(07-10-2012, 06:32 PM)muslim1408 Wrote: assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuhu,
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(07-10-2012, 06:32 PM)muslim1408 Wrote: birodarla, savolim shuki, gohida namozdan oldin azon etmoqchi bulsam, tahoratim bulmaydi, tahoratsiz azon esa buladimi
Таҳоратсиз азон айтса бўладими?
Савол: Таҳоратсиз азон айтса бўладими? Жунуб одам айтган азоннинг ҳукми нима?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Таҳоратсиз ёки жунуб одам айтган азон раводир. Шундай бўлсада, ҳам таҳоратли ва ҳам ғуслли бўлиш – афзалдир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 8966 - 7.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Таҳоратсиз азон айтиш
Савол: Биров кийимига нажосат текканини гумон қилган бироқ нажосатни кўрмаган бўлса, у кийимнинг ҳукми нима бўлади? Муаззин жунуб бўлган бўлса аввало бамдод намозининг азони учун масжидга чиқиши зарурми ёки уйида ғусл қилиши керакми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва
саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Биринчидан: бировнинг кийимининг поклиги аниқ, нажосат теккани шубҳали бўлса, у ўзининг асл ҳолида қолади, яъни пок бўлади. Чунки аниқ нарса шубҳа билан йўқ бўлмайди.
Иккинчидан: масжидда жунуб одамнинг на азон ва на бошқа нарса учун туриши жоиз эмас. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Мен масжидни ҳайз кўрган хотин ва жунуб одамга ҳалол қилмайман» – деганлар (Абу Довуд: 232).
Азон айтишга келсак, таҳоратли бўлиш азон айтишнинг шартларидан бири эмасдир. Шундай бўлсада азон айтишдан илгари ҳам таҳоратли, ҳам ғуслли бўлиш афзалдир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 11141.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
(07-10-2012, 06:32 PM)muslim1408 Wrote: jazaakallohu xoyron
Ва ийякум!