Меҳмон   01-29-2014, 10:43 PM
#1
Уни қилич кўтаришликга, яъни фитнага чақирдилар. Мусулмонларни орасига калиманинг бўлинишига олиб келган урушлар, мўтазила, хавориж ва бошқалардан бўлган ҳаво аҳлидан келди. Улар фитнага сабаб бўлишди. Мўтазила, хавориж, рофизалар ва бошқалар. Улардан олдин ва уларни сабабисиз фитна келмаганди. Ким Усмон родияллоҳу аънҳуни қатл қилди? Ким Аълий бин Абу Толиб родияллоҳу аънҳуни қатл қилди? Шундан кейин ким мусулмонларнинг орасида фитнани алангалатти? Фақатгина ўша ҳаво соҳиблари. Ким Маъмун ва ундан кейинги аҳли суннани имтиҳон қилишлик билан келганларга ёпишиб олди? Ҳаттоки имомлари бўлмиш Аҳмад бин Ҳанбал роҳимаҳуллоҳни сургун қилдилар, уни калтакладилар ва уни қамадилар. Фақатгина ҳаво аҳли (шундай қилди). Ким шайхул Ислом ибн Таймийяни қамоққа солди? Ҳаттоки қамоқда ўлдилар роҳимаҳуллоҳ. Фақатгина ҳаво аҳли (шундай қилди). Биз улардан ҳазр бўлишлигимиз вожибдир. Чунки уларнинг ёмонлиги бошидан охиригача мусулмонларнинг калимасини парчалашлик ва мусулмонларнинг валий амирига қарши чиқишлик ва мусулмонларнинг жамоаларини бўлишликдан иборатдир. (Ўзлари эса) бир бўлган умматни гуруҳлар ва ҳизбларга айлантириб олишади. Шундай.

Шайх Солиҳ Фавзон

http://www.youtube.com/watch?v=uv1RmTZujaI
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.