Намоздан сўнг зикр ва Оятал Курсийни ўқишда овозни кўтариш ҳукми
Савол: Дамашқ масжидларидан бирида намоз ўқидим. Агар намоз ўқисак ҳар фарз намози сўнгидан бир кишини "Оятал Курсий", "قل هو الله أحد" (Ихлос сураси) ҳамда "Икки паноҳ сўровчи" (Фалақ ва Нас суралари)ни баланд овозда ўқишга буюрадилар. Агар у қироатдан тўхтаса жамоатдаги ҳар бир киши "Оятал Курсий" ва "Икки паноҳ сўровчи" (Фалақ ва Нас суралари)ни бошидан охиригача қайта ўқийди.
Бу нарса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлганми ёки у бидъатми?
Мен уларга ушбу (иш)да мувофиқ келишим ва унда бардавом бўлишим вожибми ёки йўқми? Ҳолбуки мен "Оятал Курсий ва "Икки паноҳ сўровчи" (Фалақ ва Нас суралари)ни ўқишлик Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит эканини биламан.
Намозхонлардан бири ҳар фарз намозидан кейин билмаган кишига таълим бериш мақсадида "Оятал Курсий" ва "Икки паноҳ сўровчи" (Фалақ ва Нас суралари)ни баланд овозда ўқишлиги жоизми?
Жавоб: Зикр қилинганларни намозлар сўнгидан баланд овозда қироат қилишлик жоиз эмас, на намозхонлардан бири ва на жамоатлари тарафидан. Гарчи таълим мақсадида бўлсада. Балки у, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлмагани учун бидъатдир. Дарҳақиқат, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганликлари собит бўлган: "Кимда-ким бизнинг бу (дин) ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса, бас, у мардуддир". Бухорий (2697) ва Муслим (1718) ривоятлари. Шунга биноан сиз учун уларнинг бу бидъатларига мувофиқ келишингиз жоиз эмас. Балки сизга буни инкор қилишингиз ҳамда уларга ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат билан баҳолиқудрат баён қилишингиз вожиб бўлади. Аллоҳ таолонинг ушбу қавлига биноан: "(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Роббингизнинг йўли — динига донолик, ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг! Улар (сиз билан талашиб-тортишадиган кимсалар) билан энг гўзал йўлда мужодала — мунозара қилинг!" (Наҳл: 125). Ҳамда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганликларига биноан: "Сизлардан ким бирор мункарни кўрса, бас, уни қўли билан ўзгартирсин. Агар қодир бўлмаса, бас, тили билан. Агар қодир бўлмаса, бас, қалби билан. Ва бу иймоннинг энг заифидир" (Бухорий (956), Муслим (49)).
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 8740 (2/467).
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Қўмита раиси ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Абдуллоҳ ибн Қоъуд