Меҳмон   08-18-2011, 04:45 PM
#1
Қазо намозлари учун азон айтиладими?

Савол: Қазо намози учун азон айтилиши керакми?
Жавоб: Агар одам азон айтилган шаҳарда бўлса, масалан, бир гуруҳ одам бир шаҳарда ухлаб қолишса ва Қуёш кўтарилганидан кейингина уйғонишган бўлса, уларнинг азон айтишлари шарт эмас. Чунки, шаҳарда айтилган умумий азон билан фарз кифоя адо этилмиш ва унинг фарзлиги соқит бўлмишдир.
Агар азон айтилмаган жойда бўлсалар, азон айтишлари вожибдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарлари чоғида бамдод намозидан ухлаб Қуёш кўтарилганида уйғонгач, Билол (разияллоҳу анҳу)ни азон ва такбир айтишга буюрдилар. Бу, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Намоз вақти келса ичингиздан бирингиз азон айтсин!» ҳадисининг умумий маъносига кўра, азон айтишнинг вожиблигига далолат қилади (Имом Аҳмад «Муснад», ҳадис № 16003; Насоий «Сунан», ҳадис № 635).
Бу ҳадис намозга ўз вақтида ва
ўз вақтидан кейин ҳозир бўлишни ўз ичига олади.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн (раҳимаҳуллоҳ)
Манбаъ: «Мажмуъу фатава ва расааилил-Усаймийн, Китабус-солаҳ», 12– жилд, саксон еттинчи савол.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.