Ийдул-Фитр ва Ийдул-Азҳо куни рўза тутиш
Абу Саид ал-Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр куни (яъни Ийдул-Фитр) ва Наҳр куни (яъни Қурбонлик қилинадиган кун - Ийдул-Азҳо куни) рўза тутишдан қайтардилар» (Бухорий 3/280, Муслим 5/577).
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Мен сизларни Фитр ва Наҳр (Қурбонлик қилинадиган кун) байрам кунлари рўза тутишдан қайтараман» (Абу Яъло. Саҳиҳ ҳадис. «Саҳиҳ ал-Жомиъ» 2517).
Имом Нававий ва шайх Сиддиқ Ҳасанхон дедилар:
«Фитр ҳамда Наҳр байрам кунлари рўза тутиш ҳаром эканлигига уламолар ижмо қилдилар» («Шарҳ Саҳиҳ Муслим» 8/15, «ар-Равдату-ннадийя» 1/566).