muhojir   04-15-2010, 04:35 AM
#1
Quote:Имом Муслим «Саҳиҳ»ларида (№411) Анас ибн Моликдан ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
عن أنس بن مالك: ... قال رسول الله صلى الله عليه و سلم: (إِنَّمَا جُعِلَ الْإِمَامُ لِيُؤْتَمَّ بِهِ فَإِذَا كَبَّرَ فَكَبِّرُوا وَإِذَا سَجَدَ فَاسْجُدُوا وَإِذَا رَفَعَ فَارْفَعُوا وَإِذَا قَالَ سَمِعَ اللَّهُ لِمَنْ حَمِدَهُ فَقُولُوا رَبَّنَا وَلَكَ الْحَمْدُ وَإِذَا صَلَّى قَاعِدًا فَصَلُّوا قُعُودًا أَجْمَعُونَ).
«Имом фақат унга эргашиш учун қўйилган. Агар у такбир айтса, сизлар ҳам такбир айтинглар. Агар у сажда қилса, сизлар ҳам сажда қилинглар. Агар у (саждадан) кўтарилса, сизлар ҳам саждадан кўтарилинглар. Агар у: «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» деса, сизлар «Роббанаа валакал-ҳамд» денглар. Агар у ўтириб намоз ўқиса, сизлар ҳам барчангиз ўтириб намоз ўқинглар».
Ассаламу алайкум!
Менда бир савол бор.
Агар масжид имомини кироати намозни бузгудек даражада булса хам юкоридаги хадисга асосланиб унга иктидо килса буладими?
Abdulloh Salafiy   04-15-2010, 09:12 PM
#2
Ассаламу алайкум.
muhojir биродар аввал сизга савол намозни қандай қироат бузади?

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
muhojir   04-16-2010, 08:10 PM
#3
Ва алайкуму-ссалам!
Маъносини бутунлай узгартириб юборадигон, мсол у-н: муъминларни сифатлари келган оятларни кетидан кофирларни жазоси зикр килинган оятларни укиса,ёки харфларни махражидан чикармаслик маънога тасир киладигон булса(хамд сузидаги "хо"ни "вов"дан кейинги "хои хаввас"га алмаштириб куйса,азим сузидаги "зо"ни "зе"га алмаштириб куйса ва хаказо).Валлоху аълам
Меҳмон   09-06-2010, 10:55 PM
#4
Намозда қироатда хато қилиш масаласи

إن الحمد لله، نحمده ونستعينه ونستغفره، ونعوذ بالله من شرور أنفسنا، وسيئات أعمالنا من
يهده الله فلا مضل له، ومن يضلل فلا هادي له، وأشهد أن لا إله إلا الله وحده لا شريك له، وأشهد أن محمداً عبده ورسوله


Саудия муфтийси аллома Ибн Боз раҳимаҳуллоҳга савол беришди:

س : أفيدكم أنني إمام مسجد في إحدى ضواحي الرياض ، والمشكلة أنني ضعيف التجويد في القراءة وكثير الخطأ ، وأنا أحفظ من القرآن ثلاثة أجزاء مع بعض الآيات في بعض السور ، وأنا خائف على ذمتي ، فأرجو إفادتي هل أستمر في الإمامة أم أستقيل؟

Савол: Мен Риёз шаҳрининг четидаги бир масжиднинг имомиман. Муаммо шундан иборатки, менинг қироатдаги тажвидим яхши эмас ва хатоларим кўп. Мен уч пора билан яна баъзи бир сураларнинг баъзи оятларини ёдлаганман. Мен вазифам-зиммам учун қўрқяпман ва менга қуйидагини хабар беришингиздан умид қиламан: имомликда давом этайинми, ёки ишдан бўшайинми?

ج : عليك أن تجتهد في حفظ ما تيسر من القرآن وتجويده وأبشر بالخير والإعانة من الله عز وجل إذا صلحت نيتك وبذلت الوسع في ذلك؛ لقول الله سبحانه : وَمَنْ يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَلْ لَهُ مِنْ أَمْرِهِ يُسْرًا وقول النبي صلى الله عليه وسلم : الماهر بالقرآن مع السفرة الكرام البررة والذي يقرأ القرآن ويتتعتع فيه وهو عليه شاق له أجران ولا ننصحك بالاستقالة بل نوصيك بالاجتهاد الدائم والصبر والمصابرة حتى تنجح في تجويد كتاب الله وفي حفظه كله أو ما تيسر منه وفقك الله ويسر أمرك


Жавоб: "Сизга қўлдан келгунча (муяссар бўлгунча) Қуръон ёд олишда ва унинг тажвиди(ни ўрганиш)да тиришиш лозим бўлади. Агар ниятингиз солиҳ бўлса ва бу ишда ҳаракатингизни бахшида қилсангиз, сиз Аллоҳ Азза ва Жалладан бўладиган эътибор (ёрдам) билан хушхабарланинг. Чунки Аллоҳ Таоло: "Ким Аллоҳдан қўрқса-тақво қилса, Аллоҳ унинг ишида енгиллик қилиб беради", деган (Талоқ сураси, 4-оят). Ҳамда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Қуръонни маҳорат билан ўқийдиган киши карамли ва итоатли элчи (фаришта)лар билан бирга бўлади. Ҳижжалаб (қоқилиб) қийналиб ўқийдиган киши учун эса икки ажр бор" (Муслим ривояти, №798, Оиша розияллоҳу анҳудан). Ҳамда биз сизга ишдан бўшашни маслаҳат бермаймиз, балки Аллоҳнинг Китоби тажвидида муваффақиятга эришишингиз ва Қуръоннинг ҳаммаси ёки сизга муяссар бўлганини ёдлаб олишингиз учун доимий тиришиш, сабр ва сабрда мусобақалашишни сизга васият қиламиз. Аллоҳ сизга ёрдам берсин ва ишингизни осон қилсин!"

Сахихул-Бухорийда Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар صلى الله عليه و سلم айтдилар:
"يصلون لكم, فإن أصابوا فلكم و لهم, وإن أخطأوا فلكم وعليهم". رواه البخاري و أحمد و اللفظ له.

Маъноси: “Сизларга имомлар намоз ўқиб берадилар. Агар тўғри ўқисалар, сизлар ҳам намозингизнинг савобини оласизлар, улар ҳам. Агар хато ўқисалар, сизлар савоб оласизлар, гуноҳни улар олади”.
Имомнинг хатосида унинг орқасида турувчиларга зиёни йўқлигига ва шундай имом орқасидан намоз ўқиш жоизлигига яна мисол қилиб Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Усмон розияллоҳу анҳунинг орқаларидан сафарда тўрт ракаат ўқиганликларини келтирсак бўлади. Ибн Масъуддан: "Сиз Усмонни (сафарда қаср ўқимагани учун) танқид қилиб ўзингиз яна тўрт ракаат ўқидингизми?" деб сўрашганида, Ибн Масъуд: "Ихтилоф қилиш ёмон" деб жавоб бердилар. Буни Абу Довуд "Сунан"(1/307/1960)да ривоят қилганлар. Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ "Саҳиҳул-Буҳорий"нинг шарҳи бўлмиш "Фатҳул-Борий"да буни келтирганлар. Бунинг санадини Албоний саҳиҳ деганлар.
Имом Муслимнинг "Саҳиҳ"ларида (№1707) ва Имом Аҳмаднинг "Муснад"ларида Ҳудайн ибн ал-Мунзир Абу Саасаандан ривоят қилинадики, Валид ибн Уқба бомдод намозини маст ҳолатда бошқарган. Аҳмад ривоятида (1/144/1229) бомдодни тўрт ракаат ўқигани айтилган (Шуъайб Арнаут уни Бухорий ва Муслим шартларига кўра саҳиҳ деган). Ваҳоланки, саҳобалар, хусусан, Абдуллоҳ ибн Масъуд унинг ортидан туриб, унга эргашиб намоз ўқишган.
Ҳофиз Ибн Ҳажар "Фатҳул-Борий"да Умар розияллоҳу анҳу шомни қироатсиз ўқиб қўйганлари ҳақида ривоятни келтирадилар. Кейин намоздан сўнг у кишига бу ҳақда айтишганида, Умар: "Қироатсиз намоз намоз эмас" деб намозни бошқатдан ўқиганлар. Эътиборли жойи шуки, ортларидан саҳобалар индамай намоз ўқиган ва танбеҳни намоздан сўнг айтишган.
Аллоҳ Таоло Бақара сурасининг 286-оятида мўминлар тилидан шундай дейди: "Эй Роббимиз! Агар унутсак ёки хато қилсак, бизни азоблама".
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар: "Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Аллоҳ менинг умматимга хато қилиш, унутиш ва мажбурлик (ҳолатидаги ишлари)ни кечирди". Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган.
Баъзилар айтиши мумкинки: "Қироат (ёки "Фотиҳа" сураси) намозда рукн (усиз намоз намоз бўлмайди). Агар қироат хато бўлса, унда намоз бузилади". Бунга жавоб бериладики, агар қироат умуман намозда бўлмаса, унда намоз намоз бўлмайди. Лекин хато билан бўлса, намоз дуруст, лекин камчилик билан бўлади. Хатодан ҳеч ким холи эмас, ҳатто қорилар ҳам хато қилади. Саудиядек мамлакатнинг пойтахти бўлмиш Риёзнинг бир четидаги масжид имоми тажвидда кўп хато қилса, бизнинг диёримиздаги масжидларга нима десак бўлади? Хатосиз ўқийдиган имомлар оз.
"Қироатда хато бўлиб орқада турувчи одам Қуръоннинг маъноси бузилишини билса, унинг намози бузилади, билмаган одамники бузилмайди", деган гапга шундай жавоб бериш мумкин. Қуръоннинг маъноси бузилганини билиш учун етти қироат ва тафсирнинг олими бўлиши лозим. Чунки, масалан, "малики явмиддин" оятининг ўзида тўрт хил қироат бор: "Малики", "маалики", "малиики", "маликии". Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо "Каҳф" сурасининг бир оятида "каафирон" сўзини қўшиб ўқирдилар: "Ва аммал-ғулааму факаана каафирон".
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Бу дин енгилдир. Бирон бир одам динни қийинлаштирса, у (дин) унинг устидан албатта ғолиб келади…". Имом Бухорий (1/69/38) ва Насоий (15/241/4948) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишди.

سبحانك اللهم وبحمدك، أشهد أن لا اله إلا أنت، أستغفرك وأتوب إليك.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Admin   07-31-2014, 07:11 PM
#5
Намоздан сўнг жаҳрий саловот айтиш ҳукми

Савол: Жамоат намозидан сўнг Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга жаҳрий саловот айтишлик, жамоат намозидан кейинги дуода (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга жаҳрий саловот айтишлик), жамоат бўлиб Қуръондан бир ҳизб қироат қилишлик, ашуланинг барча турлари ҳамда гоҳ-гоҳида хатога йўл қўядиган кўр қария имом ортидаги намозларнинг шаръий ҳукми нима?
Жавоб: 1) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловот айтишликда улкан ажр бор. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло ушбу ишга буюрди ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга тарғиб қилиб, ундадилар ҳамда ушбу (амал)нинг ажри бир неча баробар қилиб берилишини баён қилиб, шундай дедилар: «Кимда-ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга шу сабабли ўн марта саловот айтади» (Аҳмад (2/265), Муслим (384, 408), Абу Довуд (1530), Насоий (3/50), Термизий (485), Доримий (2775), Ибн Хузайма (1/219)). Дарҳақиқат, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг номлари ёд этилганда, намозда ташаҳҳуддан кейин, жума хутбаси, никоҳ ва шунга ўхшашларда ҳам саловот айтишлик жорий қилинди.
На Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам, на саҳобалари розияллоҳу анҳум, на Молик, Абу Ҳанифа, Лайс ибн Саъд, Шофеъий, Авзоий ва Аҳмад роҳимаҳумуллоҳлар каби салаф имомлардан у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга жамоат намозидан кейин жаҳрий саловот айтганликлари собит бўлган. Яхшиликнинг бари у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам, тўғри йўлдаги халифалар ва қолган саҳобалар розияллоҳу анҳумларнинг йўлига эргашишликдадир. Дарҳақиқат, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганликлари собит бўлган: «Кимда-ким бизнинг ушбу ишимизда ундан бўлмаган нарсани ўйлаб топса, бас, у рад этилгандир» (Бухорий (2697), Муслим (1718), Абу Довуд (4606), Ибн Можжа (14), Аҳмад (6/256)).
2) Дуо ибодатдир. Бироқ на Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам, на тўғри йўлдаги халифалари ва на қолган саҳоба розияллоҳу анҳумлардан намоздан кейин жамоат бўлиб дуо қилганликлари собит бўлган. Демак, намозхонларнинг намоздан кейин (икки томонга) салом бергач жамоавий дуо қилишликлари янги чиққан бидъатдир. Дарҳақиқат, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганликлари собит бўлган: «Кимда-ким бизнинг ушбу ишимизда ундан бўлмаган нарсани ўйлаб топса, бас, у рад этилгандир» (Бухорий (2697), Муслим (1718), Абу Довуд (4606), Ибн Можжа (14), Аҳмад (6/256)). Бошқа бир ривоятда эса: «Кимда-ким бизни буйруғимиз бўлмаган бирор ишни қилса, бас, у рад этилгандир» (Муслим (1718), Аҳмад (6/180)).
3) Агар жамоат бўлиб Қуръон ўқишдан қасд қилинаётгани барчалари бир овоз-(хўр) бўлиб ўқишликлари бўлса, бас, бу жорий қилинмаган ишдир. Чунки ушбу амал на Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва на саҳобалар розияллоҳу анҳумдан собит бўлган. Агар бир одам қироат қилса ва қолганлар қулоқ тутишликлари ёки ҳар бир киши тўпланган ўринда бир-бирининг овозига ҳаракат, сукун, қўшиб ва тўхтаб ўқишларда ҳамоҳанг бўлмаган ҳолда қироат қилишлик қасд қилинган бўлса, бас, бу жорий қилингандир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганлари собит бўлган: «Бирор қавм Аллоҳнинг уйларидан бирида тўпланиб, Аллоҳнинг Китобини тиловат ва ўзаро дарс қилсалар, албатта, улар устига сакинат-(осойишталик) нозил бўлади, малоикалар уларни ўраб олади, раҳмат уларни қоплаб олади ва Аллоҳ таоло уларни Ўз ҳузуридагилар орасида ёд этади». Муслим ривояти. (Муслим (2699), Термизий (2945), Абу Довуд (4946), Ибн Можжа (225), Аҳмад (2/252), Доримий (344)). Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан шундай деганлари ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга: «Менга Қуръон ўқиб беринг», дедилар. Мен: «Сизга Қуръон ўқиб берайми? Ахир у сизга нозил бўлган-ку», дедим. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Дарҳақиқат, мен уни ўзимдан бошқадан эшитишни ёқтираман», дедилар. Нисо сурасини ўқиб ушбу: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), биз ҳар бир умматдан (ўша умматнинг пайғамбарини) гувоҳ келтирганимизда ва Сизни ана уларга қарши гувоҳ қилганимизда уларнинг ҳоли не кечур?!» (Нисо: 41-оятига) етганимда: «Тўхта», дедилар. Кўзларидан ёш оқарди». Бухорий ва Муслим ривоятлари (Бухорий (5055), Муслим (800), Термизий (3025), Абу Довуд (3668), Ибн Можжа (4194), Аҳмад (1/380)).
4) Кўр имом ортидаги жамоат намози раводир. Унинг ортидагилар орасида қориликда ундан ўзадигани (имом бўлиши) афзалроқдир. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовллари умумий эканига биноан: «Қавмга Аллоҳнинг Китобини ўқувчироқлари имом бўлади» (Муслим (673), Термизий (235), Насоий (780), Абу Довуд (582), Ибн Можжа (980), Аҳмад (4/121)).
Бироқ хатога йўл қўйса ва хатоси маънони ўзгартириб юбормайдиган бўлса, агар осон бўладиган бўлса хатога йўл қўймайдиган кишининг ортида намоз ўқишлик авлороқдир. Энди, йўл қўйган хатоси Фотиҳа сурасида бўлиб, маъно ўзгариб кетса, бас, унинг ортида ўқилган намоз ботилдир. Бу унинг хатоси сабабидан, кўр бўлганлиги учун эмас. Мисол учун: «إياك نعبد»даги коф ҳарфини касрали қилиб ёки «أنعمت عليهم»даги та ҳарфини замма ёки касрали қилиб ўқиш каби. Агар зеҳни заиф эканлиги сабабли хатога йўл қўйса зеҳни кучлироқ одам имомликка ундан кўра ҳақлироқдир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, аҳли оилалари ва саҳобаларига саловоту саломлар йўлласин.

Telegram   09-14-2017, 08:09 PM
#6
Жумада тажвиди нотугри имомни ортида намоз укиса буладими?
Дилмурод Абу Муҳаммад   11-24-2017, 10:44 PM
#7
Қироати хато имомга иқтидо қилиш

Дилмурод Абу Муҳаммад


[audio]https://tavhid.com/downloads/maruza/dilmurod/savol_javob/qiroati_xato_imomga_iqtido_qilish.mp3[/audio]
Юклаб олиш
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.