Pages (2):    1 2
Меҳмон   09-05-2010, 11:46 PM
#11
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аввало, таровеҳ намозини бошидан охиригача имом билан бирга ўқишликни тавсия қиламан. Чунки шу сабабли туни билан намозда қоим бўлганлик ажрига эришишингиз мумкин. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимки (Рамазонда) имоми тугатгунича у билан бирга намоз ўқиса, унга кечанинг ҳаммасида намоз ўқиганнинг савоби ёзилади» (Сунан соҳиблари ривоят қилган).
Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ айтади: "Ҳар бир киши таровеҳнинг савобидан маҳрум бўлиб қолмаслик учун уни масжидда ўқишдан қолмасин. Агар таровиҳни имом билан бошлаган бўлса, то имом витрни ўқиб тугатмагунича кетиб колмасин. Чунки, имоми билан таровиҳнинг охиригача бирга бўлган киши кечанинг ҳаммасида намоз ўқиганлик ажрига эга бўлади" (Мажалис шаҳри рамазон: 18, 19-с).
Витр намозини икки ташаҳҳуд билан ўқилса, иншааллоҳ бу намоз қабул бўлади.
Шайх Ибн Жибрийн раҳимаҳуллоҳ бу ҳақида шундай дейдилар:
"Дарҳақиқат, уламолар витрни беш ракъат қилиб, битта салом билан ўқишни, етти ракъат қилиб, битта салом билан ўқишни жоиз санаганлар. Баъзи уламолар уч ракъатни бирин-кетин (ташаҳҳудга ўтирмасдан) ўқишни жоиз деганлар. Кўпчилик уламолар (уч ракъатли) витрни худди шом намозидек икки ташаҳҳуд билан ўқишни макруҳ санаганлар, бироқ бу кароҳат билан бўлса-да жоиздир, валлоҳу аълам" (Мин фатава аимматил-ислам: 520-с).
Демак, витрни икки ташаҳҳуд билан ўқилса, бу витр намози қабул бўлмайди дегани эмас. Яъни витрда имомга эргашсангиз иншааллоҳ намозингиз қабул бўлади. Қолаверса Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Сизларга имомлар намоз ўқиб берадилар. Агар тўғри ўқисалар, сизлар ҳам намозингизнинг савобини оласизлар, улар ҳам. Агар хато ўқисалар, сизлар савоб оласизлар, гуноҳни улар олади” (Имом Бухорий ривояти).
Валлоҳу аълам.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Abdulloh Salafiy   09-06-2010, 09:29 AM
#12
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
AbuYusuf биродар сиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг "Витрни шомга ўхшатиб 3 ракъат ўқиманглар, 5, 7, 9 ёки 11 ракъат қилиб ўқинглар"(ал-Хаким 1/314, Таҳовий 1/292: ҳофиз ал-Ироқий, ҳофиз Ибн ал-Мулакқин ва шайх Албоний саҳиҳлигини тасдиқлаган) ҳадисни назарда тутган бўлсангиз керак.
Сизга Абу Муҳаммад биродаримиз чиройли жавоб берибтилар.
Қўшимча қилиб шуни айтиш мумкинки худди шундай бошқа ҳолатларда ҳам имомга эргашганингиз маъқул. Валлоҳу аълам.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
AbuYusuf   09-06-2010, 07:55 PM
#13
rahmat, bu savolni salaf-forum.ru da ham bergan edim, huddi sizlar bergan javobni berishdi, barokallahu fikum
rinat80_09   06-19-2011, 05:59 AM
#14
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Намозни "муалим сони" яъни араб тилидан янги урганган одам имомлик килиб намоз укиб берса (Албатта устозлардан Куръон корилардан текширтириб олган улар намозни тугри укиганликлари тугрисида унга имом булиб намоз укиб беришга рухсат килган) битта одам ундан олдин доим намоз укиб берадиган эди, энди уша одам янги имомга иктидо килмай юрибди, (унинг фикри намозда узидан илимсизга иктидо килса кабул бумайди) Жамоат Хуфтон намозининг 2-чи ракатида эди, у эса ташахудда кириб келди ва узи алохида такбир айтиб намозни ёлгиз укий бшлади ва тезрок укиб бизлардан олдин чикиб кетди, уша одамнинг намози дуруст ми? бу хол доим такрорланиб турибди (жамоатнинг купчилиги буни кибрдан киляпти деб гумон килишияпти, валлоху аълам)
Аллох рози булсин!!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
rinat80_09   09-23-2015, 05:36 PM
#15
Ассаламу алейкум!

1) Жамоатга эргашиш фарз ми ёки вожиб м? 4 та мазхаб фикрини ёзсангизлар!

бир киши жамоатга кечикиб келиб жамоатнинг 2-чи ракатига келиб кушилди, лекин жамоат 3-чи ракатга урнидан турганида, масбук эса (имомга иктидо килмасдан) узи укий бошлади ва намозни тулик укиб тамомлади, бу кишининг намози дурустми?

Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Pages (2):    1 2
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.