Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Савол: Ҳар куни витрда «Ал-аъло» (саббиҳисма), «Кафирун» ва «Ихлос» сураларини ўқиш шартми ё бошқа сураларни ўқиш ҳам мумкинми? Бу ҳақдаги суннат нима?
Жавоб: Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Саббиҳисма роббикал аъла», «Қул я айюҳал кафирун» ва «Қул ҳуваллоҳу аҳад» билан витр ўқирдилар (Аҳмад, Абу Довуд ва Насоий ривоятлари).
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳодан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам витрда қайси сураларни ўқир эдилар?» деб сўралганида: «Биринчи ракаатда «Саббиҳисма роббикал аъла», иккинчи ракаатда «қул я аййуҳал кафирун» ва учинчи ракаатда «қул ҳуваллоҳу аҳад» ва «муаввизатайн»ни (яъни "нас" ва "фалақ" сураларини) ўқир эдилар» деб жавоб берганлар. Лекин, Аҳмад ва Ибн Маъийн «муаввизатайн» зиёда қилинишини инкор қилганлар. Зоҳир шуки, у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу сураларни кўп ўқирдилар, бироқ доимий суратда ўқимаганлар. Шундай экан, омма халқ ушбу сураларни ўқиш фарз экан, деб эътиқод қилиб қолмаслиги учун баъзан бошқа сураларни ҳам ўқиб туриш муносиб бўлади.
Имом Молик витрда – яъни охирги ракъатида – «қул ҳуваллоҳу аҳад» ва «муаввизатайн» ўқишни айтган ва жуфтлик (яъни олдинги икки ракъат) ҳақида: «Бу ҳақда маълум бир нарса менга етмаган», деган. Буни Ибн Қудома «Ал-муғний»да нақл қилган. Агар «Ал-аъло» ва «Ал-кафирун» сураларини ўқиш муттабаъ (яъни, ҳамма шунга эргашган иш) бўлганида дорул-ҳижра имоми бўлган Моликка бу махфий қолмаслиги керак эди. Бу эса ушбу суралар доим эмас, баъзи вақтларда ўқилганига далил бўлади.
Шайх Ибн Жибрийн раҳимаҳуллоҳ
(Мин фатава аимматил-ислам: 526, 527-с).
Яна шайх Албоний роҳимаҳуллоҳ ўзларининг
"Сифатус Солатун Набий" китобларида витрнинг мана шу суратда ўқилишига Насоий ва Ҳокимдан ҳадис келтириб, Ҳоким ушбу ҳадисни саҳиҳ деганини нақл қилдилар.
Валлоҳу аълам.