Ибнул-Арабий “Муъжим”да (2/79) саҳиҳ санад билан, Ибнул-Қоййим “Ал-жалаа”да (14-15-с.) Муҳаммад ибн Исҳоқ Ас-Сирождан. (Ибнул-Қоййим бу китобнинг) охирида ҳадиснинг саҳиҳлигини тасдиқлади, лекин “ъалаа Иброҳиима” “ва ъалаа аали Иброҳиим” билан бирга келган салавот сийғасини инкор қилди. Бу ҳақда биз юқорида айтдик.
[540] Бухорий, Муслим.
[541] Абу Яъло “Муснад”ида (2/284) жаййид санад билан, “Саҳиҳ”да келган.
[542] Бухорий, Абу Довуд.
[543] Бухорий, Абу Довуд.
[544] Абу Авона, Насоий саҳиҳ санад билан.
[545] Бухорий, Абу Довуд.
[546] Ал-Ҳарбий “Ғарибул-ҳадис”да. Ҳадиснинг маъноси Бухорий ва Абу Довудда бор. “Намозда турганда қўлларга суянишни ман қилардилар” деган ҳадисга келсак, у мункар, саҳиҳ эмас. Тушунтиришни “Аз-заифа”да (967) қаранг.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Abdulloh Salafiy   01-31-2012, 01:04 PM
#29
Мусибат пайтида беш вақт намоздаги қунут

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бировга қарши ёки бировнинг ҳаққига дуо қилмоқчи бўлсалар, охирги ракаатда рукуъдан сўнг “самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ” деб қунут ўқирдилар”[547] ва “дуоларини овозларини чиқариб ўқирдилар”[548], “қўлларини кўтарардилар”[549]. “Орқадагилар амийн дейишарди”[550]. “Барча беш вақт намозда қунут ўқирдилар”,[551] лекин “ул зот (фарз намозларда) фақатгина бир қавм ҳаққига ёки бир қавмга қарши дуо қилсалар қунут ўқирдилар”.[552] Бир марта айтдиларки: “Аллоҳим, Валид ибнул-Валидни ва Салама ибн Ҳишомни ва Иййаш ибн Аби Робиъага нажот бер! Аллоҳим, Музор (қавмига) ушлашинг ва уқубатингни қаттиқ қил, уларнинг йилларини Юсуф йилларидек қил, [Аллоҳим, Лиҳйан ва Риълан ва Закван ва Аллоҳ ҳамда Унинг Расулига осийлик қилган осийларга лаънатинг бўлсин!]”[553]
((اللهمّ! انج الوليد بن الوليد، وسلمة بن هشام، وعياش بن أبي ربيعة، اللهم! اشدد وطأتك على مضر، واجعلها سنين كسني يوسف، [اللهم! العن لحيان ورعلاً وذكوان وعصية عصت الله ورسوله] )).
“Кейин қунутни тугатганларида “Аллоҳу акбар” деб сажда қилардилар”.[554]

Витрдаги қунут

Баъзан[555] “витр (намозининг тоқ) ракаатида қунут ўқирдилар”[556] ва “уни рукуъдан олдин қилардилар”.[557]

“Ҳасан ибн Али, розияллоҳу анҳума тушунтирди: “[Витр намозида қироатни тугатганларида]: “Аллоҳуммаҳдинии фии ман ҳадайта, ва ъаафинии фии ман ъаафайта, ва таваллании фи ман таваллайта, ва баарик лии фии ман аътойта, ва қинии шарро ма қозойта, [фа] иннака тақзии ва яқзии ъалайка, [ва] иннаҳуу лаа язиллу ман ваалайта, [ва лаа яъиззу ман ъаадайта][558], табаарокта роббанаа ва таъаалайта, [ва лаа манжан минка иллааа илайка ]” дердилар”.[559]
((اللهم! اهدني فيمن هديت، وعافني فيمن عافيت، وتولني فيمن توليت، وبارك لي فيما أعطيت؛ وقني شر ما قضيت، [فـ]إنك تقضي ولا يقضى عليك، [و]إنه لا يذل من واليت، [ولا يعز من عاديت] تباركت ربنا وتعاليت ، [لا منجا منك إلا إليك] )).
(Ушбу дуони Муҳаммад Ободий раҳимаҳуллоҳ бундай шарҳлайди: «Эй Аллоҳим, ҳидоят қилган бандаларинг қаторида мени ҳам ҳидоят қил, яъни мени ҳидоятда саботли қил ёки энг олий мартабаларга етиб олиш учун ҳидоятимни зиёда қил. Офият берган қулларинг жумласида менга ҳам офият бер, яъни энг оғир касалликлар, тубан бадхуқликлар ва ҳавою нафсларнинг энг ёмонидан мени саломат сақла. Ибнул-Малик айтадики: Ёмонликни дафъ қилиш ҳам офият бериш маъносидандир. Фазлу марҳаматинг ила бошқарган бандаларинг қаторида мени ҳам бошқаргин, яъни менинг ишларимга Ўзинг раҳбарлик қил. Мени ўз ҳолимга ташлаб қўйма. Менга берган нарсаларингда барака ато қил, яъни Сен томондан менга берилган умр, молу дунё, илм ва амаллар менинг манфаатимга бўлиши учун яхшиликларни кўпайтир. Менга ёзган тақдирингнинг ёмонликларидан мени ҳифзу ҳимоянгда сақла. Сенга ҳеч ким асло ҳукм қилолмас, яъни Сенинг ҳукмингни ҳеч ким таъқиб қилолмас. Сенга бирон кимса бирор нарсани юклата олмас. Дарҳақиқат Сенинг дўст тутган қулинг ҳеч қачон хор бўлмас. Ўзингга душман тутган банданг асло азиз бўлолмас. Эй Роббимиз, дунёю охиратда Сен баракотли бўлгансан, яъни Сенинг яхшиликларинг кўпайган ва Сен олий бўлгансан. Яъни Сенинг азаматинг ва қаҳру қудратинг икки борлиқдагилар устидан ғолиб бўлган.) [Сендан паноҳ фақат Сенгадир].

------------------------------------
[547] Бухорий, Аҳмад.
[548] Бухорий, Аҳмад.
[549] Аҳмад, Табароний саҳиҳ санад билан. Қунутда қўл кўтариш – Аҳмад ва Исҳоқнинг мазҳаби, бу Ал-Марвазийнинг “Масоил”ида (23-с.) келади. Қунутдан сўнг юзини қўллари билан суртиш суннат эмас. Буни намозда қилиш бидъат, намознинг ташқарисида эса буни қилиш заиф ҳадисларга асосланган, бу ҳадисларнинг баъзилари баъзиларидан заифроқ. “Абу Довуднинг заифи” (262-с.)га ҳамда “Аҳодисус-саҳиҳаҳ” (597)га қаранг. Бу борада Ал-Ийз Абдуссалом ўз фатвосида: “Буни жоҳиллар қилади!” деди.
[550] Абу Довуд, Сирож. Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ дейишди.
[551] Абу Довуд, Сирож, Дорақутний икки ҳасан санад билан.
[552] Ибн Ҳузайма “Саҳиҳ”ида (2/78/1), Ал-Хотиб “Китобул-қунут”да саҳиҳ санад билан.
[553] Аҳмад, Бухорий, Муслимда зиёдаси бор.
[554] Насоий, Аҳмад, Сирож (1/109), Абу Яъло “Муснад”да жаййид санад билан.
[555] Биз “баъзан” сўзи билан витр намози ҳақида ривоят қилган (деярли ҳамма) саҳобалар қунутни зикр қилишмаганига ишора қилдик. Агар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни доим ўқиганларида, бу ҳақда барча саҳобалар зикр қилишган бўлишарди. Бу ҳақда ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан (фақат) Убай ибн Каъб (розияллоҳу анҳу) зикр қилди. Бу витрда қунут ўқишнинг доимий эмаслигини кўрсатади ва бунда қунутнинг фарз эмаслигига далил бор. Кўпчилик уламолар шу хулосага келишган. Шунинг учун Ал-Муҳаққиқ ибнул-Ҳаммом ҳам “Фатҳул-Қодир”да (361, 359, 302/1) витрда қунутнинг фарзлиги ҳақидаги фикрнинг заифлиги ва унга далил йўқлигига ишора қилди. Бу олим (бошқалар билан бир қаторда) ўз мазҳабининг мутаассиби бўлмаган ва мазҳабиги зид бўлишига қарамай ҳақни қабул қилган.
[556] Ибн Наср, Дорақутний, саҳиҳ санад билан.
[557] Ибн Аби Шайба (1/41/12), Абу Довуд, Насоий “Сунанул-Кубро”да (1-2/218), Аҳмад, Табароний, Байҳақий, Ибн Асокир (2/244/4) саҳиҳ санад билан. Ибн Манда ҳам “Китобу-тавҳид”да (2/70) бошқа жаййид санад билан келтирган. “Ирво”да чиқарилган (426). Танбеҳ: Насоий “Аллоҳумма солли ъалан-набиййил-уммий” ни қўшди. Унинг санади заиф, буни Ибн Ҳажар, Қасталоний, Зарканий ва бошқалар айтишди. Ал-Изз Абдуссалом фатволарида (1/66 1962 й.): “Қунутда пайғамбарга салавот айтиш саҳиҳ эмас ва пайғамбарнинг намозига бирон нарса қўшмаслик керак” деган. Бу сўзлар баъзи мутааххиринлар ҳисоблаганидек бидъат яхши бўлмаслигини кўрсатади. Кейин мен (Албоний ҳадисни) топиб айтдим: Убай ибн Каъбнинг одамларга Рамазондаги тунги намозда имомлик қилатётганида қунут охирида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ўқиган. Бу Умар розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида бўлган, Ибн Ҳузайма “Саҳиҳ”ида келтирган (1097). Шунга ўхшаш ривоят у кишининг даврида имом бўлган Абу Ҳалима Муоз Ал-Ансорийдан келтирилади, буни Исмоил Ал-Қозий (107) ва бошқалар ривоят қилишади. Бу қўшимча (қунутдан сўнг салавот ўқиш) машруъ, чунки уни саҳобалар қилишган. Буни бидъат деб мутлақ сўз қилинмайди.
[558] Бу қўшимча ҳадисда собит бўлган, Ҳофиз “Талхис”да айтганидек, мен буни “Асл”да тасдиқладим. Нававий “Ровзатут-толибийн”да худди “фа лакал-ҳамду ъалаа ман қозойта, астағфирука ва атуубу илайка” қўшимчасига ўхшаш “бу уламоларнинг қўшимчаси” деб бу (қўшимча)ни ўтқазиб юборди. Бу кишининг Байҳақийнинг ривояти билан собит бўлганига қарамай: “Ал-Қози Абут-Тоййибнинг “лаа йаъиззу ман ъаадайта”ни инкор қилишдаги қаттиқлигига ҳамма иттифоқ қилган” деган сўзлари ажибдир. Валлоҳу аълам.
[559] Ибн Ҳузайма (2/119/1), Ибн Аби Шайба.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Abdulloh Salafiy   01-31-2012, 01:06 PM
#30
Охирги ташаҳҳуд ва унинг фарзлиги

Кейин ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам тўртинчи ракаатни тугатганларидан сўнг охирги ташаҳҳудга ўтирардилар ҳамда биринчи ташаҳҳудда нимага буюрганларида бу (ташаҳҳудда) ҳам шунга буюрдилар ва биринчиси ташаҳҳудда нима қилсалар, (иккинчисида) ҳам шуни қилардилар, фақатгина “унда таваррук (чап сон-думбаларини ерга қўйган) ҳолда ўтирардилар”.[560] “Чап сон ва думбаларини ерга қўйиб икки қадамларини бир томондан чиқариб қўярдилар”.[561] “Чап оёқларини (ўнг) сон ва болдирлари орасига қўярдилар”.[562] “Ўнг қадамларини ерга тикка қилиб тирардилар”[563] , баъзан эса “уни (ўнг қадамларини) ёзардилар”[564]. “Чап кафтлари билан тиззаларини ушлаб унга оғирликлари билан суянардилар”.[565]

Ўзларига салавот айтишни биринчи ташаҳҳудда жорий қилганлари каби бу (ташаҳҳудда) ҳам жорий қилдилар. Унинг ривоят қилинган турлари “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот”да ўтди.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотнинг фарзлиги

“Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг намозида Аллоҳни улуғламасдан ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтмасдан дуо қилаётганини эшитиб айтдилар: “Бу шошди”. Кейин уни чақириб унга ва бошқаларга айтдилар: “Сизлардан бирон одам намоз ўқиса, Аллоҳ азза ва жаллага ҳамд айтишдан бошласин, унга сано айтсин, кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтади, (бошқа ривоятда: салавот айтсин), сўнг хоҳлаган дуосини қилсин”.[566]

“Бир киши намоз ўқиб Аллоҳни улуғлагани, унга ҳамд айтгани, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтганини эшитиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Дуо қил, сенга ижобат бўлади, сўра, сенга берилади”.[567]

Дуодан олдин тўрт нарсадан паноҳ сўраш

Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтардилар: “Сизлардан бирингиз [охирги] ташаҳҳудини тугатса, тўрт нарсадан Аллоҳнинг паноҳини сўрасин, [айтади: “Аллоҳумма иннии аъуузу бика”], мин ъазааби жаҳаннам, ва мин ъазаабил-қобр ва мин фитнатил-маҳйаа ва мамаат ва мин шарри [фитнати]-л-масииҳид-дажжаал, [кейин ўзига хоҳлаган нарсани дуо қилади]”.[568]

[اللهم! إني أعوذ بك] من عذاب جهنم، ومن عذاب القبر، ومن فتنة المحيا والممات، ومن شر [فتنة] المسيح الدجال.
“Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бу (дуо)ни ташаҳҳудда айтардилар”.[569]
“Саҳобалар розияллоҳу анҳумга худди Қуръондан сура ўргатганларидек у (ташаҳҳуд)ни ҳам ўргатардилар”.[570]

--------------------------------
[560] Бухорий. Бомдодда эса юқорида айтилганидек, чап оёқ устига ўтириш суннат. Бу ҳақда Имом Аҳмад ибн Ҳанбал “Масоил Ибн Ҳоний”да (79-с.) батафсил айтган.
[561] Абу Довуд, Байҳақий саҳиҳ санад билан.
[562] Муслим, Абу Авона.
[563] Бухорий. Бомдод намозида эса юқорида айтилганидек, чап оёқ устига ўтириш суннат. Бу ҳақда Имом Аҳмад ибн Ҳанбал “Масоил Ибн Ҳоний”да (79-с.) батафсил айтган.
[564] Муслим, Абу Авона.
[565] Муслим, Абу Авона.
[566] Аҳмад, Абу Довуд, Ҳоким, Ибн Ҳузайма (2/83/1). Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ дейишди. Билингки, бу ҳадис ташаҳҳудда салавот айтишнинг фарзлигини кўрсатади. Фарзлигини Имом Шофеъий, Имом Аҳмад охирги ривоятларида, саҳобалар(дан бўлган жамоа) ва бошқалар шунга мувофиқ амал қилган. Шунинг учун Ужурий “Шариъат” (415-с.)да: “Ким охирги ташаҳҳудда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтмаса, намозни қайтадан ўқиши керак” деди. Ким Имом Шофеъийга салавотнинг фарзлигидан қайтганларини нисбат берса, хато қилади, Ҳасамийнинг “Дарул-мандуд фи солаати ва салам ъала соҳиби мақомил-маҳмуд” (12-13-с.)га қаранг.
[567] Насоий саҳиҳ санад билан.
[568] Муслим, Абу Авона, Насоий, ибн Жаруд «Ал-мунтақо»да (27). «Ирво»да чиқарилган (350).
[569] Абу Довуд, Аҳмад саҳиҳ санад билан.
[570] Муслим, Абу Авона.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Pages (4):    1 2 3 4   
  
Users browsing this thread: 5 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.