Савол: «Бу хат Арбиъийял Қосиймлик Абдуллоҳ Сулаймон ал-Бозиъий исмли савол берувчидан йўлланган бўлиб, у айтадики: «Баъзи имомлар шом, ундан ташқари ҳуфтон ва бомдод каби жаҳрий намозларда «Фотиҳа» сурасидан кейин, ундан кейинги сурада тезлашиб кетадилар. Иқтидо қилувчиларга «Фотиҳа» сурасини ўқиб олишга фурсат қолдирмайдилар. Мана шундай қилаётган имомларга нимани насиҳат қиласиз. Ҳамда иқтидо қилувчилар аввалги икки ракатда «Фотиҳа»ни ўқимаса нима бўлади?».
Жавоб: «Шу ишни қилаётган, «Фотиҳа» ва ундан кейинги сура қироати орасида сукут қилмаётган имомлар, бу иш улардан жоҳиллик билан ёки билиб туриб содир бўлаётган бўлишлиги мумкин. Улар буни билиб туриб қилишади. Чунки Самранинг ҳадиси икки сактани (сукут қилинадиган ўринни) собит қилади. У иккисидан бири «Фотиҳа»ни ўқиб бўлгандан кейин. (Аммо) уламолар унинг саҳиҳлиги борасида ихтилофлашдилар. Улардан баъзилари уни саҳиҳ деган раъйда бўлиб, унга амал қилганлари ҳам бўлди. (Ўша уламолар) айтишдики: «Фотиҳа»ни ўқиб бўлганидан кейин имомга (бироз) жим туришлиги машруъдир». Ҳамда сактани эркин (равишда) қилишлик ворид бўлган ва у баъзи фуқаҳолар иқтидо қилувчига «Фотиҳа»ни қанча миқдорда қироат қилишликни белгилаб бергани каби белгиланмаган. У сакта - (ўқилинишлиги) фарз бўлган ва нафл бўлган қироатни орасини ажратишлик учун мутлақо-умумийдир. Баъзи уламолар эса ҳадисни саҳиҳ деб топмадилар ва «Фотиҳа»ни ўзидан кейинги сура билан (тўхтамай) улаб кетишлик керак деган раъйга бордилар. Бирортамизга (масалага) назар ташлаб, ижтиҳод қилиб, (кучлироқ қовлни) билганидан кейин, унга («Фотиҳа»дан кейин тўхтамай, дарров кейинги сурани улаб кетишликни) ихриёр қилган кишини ҳажр-тарк қилишлиги мумкин эмас. Аммо биз (келтирган) ҳадис(имизни) ҳужжат-далил деб биламиз. Уни Ҳофиз ибн Ҳажар «Фатҳул борий»да исботлаб берганлар. Айтдиларки: «Мана шу жим туриб сукут қилишлик Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган бўлиб, у имомга тегишлидир. Аммо иқтидо қилувчи эса Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Уммул Қуръон»ни (яъни «Фотиҳа» сурасини) ўқимаган кишининг намози йўқдир», деган сўзларини умумий деб ихтиёр қилганимизга мувофиқ, имом («Фотиҳа»ни) қироат қилаётган бўлса, у ҳам «Фотиҳа»ни қироат қилади». Ушбу ҳадис икки «Саҳиҳ»да ва ундан бошқасида собит бўлган. Убода ибн Сомитнинг ҳадиси эса «Сунан»да: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам субҳ (бомдод) намозини улар (саҳобалар) билан ўқиб, ўгирилдилар ва «Имомингизни ортида туриб ҳам қироат қиляпсизларми?», дедилар. Улар: «Ха», дейишди. У киши: «Ундай қилманглар. Фақатгина «Уммул Қуръон»ни (яьни «Фотиҳа» сурасинигина ўқинглар). Уни ўқимаган кишининг намози йўқдир», дедилар. Бундан иқтидо қилувчи ҳатто жаҳрий намозда ҳам қироат қилишлиги зоҳир бўлиб турибди. Чунки у субҳ (бомдод) намози - жаҳрий намоздир. Бу ҳадис имом қироат қилаётган бўлса-да, у (муқтадий) қироат қилишлигига очиқ намоён бўлади. Ишора қилиб ўтганимиз олдинги ҳадис эса уни умумийлигига гувоҳлик беради. Шунинг учун муқтадийга деймизки: «Фотиҳа»ни ўқи! Имом ундан («Фотиҳа»дан) кейинги сурани бошлагунича уни тугатсанг, шунисини (қил). Имом у («Фотиҳа»дан) кейинги сурани, сен фотиҳани тугатгунингча (бошлаб) кетса, уни ўзинг тугатиб олгунингача давом этиб (ўқийвер)».
Манба: Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳнинг «Мажмуъул фатово»лари (1717/1).