Admin   02-06-2013, 10:09 AM
#1
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Rosululllh s.a.v” salla kiyib okilgan namoz
sallasiz okilgan namozdan 70 bor avzaldir
wu hadis sahihmi aniqlig kiritib beringlar iltimos
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-1243
Муслим   02-06-2013, 10:24 AM
#2
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Quote:Rosululllh s.a.v” salla kiyib okilgan namoz
sallasiz okilgan namozdan 70 bor avzaldir
wu hadis sahihmi aniqlig kiritib beringlar iltimos
Намозда салла ўраш ҳақида келган ҳадислар саҳиҳ эмас. Шайх Муборакфурий раҳимаҳуллоҳ бу ҳақда шундай деган: “Салланинг фазилати ҳақида бирор марфуъ, саҳиҳ ҳадис топмадим. Бу ҳақда келган ҳадисларнинг ҳаммаси ё заиф ёки тўқимадир” (Туҳфатул-Аҳвазий, 5/134).

Салла билан ўқилган битта намоз, салласиз ўқилган қирқта намоздан кўра яхшироқми?

Иорданиялик Муҳаммад Аҳмад: Мен бир йилдан кўпроқ вақт илгари бир биродарнинг: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Салла билан ўқилган битта намоз салласиз ўқилган қирқта намоздан кўра яхшироқ» – деганлар» деб айтганини эшитган эдим. Айтингчи, бу айтилган жумла ҳадисми ёки йўқми?
Жавоб: Бу ҳадис – ботил, мавзуъ (сохта) ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам номидан тўқилган ҳадисдир. Чунки салла ўраш, бошқа кийимларни кийиш каби одамларнинг одатидир. Агар салла ўрайдиган одамлар орасида яшаётган бўлсангиз, сиз ҳам салла ўраб олинг. Агар салла ўрамай ғутра (араб эркакларининг бошларига ташлаб оладиган рўмоли) ташлаб олишган бўлса, сиз ҳам ғутра ташлаб олинг. Агар яланг бош юришадиган бўлсалар, улар каби яланг бош юринг.
Салла – шариат тарафидан ўраш талаб қилинган кийимлардан эмас. Балки у, одамлар ўртасида жорий бўлган одатлардандир. Банда одамлар ўртасида ҳаром экани шариат тарафидан белгиланган кийимлардан бошқасини кийишга буюрилгандир. Чунки, агар банда одамлар одатига мухолиф бўлган тарзда кийиниб юрса, унинг бу кийими шуҳрат кийими ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса, шуҳрат кийимини кийишни таъқиқлаганлар. Бундан, бошқа юртларга борган мусофирнинг кийиниши истисно қилинади. Чунки, (маҳаллий) одамлар унинг мусофир эканини билишади ва унинг бундай кийиниши маҳаллий кийинишларига зид бўллишидан ҳайратланишмайди. Масалан, бизнинг мамлакатимизда, хусусан, Макка ва Мадинада турли ўлкалардан келган мусофирлар ўз миллий кийимлари билан юрадилар. Уларнинг бундай юришларидан шу ерлик бирон кимса ҳайратланмайди. Хуллас, савол берган кишининг саволига қайтсак: У ишора қилган ҳадис – ботил, сохта ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам номидан тўқилган ҳадисдир.
Иккинчидан, шуни ҳам айтиб ўтишимиз керакки, салла ўраш суннат эмас. Балки у, одам яшаётган жамиятдаги одатга боғлиқ кийинишдир. Агар одамлар салла ўраб юришса салла ўраб юради, салла ўрамай юришса саллани ўрамайди. Одамнинг, модомики шариат тарафидан таъқиқланмаган экан, кийинишда одамлар одатига кўра кийиниши суннатдир. Агар таъқиқланган бўлса, ўша одамлар ҳам, сиз ҳам уни кийишдан воз кечишингиз керак. Бундан ташқари, юқорида айтиб ўтганимдек, мусофир бошқа юртларда ўзининг миллий кийимини кийиб юрса ва унинг мусофирлиги маълум бўлса, бунинг бирон зарари йўқ. Унга нисбатан бундай кийиниб юриш шуҳрат ҳисобланмайди.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн
Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.