Admin   07-14-2010, 08:55 PM
#1
Шукрнинг ҳақиқати

بسم الرحمان الرحيم

Дарҳақиқат, Аллоҳ бандаларига санаб адоғига етиб бўлмайдиган кўплаб неъматларни инъом қилди.
«Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига етолмайсизлар. Ҳақиқатан, инсон зоти ўта золим ва жуда ношукрдир» (Иброҳим: 34). Мутлақ ва қайдланган, ҳамда диний ва дунёвий неъматлар. У Зот бандаларни шуларга далолат қилиб йўллади ва уларни омонлик диёрига чорлади.
«Аллоҳ тинчлик диёри — жаннатга даъват қилур ва Ўзи хоҳлаган зотларни тўғри йўлга ҳидоят қилур» (Юнус: 25). Уларнинг ақллари ва баданларига офият берди, пок нарсалар билан ризқлантирди, ҳамда осмонлар ва ердаги бор нарсани улар учун бўйинсундириб қўйди. У субҳанаҳу томонидан ушбу инъомнинг бари бандалар Унга шукр қилиб, шериксиз ёлғиз Унга ибодат қилишлари, Унинг розилигига ноил бўлиб, Унинг миннати ва раҳмати ила бахтли бўлишлари учундир.
Шукрнинг асли ва унинг ҳақиқати: «Неъмат ато этувчининг инъомини Унга бўйинсуниш, хокисорлик ва муҳаббат қўйиш тарзида эътироф этмоқдир. Кимда-ким неъматни билмаса, балки ундан жоҳил бўлса, унга шукр қилмайди. Кимки уни (неъматни) билсаю неъмат қилиб берувчини билмаса, у ҳам шукр қилмайди. Кимки неъмат ва уни инъом қилувчисини билсаю, бироқ унга инъом қилувчининг неъматини инкор қилувчи рад этгани каби рад этса, дарҳақиқат, унга куфрони неъмат қилибди. Кимки неъмат ва уни инъом қилувчини билса ва у (неъматни) тан олиб, инкор қилмаса, бироқ Унга бўйинсуниб, муҳаббат қўйиб, Ундан рози бўлмаса, у ҳам унга (неъматга) шукр қилмабди. Кимки уни (неъматни) ва инъом қилувчини билса, Унга бўйинсуниб, муҳаббат қўйиб, Ундан рози бўлса, ҳамда уни (неъматни) У яхши кўрган ўринлар ва Унинг тоатида фойдаланса, ана шу унга (неъматга) шукр қилувчидир». Сўзлари тугади (Ибнул Қоййим «Ториқул Ҳижротайн» (175)).
Шу билан маълум бўладики «Шукр беш қоидага қурилган: Шукр қилувчи шукр қилинмиш Зотга бўйинсуниб, Унга муҳаббат қилиб, Унинг неъматини эътироф этиши, Унга шу неъмат билан олқиш айтиши, ҳамда уни У ёмон кўрган нарсаларда фойдаланмаслигидир. Ана шу беш қоида шукрнинг асоси ва унинг биносидир. Қачонки ундан бирортаси топилмаса шукр қоидаларидан бирига путур етади. Шукр ҳақида гапириб, унинг чегарасини белгилаб берганларнинг барини сўзи ушбу қоидаларга қайтиб, унинг атрофида айланади» (Ибнул Қоййим «Мадариж ас-Саликин» (2/244)).
Одамлар шукрни вожиб қилувчиларни билишлик бўлмиш улуғ Яратувчи, буюк Роб, саҳоватли инъом этувчини танишликда тафовутли бўлганлари учун шукрни рўёбга чиқаришликда ҳам улкан тафовутдадирлар. Улардан Аллоҳни, Унинг исм, сифат, феъл, ажойиб махлуқот ва ишлари, ҳамда гўзал оят ва ҳадялари тафсилотларини билганлари бор. Натижада қалби Унга нисбатан муҳаббатга тўлиб, тили Унга олқиш айтади ва аъзолари Уни рози қиладиган ишларни адо қилишга юмшайди-(букилади), ҳамда унга (бандага) инъом қилган барча неъматларини Уники дея эътироф этиб, уларни У яхши кўриб, рози бўладиган нарсаларга бўйинсундиради. Улардан яна нафсини Аллоҳдан ғофил ва жоҳил қолиш билан булғаганлари бўлиб, у ўзининг рад ва инкор қилиши ёки Уни эътироф этсада амрига бўйинсунмай, шариатига бўйин эгмаслиги сабаб Аллоҳдан фақат узоқлашиш жиҳатидан зиёда бўлади.

Admin   07-25-2015, 05:00 PM
#2

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У: «Ё Расулуллоҳ, мол-давлатнинг қайси турига эга бўлсак бўлади?» деб сўраганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳгa шукр қилувчи қaлб, Аллоҳни ёддa тутувчи (зикр қилувчи) тил вa охират ишларида ёрдaм бeрувчи мўмина aёлга эга бўлингиз» (Саҳиҳу сунан Ибн Можа: 1505).
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.