0851   01-12-2016, 01:27 PM
#1
Assalomu aleykum Va rahmatullohi Va barakatu birodar yahwimisiz tanjoniz sogmi birodar bir sovolim boridi tahajud nomozida sajda qigan holata 3 marta subhana robilala dip kegin duvo qisa böladimi wunaqa ewtvudim bu sunatmi wu haqida bilsez yoki ulamlani sözi bösa jönatvorin JazakaAlloh hayron
mutaallim   01-13-2016, 02:05 PM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Саждада кўп дуо қилишлик

Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Банда сажда қилувчи бўлган ҳолатида Раббисига энг яқин бўлади. Бас, унда кўп дуо қилинглар”, дедилар. Намоз асносида саждада мисол учун: Эй Аллоҳ! Менга раҳм айла, мени ҳидоятга бошла, менга офият ато эт, менга ризқ бер, дея кўп дуо қилсам, бу намозимга таъсир қиладими? Буюк Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам саждада зикр қилган дуонинг намозга таъсири борми ёки ҳаёт ва ўлим ишларида сизга фойдали бўлган нарсалар билан дуо қиласизми? Мисол учун менга оғриқ бераётган касалликдан шифо талабида дуо қилсам жоизми? Ва яна шунга ўхшаш?
Жавоб: ҳадис умумий. У саҳиҳ ҳадис бўлиб, имом Муслим ўз “Саҳиҳ”ида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганларини ривоят қилди: “Банда сажда қилувчи бўлган ҳолатида Раббисига энг яқин бўлади. Бас, кўп дуо қилинглар”. Бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг фазлидандир. Муслим яна ўз “Саҳиҳ”ида Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганларини ривоят қилади: “Огоҳ бўлинг! Мен руку ва сажда қилган ҳолда Қуръон ўқишдан қайтарилдим. Рукуга келсак, унда Робни улуғланглар. Саждага келсак, бас, дуо қилишда тиришинглар. У сизларга ижобат қилинишга лойиқдир”. Саждада дуо қилиш мустаҳаб ва машруъдир. Уни кўпайтиришлик лозим бўлади. Унинг чекланган ҳудуди йўқ. Балки мўмин Аллоҳ унга муяссар қилганча ва ҳожат талаб қилгани билан дуо қилади. Бироқ Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган дуолар билан дуо қилса афзал бўлади. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саждадаги дуоларидан:
“اللهم اغفر لي ذنبي كله دقه وجله وأوله وآخره وعلانيته وسره”

(“Аллоҳуммағфирлий занбий куллаҳ, диққоҳу ва жуллаҳ, ва аввалаҳу ва аахироҳ, ва аъланиятаҳу ва сирроҳ”)
(Маъноси: “Эй Аллоҳ! Менинг гуноҳимни барини, озини ва кўпини, аввалини ва охирини, ошкора ва сирлисини мағфират қил”).
У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саждада бу собит бўлган. Муслим “Саҳиҳ”да Набий алайҳиссалоту вассалам саждада ушбу дуо билан дуо қилганларини ривоят қилган: “Эй Аллоҳ! Менинг гуноҳимни барини, озини ва кўпини, аввалини ва охирини, ошкора ва сирлисини мағфират қил”. Савол йўлловчи зикр қилган дуога келсак, бу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан икки сажда ўртасида ривоят қилинган:
“اللهم اغفر لي وارحمني واهدني واجبرني وارزقني وعافني”
(“Аллоҳуммағфирлий, варҳамний, ваҳдиний, важбурний, варзуқний ва аъафиний”).
(Маъноси: “Эй Аллоҳ! Мени мағфират қил, менга раҳм айла, мени ҳидоятга бошла, мени ўнгла, менга ризқ бер ва менга офият ато эт”).
Сунанда Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки сажда ўртасида ушбу дуо билан дуо қилганликлари ворид бўлган. Агар мўмин киши саждада ёки ат-таҳиётнинг охирида у билан дуо қилса ҳечқиси йўқ. Ёки ўзининг бошқа ҳожатлари билан дуо қилса, мисол учун: “Эй Аллоҳ! Менга касалимдан шифо бер”, “Эй Аллоҳ! Менга солиҳа аёлни муяссар айла”, “Эй Аллоҳ! Менга пок зурриётни муяссар қил”. Бунинг барида ҳечқиси йўқ. Расул алайҳиссалоту вассалам умумий айтдилар, бир дуони қўйиб, бошқасини хосламадилар. Шунинг учун: “Банда сажда қилувчи бўлган ҳолатида Раббисига энг яқин бўлади. Бас, кўп дуо қилинглар”, дедилар. Ворид бўлган ҳамда юқорида ўтганга ўхшаши билан дуо қиладиган инсон ҳожати тушган ворид бўлмаган дуони умумий қилдилар: “Эй Аллоҳ! Менга касалимдан шифо бер”, “Эй Аллоҳ! Менга солиҳа аёлни муяссар айла”, “Эй Аллоҳ! Менга пок зурриётни муяссар қил”, “Эй Аллоҳ! Мени яроқли маскан билан ризқлантир”, “Эй Аллоҳ! Менга махлуқотларингнинг ёмонлигидан кифоя қил”. Ва шунга ўхшаш шаръан қайтарилмаган инсон дуо қиладиган дуолар.
Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
Манба: http://www.binbaz.org.sa/node/19967
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.