Меҳмон   03-10-2013, 06:25 PM
#1
assalamu a`laykum va rohmatullohi va barokatuhu

bir hadisni uchratib qoldim:

Абу Ҳанифа (р.а.) Атодан, у Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилади.
Ибн Аббос (р.а.) айтади: «Расулуллоҳ (sollallohu a`layhi va sallam): «Ким қирқ кун жамоат билан узлуксиз намоз ўқиса, унга (номаи аъмолига. - Тарж.) мунофиқликдан ва ширкдан халослик ёзилади».
(Abu Hanifa ''Musnad'' 133-hadis).

bu hadisni sanadi sahihmi,
chunki hozirgi kunda ba`zi munofiqlar masjidlarda doimiy-uzluksiz jamoatga chiqishligi sir emas?
mutaallim   04-19-2013, 01:41 AM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Шайх Робеъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ

Савол: У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимки қирқ кун намозда бардавом бўлса унга икки дахлсизлик-(поклик) китобат қилинади: дўзах ва мунофиқликдан поклик”. Ёки шунга ўхшашини айтдилар соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Жавоб: Ҳадис Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким қирқ кун жамоатда аввалги такбирга етиб намоз ўқиса унга икки поклик: дўзах ва мунофиқликдан поклик китобат қилинади”. (Термизий (241) ривоят қилиб: Анас (розияллоҳу анҳудан “Мавқуф”-(Саҳобалардан розияллоҳу анҳум сўз, феъл ва шунга ўхшашлари ривоят қилиниб, (санад) уларда тўхтайди ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламгача етиб бормайди. Ушбу тур ҳадислари ичида саҳиҳ, ҳасан ва заифи бор), дедилар. Албоний (ривоят) йўллари жамланиши билан “Ҳасан” даражасида дедилар (“Соҳиҳ ал-Жамиъ” (6365), “Силсила ас-Соҳиҳа (1979, 2652), “Соҳиҳ ат-Тарғиб” (409), “Соҳиҳ ат-Тирмизий (241)).
Аллоҳ таолодан ушбуни барчамизда рўёбга чиқаришини сўраймиз. Бу қийин иш бўлиб, нафсга қарши курашиш ва қаттиқ ҳарис бўлишга эҳтиёж сезади. Бу бизга фақат ҳар бир намозга эрта борганимиздагина мумкин бўлиб, азон айтилмасданоқ у масжид атрофида ёки ичида бўлиши керак. Бу унга ушбу (имтиёз)ни олиб келади, иншаАллоҳ. Ушбу яхшиликка ошиқманд бўлинглар.

  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.