Admin   10-29-2009, 08:36 AM
#1
Асримиз фақиҳи, шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ толиби илмларга қилган насиҳати

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Толиби илм ўз вақтини авайлаши ва уни беҳудага сарф қилмаслиги керак.
Вақтни беҳуда сарфлаш қуйидаги нарсаларда бўлиши мумкин:
- Ўқиган нарсасини ёд олмаслик ва уни такрорламаслик;
- Дўстлар билан ўтириш ва беҳуда, фойдасиз суҳбатлар қуриш;
- Аммо толиби илм учун энг зарарлиси – бу унинг одамлар нима деяётганини кузатишдан бошқа ғами бўлмаслигидир. Ким тарафдан нима дейилди, нима бўлди ва нима бўлади каби унга тегишли бўлмаган ишларга қизиқади. Шубҳа йўқки, бу Исломий эътиқоднинг сустлиги оқибатидир. Ахир Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедиларку: «Инсоннинг ўзига тегишли бўлмаган нарсаларни тарк этиши, унинг исломи чиройли эканлигидан далолатдир» (Имом Албоний ҳадисни саҳиҳ деди. Қаранг: «Саҳиҳ ат-Термизий» 2/531).
Нима, ким тарафидан айтилгани ва кўпгина саволлар билан банд бўлиш – бу вақтни беҳуда кетказишдир. Аслида бу касаллик. Инсонни у қамраб олганда эса, миш-мишлар унинг асосий ғами бўлиб қолади. Унинг ғами бўлиб қолган бу ишлар илм талаб қилишига ҳам тўсқинлик қилади. Бунинг оқибатида у душманликка лойиқ бўлмаганлар билан душманлик қилиши ва дўстликка лойиқ бўлмаганлар билан дўстлашишига олиб бориши мумкин. Буларнинг барчаси ҳақ ва адолат учун курашишлик баҳонаси остида (содир этилади). Бироқ ундай эмас! Аксинча, бу инсонга дахли бўлмаган нарса билан банд бўлишликдир. Бироқ, агар сен бу ҳақида қизиқмаган ҳолингда сенга қандайдир хабар етиб келса ва сен уни илиб олмаган бўлсанг, бунинг мисоли шунга ўхшайдики, худди ҳар кимга қандайдир хабарлар етиб борадию, бироқ у ўзини ўшалар билан банд қилмайди ва буларни ўзининг асосий ғами қилиб олмайди. Чунки бу толиби илмни чалғитади ва унинг ишини бетартибликка олиб боради. Шунингдек бу умматни гуруҳларга бўлиниш эшигини очади ва у (уммат) парчаланади.

Қаранг: «Китобул Илм» 143-144.

Admin   10-29-2009, 08:39 AM
#2
Admin   05-02-2011, 06:42 PM
#3
mastura   09-04-2011, 02:57 PM
#4
Кандай килиб вактимиздан унумли фойдаланамиз


Дорул ватан нашриётининг илмий бўлими тайёрлаган
Таржимон Абдуллох Мухаммад


Соатлар секин юргани билан вакт тез ўтиб кетади

Ўлим, бу - нишонга бориб теккан ўк,
Тугилиш - шиддатла тортилган камон.


Яккаю ёлгиз Аллохга хамдлар ва пайгамбарига салоту саломлар бўлсин!
Инсонларни кузатган, уларнинг ўз вактларини кандай ўтказаётганлигини кўрган киши кўпчилик одамлар вактларини бехуда ўтказаётганини, умрдан фойдаланиш, вактни ганимат билиш неъматидан махрум эканига гувох бўлади.
Кун ўтказиб хурсанд бўлаётган бу инсонларнинг холати ажаб. Улар ўтаётган хар бир лахза инсонни дунёдан узоклаштириб, кабр ва Охират сари якинлаштираётганини нахот англамаслар?! Аслида хар бир кун умр деб аталмиш касрнинг бир гишти эмасми?!
Модомики кимматли вактлар кайтарилмас ва лахзада ўтиб кетадиган бебахо бойлик экан, мўмин уни кандай сарфлашни хам яхши билмоги лозим.
Биз Аллохдан умрлари узок, амаллари яхши бўладиган кишилардан килишини сўраймиз. Албатта сўров-илтижолар Аллохнинг Ёлгиз Ўзигадир.

Вактнинг киймати ва мухимлиги


Агар инсон бирор нарсанинг киймати ва мухимлигини билса, ўша нарсага каттик эътибор беради ва уни бехуда йўкотмайди.
Бу ўз-ўзидан маълум.
Демак, вакт доимий неъматдаги инсоннинг абадий хаётининг негизи ва аламлантирувчи азобдаги тор хаётининг негизидир. Ибн Каййим ёзади: «Инсоннинг вакти бу хакикатда унинг умридир. Вакт булутдек ўтиб кетади. Кимнинг вакти Аллох учун ва Аллох билан бўлса, бас, вакт у кишининг хаёти ва умридир. Бундан бошкалари эса инсоннинг хаётидан хисобланмайди. Инсон ўз замони ва вактининг кадрини билиши, бирор лахзасини хам бехуда ўтказмаслиги ва шу вактда энг афзал сўзу амалларни бажармоги лозим. Унинг нияти мудом яхшиликда коим бўлиши ва бажариладиган амалларда сусткашлик килмаслиги керак».
Дархакикат Куръон ва суннат вактга турли томонлардан эътибор берган. Аллох таъоло бир неча сураларнинг бошларида тун, кундуз, тонг, чошгох ва аср вакти каби куннинг бўлаклари билан касам ичди:
«(Борликни ўз зулмати билан) ўраб келаётган кечага касам. Ёришиб кўринган кундузга касам» («Лайл»- 1,2).
«Тонгга касам. (Зул- Хижжа ойидаги аввалги) ўн кечага касам» («Фажр»- 1,2).
«Чошгох вактига касам. (Ўз зулмати билан чор-атрофни) коплаб ўраб олган кечага касам» («Зухо» - 1,2).
«Аср (вакти)га касамки, (барча) инсон зиён-бахтсизликдадир» («Аср»- 1,2).

Маълумки агар Аллох таъоло бирор бир нарса билан касам ичса, бу айни нарсанинг мухим ва улуг эканлигига далолат килади.
Суннат вактнинг мухимлиги ва инсон Киёматда вакти хакида сўралажаги хакида таъкидлаб келди.
Муъоз ибн Жабал разияллоху анхудан: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар:
«Киёмат куни то тўрт хислат хакида сўралмагунча банданинг кадами силжимайди;
1) Умрини кандай ўтказганлиги хакида,
2) Ёшлигидан кандай фойдаланганлиги хакида,
3) Молини каердан топиб, каерга сарф килганлиги тўгрисида,
4) Билган нарсасига амал килганлиги тўгрисида» (Термизий ривояти).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам баъзи хадиси шарифларида хабар бериб ўтадиларки, вакт бу Аллохнинг бандаларига берган неъматларидан биридир. Банда бу неъматнинг шукрини адо килмоги лозим, акс холда ушбу неъмат ундан олиб кўйилади ва ўтиб кетади. Вакт неъматининг шукри эса уни тоат-ибодат ва солих амалларда ўтказиш билан бўлади.
«Икки неъмат борки, кўпчилик улардан (фойдаланишдан) махрумдирлар, (улар) соглик ва бўш вактдир» (Бухорий ривояти).
Хадиснинг асл матнида «магбун» калимаси ишлатилган. Бу калима «савдода алданиб кимматбахо матосини арзонгаровга сотиб юборган» деган маънони англатади. Ха, хакикатан хам кўпчилик инсонларда энг кимматбахо бойлик бўлган вакт энг арзон нарсага айланиб колган.

Мусулмон кишининг вакт олдидаги вазифалари


Модомики вакт шунчалик ахамиятли экан, демак мусулмоннинг вакт олдида вазифалари бор. Мусулмон киши ана шу вазифаларни тушуниб адо этмоги шарт.
Улар:
1. Вактдан имкон кадар унумли фойдаланмок: Бебахо мол-давлатини бехад асраб-авайлайдиган инсон аслида бебахо вактига бунданда эътиборлирог бўлмоги, уни факат хайрли ўринларда хайрли максадларга ишлатиши лозим эди. Салафи солихлар вактларига жуда эътиборли эдилар. Чунки улар вакт кадрини яхши англардилар. Улуг имомлар хар бир вактни фойдали илм, яхши амал, нафсга карши кураш ёки бошкаларга фойда етказиш билан ўтказиб охират гамини ердилар.
Хасан Басрий айтади: «Шундай зотлар бор эди-ки, сизлар дирхам-динорларингизга харис бўлганингиздан кўра улар вактларига каттикрок харис эдилар».
2. Вактни тартибга солиш: Диний ва дунёвий ишларни батартиб адо этмак мусулмон кишининг вакти олдидаги вазифаларидандир. Ана шунда ишлар бир-бирига халал бермайди. Мухим ва номухим амаллар ўз ўрнини топади.
Солихлардан бири айтади:
«Банданинг (ўтган) вактлари тўрт турли бўлади, бешинчиси йўкдир;
1) Неъматда,
2) Кулфатда,
3) Итоатда,
4) Маъсиятда,
Вактнинг хамма холатида хам зиммангда Аллохнинг ибодатидан улуш бордир. Демак кимнинг вакти тоатда ўтган бўлса, унинг йўли Аллох тарафидан унга берилган мархаматга яъни Аллох уни хидоятлаб, ибодатга муваффак килиб кўйганига шохид бўлишдир. Кимнинг вакти неъматда ўтган бўлса, унинг йўли шукр килишдир. Кимнинг вакти маъсиятда ўтган бўлса, унинг йўли тавба ва истигфордир. Кимнинг вакти кулфат (синов)да ўтган бўлса, унинг йўли розилик ва сабрдир».

3. Бўш вактни ганимат билиш: Бўш вактини неъмат эканидан кўпчилик гофил ўтади. Окибатда инсонлар неъмат шукрини адо этмайдилар.
«Икки неъмат борки, кўпчилик улардан (фойдаланишдан) махрумдирлар: соглик ва бўш вактдир» (Бухорий ривояти).
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бўш вактни ганимат билишга ундаб, шундай дедилар:
«Беш нарсани беш нарсадан олдин ганимат билгин... Машгул бўлиб колишингдан олдин бўш вактингни ганимат бил» (Хоким ривояти).

Солихлардан бири айтади: «Бўш вакт улкан неъматдир. Агар банда хавои-нафсга ва шахватларга берилиб бу неъматга шукр килмаса, Аллох унинг калбидаги ўша (хотиржамлик) неъматини барбод килиб ташлайди ва у топадиган софликни олиб кўяди».
Окил инсон бўш вактини яхши ишлар билан ўткизади. Акс холда у жазоланиб, бўш вакт неъматидан махрум бўлади. Шунинг учун айтадилар: «Бўш вакт эркаклар учун гафлат, аёллар учун эса шахватпарастликдир».
Яъни, эркаклар бўш вактларини уйку ва бехуда ўйинлар билан гафлатда ўтказсалар, аёллар турли-туман корин тўйдирмайдиган пиширикларни пишириш, шайтонни хурсанд киладиган бехуда гаплар, ясан-тусан ва хою хавас йўлида ўтказадилар.




mastura   09-04-2011, 04:46 PM
#5
Вактни тежашга ёрдам берувчи сабаблар

1. Ўзига ўзи хисоб бериш: Бу самарали услуб солихлар одати, такводор зотлар йўлидир. Азиз биродар, ўзингизни ўзингиз хисоб-китоб килинг. Кунни кандай ва нималарда ўтказдингиз? Шу кунингизда сизнинг яхшилигингиз кўпайдими ёки ёмонлигингиз? Шу бир кунингизнинг жавобини бера оласизми?
2. Нафсни олийхимматликка чиниктириш: Кимки ўзини олий ишларни килиш ва бекорчи ишлардан узоклашишга ўргатса, ўз вактини ганимат билган бўлади. Чунки фаол инсон бехуда ишлар билан каноатланмайди. Киши химмати канча баланд бўлса, киладиган амаллари хам шунча улуг бўлади.
3. Вактларини мухофаза киладиган кишилар билан сухбатда бўлиш: Албатта солих зотлар билан хамсухбат бўлмок кишини вактни ганимат билишга ўргатади.
Ўтганлардан бир гап бор:
Агар бир кавмнинг орасида бўлсанг, яхшиларига ёндошгин. Ёмонларидан йирок юр. Акс холда улар билан бирга халок бўласан. Сен кишидан ўзи хакида эмас, балки унинг хамсухбати хакида сўрагин. Чунки хар ким ўз якинига эргашади.

4. Салафлар хаётидан ибратланиш: Салафлар хаётини ўрганиш биз учун нихоятда фойдали. Чунки улар вактнинг кадрини ва умрнинг ахамиятини англаганларнинг энг яхшиларидир. Улар умрнинг хар лахзасини ганимат билиш ва уни Аллохга итоатда ўтказишда энг чиройли намунадирлар.
5. Вактдан унумли фойдаланишда турлича йўл тутиш: Инсон бир иш хадеб такрорланаверса, зерикиб колади. Демак турли амаллар билан оз-оздан шугулланиб туриш вактдан имкон кадар кўпрок фойдаланишда ёрдам беради.
6. Ўтган вакт кайтмаслигини идрок килиш: Вактни ортга кайтаришнинг иложи йўк ва келаётган кунни ўтиб кетган куннинг ўрнига эваз килиш хам мумкин эмас. Хасан Басрий шундай деган эди: «Одам боласининг хар бир куни куйидаги сўзларни айтиб ўтади: «Эй одам боласи, мен янги кунман ва киладиган амалингга гувохман. Агар ўтиб кетсам, кайтиб келмайман. Хохлаган ишингни кил, уни олдингда топасан ва хохлаган ишингни кечиктир, у сенга харгиз кайтиб келмайди».
7. Ўлимни эслаш: Инсон дунёни ортда колдириб охиратга юзланган вактда, хатоларини тузатиш ва йўкотган нарсаларини бутлаш учун — гарчи озгина бўлса хам — мухлат берилишини орзу килиб колади. Чунки амал вакти тугаб, хисоб ва жазо соати етиб келган бўлади. Тушунган инсон вактини Аллох таъоло розилиги йўлида сарфлашга интилади.
8. Ёмон хамсухбатдан йирок бўлиш: Албатта дангасалар ва вактларини бехуда ўтказувчилар билан аралашиб юриш инсонни бузади ва вактини бехуда ўтишига сабаб бўлади. Абдуллох ибн Масуъд разияллоху анху айтган эди: «Кишининг хамсухбатига эътибор беринглар. Чунки хар ким ўзига ўхшаш инсонлар билан дўстлашади».
9. Киёматда вакт хакида сўралишни ёдда тутиш: Банда бу огир кунда Улуг Роббисининг хузурида тураркан, умрини кандай ўтказгани ва нималарга сарфлагани хакида албатта сўралади. Бу хакда Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам айтадилар:
«Беш нарса хакида сўралмагунча банданинг икки оёги силжимайди: Умрини кандай ўтказгани хакида. Ёшлигидан кандай фойдалангани хакида....» (Термизий ривояти).

Бу нарсалар кишига вактини тежашга ва Аллох розилиги йўлида вактидан унумли фойдаланишга ёрдам беради.

Уламоларимиз вактларини кандай ўтказганлар?

Хасан Басрий айтади: «Эй одам боласи аслида сен кунлардан иборатсан. Агар бир кунинг ўтса, сенинг бир бўлагинг кетибди».
«Эй одам боласи, кундузинг сенинг мехмонингдир. Унга яхшилик кил, шунда у сени мактаб кетади. Агар ёмонлик килсанг, сени ёмонлаб кетади. Кечанг хам худди шундай».
«Бу дунё уч кундан иборат:
1) Кечаги кун, ўтиб кетиб бўлди.
2) Эртанги кун, сен унга етмаслигинг мумкин.
3) Бугунги кун, у сеники сен унда амал килиб кол».
Абдуллох ибн Масуъд разияллоху анху айтади: «Куёш ботиб, куним ўтиб ва менга берилган мухлат кискариб, унда амалим зиёда бўлмаганига ачинганим каби бирор нарсага ачинмадим».
Ибнул Каййим айтади: «Вактни бехуда ўтказиш ўлимдан каттик. Чунки вактни бехуда ўтказмок сизни Аллохдан ва Охират ховлисидан узиб кўяди. Ўлим эса сизни дунё ва унинг ахлидан узиб кўяди».
Суррий ибн Муфлис айтади: «Агар сен молингнинг камайганига ачинаётган бўлсанг, умрингнинг камаяётганига йигла».


Вактларимиздан кандай фойдаланамиз?

Вактдан фойдаланиш ўринлари кўп. Мусулмон киши ўзига муносиб ва тўгрирок ўринларни танлаб олиши керак.
1. Аллохнинг китобини ёдлаш ва ўрганиш: Бу - вактдан фойдаланиш ўринларининг энг яхшисидир. Дархакикат Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам Аллохнинг китобини ўрганишга таргиб килиб, дедилар: «Сизларнинг яхшиларингиз куръонни ўрганган ва уни бошкаларга ўргатганларингиздир» (Бухорий ривояти).
2. Илм ўрганиш: Дархакикат салафлар илм талаб килиш билан вактларини ўтказар эдилар. Чунки улар ўзларини емок-ичмокдан кўра илмга кўпрок мухтож деб билардилар. Илм талабида вактдан унумли фойдаланиш учун куйидагиларга эътибор бермок даркор: Дин ва дунё учун зарур бўлган дарсларга катнашиш, фойдали кассеталарни эшитиш ва фойдали китобларни мутолаа килиш ва х.к.з.
3. Аллохни зикр килиш: Зикр каби уни хамма вактда хам килиш мумкин бўлган амал йўкдир. Зеро бу фойдали ва осон амал бандадан бирон сарф-харажат ёки куч талаб килмайди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам асхоблардан бирига насихат килиб шундай деган эдилар:
«Тилинг Аллохнинг зикри билан доимо нам бўлиб турсин! (Аллох зикрини доим килиб юргин)» (Ахмад ривояти).

Мусулмоннинг калби ўз Хожаси зикри билан обод бўлса накадар яхши! Сўзласа, Унинг зикри ила сўзлайди. Харакат килса, Унинг буйруги билангина харакатланади.
4. Нафл ибодатларни кўпайтирмок: Бу умрни Аллохнинг итоатида ўтказиш учун кулай фурсат хамда нафсни тарбиялаш ва уни поклаш учун мухим омилдир. Бундан ташкари нафл ибодатлар, фарзларни бажариш вактида содир бўлган камчиликларни тўлдириш учун берилган имкониятдир. Нафл ибодатларнинг яна бир улкан фойдаси, у бандага Аллохнинг мухаббати тушишига сабаб бўлади.
«Бандам Менга нафл ибодатлар билан якинлашишда давом этаверса, Мен уни яхши кўриб коламан» (Бухорий ривояти).
5. Аллохнинг динига чакириб, яхшиликка буюриш ва ёмонликдан кайтариш хамда мусулмонларга холис бўлиш: Бу амалларнинг барчаси ўтаётган умримиздан унумли фойдаланиб колишимиз учун берилган имкондир. Зеро инсоният тарихида пайгамбарлар жўнатилишидан максад хам Аллох таъолонинг динига чакириш бўлганди:
«Айтинг: «Менинг йўлим шудир. Мен Аллохга даъват киламан. Мен ва менга эргашган кишилар аник хужжатга - ишончга эгамиз» («Юсуф»- 108).
Азиз биродар, вактингизни ганимат билиб даъватга киришинг.
6. Кариндошлар зиёрати ва силаи рахм: Бу амаллар кишининг Аллох рахматига сазовор бўлишига ва умри зиёда, ризки мўл бўлишига хамда охир окибатда жаннатга киришига асосий сабабдир.
«Кимки ризки кенг ва умри узун килиб берилишини истаса, кариндошларига силаи рахм килсин» (Бухорий ривояти).
7. Фазилатли вактларини ганимат билиш: Масалан: Фарз намозлардан кейин. Азон билан такбир ораси. Кечанинг охирги учдан бир кисми. Бамдод намозидан кейин куёш чиккунича бўлган вакт. Рўзадорнинг ифтор олдидан дастурхон устида ўтирган вакти. Банда улуг ажру савобларга эришиши учун бу вактларни ганимат билмоги лозим.
8. Фойдали илмларни ўрганиш: Масалан: Табобат, тил, математика, физика, дурадгорчилик ва хоказоларни ўзи ва бошкаларга фойда етказиш максадида мукаммал ўрганмок.
Азиз биродар! Биз юкорида санаб ўтган холатларни сизга бир мисол сифатида келтирдик, холос. Сиз эса ўз зиммангиздаги вазифаларингизни ўз ўрнида аъло даражада адо этишни лозим тутасиз деган умиддамиз.

Вактни зое килувчи офатлар

Хаётда мусулмон кишининг вактини зоеъ киладиган кўпгина офатлар мавжуд.
1. Гафлат: Бу аксарият мусулмонлар чалинган хатарли касалликдир.
«Биз жин ва инсдан кўпларини жаханнам учун яратганимиз мухаккакдир. Уларнинг диллари бору англай олмайдилар, кўзлари бору кўра олмайдилар, кулоклари бору эшитмайдилар. Улар чорвалар кабидирлар, йўк, улар (беакл, бефахмликда) чорвалардан хам баттардирлар. Ана ўшалар гафлатда колган кимсалардир» («Аъроф»- 179).
2. Пайсалга солиш: Бу вактни барбод ва умрни бехуда ўтишига олиб боради. Афсуслар бўлсинким, бугун пайсалга солиб «кейинрок» киларман, деган сўз кўпчилик мусулмонларнинг шиори ва мижози бўлиб колган.
Хасан Басрий рохимахуллох айтади:
«Ишларни пайсалга солишдан эхтиёт бўл. Чунки сен бугунинг билансан, эртанги кунинг билан эмассан».

Азиз биродар, амалларни, хусусан тавбани кечиктиришдан сакланинг. Зеро бугун борсиз, эртанинг эса кафолати берилмагандир. Гарчи эртанги куннинг умидида яшасангиз хам, сизни ибодатдан тўсиб кўядиган хасталиклар, кулфатлар ва ўткинчи ишларни ёдга олсангиз хар бир куннинг ўз амали ва хар бир вактнинг ўз вазифаси борлигини тушуниб етасиз. Демак мусулмоннинг хаётида бўш ўтадиган вакти йўк экан. Тоат-ибодатларни кечиктириш инсонни ўша ибодатларни буткул тарк килишига олиб боради.

Хаёт бу аслида улуг неъматдир.
Уни емиргувчи, билгин, гафлатдир.
Дема ажал кечдир ёки барвактдир.
Ўлим хакикатдир, ўлим бархакдир.

Эй биродар, азиз вактингизни Аллох тоатида ўтказинг. Амалларингизни кечиктириб, дангасалик килманг. Кабрга киргунича амалларини пайсалга солиб яшаган кишилардан бўлиб колманг. Амалларни пайсалга солиш гўё бир киличдирки, бандани Роббисининг тоатида вактини ўтказишдан кесиб кўяди. Сиз эса эй биродар, унинг курбонига айланиб колишдан эхтиёт бўлинг!

Manba:
Манба Admin томонидан ўчирилди
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.