39-ТАНҚИД.
239-240 саҳифаларда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилиш ҳақида гапириб, шундай деди: "Лекин бизга туҳмат қилишди ва аҳли сунна вал жамоадан бўлган кўпчилик мусулмонлар ҳам бидъат ва адашишликда деган туҳматга қолишди. Чунки биз салаф олимлари ва улардан бошқа олимларнинг кўпчилиги айтган ҳукмни айтган эдик, у ҳам бўлса, киши Росулллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини ва масжидларини зиёрат қилишга азму-қарор қилса унга бирор гуноҳ йўқ." Шундай деди!
Биз унга жавоб берамиз: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини (бошқа юртдан) сафар қилмасдан турб зиёрат қилса суннатдир, бидъат эмас. Бирор киши агар зиёрат шу суратда бўлса бидъат ва адашишлик бўлади, деб айтмаган. Аммо Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилиш учун сафар қилса, бу - бидъатдир. Чунки қабрларни зиёрат қилиш учун зиёрат қилиш жоиз эмас, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари бўладими, ёки у кишидан бошқа авлиёлар, солиҳлар, қариндошларнинг қабрлари бўладими, жоиз эмас. Бунга далил Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана бу сўзлари: "Учта масжиддан бошқа ерга сафар қилинмайди: (Маккадаги) Масжид ал-Харам, мени (Мадинадаги) мана шу Масжидим ва (Қуддусдаги) Масжид ал-Ақсо."
Мана шу ҳадисга амал қилган ҳолда, салафлар, тўрт имом ва улардан бошқа эргашиладиган имомлар қабрларни зиёрат қилиш учун сафар қилишмаган. Доктор салафлардан ва улардан кейинги кўпчилик олимларнинг мазҳаби, киши мана шунга (қабрни зиёратини) азму-қарор қилса унга бирор гуноҳ йўқдир дейишган, деб даъво қилиб, хатога чуқур шўнғиб кетди. Агар азму-қарор деган сўзи билан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилишни қасд қилган бўлса, салаф олимларимиз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарган нарсадан қайтаришди холос. У ҳам бўлса, ҳар қандай қабрни зиёрат қилиш учун сафар қилишдан қайтаришди, у Набий солаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари бўлса ҳам, бошқа қабр бўлса ҳам зиёрат қилиш учун сафар қилишдан қайтаришди.
Шундан сўнг, Доктор Шайхул Ислам Ибн Таймияни мана шу ҳадисни, қабрларни зиёрат қилиш учун сафар қилишдан қайтаришда далил қилиб келтирганларини хато санади. Буни ғаройиб хато деб, Шайх бу масалада тойилдилар деди: "Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ тойилган бу ғаройиб хатодан шу нарса келиб чиқадики, киши қариндошини зиёрат қилиш учун, ёки илм талабида, ёки ризқ излаш мақсадида сафар қилиши жоиз эмас экан. Чунки бу нарсалар учта масжидни ичига кирмайди."
Биз унга айтамиз. (Бунадй эмас), балки Докторнинг фаҳми тойилган хато ғаройибдир. Чунки ҳадис шариф, махсус бир ерга у ерда, ёки уни ёнида ибодатни амалага ошириш учун учта масжиддан бошқасига сафар қилиш мумкин эмаслиги ҳақидадир. Бу ер масжид бўладими, қабр бўладими, ёки бошқами (ибодат қилишни қасд қилиб сафарга чиқиш) мумкин эмас. Аммо қариндошларни зийрат қилиш, ёки илм талабида, ёки ризқ талабида сафар қилиш бу ҳадис далолат қилган нарсани ичига асло кирмайди.